Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш ҚОИДАЛАРИ Бош сахифа

10 декабря 2015

16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 10 декабрдаги

104 ва 41-сон қарорига

ИЛОВА

16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт

комиссияларида кўрикдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
1 июлдаги 195-сон “  Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида ”ги қарорига мувофиқ, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1.  16 ёшгача бўлган ногирон болалар (бундан буён матнда ногирон бола
деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш мақсади кўрсатилган мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланмасига (бундан буён матнда йўлланма деб юритилади) асосан туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) томонидан кўрикдан ўтказилади.

Ногирон болани ТМЭКда кўрикдан ўтказиш ногирон боланинг қонуний вакили (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасининг (бундан буён матнда ДПМ деб юритилади) тиббий-маслаҳат комиссияси (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) томонидан
берилган 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақидаги тиббий хулоса нинг (бундан буён матнда тиббий хулоса деб юритилади) асослилигини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

2. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ТМЭКга тақдим этиладиган йўлланмага ногирон болага берилган тиббий хулоса илова қилинади.

3. ТМЭКга йўлланма келиб тушганда, у ТМЭКнинг масъул ходими томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги 16 ёшгача бўлган ногирон болаларни кўрикдан ўтказиш натижаларини қайд қилиш журналида (бундан буён матнда Журнал деб юритилади) рўйхатга олинади.

Журналга йўлланмада кўрсатилган ногирон бола ва унинг қонуний вакилига оид маълумотлар ҳам киритилади.

4. Йўлланма рўйхатга олингандан сўнг ТМЭК томонидан тиббий хулосани берган ТМК тегишли бўлган ДПМдан ногирон боланинг амбулатор картаси, касаллик тарихидан кўчирмалар ва бошқа тиббий ҳужжатлар (бундан буён матнда тиббий ҳужжатлар деб юритилади) ўрганиб чиқиш мақсадида сўраб олиниши мумкин. Бунда ТМЭК томонидан тегишли ДПМга сўровнома юборилади.

ДПМнинг масъул ходими ТМЭКнинг сўровномаси келиб тушгандан кейин бир иш куни ичида ногирон боланинг тиббий ҳужжатларини ТМЭКга етказиб беради.
ДПМ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ТМЭКда ўрганиб чиқилгач, улар ДПМга қайтарилади.

ТМЭКнинг масъул ходими ДПМ томонидан тақдим этилган тиббий ҳужжатлар ҳақидаги тегишли маълумотларни Журналга киритиши лозим.

5. ТМЭКда ногирон болани йўлланмасиз кўрикдан ўтказиш тақиқланади.

6. 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2005, 2009 йил 15 сентябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-боб. Ногирон болани ТМЭКда кўрикдан ўтказиш ва ТМЭКнинг
консультатив хулосасини чиқариш

7. ТМЭК томонидан ногирон болага берилган тиббий хулоса ҳамда унинг тиббий ҳужжатлари тўлиқ ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича ногирон болани кўрикдан ўтказиш ёки кўрикдан ўтказмасдан сиртдан консультатив хулоса чиқариш ҳақида коллегиал қарор қабул қилинади.

8. ТМЭК томонидан ногирон болани кўрикдан ўтказиш ҳақида қарор қилинганда, кўрикдан ўтказиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ТМЭКда кўрикдан ўтиш талони расмийлаштирилади ва у ногирон боланинг қонуний вакилига берилади.

9. Ногирон болани ТМЭКда кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унга берилган тиббий хулосанинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан ТМЭКнинг консультатив хулосаси чиқарилади.

Тиббий хулосанинг асоссизлиги юзасидан ТМЭКнинг консультатив хулосасида уни асослантирувчи сабаблар кўрсатилиши шарт.

10. Тиббий хулоса ҳамда тиббий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижасида ногирон болада мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ Консультатив хулосани сиртдан чиқариш ҳуқуқини берувчи касалликлар ва патологик ҳолатлар рўйхатида кўрсатилган касалликлар ёки патологик ҳолатлар мавжудлиги аниқланса, ногирон бола кўрикдан ўтказилмайди. Бунда ногирон болага берилган тиббий хулосанинг асослилиги юзасидан ТМЭКнинг консультатив хулосаси сиртдан чиқарилади.

ТМЭК раиси ёки аъзоларининг бири консультатив хулосани сиртдан чиқариш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда, ногирон бола ТМЭК томонидан кўрикдан ўтказилади.

