Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Бош сахифа

18 января 2018

ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Фармацевтика фаолиятини лицензиялашда электрон ахборот алмашинуви схемаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқи учун олдин берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензиялар фармацевтика фаолиятининг бошқа йўналишларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялардан алоҳида берилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

2017 йил 15 майгача бўлган муддатда Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияларни (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) тузилишини, шунингдек улар фаолиятини ташкил этиш чоралари кўрилишини;

ҳудудий комиссияларнинг ва тегишли равишда уларнинг ишчи органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналар ва филиалларнинг манзиллари реестрлари ва ходимлари реестрлари маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш учун харажатларни қоплаш манбаларини белгилаш юзасидан таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида :

а) «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлимининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

«Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно)»;

б) « Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари » бўлимига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

«Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш».

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 12 май,

284-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган деб аталади) томонидан лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтган манзили бўйича амалга оширилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

3. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда «ягона дарча» маркази деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали амалга оширилади.

4. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ва уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади.

5. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

6. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) беш йил муддатга берилади.

Лицензия беш йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига биноан берилиши мумкин.

7. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия олиш фармацевтика фаолиятининг бошқа қисмларига лицензия олиш ҳуқуқини чекламайди.

Лицензияни ёки унга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

8. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

б) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг ходимлари реестрига (кейинги ўринларда ходимлар реестри деб аталади) киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;

в) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;

г) ходимлар реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш;

д) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш;

е) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган талабларга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги;

ж) мазкур Низомга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техник базанинг мавжудлиги;

з) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича тузилган ёзма равишда хабарнома тақдим этиш;

и) мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғим ва давлат божларини тўлаш.

3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори бевосита «ягона дарча» марказига ўзи келиб ёки Ягона портал орқали электрон тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича лицензия бериш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади);

лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотлар.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида Ягона портал орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тегишли ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.

Ишчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган фармацевтика фаолиятини лицензиялашда электрон ахборот алмашинув схемасига мувофиқ мустақил олади.

12. Бевосита мурожаат этилган ҳолатларда «ягона дарча» маркази ходими лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат хизмати паспортига мувофиқ ариза тўлиқ тўлдирилганлигини текширади.

Ариза рўйхатга олингандан сўнг «ягона дарча» маркази ходими лицензия талабгорига қайд этиш рақамини кўрсатган ҳолда ариза қабул қилинганлиги ҳақида ёзма маълумот беради ёки ариза нусхасига тегишли белгини қайд этади.

13. «Ягона дарча» маркази ходими ўзи келганида ариза қабул қилинган кунда, аризада қайд этилган маълумотларни махсус шаклга тушириб, Ягона портал орқали тегишли лицензияловчи ҳамда ишчи органга юборади.

14. Лицензия талабгори ўзи яшамайдиган жойдан бошқа жойдаги «ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилган ҳолларда ариза «ягона дарча» маркази томонидан тегишлича ишчи органга Ягона портал орқали юборилади.

Лицензия талабгори аризани «ягона дарча» марказига электрон сақловчида тақдим этган тақдирда «ягона дарча» маркази ходими «ягона дарча» марказининг ўзига ўзи хизмат қилиш учун ажратилган хонасида ариза Ягона портал орқали жўнатилишида ёрдам беради.

15. Ягона портал орқали жўнатилган ариза ноёб рўйхатга олиш рақами берилган ҳолда автоматик равишда рўйхатга олинади.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

16. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан ариза тақдим этилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Дорихоналар филиали очилиши билан бир вақтда лицензия бериш тўғрисида ариза берилган тақдирда белгиланган йиғим ҳар бир филиал учун ундирилади.

17. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензия талабгори томонидан Ягона портал орқали тақдим этилганда аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

18. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

19. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Ҳудудий комиссия тўғрисидаги низом ва унинг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

20. Ариза «ягона дарча» марказига тақдим этилган санадан бошлаб ишчи орган:

икки кун мобайнида муддатда лицензия талабгорининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини мазкур Низомга 5-иловадаги шакл бўйича жойига чиқиб ўрганиш ўтказувчи ишчи органнинг ваколатли вакили фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти ҳақида «ягона дарча» марказини Ягона портал орқали ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда «ягона дарча» маркази ходими зудлик билан лицензия талабгорини ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти, шунингдек ваколатли вакил ҳақида хабардор қилади;

етти кун мобайнида ҳужжатларни кўриб чиқади ва ваколатли ходимнинг ўз вақтида жойига чиқиб ўрганишини таъминлайди. Ваколатли вакил лицензия талабгорига ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш тартибини унга тушунтиради. Ваколатли вакил ўрганиш ишларини бир иш куни давомида тугатиши шарт;

ўн кун мобайнида лицензия талабгорининг мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда, лицензиянинг талаб ва шартларига мослигини ўрганиш бўйича хулосани, шунингдек ҳудудий комиссия йиғилиши баённомаси лойиҳасини ҳудудий комиссияга тақдим этади.

Ваколатли вакиллар сифатида юқори малакага эга тегишли ихтисослик мутахассислари ҳамда санитария-эпидемиология назорати органларининг мутахассислари жалб қилиниши керак.

Ҳудудий комиссия ишчи орган томонидан Низомнинг мазкур бандида белгиланган муддатларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.

21. Лицензияловчи орган лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун шартнома асосида ишчи органнинг ваколатли вакилларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.

22. Ҳудудий комиссия, унга ишчи органнинг хулосаси тақдим этилган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида ишчи органнинг хулосасини кўриб чиқиб, имзоланган баённомани лицензияловчи органга киритади.

23. Лицензияловчи орган ҳудудий комиссия баённомани имзолаган кунда, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган ҳолда, уни тасдиқлайди.

Ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланган баённома лицензияловчи органнинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори ҳисобланади.

24. Ҳудудий комиссия лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг икки иш куни мобайнида қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани Ягона портал орқали:

белгиланган тартибда лицензия талабгорига юбориш (топшириш) учун «ягона дарча» марказига;

тегишли ҳисобни юритиш учун тегишли ишчи органга юборади.

25. Қуйидагиларда:

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномада лицензия банк ҳисоб рақами реквизитлари ва лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлаш муддатлари кўрсатилган бўлиши керак.

Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган бўлиши керак.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

26. Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилиб, лицензияловчи орган раҳбари ёки у йўқлигида унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда берилади.

Лицензия талабгори мазкур Низомга 4-илованинг XI бўлимида қайд этилган лицензия талаб ва шартларига риоя этишини тегишли белгиларни қўйиш орқали тасдиқлаган тақдирда, лицензия битимини имзолаш талаб этилмайди.

27. Лицензия махсус бланкаларда расмийлаштирилади.

Лицензия бланкаси намунаси мазкур Низомга 6-иловада кўзда тутилган намунавий шакл асосида лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига биноан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган ва амал қилиши тугатилган лицензиялар ҳақидаги маълумотлар ишончли ва ўз вақтида тегишли ахборот ресурсларига киритиш учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради.

28. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

29. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

30. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ҳамда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензия талабгорининг рад этилишига сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси уни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқишда илгари юборилган лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада қайд этилмаган янги асослар билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва уни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мазкур Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда тақдим этилади. Бунда ишчи органнинг мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлари муддати беш кундан ошиб кетмаслиги лозим.

31. Ишчи орган дорихона мудири, дорихона филиали мудири ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан эътиборан бир ой муддатда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва улар мазкур Низомнинг 8-банди «в» , «г», «д» ва «е» кичик бандларида белгиланган лицензия талаб ва шартларига мувофиқ эканлиги аниқланган тақдирда реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.

