X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишини лицензиялаш

Бош сахифа

Ҳужжатлар Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият тўғрисидаги ҳужжатлар Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият тўғрисидаги ҳужжатлар Прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият тўғрисидаги ҳужжатлар Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши учун ариза бериш Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши учун ариза бериш Прекурсорларнинг муомалада бўлиши учун ариза бериш Алоқалар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар

1. “ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ТЎҒРИСИДА”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни № 813-I, 19.08.1999 й.

2. “ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА” ВМҚ-315, 16.07.2003

3. “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 29.10.2003 № 472 қарор

4. Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби ҳақидаги Низом

5. “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги № 1048, 11.07.2001 йилдаги қарор

6. “Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 08.01.2009 й. №6

7. Қарорга 4-илова “Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисида”

8. Қарорга 1-илова “Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисида”

9. Қарорга 5-илова “Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисида”

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

ички ишлар ҳудудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ички ишлар ҳудудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);

санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органининг ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

ер участкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария давлат бош бошқармасининг хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи ходимларнинг, шунингдек қасддан қилинган жиноят учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотномалари албатта илова қилинган ҳолдаги маълумотлар.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссияси масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Эксперт комиссияси масъул котиби жойида бўлмаганлиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди. Эксперт комиссияси масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан, белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.

Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Кўчириб олиш pdf |

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

Перечень документов, необходимых для получения лицензий на право занятия деятельностью, связанную с оборотом прекурсоров.

Для получения лицензии соискатель лицензии представляет в лицензирующий орган следующие документы:

1. Заявление о выдаче лицензии с указанием: наименования и организационно-правовой формы юридического лица, места его нахождения (почтового адреса), наименования учреждения банка и номера расчетного счета в учреждении банка; лицензируемого вида деятельности, который юридическое лицо намерено осуществлять, и срока, в течение которого будет осуществляться указанный вид деятельности;

2. нотариально заверенную копию свидетельства о государственной регистрации юридического лица;

3. документ, подтверждающий внесение сбора за рассмотрение заявления о выдаче лицензии;

4. заключение территориального органа внутренних дел о соответствии помещения техническим требованиям по хранению прекурсоров;

5. разрешение территориального органа внутренних дел на перевозку прекурсоров (при деятельности, связанной с перевозкой и транзитом наркотических средств, психотропных веществ и прекурсоров);

6. заключение органов санитарного надзора о соответствии помещений или условий установленным требованиям;

7. документ, подтверждающий наличие права собственности или иного вещного права на здания, сооружения, инженерные коммуникации и технологическое оборудование, используемые для осуществления лицензируемого вида деятельности;

8. Оригинал лицензии

249-46-91 лицензионный орган

Кўчириб олиш pdf |
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши учун ариза бериш
Прекурсорларнинг муомалада бўлиши учун ариза бериш

Алоқалар

Қўмитанинг манзили:

700002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К.Умаров ўтиш йўли, 16 уй

Тел./факс: (+998 71) 242-84-59, 249-46-91

Факс: (+998 71) 242-48-25

e-mail: uzkomitet@rambler.ru

WWW: www.pharm-reg.uz; www.uzpharm-control.uz

Рўйхатга қайтиш