Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида” Бош сахифа

15 января 2016

“2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги “2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги 1-сонли мажлис баёни ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги “2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги 1-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида,

БУЮРАМАН:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги “2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги 1-сонли мажлис баёнининг қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги 1-сонли баёни билан тасдиқланган “2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 январдаги 33-сонли буйруғи билан тасдиқлаган 2016 йилга чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2016 йилга соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш;

аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда, юқори сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишида кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш, фуқароларга касалликлар профилактикаси ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича диагностика ҳамда амбулатор-профилактика муассасаларининг иш самарадорлигини тубдан ошириш;

тиббиёт ходимлари ва ҚВПлари фаолиятини мониторинг қилиш тизимини кенг кўламда тадбиқ этиш ҳамда оилавий тиббиётни республиканинг барча туман ва шаҳар марказларига ёйиш орқали бирламчи тиббий-санитария бўғинида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш;

ҚВП, ТКМП, ТТБ/ШТБ ва вилоят муассасаларида ноинфекцион касалликларни профилактикаси бўйича миллий клиник протоколларни интеграция қилиш, республика бўйича 3,0 млн. нафар шахслар ўртасида артериал гипертония, қандли диабетни аниқлаш бўйича кенг қамровли текширишлар ўтказиш;

ҚВП патронаж ҳамширалари иш фаолиятининг сифати ва якуний натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимини амалиётга тадбиқ этиш;

республика, вилоят, туман (шаҳар)ларда стационар тиббий ёрдам ҳажми ва тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини аниқлаш, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида ўринлар бандлиги бўйича меъёрий услубларни кенгайтириб, республика ва вилоят миқёсидаги шифохоналарда қўллаш механизмини жорий этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда туман марказий шифохоналари таркибида ихтисослашган ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган жами 108 та ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этиш натижасида аҳолига уларни ўз яшаш жойига яқин бўлган шифохонада бепул тиббий хизмат олишига имкониятлар яратиш;

Республика ихтисослаштирилган марказлари, ИТИ ва олий таълим муассасалари клиникалари иштирокида вилоят кўп тармоқли болалар ва катталар тиббиёт марказларида, вилоят диспансерларида, ихтисослаштирилган марказлар филиалларида юқори технологик диагностика ва даволаш усулларини қўллаш ҳамда кўргазмали жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича фертил ёшидаги аёллар, қизлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказиш, ҳомиладор аёлларда перинатал ва неонатал скрининг олиб бориш, республиканинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи 350,0 минг нафар ҳомиладор аёлларни бепул қувватловчи поливитаминлар комплекси ва 5 ёшгача бўлган 2,5 млн.дан зиёд болаларни А витамини билан саплементация қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳар бир тор соха мутахассисларига бўлган ҳақиқий эҳтиёжга нисбатан тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари сонининг мос келишини танқидий таҳлил қилиш орқали врачларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакаси ва касбий савиясини оширишни такомиллаштириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида айрим врачлик мутахассисликларига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда тиббиёт муассасалари тузилмасини ва тиббиёт олий ўқув юртларига қабул қилиш квоталарини оптимизация қилишни кўзда тутган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

даволаш-профилактика муасссасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида иш фаолиятининг сифати ва якуний натижаларига асосланган врачларни касбий маҳоратларини баҳолаш бўйича доимий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий қилиш;

2016 йил Инвестиция дастури доирасида 168 та тиббиёт муассасаларида 553,3 млрд. сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини амалга ошириш, тиббиёт муассасаларини умумий қиймати 36,7 млн. АҚШ долл. бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш;

аҳоли орасида санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, ўта хавфли ва карантин касалликларни республикага олиб кирилишини олдини олиш, Миллий эмлаш календарига асосан 99,0-99,5% контингентни эмлаш билан қамраб олиш;

тиббиёт муассасалари тармоғи ва тузилмасини оптимизацияси бўйича тадбирларни давом эттириш, такрор вазифаларни бажараётган муассасаларни тугатиш, кам қувватли муассасаларни бирлаштириш ёки йирикларига қўшиш;

янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш.

4. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Ш.Ю.Нишанов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (М.Ф.Садиков), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (А.А.Ибодуллаев), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ў.С.Исмаилов), Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси (Б.Т.Эргашев) бошлиқлари:

соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодиётнинг барқарор ривожлантиришни амалга оширишни таъминлаш юзасидан вазирликнинг чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг сифатли ва кўрсатилган муддатларда бажарилишини;

белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминласинлар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳудудий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда белгиланган вазифаларнинг сифатли ва кўрсатилган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.

6. 2016 йил 1-чорагида Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази (М.М.Мирахмедов) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда 2016-2020 йиллар даврида соғлиқни сақлаш тизимида хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этсин.

7. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси (Ф.А.Рахимкулов) Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.К.Жалилов) билан биргаликда 2016 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифаларни тўлиқ бажарилишини таъминлансинлар.

8. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (М.Ф.Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан барча тегишли ишларнинг белгиланган муддатларда ва тўлиқ бажарилишини таъминласинлар ва назоратга олсинлар.

9. Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси (Б.Т.Эргашев) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда:

инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини алоҳида назоратга олсинлар, лойиҳа-смета ҳужжатларини пухта ишлаб чиқиш, танлов савдоларини ўз вақтида ўтказиш, ускуналар етказиб бериш юзасидан контрактлар тузиш ва қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатларга мувофиқ бажариш ишлари аниқ мувофиқлаштирилишини таъминласинлар;

қабул қилинган 2016 йилги Инвестиция дастурини, лойиҳаларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларининг бажарилишини ҳар ой якуни бўйича кўриб чиқсинлар ва уларнинг муддатлари бузилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан ўз вақтида зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

10. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари:

2016 йилга ажратилган бюджет ва жалб қилинган бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли ва самарали сарф қилинишини таъминлаш бўйича барча тегишли ишларни амалга оширсинлар ва қаттиқ назорат ўрнатсинлар;

тиббиёт муассасаларида муддати ўтган дебитор ва кредиторлик қарздорликларга йўл қўймаслик ва уларнинг ҳажмини кескин камайтириш чора-тадбирларини амалга оширилишини таъминласинлар.

11. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.К.Жалилов), Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари илгари ишлатилган ва маънавий эскирган тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар олиб келинишини олдини олиш чораларини кўрсинлар ва бунга йўл қўймаслик устидан доимий назорат ўрнатсинлар.

12. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси (А.А.Агзамов) тасдиқланган чора-тадбирлар режаси бандларининг белгиланган муддатларда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

13. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров, вазир ўринбосарлари С.С.Сайдалиев, Л.Н.Туйчиев, Ш.Х.Тиллаев зиммаларига юклатилсин.

Вазир                                                                  А. Алимов

Киритилди:

Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Агзамов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров

Вазир ўринбосари С.С.Сайдалиев

Вазир ўринбосари Л.Н.Туйчиев

Вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва иқтиқболни

аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хошимов

Даволаш-профилактика ёрдамини

ташкиллаштириш Бош

бошқармаси бошлиғи Ш.Ю.Нишанов

Оналик ва болаликни муҳофаза

қилиш Бош бошқармаси бошлиғи М.Ф.Садиков

Санитария-эпидемиология назорати

Бош бошқармаси бошлиғи А.А.Ибодуллаев

Фан ва ўқув юртлари Бош

бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов

Моддий-техник базани ривожлантириш

Бош бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашев

Дори воситалари ва тиббий техника

сифатини назорат қилиш

Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Жалилов

Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари

томонидан кўрсатиладиган тиббий

хизматларнинг сифатини назорат қилиш

бошқармаси бошлиғи Ф.А.Рахимкулов

Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни

ташкил этиш маркази директори в.в.б. М.М.Мирахмедов

Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш

бўлими бошлиғи Д.А,Джабриев

Юридик хизмат бошлиғи Р.И.Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 201 6 йил 19 январдаги 33-сонли буйруғини тарқатиш бўйича реестр

1. Канцелярия

2. Назорат инспекцияси

3. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва иқтиқболни аниқлаш Бош бошқармаси

4. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси

5. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси

6. Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси

7. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси

8. Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси

9. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси

10. Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси

11. Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази

12. Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими

13. Юридик хизмат бошлиғи

14. Комплекс фойдаланиш бошқармаси

15. ҚҚРССВ

16. Тошкент шаҳар ва вилоят ССБлари

17. “Узмединфо” корхонаси

18. Республика саломатлик ва тиббий статистика институти


Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжат рақами:  1-сонли
Қабул қилиниш санаси:  15.01.2016
Кўчириб олиш pdf |