Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳақида Бош сахифа

23 ноября 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳақида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2018yil“20”11

№ 615

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни

бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳақида

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон "Давлат тиббиёт муассасалари ва соглиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рагбатлантиришни кучайтириш чора- тадбирлари тўгрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Давлат тиббиёт муассасалари ва соглиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рагбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПҚ-4007-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Мазкур қарор билан белгиланган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Т. Эргашев):

тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар оширилишини ҳисобга олган ҳолда, республика бюджетидан молиялаштириладиган тиббиёт муассалари харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2019 йил 1 апрелдан 1,15 бараварга оширилиши муносабати билан келгуси йил учун харажатлар сметаларини тузишда мазкур маблагларни инобатга олган ҳолда режалаштирилишини;

бир ҳафта муддатда Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Г. Казакбаев) билан биргаликда Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахе мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилишини таъминласин.

3. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Т. Эргашев) Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Г. Казакбаев) билан биргаликда:

уч кун муддатда Молия вазирлиги Ғазначилигида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси учун ғазна ҳисоб варағи очсин;

бир ҳафта муддатда тасарруфидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари ва бош ҳисобчилари иштирокида йиғилиш ўтказиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига 2018 йил 31 декабригача ўтказиладиган ажратмалар миқдорини белгиласин;

ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари таклифларини инобатга олган ҳолда 2019 йилга мўлжалланган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси даромадлари, харажатлари лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун вазирлик Ҳайъати йиғилишига киритсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан бирга республикадаги олий тиббиёт таълим муассасалари ва тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумларини алоҳида ғазна ҳисоб варақларида йиғиш ва ундан автоматик режимда ажратмалар амалга оширилиши тартибини ишлаб чиқишни таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари биринчи босқичда жорий йилнинг 7 ноябридан 30 ноябргача бўлган даврда, иккинчи босқичда 1 декабрдан 31 декабргача бўлган даврда барча тасарруфидаги тиббиёт ташкилотлари кўрсатадиган тиббий хизматлар тушумларининг 2% миқдоридаги қисмини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига сўзсиз ўтказилишини таъминласин.

5. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Г. Казакбаев) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Р. Абуллаев) билан биргаликда фармацевтика ва тиббиёт фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини чакана реализация қилиш
ҳуқуқига лицензиялар олиш учун талабгорлар томонидан тўланадиган давлат божлари тизимидаги тушумларнинг 20 фоиз миқдоридаги қисмини жорий йилнинг 7 ноябридан 31 декабргача бўлган давр мобайпида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилишини таъминласин.

6. Кадрлар бошқармаси (Д. Бабаев) "Узмединфо" соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш маркази (Д. Усманов) мазкур буйруқ билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ходимлари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари ходимларини шахсан таништирилишини таъминлаш топширилсин.

7. Юридик бўлими (Р.И. Махаммадиев) барча бошқарма ва бўлимлар иштирокида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.

8. Ушбу буйруқ чиқиши муносибати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 6 февралдаги № 55-сон буйруғининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Қ. Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Шадманов

Соғлиқни сақдаш ва:шрлигининг

2018 йил 22 "11"

615 - сонли буйруғига илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Қарор матни

Белгиланган чора-тадбирлар

Ижро

муддати

Масъул ижрочи

1

Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ошириш.

2019 йил 1 апрелдан 1,15 оширишини хисобга олган ҳолда 2019 йил 2-чорагига тегишли маблағлар режалаштирилиш.

Республика бюджетидан молиялаштириладиган тиббиёт муассалари харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Сметада назарда тутиш

2018 йил ноябр

2019 йил 1 чорак

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истикболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Т. Эргашев) Республика

тиббиёт муассасалари

2

Ҳалқаро тажрибани асосида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш

Инновацион соғликии сақлаш миллий палатаси, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Ишчи гуруҳини тузиш

2019 йил январ

Барча бошқармалар ва бўлимлар

3

Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг лавозимига ва малакасига, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг мураккаблиги ва жавобгарлигига, шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари ихтисослигига қараб базавий лавозим маошларини, фаолиятини ва меҳнати унумдорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини, моддий рагбатлантиришнинг

Низом ишлаб чиқиш ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига карор лойихасини таерлаш.

