Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Бош сахифа

23 ноября 2018

Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2018yil“21”11

№ 617

Toshkent sh.

Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида

Республика аҳолисига кўрсатилаётган иҳтисослашган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, ихтисослаштирилган тиббий хизматнинг ташкилий-услубий тизимини такомиллаштириш ва ушбу жараёнга тегишли соҳаларнинг етук мутахассисларини жалб этиш мақсадида буюраман:

1. Қуйидагилар:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1 -иловага;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (Ф.Шарипов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси (М.Садиков), Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси (Д.Мирзабаев) ва вазирликнинг бошқа таркибий тузилмалари раҳбарларига:

вазирликнинг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ушбу буйруққа қатъий амал қилган ҳолда ташкил этиш;

вазирликнинг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини доимий назоратга олиш ва уларнинг иш сифати ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қўшаётган ҳиссаларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу таҳлил натижасида ҳар йили бош мутахассислар ва консультантлари руйхатини қайта кўриб чиқиш асосида тегишли таклифлар киритиш топширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бош бошқармалари бошлиқлари:

бир ой муддат ичида соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли ҳудудий бошқарув органлари бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини таҳлил қилсин, уларнинг рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва лозим бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини ҳал қилсин;

ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош мутахассиси ва консультантлари лавозимига янги номзодларни кўриб чиқишни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бошқармаси, соҳа бўйича бош мутахассислари билан келишилган холда амалга оширсин.

4. Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантларига:

ўз иш фаолиятларини ташкил этишда Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ишлаш жадвалига ҳамда ушбу буйруқ билан тасдиқланган Низомга қатъий риоя қилиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти топшириқларининг белгиланган муддатларда тўла-тўкис бажарилишини таъминлаш;

соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли ҳудудий бошқарув органларига бош мутахассислари ва консультантларини тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

республика аҳолисига ҳар хил соҳа бўйича кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳақидаги йиллик таҳлилий маълумотномани тегишли бошқармага ҳар йилнинг 15 январ санасигача тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

5. "Узмединфо" электрон Соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази (Д.Усмонов) мазкур буйруқни вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

6. Тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, Республика ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари директорлари, даволаш- профилактика муассасалари раҳбарлари:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантларининг асосий хизмат жойларида уларга вазирликда тасдиқланган жадвал асосида ишлашлари учун зарур шароит яратиб берсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантларининг самарали меҳнатлари ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қўшган ҳиссаларини инобатга олиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақига 50 фоизгача устама белгилаш йўли билан моддий рағбатлантириш масаласини кўриб чиқсин.

7. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 мартдаги 93-сонли ҳамда 2017 йил 15 июндаги 313-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Шадманов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил "____ "__________ даги

____ сонли буйруғига 1 -илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил этиш туғрисидаги

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий, кенг қамровли, тизимли ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишларда ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош мутахассислари ва консультантлари (ССВ бош мутахассислари ва консультантлари) тайинланади.

2. ССВ бош мутахассислари ва консультантлари вазирликнинг тегишли бош бошқармаси бошлиги ва вазирликнинг Бош муассасаси раҳбарининг тавсиясига кўра Соглиқни сақлаш вазирининг буйруги билан ўз вазифасига тайинланади ва озод этилади.

3. ССВ бош мутахассиси ва консультанта вазифасига вазирликнинг соҳа бўйича Бош муассасаларида ишловчи юқори малакали, ушбу соха бўйича катта тажрибага ва мавқега эга етакчи олим ва мутахассислар ичидан танлаб олинади.

4. Айрим соҳалар бўйича, ССВ бош мутахассиси қошида ССВнинг соҳа бўйича консультантлари комиссияси ташкил қилиниши мумкин. Комиссия аъзолари - ССВ консультантлари бош мутахассис рахбарлигида тегишли соҳа бўйича ССВ томонидан қўйиладиган вазифаларни бажаришда иштирок этадилар.