5-боб. Дорихонанинг филиалини очиш тартиби

32. Лицензиат томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда тегишли ариза билан мурожаат қилади.

33. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда дорихона майдони, филиали мавжуд бўлган дорихоналарга қўйиладиган санитария-эпидемиологик меъёрларга мос бўлиши керак.

34. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензиатдан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш билан шуғулланувчи очиладиган филиаллар сони баробаридаги миқдорда ундирилади.

Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси Ягона портал орқали тақдим этилганда йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

35. Аризани кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Дорихона филиали учун лицензия қуйидаги қўшимча талабларни назарда тутган ҳолда, мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ расмийлаштирилади:

«тире» белгиси орқали лицензиатга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия рўйхат рақами ҳамда очилаётган филиал тартиб рақамини кўрсатиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш амалга ошириладиган филиал манзилини кўрсатиш.

37. Дорихона филиали учун лицензия беришда давлат божи ундириш талаб этилмайди.

6-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

38. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини (унинг қисмини) амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

Мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ равишда расмийлаштирилган лицензия лицензиат томонидан «ягона дарча» марказига бевосита тақдим этилади. «Ягона дарча» маркази ходими лицензияни олган кундан эътиборан уч кун муддатда уни лицензияловчи органга тақдим этади.

Ишчи орган кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали олади.

39. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

40. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

41. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза «ягона дарча» маркази олган кундан ёки Ягона портал орқали лицензияловчи орган томонидан олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

42. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиб, лицензияни мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнида лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришларни электрон тарзда киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда илгари берилган лицензиянинг амал қилиш муддати ўзгармайди.

43. Лицензия йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат ариза билан «ягона дарча» марказига ўзи келиб ёки Ягона портал орқали лицензияловчи органга ариза ва лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилади.

Лицензия дубликати беришда лицензия берганлик учун назарда тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.

44. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 2 , 3 ва 4-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза органга мазкур Низомнинг 9-бандига мувофиқ лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмасдан берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

7-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

45. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

46. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида махсус ваколатли орган — Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори бўйича лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишининг текширишларини ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказишда тегишли ихтисослик бўйича мутахассисларни жалб қилиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этишни юкловчи қарорлар чиқариш ва лицензиат аниқланган бундай бузилишларни бартараф этиши шарт бўлган муддатларни белгилаш;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан тақдим этилган тегишли материаллар, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материаллар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг текширув ҳужжатлари асосида дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги учун дорихона, дорихона филиалига берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор чиқариш;

47. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

8-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш

48. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 , 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган ва бекор қилинган лицензиялар ҳақидаги маълумотлар лицензияловчи орган томонидан тегишли ахборот ресурсларига киритилади.

49. Лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларига нарх белгилаш тартиби бузилиши;

дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилиниши;

дорихонага олий фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс, дорихона филиалига фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахснинг мудирлик қилиши;

дорихона филиали томонидан лицензияланадиган фаолият лицензиясиз амалга оширилиши.

50. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.

9-боб. Лицензиялар реестри

51. Лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизими комплекси орқали лицензиялар реестрини юритади.

52. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исмини (мавжуд бўлган ҳолда) ўз ичига оладиган асосий маълумотлар;

б) дорихона мудири, дорихона филиали мудири ҳақидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган холда);

паспортга оид маълумотлар (серияси, рўйхат рақами, берилган вақти, паспортни берган органнинг номи);

дорихона мудири учун — олий фармацевтик маълумот ҳақидаги дипломи маълумотлари (серияси, рўйхат рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган), фармацевти ассистенти (ёрдамчиси)нинг ўрта махсус маълумот ҳақидаги дипломи маълумотлари;

мутахассислик номи;

в) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар), иш телефони, факс;

г) лицензия берилган сана ва тартиб рақами;

д) лицензиянинг амал қилиш муддати;

е) лицензияланадиган фаолият тури;

ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;

и) лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.

53. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритиш ваколатини ишчи органга бериш ҳуқуқига эга.

54. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида «Лицензия» ахборот тизими комплексида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.

10-боб. Манзиллар ва ходимлар реестри

55. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестри ва ходимлари реестрини шакллантиради.

56. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганлиги тўғрисидаги суднинг қарорини олган кундан эътиборан бир кун муддатда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси асосида манзиллар реестри ва ходимлар реестрига дорихона ва дорихона филиаллари манзиллари ва ходимлари ҳақидаги маълумотларни киритади.

57. Манзиллар реестри ва ходимлар реестри лицензиялар реестрининг бир қисми ҳисобланади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) ташкилотнинг тўлиқ номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

б) қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги аниқланган дорихона, дорихона филиалининг тўлиқ манзили;

в) қонун ҳужжатлари талабларини бузган, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартибини қўпол бузган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

г) қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган суднинг номи, қарор қабул қилинган сана ва рўйхат рақами.

58. Лицензияловчи орган мазкур Низомнинг 55-бандида кўзда тутилган манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотларни улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил ўтганидан сўнг реестрдан чиқариб ташлайди.

59. Манзиллар реестри ва ходимлар реестридаги маълумотлар танишиш учун очиқ бўлади.

11-боб. Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлаш тартиби

60. Лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун лицензия талабгори, лицензиат томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланади.

61. Лицензия талабгори томонидан ариза Ягона портал орқали тақдим этилган тақдирда давлат божи суммаси Республика бюджетига йўналтирилади.

«Ягона дарча» марказларига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, тўланадиган давлат божининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар «ягона дарча» маркази фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида, кейинчалик тушадиган маблағлар «ягона дарча» марказларини сақлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилиши учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

12-боб. Якуний қоида

62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун моддий-техника базага, бинога (хонага) қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

I. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар

1.1. Эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) бино (хона) мавжудлиги;

1.2. Хоналари жойлашган манзил аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилиши оқибатида амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг манзилли реестрига киритилмаган бўлиши керак.

1.3. Дорихона ва унинг филиаллари қуйидагича жойлаштирилиши мумкин:

алоҳида биноларда (фақат биринчи қаватда);

турар жой бинолари ёки нотурар жой хоналарига тақаб қурилган биноларга (фақат биринчи қаватда) қурилган биноларда;

кўп қаватли жамоат бинолари ва турар жой биноларининг биринчи қаватида.

1.4. Дорихона ва уларнинг филиаллари турар жой бинолари ва жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашганда, улар дорихонага ташриф қилувчилар учун алоҳида кўчадан кириш эшиги ҳамда товарларни қабул қилиш ва бўш идишларни олиб кетиш учун мўлжалланган, ҳовли томонга қаратилган хизмат эшиги бўлиши керак. Хизмат эшиги олдида товар ташувчи автомобиллар учун товар тушириш ва ортиш майдончасини кўзда тутиш мақсадга мувофиқ бўлади.

1.5. Дорихона ва дорихона филиалларининг барча хоналари улар бажарадиган функцияларига қараб бир-бири билан ўзаро функционал боғлиқ ҳолда ҳамда бошқа мақсадда фойдаланилувчи хоналардан ажратилган блокни ташкил қилиб, алоҳида кириш эшигига эга бўлган ҳолда жойлаштирилиши зарур. Дорихона омборхонаси бинонинг пастки қисмида, хона баландлиги 2,4 метрдан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.

1.6. Дорихона хоналари ишлаб чиқариш (товарларни қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва беришга жалб этилган барча хоналар) ва маъмурий-маиший (идора, бухгалтерия, кийиниш хонаси, ҳожатхона ва шу кабилар) хоналарга бўлинади.