2019 йил апрел

Ишчи гуруҳи


Қарор матни

Белгиланган чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочи

амалдаги тартибини қайта ишлаб чиқиш, улар бажарадиган ишлар сифати, эришиладиган натижалар ва кўрсатилган тиббий хизматларга жамоатчилик томонидан берилган баҳоларга қараб уларга ҳақ тўланишини таъминлаш, тиббиёт муассасалари раҳбарларига алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш механизмлари ишлаб чиқиш

4

Даволанган касаллар электрон статистикасини босқичма-босқич татбиқ этиш ва беморлар ўртасида онлайн сўровлар ўтказиш орқали жорий этиш.

Электрон Дастурлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш

2019 йил апрел

ССЭРМ "Узмединфо" (Д.Усманов)

5

Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси туғрисидаги Низом лойихасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси туғрисидаги Низом ишлаб чиқиш

икки ҳафта муддатда

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Т. Эргашев) Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Казакбаев)

6

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан тиббиёт муассасаларида врачликдан бошқа фаолиятни бажарувчи олий маълумотли мутахассислар лавозимлари номенклатурасини қайта ишлаб чиқиш.

Номенклатура ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш

бир ой мудцатда

Кадрлар бошқармаси (Д.Бабаев) Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси (Ў.С.Исмаилов)


Қарор матни

Белгиланган чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочи

7

Олий ўқув юртлари ва тегишли ўқув марказлари билан биргаликда жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган стипендиялар учун тиббиёт соҳасида таълим олаётган иқтидорли талабларни аниқлаш мезонини ишлаб чиқиш

Низом ишлаб чиқиш

икки ҳафта муддатда

Фан ва ўқув юртлари бош бопщармаси (Ў.С.Исмаилов), Олий ўқув юртлар

8

Молия вазирлиги Ғазначилигида Соглиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соглиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси учун ғазна ҳисоб вараги очиш.

Ҳисоб рақам очиш

уч кун муддатда

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Казакбаев)

Соглиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соглиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига 2018 йил 31 декабригача ўтказиладиган ажратмалар миқцорини белгилаш.

Вазирлик тасарруфдаги тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари ва бош ҳисобчилари иштирокида йигилиш ўтказилиш

икки ҳафта муддатда

Ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари таклифларини инобатга олган ҳолда 2019 йилга мўлжалланган Соглиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси даромад ва харажатлари лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун вазирлик Ҳайъати мажлисига киритиш.

жамгармаси даромад ва харажатлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вазирлик Ҳайъати мажлисига киритиш

Бир ой муддатда

9

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан республикадаги олий тиббиёт таълим муассасалари ва барча тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумларини алоҳида ғазна ҳисоб варақларида йиғиш ва ундан автоматик режимда ажратмалар амалга оширилиш масаласи

Тартиб ишлаб чиқиш

бир ой муддатда

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Казакбаев)

Қарор матни

Белгиланган чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочи

10

Жорий йил 7 ноябридан 30 ноябргача бўлган даврда, иккинчи босқичда 1 декабрдан 31 декабргача бўлган даврда барча тасарруфдаги тиббиёт ташкилотлари кўрсатадиган тиббий хизматлар тушумларининг 2% миқдоридаги ажратмалар тушумини таъминлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва согликни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рагбатлантириш жамгармасига сўзсиз йиғилишини таъминлаш.

доимий

Қорақалпогистон

Республикаси Согликни саклаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар согликни саклаш бошқармалари бошлиқлари

11

Лицензияланувчи фаолият билан боғлиқ кўрсатилаётган хизмат учун ундирилаётган давлат божи йиғимларининг 20% миқдоридаги қисмини шу йил 7 ноябрдан 31 декабргача бўлган давр мобайнида жамғармасига йўналтирилишини таъминлаш.

Соглиқни сақлаш вазирлигининг Ривожлантириш ва соглиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рагбатлантириш жамгармасига маблаг жалб

ҚИЛИШ

доимий

Бухгалтерия ҳисоби бошқармаси (Х.Г.Казакбаев) Фармацевтикани ривожлантириш

агентлиги (А.Р.Абдуллаев)

12

Жамғарма маблагларини тушуми ва мақсадли ишлатилиши юзасидан доимий мониторинг ташкил этиш ва хар чоракда бажарилган ишлар юзасидан вазирлик рахбариятига маълумотлар киритиб бориш.

Назорат олнб бориш

доимий

Ички аудит ва молиявий назорат

хизмати (Н.Юсупходжаев)


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  615
Қабул қилиниш санаси:  20.11.2018
Кўчириб олиш pdf |