Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруғ № 250 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида Бош сахифа

06 июня 2007

Буйруғ № 250 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2007 йил «06» 06                                                         № 250

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда

фуқароларнинг мурожаатлари билан

ишлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни яхшилаш мақсадида

ТАСДИҚЛАЙМАН:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисидаги Низомни иловага мувофиқ

БУЮРАМАН:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари ва вазирлик тизимидаги муассасалар раҳбарларига:

1.1. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларининг бажарилиши таъминлансин;

1.2. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича статистик ҳисоботлар Низомда кўрсатилган иловалар бўйича ҳар чоракнинг 1-санасига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилсин.

2. Фуқаролардан келаётган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан олиб борилиши таъминлансин.

3. Юқори ташкилотлардан келаётган фуқароларнинг ариза, шикоят ва хатларида муддат белгиланган булса, уларни кўриб чиқиш жараёнида текширув ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиш ва бошқа чора-тадбирлар ўтказилиши зарур бўлганда, юқори ташкилотга муддатни узайтириш тўғрисида маълумот юборилиши зарурлиги инобатга олинсин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2003 йил 3 мартдаги 96-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Б.И. Ниязматов зиммасига юклатилсин.

ВАЗИР                                          Ф.Г. НАЗИРОВ


Ҳужжат тури:  Буйруғ
Ҳужжат рақами:  № 250
Қабул қилиниш санаси:  06.06.2007
Кўчириб олиш pdf |