Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Бош сахифа

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан _______________ қабул қилинган

1-модда. (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда, 182-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384-модда;385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 39-сон, 385-модда; 41-сон, 405-модда; 51-52-сон, 498-модда, 501-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 135-модда, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504-модда, 512-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда; 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414-модда, 38-сон, 415-модда, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551-модда, 553-модда, 555-модда, 557-модда; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313-модда, 317-модда, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) VI боб қуйидаги мазмундаги 591ва 592 моддалар билан тўлдирилсин:

“591-модда. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш

Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

592-модда. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб қилиш

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб этиш, яъни алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ҳамда бадиий образларни ошкора ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган хатти-ҳаракатлар, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

2) 122-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“122-модда. Жамоат транспортида чекиш

Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан, тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда чекиш, шунингдек таксиларда, маршрут таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида чекиш, ­энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида чекиш, энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

3) 187- модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“187-модда. Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш

Иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида, алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилиш рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари, шунингдек тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар бундан мустасно, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;

4) 248-моддада:

биринчи қисмида “назарда тутилган” деган сўзларидан олдин келувчи қисми “591-модда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмида

1-банднинг “назарда тутилган” деган сўзларидан олдин келувчи қисми "591-модда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-банднинг “назарда тутилган” деган сўзларидан олдин келувчи қисми "591-модда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4-банднинг “назарда тутилган” деган сўзларидан олдин келувчи қисми “591” рақами билан тўлдирилсин;

5) 249-моддада:

биринчи қисмида “моддаларида назарда тутилган” деган сўзларидан олдин келувчи қисми “591-(ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга оид қисмида)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмнинг олтинчи хатбошида “фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса” деган сўзлари “фуқаролар ва мансабдор шахсларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 250-модданинг тўртинчи қисмида “энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми” деган сўзлари “энг кам иш ҳақининг икки баравари” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

7) 251-модданинг тўртинчи қисмида “энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми” деган сўзлари “энг кам иш ҳақининг икки баравари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 2681 -модданинг биринчи қисмида “назарда тутилган” деган сўзларидан олдин келувчи қисми “592” рақами билан тўлдирилсин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Тип документа:  Қонун
Кўчириб олиш pdf |