Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош сахифа

05 января 2016

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ

“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ

“ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ” МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИНИНГ

ҚАРОРИ

“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими функционал қуйи тизими тиббий хизматининг НИЗОМИ, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати ташкилий тузилмалари бошқарув органларининг тузилишини тасдиқлаш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” 1996 йил 29 августдаги, "Аҳоли ва ҳудудларни техноген ва табиий тусдаги фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш тўғрисида" 1999 йил 20 августдаги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, “Ўзбекистон Темир йўллари” акционерлик жамияти, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти қарор қилади:

1. “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими функционал қуйи тизими тиббий хизматининг Низоми” ушбу қарорнинг 1- иловасига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати ташкилий тузилмалари ушбу қарорнинг 2- иловасига мувофиқ;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати бошқарув органларининг тузилиши ушбу қарорнинг 3-иловасига мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.





Соғлиқни сақлаш вазири

А.Алимов



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015й.


____








Фавқулодда вазиятлар вазири

Т.Худайбергенов



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015 й.


____




Ички ишлар вазири

А.Ахмедбаев



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015 й.


____




Мудофаа вазири

Қ.Бердиев



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015 й.


____




“Ўзбекистон темир йўллари”


Акциядорлик жамияти раиси

А.Раматов



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015 й.


____




“Ўзбекистон ҳаво йўллари”


миллий авиакомпанияси


Бош директори

В.Тян



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015 й.


____




Ўзбекистон Қизил Ярим


ой жамияти раиси

Ҳ.Каримов



Тошкент ш.


“___” _______________ 2015 й.


____


Норасмий таржима

Қарорга 1- илова

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) функционал қуйи тизими тиббий хизматининг

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тиббий хизматнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими(ФВДТ)даги ўрни, асосий вазифалари, ташкилий тузилиши, талофатлар, эпидемиялар туфайли юз берган фавқулодда вазиятларда ишларнинг ташкиллаштирилиши ва тамойилларини белгилаб беради.

2. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими функционал қуйи тизими тиббий хизматининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августидаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролар соғлиғини сақлаш", 1999 йил 20 августидаги "Аҳоли ва ҳудудларни техноген ва табиий тусдаги фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш" тўғрисидаги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августидаги "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) ни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 242-сонли Қарори асосида ташкил этилади.

Фавқулодда вазиятларнинг тиббий - санитар оқибатларини бартараф этиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) функционал қуйи тизими тиббий хизматининг барча куч ва воситаларидан самарали фойдаланиш мақсадида бошқа вазирлик ҳамда идораларнинг куч ва воситалари ўрнатилган тартибда ФВДТ функционал қуйи тизими тиббий хизматига буйсундирилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиғи ёки табиатга ва атроф - муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият.

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй-ҳаракатлари мажмуи.

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамлар соғлиғини сақлаш, табиатга ва атроф - муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи.

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш - фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказилиб, одамлар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, табиатга ва атроф - муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳудудларни халқага олиб, хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар мажмуи.

4. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) функционал бирлиги бўлган тиббий хизмат таркибига:

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шошилинч тиббий ёрдам хизмати тузилмалари;

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тиббиёт хизмати;

- Фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган бошқармалари;

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси;

- "Ўзбекистон Темир Йўллари" акциядорлик жамияти;

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкилот ва тузилмалари;

- Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти киради.

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати таркибига кирувчи барча тузилмалар ва муассасаларнинг асосий вазифалари, ташкиллаштирилиши ва сафарбар этилиши ушбу Низом ва алоҳида бўлинмаларнинг тегишли юқори давлат бошқарув органлари томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган Низомлари бўйича белгиланади.

5. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф этишда иштирок этувчи барча куч ва воситаларини бошқариш, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббиёт хизмати Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси (2- илова) томонидан амалга оширилади.

Ҳудудий фавқулодда вазиятларда тиббий-санитар оқибатларини бартараф этиш куч ва воситаларини ҳудуд ва объект миқёсида бошқариш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббиёт хизмати Идоралараро ҳудудий мувофиқлаштирувчи комиссияси томонидан амалга оширилади (3- илова).

II. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) тиббий хизматининг асосий вазифалари

6. Ўзбекистон Республикаси ФВДТ тиббий хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Республика ҳудудида санитар-эпидемик вазиятни кузатиш, назорат қилиш ва башорат қилиш;

- фавқулодда вазиятнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жабрланган аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тадбиқ этиш;

- жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, фавқулодда вазиятлар ҳудудларида санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудларига шошилинч тарзда дори-дармонларни етказиб беришни таъминлаш;

- жабрланганларни ва кўчириб бўлмайдиган беморларни ҳисобга олиш ва уларни фавқулодда вазиятлар ҳудудларидан эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштириш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудларида атроф муҳитни радиоактив, кимёвий, заҳарловчи моддалар ва бактериологик (биологик) воситалар билан ифлосланишини назорат қилиш ишларини ташкиллаштириш;

- ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар ҳудудларидаги санитар-эпидемик вазият тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;

- тиббий буюмлар, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши воситалар(эмлаш воситалари,дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари,ҳимоя кийимлари) заҳирасини яратиш ва уларни керакли ҳолатда сақлаб туриш;

- аҳолини фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш.

- Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда санитар дружина ва постлари аъзоларини биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш;

- фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолини ва ҳудудларни тиббий-санитар ҳимоя қилиш юзасидан маълумотлар йиғиш, таҳлил қилиш, алмашиш ва тақдим этиш;

- фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш учун бошқарув органларини, алоқа тизимини, хабар беришни ҳамда Шошилинч Тиббий Ёрдам Тизими (ШТЁТ) тузилмалари юқори тайёргарлигини таъминлаш;

- ҳалокат-қутқарув хизмати профессионал контингентларини танлаб олиш ва тайёрлаш юзасидан тиббий назорат ўрнатиш;

- фавқулодда вазиятлар окибатларини бартараф этишда иштирок этаётган қутқарув бўлинмалари, ФВДТ тиббий хизмати тизими шахсий таркиби ва аҳолининг соғлиғини сақлаш;

- Республиканинг бошқа вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда. аҳоли ва қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашда иштирок этиш;

- фавқулодда вазиятлар шошилинч тиббий ёрдам тизими кадрлар таркибини тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш;

- фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган молиявий, тиббий ва моддий-техник фондларни ташкил этиш ҳамда уларни тўғри тақсимлаш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини камайтириш ва бартараф этиш бўйича халқаро ҳамкорликни юзага келтириш;

- ҳалокатлар тиббиётининг дунё миқёсидаги юқори тажрибасини ўрганиш ҳамда дунёда ва республикамизда ривожланиш мониторинггини юритиш, чет давлатларга ҳалокатлар, фожиалар, табиий офатлар ва эпидемиялар вақтида ёрдам кўрсатиш.

III . Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати ташкилий кисми.

7. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тиббий ёрдам кўрсатиш тизими уч даражадан иборат:

Республика, маҳаллий ва объектлар даражасида бўлиб, уларнинг таркибида ахборот-бошқарув тузилмаси фаолият юритади.

8. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг республика даражасида:

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг тиббий тузилмалари фавқулодда вазиятлар шошилинч тиббий ёрдам тизимининг бош илмий-амалий муассасаси ҳисобланади;

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг талофотларларни бартараф этиш учун ташкил этилган тиббий мобил отряди (ТМО);

- Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг мобил тиббий отряди;

- «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти врачлик хизмати Марказий клиник шифохонаси (МКШ) ва Марказий санитария-эпидемиология станцияси (МСЭС) тиббий тузилмалари киради.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари ва шаҳар, туман шифохоналаридаги шошилинч тиббий ёрдам бўлинмалари, Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг асосий клиник базалари ҳисобланади. Зарур ҳолларда, фавқулодда вазиятларда жабрланганларга шифохона шароитида ёрдам кўрсатиш учун, тегишли бошқарув идорасининг фармойишига асосан, бошқа вазирлик ва идоралар тиббий муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.

9. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг вилоят даражасида:

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг филиаллари, улар таркибига кирувчи тузилмалар;

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларининг махсус тиббий тузилмалари;

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тиббий бўлимлари мобил тиббий гуруҳлари, шошилинч ҳаракат қилувчи санитар гуруҳлари;

- «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг тиббий-санитар хизмати;

- Давлат санитария-эпидемиология назорати вилоят марказлари (ДСЭНМ).

10. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг туман даражасида:

шаҳар ва туманлар шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари (субфилиаллар) ва Давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказлари (ДСЭНМ).

11. Республика ва вилоят даражасида тегишли идоралараро комиссиянинг қарори билан Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган қуйидаги тузилмалари жалб этилади:

- ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам (токсикологик, психотерапевтик, юқумли, болалар жарроҳлиги, нейрохирургик, комбустологик, акушер-гинекологик, трансфузион ва бошқа) бригадалари;

- вилоят ДСЭНМларининг тез ҳаракатланувчи мобил эпидемиологик (МТХКЭБ), тез ҳаракатланувчи токсикологик бригадалари (ТХКТБ), Ўлат ва ўта хавфли юқумли касалликларга қарши республика маркази (ЎваЎХЮКҚРМ) ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари тез ҳаракатланувчи бригадалари.

12. Туман даражасида:

- шошилинч тиббий ёрдам (врач-ҳамшира) бригадалари;

- тез тиббий ёрдам туман бўлимлари бригадалари;

- туман ДСЭНМлари;

- Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тузилмалари.

13. Юқорида санаб ўтилган бўлим ҳамда бригадаларнинг тайёргарлиги уларни ташкил этаётган муассаса раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Фавқулодда ҳолатларда улар фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими бошқарув органларининг тегишли даражасига бўйсунадилар.

14. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими штатдан ташқари тузилмаларини ташкил этиш бўйича илмий масалаларни ҳал этиш ва уларнинг ходимларини тайёрлаш ушбу ҳудудларда жойлашган тиббиёт билим юртлари, тиббиёт муассасалари ва санитария эпидемияга қарши ташкилотлари томонидан олиб борилади.

15. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари таркибига бошқа тузилмалар қатори доимий дистпечерлик пункти, зарур алоқа воситалари билан тезкор бошқарув гуруҳлари ва фавқулодда вазиятларда жойига тезда чиқиш учун мўлжалланган доимий тайёргарликдаги ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам бригадалари киради.

16. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматида ишлашга мўлжалланган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари, мобил тиббий отряд, муассасалар ва вазирликлар ҳамда идораларнинг ихтисослашган тузилмаларининг асосий вазифалари, уларни ташкил этиш асослари, ҳаракат тартиби, молиявий ҳамда моддий-техник таъминоти, тиббий, санитар-хўжалик буюмлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг тегишли бошқармалари томонидан аниқланади ва тасдиқланади. 

IV Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматини бошқариш.

17. Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг бошқарув органи ҳисобланади (3-сонли илова).

Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан «Фавқулодда ҳолат тартиби» эълон қилингандан сўнг идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия раиси фавқулодда вазиятлар вазири билан келишган ҳолда комиссиянинг якуний рўйхатини тасдиқлайди.

18. Ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизматининг ҳудудий бошқарув органи ҳисобланади. Уларнинг таркиби тегишли соғлиқни сақлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан аниқланади. Унинг таркибига шу ҳудудда жойлашган барча вазирликлар ва идораларга қарашли соғлиқни сақлаш, тиббий-санитария, санитария-эпидемиология хизмати раҳбарлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари РКБ(Б)М ТБМ бўлинмалари бошлиқлари, РШТЁИМ филиаллари раҳбарлари, Мудофаа вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлиги тиббиёт хизмати вакиллари, қон қуйиш хизмати, тиббий жиҳозлар ва техникалар билан таъминлаш идоралари раҳбарлари киради.

19. Барча идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиялар асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

- тиббий хизматни тайёрлаш ва ташкил этишнинг принципиал масалаларини ҳал этиш. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар, унинг таъсир доирасидаги барча органлар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан сўзсиз бажарилиши лозим. Тезкор-тактик саволлар бўйича Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизматининг юқори турувчи комиссияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қарорларига буйсунади.