ССВнинг консультантлари вазифасига ушбу соҳани етакчи мутахассис-олимлари танлаб олинади.

5. ССВ бош мутахассис ва консультантлари бевосита вазирликнинг тегишли Бош бошқармасининг соха бўйича мутахассиси билан ҳамкорликда ишлайди хамда тегишли Бош бошқарма бошлигига бўйсунади.

6. ССВнинг бош мутахассиси ва консультанта ўз соҳаси бўйича республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, тиббиётга янги даволаш- диагностика услублари ва замонавий фан-техника ютуқларини татбиқ этиш ҳамда жойларда тегишли тиббий хизмат йўналиши бўйича ҳолатни муҳокама қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти рухсати билан Қорақалпоғистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССБнинг тегишли бош мутахассисларини вазирликнинг Бош муассасаси иштирокида ташкил этиладиган илмий тиббий жамиятлар йигилишларига таклиф этади. Ушбу йигилишларда илмий- амалий ва ташкилий-услубий масалалар мухокама этилади.

II. ССВ бош мутахассислари ва консультантларининг асосий вазифалари:

7. ССВ бош мутахассислари ва консультантларининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

соғлиқни сақлаш тизимида истиқболли устувор йўналишлар бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқишда катнашиш;

касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, беморларга амбулатория-поликлиника ва стационар шароитларида кўрсатилаётган малакали ва ихтисослашган тиббий хизмат сифати ва унумдорлигини муттасил оширишга ёрдам бериш;

аҳоли соғлиғини ҳимоя қилишнинг маҳаллий хусусиятлари ва соғлиқни саклаш тизимини такомиллаштиришнинг миллий модели талабларидан келиб чиққан ҳолда тизим ривожланишида иштирок этиш;

даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига янги замонавий диагностика ва даволаш стандартларини (усулларини) татбик этиш, согликии сақлаш тизимининг мавжуд моддий ресурсларидан унумли фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш;

атроф-муҳитни соғломлаштириш, овкатланишни, меҳнат, турмуш, дам олиш, таълим тарбия бериш шароитларини яхшилаш, эпидемия ва радиация вазияти, атроф муҳитнинг ҳолати ҳамда уларнинг одамлар саломатлигига таъсири ҳакида, шуниигдек гигиена соҳасидаги ва махсус ўтказиладиган бошқа экспертизалар устидан Давлат санитария назоратини ўрнатиш;

ўз соҳаси бўйича даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини назорат килиш, уни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш ва улар ижросини назорат килиш;

согликни саклаш тизими куйи органларининг тегишли бош мутахассислари фаолиятини назорат килиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

соҳа бўйича тиббий статистик маълумотлар ва хисоботларнинг асослилигини ва ҳакконийлигини мунтазам равишда шахсан текшириб бориш ва бу ишга илмий-тадкиқот институтлари ва марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари, даволаш-профилактика муассасаларидаги малакали кадрларни жалб этиш;

согликни саклаш тизимининг куйи боскичлари ва муассасаларида тегишли соха бўйича олинадиган тиббий-статистик маълумотларни жамлаш ҳамда вазирликнинг соҳа бўйича Бош муассасаси иштирокида таҳлил килиш ва шу асосида хар йили мунтазам таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш. Ушбу маълумотномаларда сохани ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича аник ва асосланган тавсиялар бериш;

тегишли соҳа бўйича республиканинг барча худудларида даволаш-профилактика муассасаларига амалий ва консультатив ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубий материалларга ҳамда илмий янгиликлар ва кашфиётларни амалиётга тадбик этиш режаларига асосан уларни даволаш- профилактика муассасалари фаолиятида қўллаш бўйича таклифлар киритиш ва ушбу ишларнинг амалга оширилишини доимий назорат килиш;

тегишли соҳа бўйича вазирликнинг Бош муассасаси иштирокида тиббий кадрлар ва мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича асосланган истиқболли режалар тайёрлаш, уларни амалга оширишни ташкил этиш ва ижросини доимий назорат қилиш;