1.7. Дорихона ва унинг филиаллари биноларининг минимал зарур таркиби ва майдони:

Т/р

Бинолар номи

Дорихоналарнинг тайёр дорилар билан савдо қилувчи майдони камида (кв.м)

1.

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали жумладан:

16

ходимлар иш жойи учун асбоб-ускуналарни жойлаштириш ҳудуди

8

Ташриф буюрувчиларни хизмат кўрсатиш ҳудуди

8

Жами:

16

2.

Комплектловчи-экспедиция хонаси*

10

3.

Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси (термолябил воситалар учун совутгич билан)

12

4.

Тиббий буюмларни сақлаш хонаси*

4


Жами:

26

5.

Мудир, бухгалтерия хонаси*

6

6.

Овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона

4

7.

Ҳожатхона

2


Жами:

12


Ҳаммаси

34/54

* — филиалга эга бўлган дорихоналар учун.

1.8. Мазкур талабларнинг 1.7-бандига мувофиқ, дорихона филиали мавжуд бўлган тайёр дори воситалари шакли (ТДШ) дорихоналар умумий майдони камида 54 м.кв бўлган, филиалга эга бўлмаган ТДШ дорихоналари ёки филиаллар умумий майдони камида 34 м.квдан бўлиши керак.

1.9. Қишлоқ врачлик пунктлари биносида дорихона филиаллари камида 8 м.кв кам бўлган майдонда жойлаштирилиши мумкин.

II. Дорихона хоналари ва асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар

2.1. Дорихонага кириш жойида 1,0 м. кенгликдаги пандус билан жиҳозланган бўлиши керак (истисно тариқасида 0,9 м. бўлишига йўл қўйилади). 0,7 — 0,9 м. баландликдаги қўл ушлагичлар ўрнатилиши лозим, пандус қиялиги 1:10 нисбатдан юқори бўлмаслиги керак (ШНК 2.07,02-07, СанКиН № 0266-09, ШНК 2.08.02-09), шунингдек оёқ кийимини тозалаш мосламалари (решетка, скребка ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши керак. Мосламалар зарур бўлганда, аммо бир кунда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаб турилади.

2.2. Хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган холда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланади.

2.3. Дорихона асбоб-ускуналари тиббиёт воситалари таъсирига ва баъзи холларда кимёвий реактивлар таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва дорихона мебеллари тозалашга халақит бермайдиган ва ёруғлик тушишини тўсмаган холда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

2.4. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси зарур миқдорда жавон, таглик, товар қўйгичлар ва бошқалар билан таъминланган бўлиши керак. Дори воситаларини полда товар қўйгичсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Стеллажлар шундай жойлаштирилиши лозимки, ташқи деворлардан 0,6-0,7 м масофада, шифтдан 0,5 м, полдан 0,25 м дан кам бўлмаган масофада бўлиши зарур. Деразаларга нисбатан стеллажлар улар оралиғига ёруғлик тушадиган даражада жойлаштирилади. Стеллажлар оралиғидаги масофа 0,75 м дан кам бўлмаган ҳолда ва эркин ҳаракатланишни таъминлайдиган даражада жойлаштирилади.

Дорихона омборхонаси ва дорихона тоза ҳолда бўлиши таъминланиши учун (бир кунда бир маҳал), ювишга рухсат этилган воситаларни қўллаган холда нам тозалаш усули билан мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши зарур.

2.5. Ёз кунлари офтобга қараб жойлашган ойна ва витриналар, офтобдан ҳимояланган мосламалар (жалюза, маркизлар ва ш.қ.) билан таъминланган бўлиши керак.

2.6. Хонани шамоллатиш учун ишлатиладиган деразанинг юқори қисми ва форточкаси катакчаси 2 x 3 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги ечиладиган металл ёки пластмасса сетка билан ҳимояланади.

2.7. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонасида плакат ва деворий газета осиш, гулларни ўстириш, полга гилам солиш, пардалар осишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун йўлак, ходимлар дам олиш хонаси, кабинетлардан фойдаланиш мумкин.

Хонада иш учун керак бўладиган маълумотлар жадвали ва стендлар дизенфекция қилинадиган ва намлик билан тозаланадиган материаллардан тайёрланиши керак.

2.8. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудларидаги дорихона ходимининг иш жойида тўғридан-тўғри томчи орқали ўтувчи инфекциялардан ходимларни ҳимоя қилувчи мослама ўрнатилган бўлиши керак.

Хона деворининг қўл ювиш мосламаси ўрнатиладиган қисми 1,6 м баландликда ва томонлари 20 см кенгликда бўлиши кўзда тутилган холда глазурланган плитка ёки бошқа намликни кўтарувчи материал билан ишлов берилиши шарт.

2.9. Дорихона (филиаллар) махсус дорихона мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил дори воситаларини сақлайдиган совутгич, дори воситалари савдоси ва улар тўғрисида маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак.

2.10. Дори воситаларини реализация қилиш (савдо зали) ва сақлаш хонасига керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак.

Тайёр дори воситаларини сақлаш хоналари ҳаво ҳароратини қайд этувчи асбоблар ва термометрлар билан таъминланган бўлиши керак. Термометр сақлаш хонаси деворига полдан 1,5 — 1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада ҳамда иситиш асбобларидан узоқда ўрнатилади.

2.11. Дорихона (филиаллар) дизенфекциялар ишларини профилактикасини ўтказиш учун кўчма кварц лампалар билан таъминланган бўлиши керак.

2.12. Дорихонанинг омборхона хоналари бинонинг пастки қаватида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона хоналари баландлиги 2,4 м дан паст бўлмаслиги керак

2.13. Дорихона ва уларнинг филиаллари хоналарини табиий шамоллатиш қишки ва ўтиш даврида 1/50 дан кам бўлмаган ҳажмда, деразанинг юқори қисми ва форточкаси ёрдамида, йилнинг ёзги даврида эса очиқ деразалар ёрдамида амалга оширилади.

III. Дорихона хоналарини ёритиш ва санитария жиҳатидан ободонлаштириш

3.1. Дорихона хоналарини марказий сувли иситиш тавсия этилади. жамоат ва аҳоли турар жой биноларидаги дорихона (филиаллар) бинонинг иситиш тизимига уланади.

3.2. Силлиқ деворга ўрнатиладиган чангдан тозалаш учун қулай радиаторлар айниқса афзал ҳисобланади.

3.3. Дорихона (филиаллар) биноларидаги иссиқлик сув таъминоти, ҳавони алмаштириш, вентиляция ва иситиш таъминотини лойиҳалашда мазкур бандга ва КМК 2.10.04-96 «Қурилиш иссиқлик техникаси», КМК 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва ҳаво алмаштириш» бандларида қўйилган талабларга риоя этиш керак.

3.4. Алоҳида бинода жойлашган ҳамда қишлоқ жойларда жойлашган дорихоналар автоном иситилиши мумкин. Хонани ёнувчи газ асбоблари ёки очиқ спиралли электр иситгич асбоблари билан иситишга йўл қўйилмайди.

3.5. Бинони иситиш даврида савдо залида ҳаво ҳарорати 16°С дан юқори бўлмаган даражада бўлиши керак.

3.6. Дорихона хоналарини 1 соат ичида бир маротабадан кам бўлмаган ҳаво алмаштиришни таъминлайдиган табиий умумалмаштирувчи вентиляция ишлатишга йўл қўйилади

3.7. Иссиқлик ташувчи сифатида 70° С дан кам бўлмаган ҳароратда сувли иситиш тизимини қўллаш мумкин.

3.8. Иситиш асбоблари тизимини дераза тагига ўрнатиш керак бўлади.

