Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ягона электрон руйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилиш “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) ни ишга тушириш тўғрисида Бош сахифа

06 ноября 2017

Ягона электрон руйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилиш “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) ни ишга тушириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги

БУЙРУҚ

«17» 08 2017 й

Тошкент ш.

458

“Ягона электрон руйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилиш “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) ни ишга тушириш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш соҳасининг Миллий интеграциялаштирилган ахборот тизимидаги “Соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари комплексининг (бундан кейин - ССМИАТ «Соғлиқни сақлаш» АТК) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ягона электрон тиббий картасини (бундан кейин - ”ТИБКАРТА” ААТ) яратиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида тасдиқланган Давлат дастуридаги илованинг 39-нчи банди, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 февралдаги 57-сонли буйруғи, шунингдек 2017 йил 7 февралдаги Баёндаги топшириқларнинг 21-нчи банди ижросини этиш мақсадида буюраман:

1. Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази томонидан муваффақиятли пилот синовларидан ўтган, интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ихтисослаштирилган автоматлаштирилган ахборот тизими (ИААТ) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТ 2017 йил 31 августидан бошлаб барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ишга туширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шахар Соғликни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғига, вилоятлар Соғликни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг раҳбарларига 2017 йил 8 сентябргача муддатда куйидагиларни таъминласин:

– рўйхатга олишдаги тиббий ходимларнинг ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларнинг иш жойларини таъминлаш мақсадида компьютер жихозларини ва принтерларни ўз вақтида сотиб олиш;

– рўйхатга олишдаги тиббий ходимларнинг ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларнинг компютерларини ИААТда ишлашини таъминлаш мақсадида локал тармоқларини яратиш;

– навбатни бошқариш тизимидан беморларга маълумотларга оид хабар бериш мақсадида ахборот панеллари (телевизорлар)ни сотиб олиш ва ўрнатиш;

– алоқа каналлари (бунда 2 Мбит/сек. кам бўлмаган, TAS-IX майдонидаги юқори тезликдаги ва кафолатланган алоқа каналлари учун ҳар ойига абонент тўловларини олдиндан кўзда тутилсин);

– бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида барча рўйхатга олишдаги тиббий ходимларни ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив тармоғига улаш.

4. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари бош шифокорларига куйидагиларни таъминласин:

– Интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТда барча ходимларнинг узлуксиз ишини;

2017 йил 1 ноябргача муддатда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимларининг кунлик фаолиятида интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТни жорий қилишни ва фойдаланишни;

2017 йил 1 ноябргача муддатда хизмат кўрсатиш участкаларига бириктирилган ҳолда барча хизмат кўрсатиладиган аҳолини ахборот тизимига киритишни;

2018 йил 1 январгача муддатда тиббий ёзувларни беморларнинг қоғоз карталаридан ахборот тизимига ўтказишни.

5. Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Марказига (Д.Усмонов):

2017 йил 18 августгача муддатда компютер жихозларига, принтерларга, локал тармоқларига, ахборот панеллари (телевизорлар)га ва TAS-IX майдонидаги интернетга киришга ягона талабларни тайёрласин ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, вилоятлар ва Тошкент ш. Соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари бошлиқларига юборсин;

– барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТга босқичма-босқич (алоҳида жадвал бўйича) уланишини бажарсин;

– бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимларини ахборот тизимда ишлашга ўкишини махсус ўргатадиган материални яратган холда таъминласин.

6. Соғликни сақлаш вазирлигининг Бош бошқармалари ва бошқармалари бошлиқларига 2018 йил 1 январдан барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТ орқали беморларнинг тиббий ёзувларини қоғозсиз олиб бориш йўлидан фойдаланишга ўтишни таъминласин.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизматига (Ф. Санаев) вазирликда интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТ яратилиши ва жорий қилиниши оммавий-ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилишини таъминласин.

8. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига (М.Мирталипов) бир ой муддатда интернет глобал тармоғи воситаси билан электрон регистратурага ва шифокор қабулига ёзилишга эга бўлган “Электрон поликлиника” ААТнинг жорий этилишига ва ривожланишига харажатларини молиялаштиришда, шунингдек интернет ва вазирликнинг корпоратив тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини марказлашган молиялштиришда амалий механизмларни аниқласин.

9. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Вазирнинг биринчи ўринбосари Б.К. Юсупалиевга юклатилсин.

Вазир

А.К. Шадманов