Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқла Бош сахифа

12 октября 2016

Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқла

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

ЙОДЛАНГАН ТУЗНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ «САЛОМАТЛИК-3» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАРКАЗИЙ БЮРОСИНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИДА ЖАМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2828]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 16 сентябрь,

66-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 16 сентябрь,

70-сон

Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 16 сентябрь,

340-В-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарорига
ИЛОВА

Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги, «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги, 2013 йил 14 майдаги 129-сон «Аҳоли ўртасидаги микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг (бундан буён матнда Марказий бюро деб юритилади) махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

микронутриентлар — инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар);

қиймат (нарх) — микронутриент бирлиги қийматининг пулдаги ифодаси;

айланма маблағлар — Марказий бюрога тузни йодлаш учун микронутриентларни узлуксиз етказиб бериш жараёнида фойдаланиладиган маблағлар (махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар, харид учун бошқа ҳисоб рақамига кўчирилган маблағлар, дебитор қарздорлик маблағлари ва захирадаги микронутриентлар қиймати).

2. Марказий бюро йодланган туз ишлаб чиқарувчиларнинг (бундан буён матнда корхона деб юритилади) эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда улар учун микронутриентлар харид қилади ҳамда фойда олишни назарда тутмаган ҳолда корхоналарни микронутриентлар билан таъминлайди.

3. Микронутриентларни узлуксиз етказиб бериш учун айланма маблағлар ҳажми корхоналарнинг уч йиллик эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади.

Микронутриентлар бўйича айланма маблағлар ҳисоб-китоби Марказий бюро томонидан АҚШ долларида қайд қилинади.

4. Тузни йодлашда қўлланиладиган микронутриентларни харид қилиш учун зарур маблағларни жамлаш мақсадида Марказий бюрога хизмат кўрсатувчи банкда махсус 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» ҳисоб рақами очилади.

5. Тузни йодлашда қўлланиладиган микронутриентларни харид қилиш учун зарур айланма маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

дастлабки маблағлар — бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган жамланган маблағлар ҳисобидан;

кейинчалик — корхоналардан йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан.

2-боб. Дастлабки айланма маблағларни шакллантириш

6. Йодланган туз ишлаб чиқариш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида дастлабки айланма маблағлар Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1522, 2005 йил 19 ноябрь) мувофиқ, Марказий бюронинг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, йодланган туз ишлаб чиқариш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида очилган махсус ҳисоб рақамга фоизсиз муддатли қарз сифатида ўтказилади.

7. Дастлабки айланма маблағлар ҳажми ҳам корхоналарнинг микронутриентларга бўлган уч йиллик эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу маблағлар бўйича Марказий бюро томонидан ўзаро ҳисоб-китоблар улар йодланган туз ишлаб чиқаришга микронутриентларни харид қилиш учун махсус ҳисоб рақамга кўчирилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан хорижий валютанинг сўмга нисбатан белгиланган курси (бундан буён матнда белгиланган курс деб аталади) бўйича юритилади.

8. Дастлабки айланма маблағларни шакллантириш учун олинган фоизсиз муддатли қарз маблағларини қайтариш ушбу маблағлар кўчирилган санадан бошлаб уч йилдан кейин бошланади. Муддатли қарз маблағлари йодланган тузни реализация қилишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан 10 йил давомида, йилига 10 фоиз доирасидаги ҳажмда (пул ўтказилган кундаги белгиланган курс бўйича АҚШ доллари эквивалентида) ҳар йилнинг 31 декабригача бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушадиган маблағлар махсус ҳисоб рақамига қайтарилади.

3-боб. Жорий йил учун айланма маблағларни шакллантириш

9. Жорий йил учун айланма маблағлар уни қўшимча молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар ҳамда корхоналардан микронутриентлар учун девальвация даражасини ҳисобга олган ҳолда ўтказиладиган маблағлардан иборат.

10. Жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми қуйидаги формула орқали аниқланади:

ЖАМ = (М х 3) МҚ,

бунда:

ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);

М — корхоналарга берилган микронутриентларнинг йиллик ўртача ҳажми (кг);

МҚ — микронутриентнинг амалдаги қиймати (нархи) (АҚШ долларида).

11. Айланма маблағларни қўшимча молиялаштириш ҳажми қуйидаги формула орқали аниқланади:

ҚМ = ЖАМ — ЎАМ,

бунда:

ҚМ — қўшимча молиялаштириш ҳажми (АҚШ долларида);

ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);

ЎАМ — ўтган йилги айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида).

Қўшимча молиялаштириш ҳажми ўтган йилги айланма маблағлар ҳажмининг 0 — 10 фоизи оралиғида белгиланади.

4-боб. Микронутриентларнинг корхоналарга бериладиган қиймати (нархи)ни шакллантириш

12. Марказий бюро томонидан микронутриентларнинг қиймати (нархи)ни шакллантиришда фойда олиш назарда тутилмайди.

13. Корхоналарга бериладиган микронутриентнинг қиймати (нархи) қуйидаги формула асосида ҳар бир партия учун алоҳида — ушбу партия омборга қабул қилингунга қадар белгиланади ва мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади:

МҚ =

ЖАМ – (Дт – Кт + ҲР – МБО
______________________________________________________

ПУС

+ ПН

бунда:

МҚ — микронутриентлар қиймати (нархи) (АҚШ долларида);

ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);

Дт — йодланган туз жамламаси бўйича дебитор қарздорлик (АҚШ долларида);

Кт — йодланган туз жамламаси бўйича кредитор қарздорлик (АҚШ долларида);

ҲР — микронутриентлар жамламаси учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ва уларни харид қилиш учун кўчирилган маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);

МБО — тузни йодлаш учун Марказий бюро омборида мавжуд бўлган микронутриентларнинг ҳар бир партия кесимидаги ҳажми (АҚШ долларида);

ПУС — микронутриентлар партиясининг умумий сони (кг);

ПН — микронутриентлар партиясининг нархи (АҚШ долларида).

Формуладаги кўрсаткичлар қийматининг АҚШ долларидаги эквиваленти уларни микронутриентлар қабул қилинган кунидаги белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 майдаги 129-сон «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Марказий бюро ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари микронутриентлар харид қилиш учун жамланаётган маблағлар ҳажмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

5-боб. Марказий бюронинг корхоналар билан муносабатлари

15. Марказий бюро томонидан корхоналарга микронутриентларни етказиб бериш тегишли шартномалар асосида, олдиндан ҳақ тўланмасдан амалга оширилади.

Корхоналар билан тузиладиган шартномаларда микронутриентнинг қиймати (нархи) АҚШ долларида кўрсатилади ва ушбу шартнома бўйича тўловлар тўлов кунидаги белгиланган курс бўйича миллий валюта (сўм)да амалга оширилади.

16. Корхоналар йодланган тузни реализация қилишдан тушган тушумнинг олинган микронутриентлар қийматига тенг бўлган қисмини микронутриентларни харид қилишни узлуксиз таъминлаш учун Марказий бюронинг махсус ҳисоб рақамига ўтказади. Бунда олинган микронутриентнинг қиймати (нархи) миқдоридаги сумма икки банк иш куни давомида корхоналарнинг тўлов топшириқномалари асосида, Марказий бюронинг махсус 22604 ҳисоб рақамига кўчирилади.

17. Корхоналар ва Марказий бюро раҳбарлари жамғарилган маблағлар юзасидан ҳар чоракда солиштирма далолатномалар тузиш ва улар асосида йодланган туз сотишда ҳақиқатда тушган маблағлар ва ишлатилган микронутриентлар миқдорига асосан тўловларни мувофиқлаштиришни таъминлайди.