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими тегишли бўлинмаларининг, улар олдига қўйилган топшириқларни бажаришга шай туришини таъминлаш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизимига кирувчи турли вазирлик ва идораларнинг тузилмаларидан ва муассасалардан комплекс равишда фойдаланиш буйича принципиал - амалий саволларни ҳал этиш;

- турли вазирлик ва идоралар таркибига кирувчи фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими куч ва воситаларини тайёрлашнинг ягона тизимини амалга ошириш;

- фавқулодда вазиятлар учун мўлжалланган фондларнинг молиявий, тиббий ва моддий-техник заҳираларни яратиш ва улардан фойдаланишни бошқариш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими фаолияти масалалари ечимлари бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

- фавқулодда вазиятларнинг тиббий-санитар оқибатларини камайтириш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими муассасалари ва тузилмалари шахсий таркиби фаолиятининг иқтисодий ҳамда ҳуқуқий таъминланиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

20. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар қуйидагилар:

кундалик фаолият тартибида:

- фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган хавфли муассасалар ҳолатини ва табиат - муҳитни кузатишни ташкил этиш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар окибатларини камайтириш бўйича чора - тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, аҳоли муҳофазаси даражасини ошириш, шу ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатишни ташкил этишда иштирок этиш;

- фавқулодда вазиятларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни режалаштириш; фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими юқори тайёргарлигини мустаҳкамлаш, унинг бошқарув органлари, муассасалар шахсий таркиби ва тузилмаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик юқори даражаси жорий қилинганда уларнинг ҳаракатлари бўйича малакасини ошириш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими куч ва воситалари ҳамда бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган молиявий, тиббий ва бошқа моддий-техник заҳираларни яратилиши, сақланиши, таркиби ва улардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатиш;

- навбатчилик-диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш ва самарали ишлашини таъминлаш;

- ўчоқларда ишлаш учун мўлжалланган ҳалокат-қутқарув тузилмалари шахсий таркибининг тиббий тайёргарлигида иштирок этиш;

юқори тайёргарлик тартибида:

- юқори тайёргарлик тартиби жорий қилинганда хабар бериш ва фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббиёт хизмати тизими куч ва воситаларини бошқаришни ташкил этиш;

- юқори тайёргарлик тартиби сабабларини таҳлил килиш, фавқулодда вазиятлар юз берганда тиббий-санитар оқибатларни тахмин қилиш, уларни бартараф этиш бўйича фавқулодда вазиятлар идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси раҳбарига таклифлар бериш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими барча бошқарув органлари, куч ва воситаларини юқори тайёргарлик чора-тадбирларини бажаришини ташкил қилиш, назорат қилиш ва кўмаклашиш;

- фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий-санитар таъминоти режасини аниқлаш;

- аҳолини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини ҳаракат килишга тайёрлаш;

- куч ва воситаларни ҳаракатга келтиришга тайёрлаш, уларнинг ҳаракат килиш режасини аниқлаш, эҳтиёж бўлса, уларни фавқулодда вазиятлар эҳтимоли бўлган ҳудудга томон ҳаракатга келтириш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими фаолиятини таъминлашда иштирок этувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг бошқарув органлари билан ҳамкорлик режаларини аниқлаш;

- эҳтиёж бўлганда навбатчи-диспетчер хизматини кучайтириш, қўшимча тезкор гуруҳлар тузиш ва уларни моддий-техник воситалар (транспорт воситалари ва бошқалар) билан таъминлаш;

фавқулодда вазиятлар тартибида:

- штабнинг тезкор гуруҳини фавқулодда вазиятлар ҳудудига томон зудлик билан ҳаракатга келтириш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими бошқарув органларининг куч ва воситалар билан узвий алоқасини ташкил қилиш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги ҳолат ҳақида фаол тарзда маълумот йиғиш, уни таҳлил қилиш ва жабрланган аҳолининг тиббий таъминотини ташкиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси раисига хабар қилиш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш ишларини бажариш учун фавқулодда вазиятлар ҳудудига шу табақадаги зарур