11. ТМЭК томонидан ногирон болани кўрикдан ўтказиш ва унга берилган тиббий хулосанинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан консультатив хулоса йўлланма қабул қилиб олинган кундан бошлаб етти иш куни ичида чиқарилиши шарт.

12. ТМЭК ногирон болага берилган тиббий хулосани ва унинг тиббий ҳужжатларини ўрганиб чиқишда, шунингдек ногирон болани кўрикдан ўтказиш вақтида унинг клиник ташхисига аниқлик киритиш мақсадида у ДПМга қўшимча лаборатор-инструментал текширишга юборилиши мумкин. Бунда ногирон боланинг қонуний вакилига ДПМга қўшимча лаборатор-инструментал текширишга юбориш бўйича йўлланма топширилади.

Қўшимча лаборатор-инструментал текшириш уч кун ичида ўтказилади. Бундай ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 11-бандида белгиланган муддат бузилишига йўл қўйилмаслиги лозим.

13. Ногирон боланинг қўшимча лаборатор-инструментал текширишдан ўтказиш натижалари унинг қонуний вакили томонидан ТМЭКга етказиб берилади.

14. Қўшимча лаборатор-инструментал текшириш натижалари ТМЭК консультатив хулосасини чиқаришда асос қилиб олинади ва улар ҳақидаги маълумотлар Журналга қайд қилинади.

15. Ногирон болани кўрикдан ўтказиш ва ТМЭК консультатив хулосасини чиқариш тўлиқ таркибда ўтказиладиган ТМЭК мажлисида коллегиал тартибда амалга оширилади.

ТМЭК мажлисида тиббий хулоса берган ТМК раиси ёки врачи иштирок этиши мумкин.

16. Ногирон боладаги касаллик тури ёки патологик холатидан келиб чиқиб ТМЭК консультатив хулосасини чиқариш учун ТМЭК мажлисида Бош ТМЭКнинг тегишли мутахассислари (офтальмолог, фтизиатр, психиатр) иштирок этиши мумкин.

17. ТМЭК жойлашган жойда ТМЭК консультатив хулосасини чиқариш имкони бўлмаса (ногирон бола шифохонада ёки уйда даволанаётган бўлса), ТМЭК консультатив хулосаси ТМК тавсияси асосида уйда ёки стационарда сайёр мажлисда чиқарилиши мумкин.

18. ТМЭК консультатив хулосаси чиқарилиши билан у дарҳол ТМЭК раиси томонидан ногирон боланинг қонуний вакилига маълум қилинади.

19. ТМЭК консультатив хулосаси чиқарилганда, у ҳақидаги маълумотлар Журналга қайд қилиниб, Журналнинг тегишли графасида ТМЭК раиси ва аъзолари, Бош ТМЭКнинг тегишли мутахассислари (агар иштирок этган бўлса), ТМК раиси ёки врачи (агар иштирок этган бўлса) томонидан имзолар қўйилади ва уларнинг имзолари ТМЭК муҳри билан тасдиқланади.

20. ТМЭК консультатив хулосаси сиртдан чиқарилганда, Журналнинг “Изоҳ” графасига тегишли белги қўйилади.

21. ТМЭК консультатив хулосаси чиқарилган куни у йўлланманинг қирқма қисмига расмийлаштирилади ва ТМЭК раиси томонидан имзоланади. ТМЭК раисининг имзоси ТМЭК муҳри билан тасдиқланади.

22. ТМЭК консультатив хулосаси расмийлаштирилган йўлланманинг қирқма қисми тиббий хулоса билан бирга уни юборган Пенсия жамғармаси бўлимига у расмийлаштирилган куннинг ўзида юборилиши лозим.

3 -боб. Якуний қоида лар

23. ТМЭК консультатив хулосасидан норози бўлган ТМК Бош ТМЭКга мурожаат қилиши мумкин.

24. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


16 ёшгача бўлган ногирон болаларни

тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида

кўрикдан ўтказиш қоидаларига

1-илова

16 ёшгача бўлган ногирон болани ТМЭКда кўрикдан ўтказиш учун

ЙЎЛЛАНМА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси ______________ туман (шаҳар) бўлими

20___ йил “___”__________ _______-сон

________________________________________ _______-сонли

(вилоят (шаҳар) / республика)

________________________________________ ТМЭК раисига

(туман / туманлараро / шаҳар / ихтисослаштирилган)

1. Ногирон боланинг Ф.И.О.:_______________________________________________________.

