Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЙСУН ТУМАНИДАГИ ВАЗИЯТГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ Бош сахифа

23 мая 2019

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЙСУН ТУМАНИДАГИ ВАЗИЯТГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

Республика Давлат санитария эпидемиология назорат маркази Бойсун туманида ҳомиладор аёлнинг вафот этганлиги юзасидан текширув ишларини олиб бориб, қўйидагиларни маълум қилади.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Омонхона қишлоғида яшаган, 1995 йилда туғилган З.Х. 2019 йил 13 май куни Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси гинекология бўлимига ётқизилган.16 май куни бемор аҳволи оғирлашгандан сўнг туғруқ комплексининг жонлантириш бўлимига ўтказилади. 17 май куни эса беморда бурундан қон кетиш аломатлари бошлангач, вилоят маслаҳат гуруҳининг гематолог ва ЛОР шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, “Ҳомиладорлик 17 ҳафталик, бурундан қон кетиши, Д.В.С гипокогуляция босқичи” ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, шифохона неврологи ва тор мутахассислар томонидан консультация қилинган.

Беморга 18 май куни интенсив муолажалар ҳамда 1,5 литрқон зардоби ва 500 мл эритроцитар масса қуйилган. Бемор 19 май куни “Ўткир юрак етишмовчилиги, ДВС синдроми” натижасида вафот этган. Беморда қон кетиш аломатлари ва инъекция қилинган жойларда қон талашлар бўлганлигини инобатга олиб, патологоанатомик бўлимда мурдадан арбовирусларга текшириш учун қон намунаси олинган. Қашқадарё вилоят ДСЭНМнинг ўта хавфли юқумли касалликларни текшириш лабораториясига юборилган қон намуналари текширилганда Қрим-Конго гемморагик иситма касаллиги аломатлари аниқланган.

Мазкур касалликнинг юқиш хавфи юқорилиги боис вилоят ДСЭНМ бошқармаси мутахассисларидан иборат гуруҳ тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида касаллик ўчоғида тўлиқ муолажалар ва парвариш ишлари амалга оширилди. Марҳум беморнинг оила аъзолари ва у билан мулоқотда бўлганлар тиббий кўрикдан ўтказилганда уларга Қрим-Конго гемморагик иситма касаллиги юқмаганлиги аниқланди.

Шу ўринда қайд этиш керакки, ҳар йили баҳор ва ёз мавсумида кўплаб мамлакатларда бўлгани каби юртимизда ҳам айрим ҳолатларда ушбу касаллик учраб туради. Агар касаллик вақтида аниқланса, даволаш мумкин. Шу сабабли хавотирга ўрин йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, аҳолидан санитария қоидаларига қаътий риоя этиш, жумладан, чорва парваширида эҳтиёт чораларини кўриш, каналарни қўлда ўлдирмаслик, агар тана иситма пайдо бўлса, зудлик билан шифокоркорга мурожаат этишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Республика Давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан мамлакатимизда аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигини олдини олиш бўйича самарали профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу тадбирлар қатъий назоратга олинган.

Республика Давлат санитария

эпидемиология назорат маркази.