Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2015 йилнинг 8 ойида амалга оширилган ишлар Бош сахифа

04 сентября 2015

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2015 йилнинг 8 ойида амалга оширилган ишлар

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул этиб белгиланган “Нуронийлар ҳамда ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, кўз ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва қон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш, кекса ва ногиронларни реабилитациянинг техник ва бошқа ёрдамчи воситалари билан таъминланишини, шу жумладан, имтиёзли асосда таъминотини ошириш, кекса инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган санатор-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш” номли III бўлими ижроси юзасидан ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қарияларда сурункали, яширин кечувчи ва илгари аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш, мавжуд касалликлари асоратланишининг олдини олиш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг 7-9 нафар тор мутахассислари (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда ҚВП, оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

2015 йилнинг 8 ойида жами 7 маротаба “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” шиори остида республика қишлоқ туманларининг узоқ ва етиб бориш қийин ҳудудларида жойлашган қишлоқ врачлик пунктларига бириктирилган 205 мингдан зиёд қариялар республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртларининг 300 нафардан зиёд етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 150935 нафари амбулатор шароитда, 16709 нафари туман ва вилоят шифохоналарида, 2284 нафари республика даволаш-профилактика муассасаларида даволаниши назоратга олинди.

2015 йил 1 январга қадар 7 та йўналиш (терапия, хирургия, неврология, офтальмология, ЛОР, кардиология, урология) бўйича жами 73399 нафар уруш фахрийлари (шундан 3251 нафар уруш ногиронлари) чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Тиббий кўриклар натижасида фахрийларнинг 99 фоизида турли касалликлар аникланиб, 35515 (48,4 фоизи) нафари амбулатор, 6230 нафари (8,5 фоизи) стационар, 31650 нафари (48,4 фоизи) уй шароитида соғломлаштирилди, 21194 нафарига (28,9 фоизи) санатор-курорт шароитида соғломлаштиришга тавсиялар берилди.

Ҳисобот даврида жами 70563 нафар уруш ногирони, қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35367 нафари (50,1 фоизи) амбулатор шароитда, 6340 нафари (9,0 фоизи) стационарда, 22512 нафари (31,9 фоизи) уйдаги стационарда соғломлаштирилди, 6344 нафарига санаторияларга тавсия берилди.

Жумладан, кексаларни тиббий кўрикдан ва текширувлардан ўтказиш учун республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказларида, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари клиникаларида 81 та маҳорат дарслари ўтказилиб, 4710 нафар кексаларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга, ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига диагностика ва даволашнинг 48 та янги усулларини жорий этган ҳолда 270 та кўргазмали мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказилди, 12217 нафар кексаларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Қариялар учун юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказларида, клиникаларида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида 130 нафар беморда йирик бўғимларда реконструктив-тиклаш операциялари, 650 нафар беморда умуртқа поғонаси касаллигида консерватив терапевтик даволаш, 540 нафар беморда юрак-тож артерияларини стентлаш, 83 нафар беморда аорто-коронар шунтлаш, 735 нафар беморда катаракта билан ва 386 нафар беморда глаукома билан оғриганларда кўзни сақлаб қолувчи операциялар, 537 нафар беморда пешоб тош касаллиги, простата бези аденомаси ва саратони касаллигида кам инвазив урологик операциялар, 125 нафар беморда қандли диабетнинг асорати сифатида юзага келган қон томирлари касалликларида юқори технологияли операциялар, 210 нафар беморда ЛОР тизими касалликларини эрта аниқлаш мақсадида эндоскопик ва отомикроскопик текширув усуллари, 135 нафар синусит касаллигига чалинган беморда кам инвазив эндоскопик операциялар амалга оширилди.

“Дори-дармон” АК ҳомийлик маблағлари ҳисобига 8000 нафар ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари 20 турдаги оғриқсизлантирувчи воситалар, гипотензив препаратлар ва бошқалардан иборат махсус дори-дармон йиғмалари (аптечкалар) билан бепул таъминланди.

Шахсларнинг айрим гуруҳларини амбулатория шароитида даволаниш учун дори воситалари билан имтиёзли (бепул) таъминлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 28 апрелдаги 26/34-сонли қарори билан амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига 8 турдаги дори воситалари қўшимча киритилди ва тегишли қарор 2015 йил 30 апрелда Адлия вазирлигидан 2522-1 рақам билан руйхатдан ўтказилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож қариялар орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида мурувват ёрдами орқали қабул қилинган 107,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 15 минг доза гриппга қарши ва 3,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,5 миллион доза гепатит Вга қарши вакциналар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига тарқатилди. 23 мартдан 1 апрелгача 1-турда 200 000 нафар фуқаро гепатит Вга қарши эмлаш билан қамраб олинди, 23 апрелдан 1 майгача 2-тур эмлаш ўтказилди. 23 июндан 1 июлгача 2-3-тур билан кекса ёшдаги фуқаролар гепатит Вга қарши эмланди. Қарияларни эмлаш жараёни 100 фоиз қамраб олинди.

Турли ёш гуруҳларида (60-70 ёш, 70-80 ёш, 80-90 ёш, 90-100 ёш ва 100 ёшдан катта) овқатланиш, соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида “Соғлом қарилик” бўйича қўлланма ҳамда “Бахтли кексалик ҳар бир инсонга насиб этсин!”, “Жисмоний фаоллик соғлом кексалик”, “Соғлом кексалик гашти”, “Кексаларда тўғри ва соғлом овқатланиш”, “Кекса ёшда қандай қилиб соғлом бўлиш мумкин”, “Кексаларнинг ёшларни тарбиялашдаги ўрни” мавзусидаги 73 мингта буклет ва 11739 та эслатмалар тарқатилди.

Аҳолини, шу жумладан кекса ёшдаги шахсларни бойитилган ун ва йодланган туз билан таъминлаш йўли билан овқатланишни яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси бўйича дастурни амалга ошириш борасида жорий йилда Германиянинг “Muhlenchemie GmbH & Co. KG.” компаниясидан унни бойитиш учун 140 тонна витамин минерал аралашма (примекс) сотиб олинди. Ҳисобот даврида республика бўйича “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг унни ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан хусусий тегирмонлар томонидан 1 миллион тоннага яқин минерал ва витаминлар билан бойитилган I сорт ун аҳолига етказиб берилди.

Ош тузини йодлаш учун танлови асосида Ҳиндистоннинг "G.Amphray" фирмаси билан 62,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2500 килограмм калий йодатни сотиб олиш бўйича шартнома тузилди ва ТИАИСВда 15 апрелда руйхатдан ўтди. Ҳозирги кунда маблағ конвертацияси кутилмоқда.

Кекса ва қари беморларга Тошкент тиббиёт академияси 1- ва 3- клиникалари, вилоят марказлари ва Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмалари базасида паллиатив даволашнинг махсус бўлимлари ташкиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 1 апрелдаги 135-сонли буйруғи чиқарилди.

Дастурнинг соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли 3-бўлими бўйича 2015 йилда жами 139,6 миллиард сўм ва 29,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳисобот даврида 66,1 миллиард сўм (47,3 фоиз) ва 5,5 миллион АҚШ доллари (18,5 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.


PDF форматида кўчириб олиш |