тегишли соҳа муассасаларининг даволаш-диагностика асбоблари, шифохона жиҳозлари, дори-дармонлар ва тиббий ашёларга бўлган йиллик эҳтиёжини аниқлашни ташкил этиш, уларга йиллик талабномалар тузишда иштирок этиш, тиббий муассасалар фаолиятида улардан рационал фойдаланишни назорат қилиш;

Вазирликнинг бош бошқарма (департамент)лари ходимлари ва соҳа бўйича вазирликнинг Бош муассасаси билан биргаликда тегишли соҳалар бўйича соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғини муассасалари фаолияти учун даволаш-диагностика стандартлари ва беморларни даволаш протоколларини (клиник протоколларни) тайёрлаш ва уларни муассасалар фаолиятига татбиқ этиш;

асосий дори-дармон воситалари ва тиббий ашёлар рўйхати ва ҳаётий зарур дори- дармонлар ва тиббий ашёлар рўйхатини тузишда иштирок этиш, тегишли йўналишдаги даволаш-профилактика муассасалари учун дори-дармонлар формулярларини тузиш ва уларни мунтазам равишда такомиллаштириш жараёнини ташкил этиш;

ахолига тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати бўйича фукаролардан келаётган шикоятларни белгиланган тартибда ўрганиш, уларни келтириб чиқарувчи сабабларини аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш бўйича барча зарур тадбирларни ташкил этиш.

III. ССВ бот мутахассислари ва консультантларининг ҳуқуқлари

8. ССВ бош мутахассислари ва консультантлари қуйидаги хукукларга эга: Қорақалпоғистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССББ бошлиқлари, соғлиқни сақлаш тизимининг қуйи органлари раҳбарларига масалалар киритиш;

ахолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, дори- дармонлар, тиббий ашёлар ва бошқа моддий-техника ресурсларидан унумли фойдаланшш;

тегишли куйи тизим бош мутахассислари, фаолиятини таҳлил этиш натижасида уларни рағбатлантириш ёки жазолаш, зарур бўлган ҳолларда ушбу бош мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш.

Илмий тадқиқот институтлари ва марказлари, тиббиёт олий ўкув юртлари Илмий Кенгашларида ахолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соглиқни саклаш муассасаларига амалий-услубий ёрдамни ташкил этиш билан боглиқ масалалар мухокамасида иштирок этиш ва тегишли таклифлар киритиш;

Узбекистан Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигининг тегишли аттестация комиссиялари таркибида (комиссия раиси, раис муовини ёки комиссия аъзоси сифатида) фаолият кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли аттестация комиссиялари қароридан норозилик ёки шикоятлар бўйича хулосалар бериш.

IV. ССВ бош мутахассислари ва консультантларининг ишини ташкил этиш

9. ССВ бош мутахассислари ва консультантлари уз фаолиятларида "Фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги тўғрисидаги Низомга ва Соғлиқни саклаш вазирлигининг бошка меъёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга асосланадилар.

10. ССВ бош мутахассислари ва консультантлари иш фаолияти вазирликнинг бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ, соҳа бўйича ихтисослаштирилган тиббий марказлар, илмий-текшириш институтлари ва бошка даволаш-профилактика муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

11. ССВ бош мутахассислари ва консультантлари республика аҳолисига кўрсатилаётган тегишли соҳа бўйича тиббий хизмат ҳақидаги йиллик таҳлилий маълумотларни режали равишда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ва зарурат бўлганда тезкор маълумот сифатида тегишли Бош бошкармага тақдим этадилар.

VI. Жавобгарлик масаласи

12. ССВ бош мутахассислари ва консультантлари ушбу Низом талабларини бузишда конунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Олиш 2-илова


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  617
Қабул қилиниш санаси:  21.11.2018
Кўчириб олиш pdf |