Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

2019 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИГАЧА, БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ЙИҒИМЛАРИДАН ТАШҚАРИ, БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ВА ХОМАШЁЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА Бош сахифа

28 февраля 2018

2019 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИГАЧА, БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ЙИҒИМЛАРИДАН ТАШҚАРИ, БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ВА ХОМАШЁЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

2019 йилнинг 1 январигача, божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хомашёларнинг айрим турлари Рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ички бозорни картошка билан янада таъминлаш хамда нарх-наво ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли Фармони билан тасдиқланган, 2019 йилнинг 1 январигача. божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хомашёларнинг айрим турлари Рўйхати куйидаги мазмундаги 41 позиция билан тўлдирилсин:

«

41.

Янги ва совитилган картошка

0701

».

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт бўйича олиб келинаётган картошкани белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ва эркин ўтказилишини таъминласин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 20 февраль,

ПФ-5354-сон


Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ҳужжат рақами:  ПФ-5354
Қабул қилиниш санаси:  20.02.2018
Кўчириб олиш pdf |