3.9. Вентиляция тизими ускуналарини, шунингдек пастки қаватда ўрнатиш мумкин.

3.10. Дорихона (филиаллар) хоналарини сунъий ёритишни КМК 2.01.05-98 «Сунъий ва табиий ёритиш» ва мазкур банд талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш керак.

Хоналар

Иш жойини ёритиш, лк

Ёруғлик манбаи

Ёруғлик меъёрлаштириладиган майдон

1. Савдо зали ва ходимлар хонаси

150

л.л.**

Г*-0.8

2. Рецептура бўлими, тайёр дори воситалари бўлими*** , рецептсиз сотиш, оптика

300

л.л.

Г-0.8

* Г — горизонтал сирти, В — вертикал сирти;

** л.л. — ломинацияланган лампа;

*** — хонада жойни ёритиш учун штепсель узатгич талаб этилади.

3.11. Дорихона ва филиаллар хоналарини ёритилиши чўғланма лампа ва люминацияланган лампалар орқали амалга оширилади, бунда люминацияланган ёритгичлар шовқинни пасайтиришни тартибга солувчи аппарат билан комплектланган бўлиши керак.

3.12. Хона шифтига ўрнатилган умумий ёритқичлар ёпиқ нур тарқатиш мосламалари билан қопланган бўлиши керак.

3.13. Дорихона ва уларнинг филиаллари ички ва ташқи телефон алоқаси билан таъминланган бўлиши керак.

3.14. Дорихона ва уларнинг филиалларининг савдо залида ва овқатланиш хонасида табиий ёруғликни етарли даражада таъминлаш учун минимал табиий ёруғлик коэффициенти КЭЁ 1,5 процентни кўзда тутиш керак.

3.15. Дорихона ва уларнинг филиалларининг сув таъминоти водопровод тармоғи ёки маҳаллий сув манбаси орқали амалга оширилади.

3.16. Ички сув тармоғи иссиқ ва совуқ сувни овқатланиш хонаси ҳамда санитария хонасига етказиб берилишини таъминлаши лозим.

3.17. Дорихона ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

(ташкилотнинг расмий бланкасида)

Дорихона мудири, дорихона филиали мудири ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органнинг
ХАБАРНОМАСИ

I. Лицензиат тўғрисидаги умумий маълумотлар:
1.1. Лицензиатнинг тўлиқ номи:
1.2. Лицензиат солиқ тўловчисининг идентификация рақами:
1.3. Лицензиатнинг жойлашган жойи (почта манзили):
1.4. Лицензия фаолияти амалга оширилаётган манзил:
1.5. Берилган лицензия рақами:
II. ....тўғрисидаги хабарнома:
2.1. Ўзгаришлар:
дорихона мудири;
дорихона филиали мудири;
дорихона филиали ёпилиши
2.2. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда):
2.3. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи).
2.4. Дорихона мудири учун — олий фармацевтик маълумоти тўғрисида, диплом тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), фармацевт (ёрдамчиси) ассистентининг ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, диплом тўғрисидаги маълумотлар.
2.5. Мутахассислик номи:
2.6. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси:
2.7. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами:
2.8. Филиал ёпилиши муносабати билан лицензия фаолияти тўхтатилаётган манзил:
2.9. Лицензион фаолияти тугатилган дорихона филиали ёпилиш санаси:
2.10. Лицензия берилган сана ва рақами:
2.11. Филиал ёпилиши сабаби:
III. Алмаштирилаётган ходим (мудир) тўғрисидаги маълумотлар.
3.1. Ишдан бўшатилган дорихона, дорихона филиали мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда),
3.2. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси, паспортни берган органнинг номи):
3.3. Дорихона, дорихона филиали мудирининг ишдан бўшатиш санаси:

__________________________________


_____________________________________________

(лицензиат раҳбари)

М.Ў.*

(имзо) 

   (фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари)

* кичик бизнес субъектлари учун — муҳр мавжуд бўлганда.

Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга лицензия бериш учун
АРИЗА

I. Мурожаатнинг мақсади:
1.1. □ лицензия бериш;
1.2. □ муддатини узайтириш;
1.3. □ қайта расмийлаштириш;
1.4. □ лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш.
II. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
2.1. Юридик шахснинг тўлиқ номи:
2.2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН):
III. Ариза берувчининг жойлашган жойи (почта манзили):
3.1. Кўча:
3.1.1. Берк кўча рақами:
3.1.2. Проезд рақами:
3.1.3. Квартира рақами:
3.2. Уй рақами:
3.2.1. Квартира рақами:
3.3. Шаҳар:
3.4. Посёлка:
3.5. Қишлоқ (овул):
3.6. Туман:
3.7. Вилоят:
3.8. Республика:
3.9. Почта индекси:
IV. Алоқа қилиш учун маълумотлар:
4.1. Уяли телефон коди билан:
4.2. Алоқа телефони коди билан:
4.3. Электрон почта манзили:
V. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари):
□ ушбу аризанинг 3-бўлимида кўрсатилган манзил бўйича:
□ бошқа манзил бўйича:
5.1. Кўча:
5.1.1. Боши берк кўча рақами:
5.1.2. Проезд рақами:
5.1.3. Квартира рақами:
5.2. Уй рақами:
5.2.1. Квартира рақами:
5.3. Шаҳар:
5.4. Посёлка:
5.5. Қишлоқ (овул):
5.6. Туман:
5.7. Вилоят:
5.8. Республика:
5.9. Почта индекси:
VI. Дорихона (дорихона филиали) мудири тўғрисидаги маълумотлар:
6.1. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда):
6.2. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи):
6.3. Дорихона мудири учун — олий фармацевтик маълумот, диплом тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), фармацевт (ёрдамчиси) ассистенти учун — ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, диплом тўғрисидаги маълумотлар:
6.4. Мутахассислик номи:
6.5. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси:
6.6. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами:
6.7. Дорихона (дорихона филиали) мудирининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумотлар (рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган):
VII. Ушбу аризанинг 5-бўлимида кўрсатилган манзил бўйича лицензия фаолияти амалга ошириладиган бино (хоналар) тўғрисидаги маълумотлар:
□ Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосидаги тааллуқлилиги;
□ ижарага олинган;
7.1. Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тааллуқли бўлганда қуйидагилар кўрсатилсин:
7.1.1. Объектнинг (бино, хоналар) кадастр рақами:
7.2. Бино (хоналар) ижарага олинган тақдирда тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади:
7.2.1.Ижара шартномаси рақами:
7.2.2. Ижара шартномаси имзоланган сана:
7.2.3. Ижара муддати (даври)
7.2.4. Ижарачи номи:
VIII. Лицензия талабгорининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини жойига чиқиб ўрганиш учун жўнаб кетаётган ишчи органнинг ваколатли вакили фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти ҳақида лицензиатни хабардор қилиш усули:
8.1. Уяли алоқа ёрдамида (рақами коди билан кўрсатилади):
8.2. СМС бўйича — маълумот ёрдамида (рақам коди билан кўрсатилади):
8.3. Электрон почта орқали (манзил кўрсатилади):
IX. Бошқа ҳолларда келтириладиган маълумотлар:
9.1. Лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганда:
9.1.1. Лицензия рақами:
9.1.2. Лицензиянинг амал қилиш санаси:
9.2. Лицензия қайта расмийлаштирилганда:
9.2.1. Лицензия рақами:
9.2.2. Янги ташкилий-ҳуқуқий шакли:
9.2.3. Лицензиатнинг янги номи:
9.2.4. Лицензиатнинг янги жойлашган жойи манзили (почта манзили):
9.2.5. Ўзгартиришлар давлат рўйхатига олиниши санаси:
9.3. Лицензия амал қилишининг тўхтатилиши:
9.3.1. Лицензия рақами:
9.3.2. Лицензия амал қилишининг тўхтатилиши сабаби:
X. Банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар:
10.1. Хизмат кўрсатувчи банк номи:
10.2. Банк коди МФО:
10.3. Ҳисоб-китоб рақами:
XI. Лицензия талаблари ва шартларга риоя этилишининг тасдиқланиши:
□ лицензия талаблари ва шартлари билан танишдим ва риоя этишга ваъда бераман;
□ бино (хона) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш амалга оширадиган бинога, моддий-техник базага қўйиладиган талабларга тўлиқ мослигини тасдиқлайман;
□ ушбу аризанинг 5-бўлимида кўрсатилган бино (хона) аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаганлигини тасдиқлайман;
□ ушбу аризанинг 6-бўлимида кўрсатилган ходим (дорихона мудири, дорихона филиали мудири) аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона ходимлари реестрига киритилмаганлигини тасдиқлайман;
□ дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга лицензия олиш учун тақдим этилаётган (ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлардаги) маълумотлар ҳақиқийлигини тасдиқлайман;
□ нотўғри маълумотлар тақдим этилганда менга лицензия бериш рад этилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришим менга маълум.