2. Ногирон боланинг туғилган санаси: _______________________________________________.

3. Ногирон боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.:

________________________________________________________________________________.

4. Ногирон боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг яшаш жойи
ва телефон рақами: _______________________________________________________________

________________________________________________________________________________.

5. ТМК томонидан тиббий хулоса берилган сана: _____________________________________.

6. ТМК тегишли бўлган ДПМнинг номи: ____________________________________________.

7. Ногирон болани ТМЭКга кўрикдан ўтказиш учун юборишнинг мақсади:

_______________________________________________________________________________.

Пенсия жамғармаси

бўлим бошлиғи __________ ____________________

М.Ў. (имзо) (Ф.И.О.)

(қирқиш чизиғи)

16 ёшгача бўлган ногирон болани ТМЭКда кўрикдан ўтказиш учун

йўлланманинг қирқма қисми

(Пенсия жамғармаси бўлимига қайтарилади)

_______-сон

__________________________ ____-сонли ___________________________________ ТМЭК

(вилоят (шаҳар) / республика) (туман / туманлараро / шаҳар / ихтисослаштирилган)

томонидан _____ йилда туғилган ____________________________________________ кўрикдан

(ногирон боланинг Ф.И.О.)

ўтказилиб, унга ТМК томонидан берилган “____” __________ 20___ йилдаги ______ -сонли тиббий хулоса ____________________ тўғрисида консультатив хулоса чиқарилди.

(асослилиги / асоссизлиги )

Тиббий хулоса асоссизлигининг сабаби (агар асоссиз деб хулоса қилинган бўлса):

______________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________.

ТМЭК консультатив хулосаси чиқарилган сана: 20__ йил “_____”_______________.

ТМЭК раиси __________ ____________________

М.Ў. (имзо) (Ф.И.О.)

20__ йил “_____”_______________.


16 ёшгача бўлган ногирон болаларни

тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида

кўрикдан ўтказиш қоидаларига

2-илова

16 ёшгача бўлган ногирон болани кўрикдан ўтказиш натижаларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

Юритилиш бошланди: _________ йил.

Юритилиш тугатилди: _________ йил.

Т/р

Йўлланманинг санаси ва сони,
унинг ТМЭКда рўйхатга олинган санаси

Ногирон боланинг Ф.И.О.

Ногирон боланинг туғилган санаси

Ногирон боланинг қонуний вакилининг Ф.И.О.

Ногирон боланинг қонуний вакилининг яшаш жойи
ва телефон рақами

ТМК томонидан ногирон болага берилган тиббий хулосанинг
санаси ва сони

ДПМ томонидан тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар

Ногирон болага белгиланган
қўшимча лаборатор-инструментал текширишнинг тури,

йўлланма берилган сана

(агар ногирон бола текширишга юборилган бўлса)

Қўшимча лаборатор-инструментал текшириш натижалари

(агар ногирон бола текширишдан ўтган бўлса)

ТМЭК консультатив хулосаси

ТМЭК консультатив хулосасини чиқаришда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О ва имзоси
(ТМЭК раиси ва аъзолари, Бош ТМЭКнинг тегишли мутахассислари, ТМК раиси ёки врачи)

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12


16 ёшгача бўлган ногирон болаларни

тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида

кўрикдан ўтказиш қоидаларига

3-илова

Консультатив хулоса ни сиртдан чиқариш ҳуқуқини берувчи

касалликлар ва патологик ҳолатлар

РЎЙХАТИ

I бўлим. Ички аъзолар касалликлари

1. Бирламчи артериал гипертония (гипертония касаллиги) (буйраклар шикастланиши устунлиги билан).

2. Қон айланишининг III даражаси билан кечувчи коронар етишмовчилиги.

3. Қон айланиши етишмовчилигининг III даражаси билан кечувчи юрак касалликлари ва нуқсонлари.

4. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III босқичи.

5. Нафас етишмовчилигининг III даражаси билан кечувчи сурункали ўпка касалликлари.

6. Жигарнинг туғма, ирсий, орттирилган касалликларида кучли турғун қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари.

7. Ацетонурия ва коматоз ҳолатларга мойиллик билан кечувчи қандли диабетнинг оғир турлари.

8. Гипофизар нанизм.

9. Кучли ифодаланган гормонал бузилиши билан кечувчи эндокрин тизими касалликлари.