18. Корхоналар томонидан Марказий бюродан олинган микронутрентлар учун тўловлар белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда, Марказий бюро ушбу маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш чораларини кўради.

6-боб. Якуний қоидалар

19. Мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоб-китобларни тўғри юритиш ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш учун жавобгарлик корхоналар раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари (бухгалтерлари) зиммасига юклатилади.

20. Марказий бюро томонидан микронутриентларни харид қилиш ва махсус ҳисоб рақамга тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

2016 йил 16 сентябрь

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ

2016 йил 16 сентябрь

Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

__________________________

(лавозим, Ф.И.О., имзо)

20____ «___» _________

Партия сони:________

Микронутриент қиймати (нарх)ни аниқлаш
ҲИСОБ-КИТОБИ*

 

________________________________________________

(микронутриент номи)

_________________________________________________

(ташкилот номи)

Сана: 20___йил «___» ____________

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан АҚШ долларининг сўмга нисбатан белгиланган курси:__________________сўм

Т/р

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ўлчов бирлиги

Суммаси

1.

Микронутриент қиймати (нархи) ((02 сатр — (03 сатр — 06 сатр + 09 сатр + 15 сатр) /19 сатр) + 20 сатр)

01

АҚШ долл.

 

2.

Жорий йил айланма маблағлар ҳажми

02

АҚШ долл.

 

3.

Йодланган туз жамламаси бўйича дебитор қарздорлик (04 сатр + 05 сатр)

03

АҚШ долл.

 

3.2

йодли туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан

04

АҚШ долл.

 

3.3

микронутриент етказиб берувчи компаниялардан

05

АҚШ долл.

 

4

Йодланган туз жамламаси бўйича кредитор қарздорлик (07 сатр + 08 сатр)

06

АҚШ долл.

 

4.2

йодли туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан

07

АҚШ долл.

 

4.3

микронутриент етказиб берувчи компаниялардан

08

АҚШ долл.

 

5

Микронутриентлар жамламаси учун очилган махсус ҳисоб рақамидаги ва уларни харид қилиш учун кўчирилган маблағлар ҳажми (10 сатр + 11 сатр + 12 сатр + 13 сатр + 14 сатр)

09

АҚШ долл.

 

5.2

22604 — Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли

10

АҚШ долл.

 

5.3

29801 — Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

11

АҚШ долл.

 

5.4

22614 — Мижозларнинг валюта бозорида конвертация қилинган маблағлари

12

АҚШ долл.

 

5.5

22602 — Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари

13

АҚШ долл.

 

5.6

Бошқа микронутриентлар харид қилиш учун кўчирилган маблағлари

14

АҚШ долл.

 

6

Тузни йодлаш учун марказий бюро омборидаги микронутриент ҳажми (16 сатр * 17 сатр)

15

АҚШ долл.

 

6.2

Тузни йодлаш учун микронутриентлар сони (партияси бўйича)

16

кг.

 

6.3

Микронутриент қиймати (нархи) (партияси бўйича)

17

АҚШ долл.

 

7

Қабул қилинаётган микронутриентлар партияси (контракт)ни умумий қиймати (19 сатр * 20 сатр)

18

АҚШ долл.

 

7.2

Микронутриентлар партиясининг умумий сони

19

кг

 

7.3

Микронутриентлар партиясининг нархи

20

АҚШ долл.

 

*Суммаларнинг АҚШ долларидаги эквиваленти шу санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан АҚШ долларининг сўмга нисбатан белгиланган курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан белгиланади.

 

Марказий бюро раҳбари

_________________

   

____________________________

 
   

(имзо)

   

(Ф.И.О.)

 
 

Бош бухгалтер

_________________

   

____________________________

 
   

(имзо)

   

(Ф.И.О.)

 

Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Қарори
Ҳужжат рақами:  66, 70, 340-В
Қабул қилиниш санаси:  16.09.2016
Кўчириб олиш pdf |