_____________________________________________ 


 __________________________________ 

(ташкилот раҳбари) 

М.Ў.*


    (имзо) фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари)

* Муҳр мавжуд бўлганда — тадбиркорлик субъектлари учун.

Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш бўйича
ХУЛОСА

I. Умумий маълумотлар:
1.1. Ўрганиш ўтказилган сана:
1.2. Ўрганиш ўтказилган жой:
II. Ишчи органнинг ваколатли вакили тўғрисидаги умумий маълумотлар:
2.1. Ўрганиш ўтказган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми:
2.2. Хизмат гувоҳномаси берилган сана ва рақами:
2.3. Иш жойи:
2.4. Алоқа телефони коди билан:
III. Ўрганиш ўтказилиши тартибини тушунтириш тўғрисидаги маълумотлар:
□ лицензия талабгорига лицензия талаблари ва шартларига мувофиқликни ўрганиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.
Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқликни ўрганиш тартиби тушунтирилган шахснинг (лицензия талабгорининг раҳбари, дорихона мудири, дорихона филиали мудирининг) фамилияси, исми, отасининг исми:
IV. Лицензия талабгори тўғрисида маълумотлар:
2.1. Лицензия талабгорининг тўлиқ номи:
2.2. Жойлашган жойи (почта манзили):
2.3. Лицензия фаолиятини амалга ошириш учун режалаштирилган бино манзили:
2.4. Аризада кўрсатилган лицензия фаолияти:
2.5. Алоқа телефони коди билан:
V. Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқликни ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар:
5.1. Дорихона (дорихона филиали)нинг моддий-техник базаси
5.1.1. Бино эгаси (мулкдор):
5.1.2. Бино, қурилмалар ва кўп йиллик экинларга ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома серияси №________дан ________________
5.1.3. Бинодан ижара шартномаси асосида ______дан №_____ муддатгача «____»________ «___» ________ фойдаланилади.
5.1.4. Бино ва хоналарнинг жойлашган жойи:
5.1.5. Тегишли таъмирлаш мавжудлиги:
5.1.6. Санитария-техник ҳолати:

5.1.7. Сув билан таъминланиши: __________________________________________________________________

((иссиқ, совуқ) марказий, автоном)

5.1.8. Канализация _____________________________________________________________________________

(марказий, автоном)

5.1.9. Иситиш _________________________________________________________________________________

(марказий, автоном)

5.1.10. Ёритиш: ________________________________________________________________________________

(табиий, сунъий — кундузги ёруғлик лампалари)

5.1.11. Вентиляция: ____________________________________________________________________________

(табиий шамоллатиш, таъминотли)

5.1.12. Телефон (шаҳар рақами коди билан):
5.2. Дорихона (дорихона филиали) нинг ташқи безаги:
5.2.1. Пешлавҳа:
5.3. Бинонинг умумий майдони: _______ метр квадрат.
5.4. Бино (хона) тўғрисидаги маълумот:

Т/р

Бинонинг тузилиши

Бино майдони (м.кв)

Бино безаги

норматив

амалда

пол

девор

шифт

1

2

3

4

5

6

7

1.

Мудир кабинети, бухгалтерия*

6





2.

Савдо зали, жумладан: истеъмолчиларга хизмат зонаси, Иш ўринлари зонаси

16
8
8





3.

Тайёр дори воситалари (термолабил препаратлар учун совутгич билан) ва тиббий буюмлар учун бино

12





4.

Комплектловчи- экспедиция хонаси*

14





5.

Тиббий буюмлар учун хона*

4





6.

Шахсий буюмлар ва махсус кийим ва овқатланиш учун хона

4





7.

Ҳожатхона билан қўл ювиш мосламаси

2





* Филиаллари бор дорихоналар учун.

Асбоб-ускуналар номи

Сони, та

Канцелярия столи
стул
китоб жавони
ҳужжатлар сақлаш учун сейф
устки ва махсус қийимлар сақлаш учун жавон
витрина ва пештахталарнинг санитария режимини таъминлаш учун хўжалик инвентари ва дезинфекцияловчи воситалар
стеллаж
Таглик ва товар қўйгич
совутгич, маркаси ______________
ҳаво параметрларини қайд этиш учун асбоб — термометр, психрометр ёки гигрометр (номи, маркаси):__________________________
кондиционер: номи, маркаси_______________
хоналарга ишлов бериш учун кварц лампаси ________
қуёшдан ҳимоя учун мосламалар (жалюзлар, маркизлар) ________
бошқа техник воситалар (компьютер, ксерокс, телефон/факс):____________
фармацевтика фаолияти учун норматив адабиётлар _______________
белгиланган нархлари билан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат ва рус тилларидаги _____ 12-шрифтдан кам бўлмаган ўлчамдаги тасдиқланган рўйхати


VI. Дорихона, дорихона филиаллари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Лавозими

Ишга қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот (буйруқнинг рафқами, меҳнат дафтарчасидаги сана)

Маълумоти, (диплом рақами, ким томонидан, қачон берилган, серияси)

Умумий стажи

Малака оширган курслари (сертификат рақами, ким томонидан, қачон берилган)

1.







2.







VI. Хулоса:

7.1. Дорихона (дорихона филиали) бино, хоналар сони, жиҳозланганлиги, майдони ва таркиби, уларнинг параметрлари, моддий техник базаси, асбоб-ускуналар ва ходимлари

________________________________________________________________

(лицензия талаби ва шартларига мувофиқ/мувофиқ эмас)

7.2. Мулоҳаза:
7.3. Таклифлар:

Ваколатли вакил

(имзо)        __________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

VII. Лицензия талабгорининг ўтказилган текшириш бўйича розилиги тўғрисидаги маълумотлар:

□ Танишдим ва розиман: _______________________________________________________________________

(лицензия талабгорининг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

□ Танишдим ва рози эмасман: ___________________________________________________________________

(рози эмаслик сабаблари кўрсатилади) (лицензия талабгорининг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

□ Имзо қўйишдан бош тортди: ___________________________________________________________________

(Ишчи орган ваколатли вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси)

Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Серия _____ №_______

(Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири)
______________________________________________________
(лицензияловчи орган номи)
ЛИЦЕНЗИЯ
№_______________
(лицензия рақами)

Мазкур лицензия дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқига

___________________________________________________________________________________га берилди

(юридик шахснинг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда)

Жойлашган жойи (почта манзили):

_________________________________

_____________________________________________________________________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН):

Лицензия берилган сана:

20____й. «_____»____________

(йил, ой, сана)

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

20____й. «_____»____________

(йил, ой, сана)

Лицензия реестри бўйича тартиб рақами:

Лицензия фаолияти амалга ошириладиган жой (манзил):

_____________________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________

Ваколатли шахс:

_________________


_____________________________________________







(имзо)

М.Ў.


(Лицензияловчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорига
2-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилади.

Ҳудудий комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига , Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

3. Ҳудудий комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган намунавий таркиб асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

4. Ҳудудий комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи функциясини бажаради.

2-боб. Ҳудудий комиссиянинг асосий функциялари

6. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:

лицензия талабгорининг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига дубликат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензиялаш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун эксперт гуруҳларини шакллантиришда ишчи органга кўмаклашиш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;

ишчи орган томонидан лицензия талабгорлари ҳужжатлари бўйича тайёрланган эксперт хулосаларини ўрганиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бўйича лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши текширилишини ташкил этиш;

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган лицензияловчи орган ваколатларини амалга оширишда унга кўмаклашиш;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилишда лицензияловчи органга кўмаклашиш;

ишчи органига тегишли ўрганишларни амалга ошириш учун лицензия талабгори жойлашган манзилга боришда ишчи органнинг ваколатли вакилини аниқлашда кўмаклашиш;

ишчи орган билан самарали ахборот алмашинувини ташкил этиш, шу жумладан лицензия бериш учун зарур бўлган, бошқа ваколатли мавжуд бўлган ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги воситасида, шу жумладан электрон шаклда олишда ишчи органга кўмаклашиш;

лицензия талабгори жойлашган жойда тегишли ўрганишларни амалга ошириш билан боғлиқ ишчи органнинг сарф-харажатларини шартнома асосида қоплаш;

«ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона маркази томонидан тақдим этилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси қилишни амалга ошириш бўйича лицензия талабгорига лицензия беришни рад этишни инкор этиш билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқиш;

лицензия талабгорининг ишчи органнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича шикоятларини кўриб чиқиш;

ишчи орган томонидан лицензия бериш, лицензияни қайта расмийлаштириш, ҳужжатларни кўриб чиқиш, лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш, муддатлар ва тартибига ишчи органнинг риоя этишини назорат қилиш.

7. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ҳудудий комиссия аъзолари қуйидаги қўшимча функцияларни бажаради:

ҳудудий комиссия раиси — йиғилишлар ўтказади, ҳудудий комиссия аъзоларининг хулосаларини, алоҳида фикрларни ўрганади, ҳудудий комиссия қарорларини ўз вақтида имзолайди;

ҳудудий комиссия котиби — тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, лицензия фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш мақсадида лицензия талабгори жойлашган жойга ваколатли вакилнинг ўз вақтида етиб боришини таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат бош санитария врачлари — хулосаларни ўрганади, зарурат туғилганда комиссия аъзоларига ишчи орган ваколатли вакилининг хулосасини тушунтиради;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари — давлат хизматлари, жумладан «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши тартибига риоя этилишини ўрганади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари — бинога мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун ижара шартномалари билан боғлиқ маълумотларни ўрганади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари — назорат-касса машиналари ва терминаллар мавжудлигини ўрганади;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари бошлиқлари — истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалаларини ўрганади.

8. Ҳудудий комиссия аъзолари мажлис ўтказилганига қадар мажлис материаллари билан танишиб чиқиши, кун тартиби масалаларини муҳокама қилишга тайёр бўлишлари шарт.

9. Ҳудудий комиссия қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

3-боб. Ҳудудий комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

10. Ҳудудий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан зарур материалларни сўраш;

зарур ҳолларда, ишчи органдан дорихона фаолияти тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш учун қўшимча ҳужжатларни сўраш;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертиза қилиш учун санитария-эпидемиология назорати органлари мутахассисларини ишчи органнинг ваколатли вакили сифатида эксперт сифатида шартнома асосида жалб этиш;

ишчи орган фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш.

11. Лицензияловчи орган, ҳудудий комиссия, ишчи орган, шунингдек уларнинг аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этишга ёки улар фаолиятида муассис (иштирокчи) сифатида қатнашишга ҳақли эмас.

12. Ҳудудий комиссия:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда лицензия талабгорини лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган қарордан хабардор қилиши;

лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаш бўйича таклифни лицензияловчи органнинг кўриб чиқиши учун киритиши;

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олингандан кейин уч кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш ва лицензияловчи органга киритиши шарт.

Ҳудудий комиссия қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.

4-боб. Ҳудудий комиссиянинг иш тартиби

13. Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ишчи орган томонидан эксперт хулосалари ҳамда лицензия бериш ва лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш белгиланган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор кўрсатилган баённома лойиҳаси билан биргаликда тегишли аризалар ишчи орган томонидан киритилишига қараб ўтказилади.

14. Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ҳужжатларнинг тушишига қараб, бироқ ойида камида икки марта ўтказилади. Зарур ҳолларда навбатдан ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин.

15. Эксперт хулосаси ҳамда ишчи орган томонидан тайёрланган ҳудудий комиссиянинг тегишли қарори лойиҳаси билан биргаликда лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф ҳудудий комиссиялар аъзоларига танишиш учун мажлис бошланишидан камида 3 кун олдин етказилади.

16. Ҳудудий комиссиянинг мажлиси мажлисда унинг аъзоларининг камида 1/2 қисми иштирок этганда ўтказилади. Ҳудудий комиссиянинг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

17. Ҳудудий комиссия комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига рози бўлмаганда у ўз фикрини ёзма баён қилишга ҳақлидир, ушбу фикр баённомага илова қилинади.

18. Ҳудудий комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

19. Ҳудудий комиссиянинг раиси бўлмаганда унинг функциясини раис ўринбосари бажаради.

20. Ҳудудий комиссия ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига белгиланган шакл бўйича ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

21. Ҳудудий комиссия аъзолари ҳудудий комиссия мажлисларида иштирок этишлари шарт.

22. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорига
3-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий комиссия раиси

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий комиссия раисининг ўринбосарлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, ҳудудий комиссия котиби

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат бош санитария врачлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари бошлиқлари

Изоҳ. Ҳудудий комиссиялар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорига
4-ИЛОВА

Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишлари (уларнинг қисмларини) лицензиялаш тартибини белгилайди (кейинги ўринларда фармацевтика фаолияти деб аталади):

а) дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;

б) дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;

в) дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

г) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;

д) дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;

е) доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2. Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритади) томонидан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) тамойили бўйича Давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали амалга оширилади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси тузилади. Эксперт комиссияси таркиби ва у тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Бунда эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда тегишли ихтисослик мутахассислари ва давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг мутахассислари киритилади.

3. Фармацевтика фаолиятининг йўналишлари — дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш ва дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар фақат юридик шахсларга берилади, бунда дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлашга лицензиялар фақат дорихоналарга берилади.

Фармацевтика фаолиятининг йўналиши — доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар юридик ва жисмоний шахсларга берилади.

Ушбу Низомнинг 1-банди «а» кичик бандида кўрсатилган фармацевтика фаолияти йўналишига лицензия олиш лицензиатларга улар ишлаб чиқарган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқини беради. Ушбу Низомнинг 1-банди «б» кичик бандида кўрсатилган фармацевтика фаолияти йўналишига лицензия олиш лицензиатларга улар тайёрлаган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради.

4. Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

5. Лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия фақат лицензия талабгорининг аризасига кўра беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин.

6. Юридик ёки жисмоний шахс томонидан фармацевтика фаолияти фақат лицензияда белгиланган фаолият йўналиши (унинг қисми) бўйича амалга оширилиши мумкин.

Фармацевтика фаолиятининг бир неча йўналишларини (уларнинг қисмларини) амалга оширишга лицензия берилганда лицензияда ушбу йўналишларнинг ҳар бири (уларнинг қисмлари) кўрсатилади.

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Фармацевтика фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига, шунингдек дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;

б) экология ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

в) фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзилда (манзилларда) амалга ошириш;

г) дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжудлиги;

д) дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган тақдирда штатида махсус маълумотга эга бўлган, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва сифат назоратига масъул бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

е) дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш фаолияти билан шуғулланган тақдирда юридик шахс штатида олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дорихона мудирининг мавжудлиги;

ж) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий асосида тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ хоналарнинг мавжудлиги;

з) лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт- шароитлар яратиш, шу жумладан тегишли моддий-техника базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

и) дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлашни, шунингдек доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилишни амалга ошириш учун ваколатли назорат-таҳлил лабораторияси билан мажбурий шартнома тузиш;

к) мазкур Низом билан белгиланган ҳолларда, муддатларда ва миқдорларда йиғимлар, давлат божларини тўлаш.

8. Фармацевтика фаолиятининг тегишли йўналишини (унинг бир қисмини) амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника базага, шу жумладан асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига, шунингдек ходимларга қўйиладиган талаблар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади ва Интернетда мажбурий эълон қилинади.

3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори «ягона дарча» марказига ёки Ягона портал орқали электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;

жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлари;

юридик ёки жисмоний шахслар амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган йўналиши (унинг бир қисми) ва фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган йўналиши (унинг бир қисми) амалга ошириладиган муддат;

лицензияловчи органнинг қабул қилган қарори тўғрисида хабарнома олиш шакли;

лицензия талабгорининг электрон манзили ва бошқа реквизитлар;

б) ушбу Низомнинг 8-банди талабларига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган шакл бўйича моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

11. Лицензияловчи орган фармацевтика фаолиятини белгиланган тартибда лицензиялашда ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлардан ташқари бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган лицензия бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни мустақил равишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, жумладан электрон шаклда электрон ахборот ҳамкорлиги тизимига мувофиқ олади.

12. Лицензия талабгори лицензия бериш тўғрисидаги аризани ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотларни кўрсатган ҳолда «ягона дарча» марказига ўзи келган ҳолда ёки Ягона портал орқали беради. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотларни кўрсатган ҳолда Ягона портал орқали электрон шаклда берилганда, ариза лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия талабгори аризада у томонидан берилган аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома олиш шаклини кўрсатади.

Ягона портал орқали берилган ариза бевосита давлат хизматини кўрсатувчи лицензияловчи органга йўлланади.

Лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун Ягона портал орқали электрон шаклда тақдим этилган, зарур маълумотлар кўрсатилган ариза унинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан эксперт комиссиясининг масъул котиби томонидан қабул қилинади, шунингдек Ягона портал томонидан автоматик равишда ноёб рўйхат рақами берилиб қайд этилади.

Лицензия талабгори томонидан ариза зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда «ягона дарча» маркази орқали берилганда, «ягона дарча» маркази ходими мазкур аризани Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ лицензияловчи органга йўллайди.

13. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

14. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза бир вақтнинг ўзида филиал очиш билан бирга берилган ҳолларда аризанинг кўриб чиқилганлиги учун белгиланган йиғим ҳар бир очилаётган филиал учун ундирилади.

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали берилганда, аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим миқдори лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига бевосита мурожаат қилинган ҳолларда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси белгиланган тартибда Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўрнатилган тартибда ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб, улар қайси усулда тақдим этилишидан қатъи назар, ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

16. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси улар олинган кунда эксперт комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади. Бунда электрон шаклда тақдим этилган маълумотлар эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали киритилиши мумкин.

17. Лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият йўналиши (унинг бир қисмини) амалга ошириш учун яратилган шароитларнинг белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун эксперт комиссияси томонидан жойнинг ўзига бориб экспертиза ўтказилади.

Яратилган шароитларнинг лицензияланадиган фаолият йўналиши (унинг бир қисмини) амалга ошириш учун мувофиқлигининг экспертизаси лицензияловчи органнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Экспертиза якунлари бўйича эксперт томонидан лицензия талабгорининг белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ хулоса тайёрланади.

Яратилган шароитларнинг лицензияланадиган фаолият йўналишини (унинг бир қисмини) амалга ошириш учун мувофиқлиги жойнинг ўзига бориб экспертиза қилинган тақдирда эксперт эксперт хулосасини асослаш учун зарур ҳужжатлардан нусха олиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этилган маълумотлар ва экспертиза якунлари бўйича эксперт комиссияси томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор тайёрланади.

Лицензияловчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида қўшимча экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Эксперт комиссиясининг қарори лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади ва лицензияни бериш ёки беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Лицензияловчи орган қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани лицензия талабгорига у томонидан аризада кўрсатилган шаклда банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда тақдим этади.

18. Лицензия давлат божи тўланганлиги тўғрисида маълумот олинганлигидан ва лицензия битими имзолангандан кейин лицензия талабгори томонидан аризада кўрсатилган шаклда берилади.

Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фармацевтика фаолияти йўналиши (унинг бир қисми) номи;

дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар учун — дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхона мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар учун — дорихона мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати, унинг амал қилиш муддати тугайдиган сана кўрсатилган ҳолда;

лицензияланадиган фаолият йўналиши (унинг бир қисми) амалга ошириладиган манзил (манзиллар);

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

лицензия талаблари ва шартлари бузилиши рўйхати, жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш соҳасида, лицензияни амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатишга олиб келувчи бузилишлар;

томонларнинг реквизитлари.

Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда, лицензия битимига бир вақтда ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёки янги лицензия битими тузилади.

Филиал очилган (ёпилган), фаолиятининг йўналишини (унинг бир қисмини) амалга ошириш манзили ўзгарган, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхона мудири, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи дорихона мудири ўзгарган тақдирда, лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёки мазкур Низомнинг 6-бобида назарда тутилган тартибда янги лицензия битими тузилади.

Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

Лицензия қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Бланкалар шакли лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади ва унинг буюртманомасига биноан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисида тегишли ахборот ресурсларига ишончли ва ўз вақтида маълумотларни киритиб бориш учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради.

Шунингдек берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тўхтатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумот «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси электрон реестрига киритилади.

19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома йўлланган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия берилганлиги учун давлат божи тўламаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

20. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

21. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия беришнинг рад этилгани тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига рад этишнинг сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда аризада кўрсатилган шаклда йўлланади. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва қайта экспертиза якунлари бўйича эксперт комиссиясининг лицензия бериш ёхуд лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори тузилади.

Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда олдин лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

22. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга «ягона дарча» марказлари ёки Ягона портал орқали тегишли маълумотларни ва амалдаги лицензиянинг аслини илова қилган ҳолда электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.

Лицензиатлар — янги пайдо бўлган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилиши санасида айнан бир хил лицензияланадиган фаолият йўналишига лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг бирлашишида лицензия мазкур Низомнинг 5-бобида кўрсатилган тартибда қайта расмийлаштирилишига рухсат этилади.

Лицензияловчи орган кўрсатилган тасдиқловчи маълумотларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали олади.

Лицензияланувчи фаолият йўналишининг қисми(лари)га лицензиянинг амал қилиши муддати тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга «ягона дарча» марказлари ёки Ягона портал орқали тегишли маълумотларни ва амалдаги лицензиянинг аслини илова қилган ҳолда электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.

23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар унда кўрсатилган фаолиятни олдин берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензияловчи орган электрон шаклда шакллантириладиган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш ёки лицензияланувчи фаолият йўналишининг қисми(лари)га лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан олинганлиги ҳақида лицензиатга билдиришнома юборилган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали электрон шаклда берилганда йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган ҳолатларда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

24. Лицензияловчи орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда янги бланкада лицензияни расмийлаштиради. Айни бир вақтда лицензия битимига тегишли ўзгартиришлар расмийлаштирилади.

25. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунига қадар икки ойдан кечикмасдан берилиши керак.

26. Лицензия йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат «ягона дарча» марказлари ёки Ягона порталга ариза ва лицензия ва/ёки лицензия битими йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан, шунингдек лицензия берганлик учун назарда тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов тўлаб мурожаат қилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига бевосита мурожаат қилинган ҳолатларда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

6-боб. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги лицензия битими тузиш

27. Филиал очилган (ёпилган), фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарган, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудири ёки дори воситалари ва тиббий буюмлар тайёрлаш билан шуғулланувчи дорихона мудири ўзгарган тақдирда, лицензиат лицензияловчи органга «ягона дарча» марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона портал орқали лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

28. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

филиал очиш, фаолиятни амалга ошириш манзилини ўзгартириш учун — мазкур Низомнинг 9-банди «б» кичик бандида кўрсатилган маълумотлар ва лицензия битими;

дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудири ўзгарган тақдирда — янги ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳақидаги маълумот ва лицензия битими;

лицензия битимини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

29. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги ариза, филиални ёпиш ёки амалга ошириладиган фаолиятнинг йўналишларини (унинг қисмларини) қисқартириш тўғрисида аризалардан ташқари, мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

30. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали электрон шаклда берилганда йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда аризанинг кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим суммасининг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиат ўзи берган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш учун давлат божи ундирилмайди.

31. Қуйидагилар лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

лицензиат томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

лицензиат томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги;

лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги.

32. Экспертиза жараёнида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузилиши фактлари аниқланган ҳолларда лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва аниқ муддатлари кўрсатилган ҳолда бузилишларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берилади.

Агар лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузишни рад этишга сабаб бўлган кўрсатма лицензиат томонидан бажарилмаса лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.

33. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузишни рад этиш, шунингдек лицензиатнинг аризасини такроран кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

34. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда ёхуд янги лицензия битимини тузишда лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.

7-боб. Лицензия битими талабларига риоя этилишини назорат қилиш

35. Лицензия битими талабларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

36. Лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текширишларни жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида махсус ваколатли органнинг — Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш;

лицензиатдан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этишни юкловчи қарорлар чиқариш ва лицензиат аниқланган бундай бузилишларни бартараф этиши шарт бўлган муддатларни белгилаш;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фармацевтика фаолияти лицензиясиз амалга оширилишининг аниқланган ҳолатлари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.

37. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

8-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш

38. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 , 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Тўхтатиб турилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тўхтатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар лицензияловчи орган томонидан тегишли ахборот ресурсларига киритилади.

39. Лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга олиб келувчи лицензия талаби ва шартларининг қўпол равишда бузилишлари қуйидагилардан иборат:

лицензия талаблари ва шартларини, жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш бўйича тартибнинг мунтазам (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилиши;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонасига фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахснинг мудирлик қилиши;

лицензия фаолияти лицензия битимида кўрсатилмаган манзилда амалга оширилиши.

40. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.

9-боб. Лицензиялар реестри

41. Лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизими комплексида лицензиялар реестрини юритади.

42. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

юридик шахслар учун — ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, ташкилий ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахслар учун — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлари, уй манзили, телефони;

б) лицензияланадиган фармацевтика фаолияти йўналиши (унинг бир қисми) амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

г) лицензияларнинг амал қилиш муддати;

д) фармацевтика фаолиятининг лицензияланадиган йўналиши (унинг бир қисми);

е) лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

ж) лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилишининг асоси ва санаси;

з) лицензияларни бекор қилишнинг асоси ва санаси.

Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.

10-боб. Лицензия берилганлиги учун давлат божи

43. Фармацевтика фаолиятига лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

44. Тўланган давлат божларининг 10 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда хизмат кўрсатишни молиялаштириш манбаи сифатида лицензияловчи органнинг ҳисобига ўтказилади.

«Ягона дарча» марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган ҳолатларда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Давлат божининг қолган маблағлари республика бюджетига йўналтирилади.

11-боб. Якунловчи қоида

45. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш

СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорига
5-ИЛОВА

Фармацевтика фаолиятини лицензиялашда ўзаро электрон ахборот алмашинуви

СХЕМАСИ

Т/р

Лицензияловчи органга тақдим этиладиган маълумотлар номи

Маълумотлар тақдим этилиши учун масъул орган

1.

Лицензия талабгорига нисбатан — солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН), давлат рўйхатига олинган сана, жойлашган жойи (почта манзили), фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли.

Рўйхатга олувчи орган («ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатувчи ягона марказлар)

2.

Дорихона мудирига, дорихона филиали мудирига, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотнинг омборхона мудирига нисбатан — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами, паспорт берилган сана, паспортни берган орган, паспортнинг амал қилиш муддати.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

3.

Дорихона мудири, дорихона филиали мудирига, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотнинг омборхона мудирига нисбатан — солиқ тўловчининг идентификацион рақами.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

4.

Юридик шахс — лицензия талабгорига нисбатан — назорат-касса аппарати, товар чеки берувчи воситалар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар.

5.

Лицензия талабгори (лицензиат)га нисбатан — аризани кўриб чиқиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга лицензия берилгани учун тўланган йиғимлар, давлат божлари тўғрисидаги маълумотлар.

Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ягона биллинг тизими ташкилоти — оператор

6.

Лицензия талабгорининг биноси (хонаси)га нисбатан — бинонинг лицензия талабгорига тегишли эканлиги, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланишга мўлжалланган бинодан фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

7.

Дорихона мудирига нисбатан:

олий фармацевтик маълумоти борлиги, диплом берилган сана ва уни берган муассаса тўғрисидаги маълумотлар;

дорихона филиали мудирига нисбатан — фармацевтик маълумоти борлиги, диплом берилган сана ва уни берган муассаса тўғрисидаги маълумотлар;

дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотнинг омборхона мудирига нисбатан — фармацевтик маълумоти борлиги, диплом берилган сана ва уни берган муассаса тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Олий, ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Дорихона мудирига, филиал мудирига нисбатан — малака ошириш гувоҳномасининг мавжудлиги, берилган сана ва уни берган муассаса;

Дорихона мудирига, филиал мудирига — малака ошириш гувоҳномасининг мавжудлиги, берилган сана ва уни берган муассаса тўғрисидаги маълумотлар;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотнинг омборхона мудирига нисбатан — малака ошириш гувоҳномасининг мавжудлиги, берилган сана ва уни берган муассаса тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқариш ва сифат назорати соҳасидаги масъул мутахассисларга нисбатан — малака ошириш гувоҳномасининг мавжудлиги, берилган сана ва уни берган муассаса тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорига
6-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 13 майдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 21-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292 Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 40-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 103-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ–2164-сон қарори)» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда).


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  284
Қабул қилиниш санаси:  12.05.2017
Кўчириб олиш pdf |