10.Тик туриш ва тос аъзолари фаолияти бузилиши билан намоён бўлган умуртқа поғонаси сили.

11. Аддисон касаллиги (сурункали буйрак усти бези етишмовчилиги билан кечувчи).

12. ОИВ инфекциясининг III даражаси ва ОИТС.

13. Лейкозлар (ўткир лимфолейкоз, сурункали миелолейкоз, ўткир нолимфатик лейкозлар).

14. Гемофилиянинг ҳамма турлари.

II бўлим. Асаб тизимининг касалликлари ва руҳий бузилишлар

15. Сурункали ривожланиб борувчи ва турғун ҳаракат, нутқ, кўриш фаолиятининг бузилиши (паркинсонизм, фалаж, афазия, мувозанатни бузилиши, атаксия) билан кечувчи марказий асаб тизимининг юқумли касалликлари, ривожланиб борувчи мия шиши (кучли гидроцефалия), тос аъзолари фаолиятининг бузилиши:

а) энцефалитлар, энцефаломиелитлар, миелитлар;

б) ён амиотрофик склероз;

в) тарқалган склероз (мияча ва спинал тури, кучли мувозанатнинг бузилиши, парапарез билан кечиши).

16. Бош ва орқа мия жароҳатининг узоқ муддатдан кейинги асоратларининг кучли ҳаракат бузилишлари билан кечиши ҳолатлари (гемиплегия, кучли ифодаланган гемипарез, параплегия, кучли ифодаланган парапарез, триплегия, кучли ифодаланган трипарез, тетраплегия, кучли ифодаланган тетрапарез, афазия).

17. Орқа миянинг узоқ муддатдан кейинги турғун асоратларининг кучли ифодаланган ҳаракат бузилишлари билан кечиши (фалажлар ва кучли ифодаланган парезлар, тос аъзоларини фаолиятини кучли бузилиши).

18. Бош мия қон айланиши бузилишининг оғир асоратлари (гемиплегия, кучли ифодаланган гемипарез, психоз, кучли ифодаланган ақлий кобилиятнинг бузилиши), болалар церебрал фалажи.

19. Тез-тез қайталанувчи эпилепсия (шахс ўзгариши ва ақлий пастлиги билан кечиши).

20. Марказий асаб тизимининг кучли ривожланиб кечувчи касалликлари: миопатия, миотония, қалтироқ, фалажнинг кучли ривожланган ва мувозанатнинг бузилиши билан кечиши ҳолатлари.

21. Периферик асаб тизимининг узоқ вақтдан кейинги орқага қайтмас асоратлари, қўл-оёқларнинг узоқ вақт фалажлиги, кучли ифодаланган парезлар, трофик бузилишлар.

22. Бош мия ва орқа миянинг нооперабел ўсмалари.

23. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури.

24. Ақлий қобилиятни кескин пасайиши билан кечувчи шизофрения.

25. Даун касаллиги (21 жуфт хромосоманинг тўлик трисомияси, интеллектнинг бузилиши ва 1-Б даражадаги қон айланишининг бузилиши билан кечишида).

III бўлим. Хирургик касалликлар ва анатомик нуқсонлар ҳамда
деформациялар

26. Бир ёки иккала қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги деформациялар ва ампутацион чўлтоқлар: елка, билак чўлтоқлиги, кафтнинг йўқлиги, резекциядан кейинги осилиб турувчи елка ва тирсак бўғимлари, бармоқларнинг йўқлиги.

27. Бир ёки иккала оёқларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги деформациялар ва ампутацион чўлтоқлар: сон, болдирнинг чўлтоғи, кафтнинг йўқлиги, резекциядан кейинги чаноқ-сон ва тизза бўғимлари ўйноқилиги.

28. Умуртқа поғонасининг жароҳатдан кейинги асоратлари, тос аъзолари фаолиятининг турғун бузилиши (ўткир ва ўткир ости даврда).

29. Нефро ёки пульмонэктомиядан кейинги асоратлар.

30. Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли.

IV бўлим. Кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари ва жароҳатлари

31. Кўз соққасининг йўқлиги (анофтальм).

32. Кўз соққасининг субатрофияси.

33. Икки томонлама кўрлик.

V бўлим. Қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари

34. Болаликдан кар-соқов.


Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қабул қилиниш санаси:  10.12.2015
Кўчириб олиш pdf |