Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ШАҲАР РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР КЛИНИК ШИФОХОНАСИДА РЎЙ БЕРГАН ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ БОШЛАДИ Бош сахифа

02 мая 2019

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ШАҲАР РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР КЛИНИК ШИФОХОНАСИДА РЎЙ БЕРГАН ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ БОШЛАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги интернет сайтларида эълон қилинган Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида рўй берган ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

1994 йилда туғилган фуқаро И.А. Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасига жорий йилнинг 16 апрель куни соғлиғи юзасидан махсус психиатрия тез ёрдами машинаси орқали олиб келинган ва ўша куни шифохонага жойлаштирилган. Беморнинг руҳий ҳолатидаги ўзгаришлар туфайли унга атрофдагилар душмандек кўринган, шу сабабли у атрофдагилардан шубҳаланган ва безовта бўлган.

Руҳий ҳолатига кўра, беморга тегишли муолажалар қилиниши бошланган, шу қаторда тинчлантирувчи психотроп дори воситалари қўлланилган. Қайд этиш лозимки, айрим дори воситалари организмни бушаштиради, тинчлантиради ва уйқучанлик чақиради.

Жорий йил 22 апрелда рўй берган видеотасвирдаги жараён юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда тезкор равишда хизмат текширувини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, шифохонада қонунийлик ва тартибни сақлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар орқали туну-кун видеоёзув олиб борилади. Агарда ходимлар томонидан беморларга нисбатан асоссиз куч ишлатиш, нафсониятга тегиш, қўпол муносабатда бўлиш ҳолатлари аниқланса, табиийки, тегишли қонуний чоралар кўрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими