Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

«Юқори технологияли усулларни гематология ва трансфузиологияда қўлланилиши» мавзусидаги Халқаро миқёсдаги анжуман Бош сахифа

19 мая 2016

«Юқори технологияли усулларни гематология ва трансфузиологияда қўлланилиши» мавзусидаги Халқаро миқёсдаги анжуман

Ҳурматли ҳамкасабалар!

ЎзР ССВ нинг Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти маъмурияти ҳамда гематологлар ва трансфузиологлар Ассоциацияси сизларни 2016 йил 19-20 май кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтадиган «Юқори технологияли усулларни гематология ва трансфузиологияда қўлланилиши» мавзусидаги Халқаро миқёсдаги анжуманда иштирок этишга таклиф қилади. Анжуманда Гематология ва трансфузиология соҳасидаги замонавий ташҳис ва даво, онкогематология ва ўзак хужайралари трансплантациясида молекуляр - биологик текширув усулларини аҳамияти, ҳамда трансфузиологияда хавфсиз қон хизматини ривожлантириш бўйича янгиликларни Республика гематологларига, трансфузиологларига, жарроҳларига, акушер-гинекологларига  етказиш масалалари кўриб чиқилади. Конференция “GRAND MIR” мехмонхонасида ўтказилади.

Анжуман ташкилотчилари:

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • ЎзР ССВ нинг Гематология ва қон қуйиш илмий текшгириш институти
  • Ўзбекистон гематологлар ва трансфузиологлари жамияти

АНЖУМАННИНГ АСОСИЙ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  1. Онкогематологик касалликлар ташҳиси ва давоси самараси  мониторингида  цитогенетик, иммунофенотипик ва молекуляр-генетик текширувлар.
  2. Миелопролифератив касалликларининг ташҳиси ва давоси.
  3. Гемопоэтик ўзак ҳужайралари билан даволаш масалалари.
  4. Болаларда ўткир лейкоз касаллигининг замонавий  ташхиси   ва давоси
  5. Наслий ва орттирилган коагулопатиялар ташхиси ва давоси.
  6. Наслий ва орттирилган камқонликлар ва микронутриентлар танқислигини ташҳиси ва давоси
  7. Трансфузиологиядаги янгиликлар.

Анжуманда Ўзбекистоннинг Гематология ва трансфузиология соҳасидаги етакчи мутахассислари, узоқ хориж ва МДҲ мамлакатлари мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этадилар.

Анжуманда иштирок этиш бепул. Турар жой, яшаш ва овқатланиш иштирокчи ҳисобидан. Вилоятдан  иштирокчиларга меҳмонхонада бронь керак бўлса, олдиндан хабар беришларини сўраймиз. Меҳмонхонада бронь ташкилий қўмита орқали амалга оширилади, манзил охирида кўрсатилган.

Нашрлар:

Анжуман материаллари мақолалар кўринишида Инфекция, Иммунитет, Фармакология журналида нашр қилинади.

Мақолаларни ёзма ва электрон кўринишда анжуманнинг ташкилий қўмитасига ёки жавобгар шахснинг электрон манзилига (флешка ёки CD дискда) conf_gematology@mail.ru юбориш керак.

Талаблар:

      Инфекция, Иммунитет, Фармакология журналида нашр қилиш учун топширилаётган мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Мақолалар аниқ илмий маълумотни ўзида сақлаши, ҳамда қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак: кириш қисми, ишнинг мақсади, вазифалари, материаллар ва текширув усуллари, асосий натижалар, хулосалар.
  • Мақолаларда реклама мазмунига эга бўлган ахборот ишлатилишига йўл қўйилмайди.
  • 1 та файл 1 та мақолани ўзида тутган бўлиши керак.
  • Мақолалар Word матнида терилиши ва таҳрир қилиниши керак, чунки кейинчалик ташкилий қўмита да таҳрир қилинмайди.
  • Times New Roman да, шрифт ўлчами-12, интервал-1,5да бўлиши керак. Матн чегаралари барча томондан 2,5 см, 8 бет ҳажмдан ошмаслиги керак.
  • Намойиш материаллари 1 саҳифада бўлиши мумкин.
  • Мақоланинг боши қаторида УДК кўрсатилиши керак.
  • Биринчи бетида 3 тилда (рус., ўзб., ингл.) резюме ва калит сўзлар кўрсатилиши керак.
  • Охирги бетида фойдаланилган адабиётлар кўрсатилиши керак.
  • Муаллифнинг Ф.И.Ш. бош ҳарфлардан бошланиши ва босма ҳарфларда бўлиши керак. Муаллифлар фамилияси мақола номидан олдин, 1,0 интервалда берилади.
  • Мақолалар номи бош харфлар билан терилиб корайтирилган бўлиши керак.
  • Кейинги қаторда муассасанинг тўлиқ номи кўрсатилади (намунага қаранг).
  • 1 та муаллифдан 2 та-гача илмий мақолалар кабул қилинади.

 

Намуна:

УДК 6876.-87б358

Шамсутдинова Д.Б., Саидназирхонова С.С., Бобоев К.Т.

АНАЛИЗ АССОЦИАЦИИ ГЕНЕТИЧЕСКИХ МАРКЕРОВ FII, FV МТГФР, PAI C РАЗВИТИЕМ ТРОМБОЭМБОЛИЧЕСКИХ ОСЛОЖНЕНИЙ У БОЛЬНЫХ ЭРИТРЕМИЕЙ.

НИИ гематологии и переливания крови МЗ РУз.

Диққат! Мақолалар таҳрир этилмайди, лекин мақолалар қабул қилиниши муддати тугаганидан кейин, рецензия ҳайъати томонидан кўриб чиқилади. Мақолаар қабул қилинишининг охирги муддати – 20 март 2016 йил.

АЛОҚЛАР:

Барча саволлар билан Ташкилий қўмитага Давлвтова Гулчехра Нажмиддиновнага (илмий котиб) мурожаат қилинсин.

Манзил: 100097, Ташкент ш., Бунёдкор кўч, 42 А.

УзР ССВ Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти.

Тел. (+998 71) 273-08-30,

Факс: (+998 71) 273-63-16

E-mail: сonf_hematology@mail.ru

Ҳомийлар масалалари бўйича Махмудова Азиза Джумановнага (илмий ишлар бўйича директор муовини) мурожаат қилинсин.

Тел. (+998 71) 273- 63-72,

Факс: (+998 71) 273-63-16

E-mail: сonf_hematology@mail.ru


Кўчириб олиш pdf |