Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Курсатма хат - Вазирлар Маҳкамасининг қарори №920 Бош сахифа

15 декабря 2017

Курсатма хат - Вазирлар Маҳкамасининг қарори №920

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 20 ноябрдаги 920-сон қарорига мувофиқ соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимлари бўш ўринлар ва тегишли малака мавжуд бўлган тақдирда амалда ишланган вақт учун меҳнатга ҳақ тўланган ҳолда ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида шартномалар тузишлари мумкинлиги белгиланган. Бунда ўриндошлик бўйича иш вақтининг давом этиши соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари врач ходимлари учун – иш вақтининг бир ойлик нормасидан ва ходимларнинг бошқа тоифалари учун – ойлик норманинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Шу билан бирга мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, унга кўра агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш тақиқланиш талаби соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимларига татбиқ этилмайди.

I. Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари раҳбарлари :

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қабул қилинган қароридан қатъий келиб чиққан ҳолда қисқа муддатда тиббиёт муассасаларидаги бўш иш ўринларни мавжуд мутахассислар билан ўриндошлик асосида тўлдириш чораларини кўрсин;

2. Амалдаги намунавий штатлар меъёрларидан келиб чиққан ҳолда муассасанинг штатлар жадвалини қайта ишлаб тасдиқласин ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун тегишли молия органларига тақдим этишни таъминласин.

3. Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидаги бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги ахборотларни тегишли меҳнат органларига ҳар ойда икки маротаба ойнинг биринчи ярми учун (ҳисобот ойининг 20-санага қадар) ва ой якуни бўйича (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) тақдим этилишини таъминласин.

II. Молия органлари раҳбарлари :

1. Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари томонидан намунавий штатлар меъёрларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган штатлар жадвалларини ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

2. Намунавий штатлар меъёрлари асосида белгиланган штат бирликларини сақлаш учун зарур маблағларни соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг вақтинчалик ва асосий харажатлар сметаларида тўлиқ назарда тутилишини таъминласин;

3. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг тасдиқланган ва ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган штатлар жадвалларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар учун режалаштирилган бюджет маблағларининг тўлиқ ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш (молиялаштириш) чораларини кўрсин.

III. Меҳнат органлари раҳбарлари :

Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидаги бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни Банлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ( www.ish.mehnat.uz ) порталига киритилиши таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

__________ Б.Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

__________ Б.Низомов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

__________ А.Каримов


Ҳужжат тури:  Ko'rsatma xat
Ҳужжат рақами:  920
Қабул қилиниш санаси:  14.12.2017
Кўчириб олиш pdf |