бўлган фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббиёт хизмати тизими куч ва воситаларини етказилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш ишларини бажаришда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими кучларини тиббий, молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкиллаштириш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш ишларини бажаришда иштирок этаётган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббиёт хизмати тизими куч ва воситаларини бошқаришни ташкиллаштириш, ҳамда ҳисобот ҳужжатларини юритиш;

- бошқарув органларига ва аҳолига фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги санитар- эпидемиологик ҳолат тўғрисидаги маълумотларни етказиш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш бўйича фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизимининг иш тажрибасини умумлаштириш ва такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чикиш.

V . Фавқулодда вазиятларда аҳолининг тиббий-санитар таъминоти асослари

4. Фавқулодда вазиятларда аҳолининг тиббий-санитар таъминлаш режаси ҳудуднинг тиббий-географик ва экологик шароитлари, айнан шу объект шароитлари, эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларнинг тиббий-санитар оқибатларининг характери ва ҳажми, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизимининг куч ва воситалари мавжудлиги ва имкониятлари, амалдаги соғлиқни сақлаш тизими, идоравий тиббиёт муассасалари ва шу ҳудудда эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларда тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилишга муносабати бўлган бошқа омилларни ҳар томонлама баҳолашга таянган ҳолда тузилиши лозим.

5. Фавқулодда вазиятларда аҳолининг тиббий-санитар таъминланиши қуйидагича режалаштирилади:

- объектларда - энг кўп эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни ҳисобга олган ҳолда бутун объектга ва унинг алоҳида ишлаб чиқариш бўлинмаларига нисбатан;

- шаҳарларда, вилоятларда, Қорақалпоғистон Республикасида - идорага тегишли ҳудуд миқёсида эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларга нисбатан;

- республика миқёсида - бир нечта ҳудуд фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббиёт хизмати тизими куч ва воситаларини жалб қилинишини талаб қилувчи фавқулодда вазиятларнинг барча турларига нисбатан.

6. Фавқулодда вазиятларда аҳолининг тиббий-санитар таъминлаш режаси матн қисмидан, ҳисоб-китоб жадвалларидан, ҳудуд харитасидан иборат бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олиши шарт:

- шу ҳудуд ёки объектнинг эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни инобатга олган ҳолдаги тавсифи;

- ҳудуднинг табиий-географик тавсифи;

- ҳудуднинг фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизимининг куч ва воситалари тавсифи;

- эҳтимоли кўп бўлган фавқулодда вазиятларнинг тиббий-санитар оқибатларини тахмин килиш (объект учун - объектга нисбатан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар учун - тасарруфдаги бутун ҳудудда эҳтимоли бўлган турли фавқулодда вазиятларга нисбатан юклатилган вазифалар миқёсида);

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар окибатларини бартараф этишни ташкиллаштириш тизимини, айниқса эҳтимоли кўп бўлган фавқулодда вазиятлар учун (у ёки бу сейсмик хатарли ҳудудлар учун ер қимирлашининг турли жадалликларида, куннинг турли пайтларида, кимёвий хатарли объект ва бошқаларда турли миқёсдаги кимёвий ёки радиацион авария ёки ҳалокатларда)

шу жумладан:

- куч ва воситаларга эҳтиёж ҳисоб-китоби;

- тиббий-санитар оқибатларни бартараф қилиш учун жалб қилинадиган куч ва воситалар рўйхати ва уларнинг ҳаракати ҳамда фаолиятининг ўзаро уйғунлигини ташкил қилиш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудида даволаш-эвакуацион, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил қилиш;

- тиббий таъминот ва моддий-техник таъминотни ташкил қилиш;

- бошқариш тизимини ташкил қилиш.

VI. Фавқулодда вазиятлар тиббий санитар оқибатларини бартараф қилишда аҳолини тиббий таъминлашни ташкил қилиш.

7. Фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш - бу, авария-қутқарув, даволаш-эвакуацион, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши, ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавфни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар, кейинчалик даволаниш ва реабилитация учун, ҳамда аҳоли ҳаёт таъминоти учун шароитлар яратиш чора-тадбирлари мажмуасидир.

8. Фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш чора - тадбирларини бажариш фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг асосий вазифасидир ва бошқарув органларининг барча табақалари, фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва чора кўриш муассаса ва тузилмаларидан қуйидагилар талаб қилади:

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббиёт хизмати тизимининг фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёрлигини оширишда доимий ёрдами;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими бошқарув органларини фавқулодда вазиятлар содир бўлганлиги тўғрисида зудлик билан хабардор килиш, юқори даражада тайёрлик ёки фавқулодда вазиятлар тартибларини киритиш, разведка чора-тадбирлари асосида фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги аҳвол ва уни бартараф этиш бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида хабар бериш;

- фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббиёт хизмати тизими куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар ҳудудига томон ҳаракат қилишини таъминлаш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими куч ва воситалари фаолияти учун қулай шароит яратиш.

9. Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилиши лозим:

- зудлик билан жабрланганларни қидиришни ташкил этиш, уларни йиқилган иморатлар остидан, ёнғин ўчоқлари ва радиоактив ҳамда кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан зарарланган жойлардан олиб чикиш;

- зарарланиш жойида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш;

- жабрланганларни тўплаш пунктига ёки шифокоргача бўлган ёки бирламчи шифокор ёрдами кўрсатиладиган пунктларга етказиш;

- тиббий пунктлар ташкил қилиш учун жой ажратиш, даволаш-профилактика муассасаларининг ўринлар ҳажмини кўпайтириш;

- фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этаётган тиббий бўлинмалар ва муассасаларга ёрдам кўрсатиш, уларни транспорт, озиқ-овқат, сув, электр энергияси, ёқилғи ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги барча (даволаш-профилактика, санитар-гигиеник, эпидемияга қарши, дорихона ва бошқалар) тиббий муассасалар ва бўлинмаларни идора ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳаммасини ишга жалб қилиш ва уларни қўриқлашни ташкил қилиш.

10. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими қуйидаги даволаш-эвакуация, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларининг ўтказилишини ташкил қилади ва унда иштирок этади:

даволаш-эвакуация чора-тадбирлари:

- жабрланганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда (авария-қутқарув командалари, отрядлар ва бошқа бўлинмалар билан биргаликда) иштирок этиш;

- жабрланганларни тиббий саралаш ва уларга зарурий ҳажмдаги (бирламчи тиббий ёрдам, шифокоргача бўлган, тўлиқ ёки қисқа ҳажмдаги бирламчи шифокор ёрдами) тиббий ёрдамни кўрсатиш, кейинчалик даволаниш ва реабилитация учун қулай шароит яратиш мақсадида эвакуация қилишни ташкил қилиш;

- жабрланганларнинг тиббий эвакуациясини ташкил қилиш;

- ўлганларнинг патологоанатомик ва суд-тиббий экспертизасини, ҳамда жабрланганларга суд-тиббий далолатномалар тайёрлашни ташкил қилиш;

- жабрланганларни ҳисобга олиш ва уларни фавқулодда вазиятлар ҳудудидан эвакуация килиш бўйича мувофиқлаштириш ишларини таъминлаш.

санитар-гигиеник чора-тадбирлар:

- ҳудуд ҳолатига баҳо беришни ташкил қилиш ва уни ўтказиш, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсир қилувчи зарарли омилларини аниқлаш;

- ҳалокатдаги объект ходимлари ва ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этувчиларни ҳимоя қилиш бўйича санитар-гигиеник чора-тадбирлар ўтказишни ташкил қилиш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги аҳолини жойлаштириш шароитлари, овқатланиш, сув таъминоти, ҳаммом хизмати устидан санитар назоратни ташкил қилиш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги аҳолининг яшаш фаолияти учун гигиеник аҳамиятга эга бўлган объектлар устидан санитар назоратни ташкил қилиш;

- фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этаётган бўлинма ва муассасаларнинг шахсий таркиби саломатлиги тиббий

назоратини ташкил қилиш, шахсий таркибни махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва улардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш;

- ҳудуднинг санитар ҳолати, тозалаш, зарарсизлантириш, ўлганларни кўмиш ишларини олиб боришни ўз вақтида бажарилиши назоратини ташкил қилиш;

- хавфсизлик чоралари, фавқулодда вазиятлар ҳудудида тартиб ва қоидаларга риоя қилиш бўйича аҳоли ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этувчилар орасида санитар-тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб боришни ташкил қилиш.

эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

- юқумли касаллик хусусиятларини аниқлаш мақсадида махсус эпидемиологик кузатув ишларини ўз вақтида олиб бориш ва беморларни текширувдан ўтказиш;

- юқумли касаллик билан оғриган беморларни фаоллик билан эрта аниқлаш, уларни ажратиб қўйиш, ҳамда изолятор ёки юқумли касалликлар шифохоналарига эвакуация қилиш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудига юқумли касаллик киришини олдини олиш;

- зарарланиш хавфи бўлган шахсларни аниқлаш, уларнинг устидан тиббий назорат қилиш;

- юқумли касаллик тарқалиш эҳтимолини камайтирувчи чораларни кўриш, фавқулодда вазиятлар ҳудудидан юқумли касалликларни чиқишини олдини олиш;

- зарурат бўлганда назорат-қўриқлаш чора-тадбирлари (обсервация, карантин) ни ўтказиш;

- дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирларини ўтказиш;

- фавқулодда вазиятлар ҳудудларида шошилинч эмлаш ва химиопрофилактика чора-тадбирларини ўтказиш;

- аҳоли орасида санитар-тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб бориш.

11. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимига биноан даволаш-эвакуация, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда тегишли ҳудудий тиббиёт муассасалари ва ДСЭН марказлари, шу жумладан ноидоравий муассасалар томонидан амалга оширилади.

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизимининг ҳудудий (идоравий) қисмларининг кучи фавқулодда вазиятларнинг тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилишга етмаган ҳолларда, уларнинг мурожаатига асосан ёки юқори Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси таклифи ва ҳукуматнинг ижро органлари қарорига асосан юқори муассасалардаги фавқулодда вазиятлар шошилинч тиббий ёрдам тизими қисмлари куч ва воситалари жалб қилинади, улар эса ўз навбатида фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш ишлари устидан бошқарувни ўз зиммасига олиши ёки куч ва воситалар билан кўмаклашиб қолиши мумкин. Соғлиқни сақлашнинг ҳудудий идоралари ишдан чиққанда ҳам юқоридаги фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилиш ишлари устидан бошқарувни ўз зиммасига олади.

12. Фавқулодда вазиятлар тиббий-санитар оқибатларини бартараф қилишда даволаш-эвакуация чора-тадбирлари асосан жабрланганларни икки босқичда, даволаш ва кўрсатма бўйича эвакуация қилиш принципи бўйича ташкил қилинади. Фавқулодда вазиятлар тури ва кўламига, жабрланганлар сони ва характерига, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизими куч ва воситалари мавжудлигига, ҳудудий ва идоравий соғлиқни сақлаш тизими ҳолатига, фавқулодда вазиятлар ҳудудининг малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдамни тўла ҳажмда кўрсата оладиган госпиталь туридаги даволаш муассасаларидан узоқлигига қараб даволаш-эвакуацион чора-тадбирларнинг бошқа турларидан фойдаланиш мумкин.

Шулардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

- жабрланганларга касалхонага кўчиргунга қадар фақат бирламчи тиббий ёки шифокоргача бўлган тиббий ёрдам кўрсатилиши;

- жабрланганларга касалхонага кўчиргунга қадар фақат бирламчи тиббий ёки шифокоргача бўлган тиббий ёрдамдан ташқари бирламчи шифокор ёрдамни малакали тиббий ёрдам элементлари билан кўрсатилиши.

13. Барча шароитларда жабрланганларга касалхонага кўчиргунга қадар айни вақтда бемор ҳаётига хавф туғдираётган ҳолатларни бартараф этиш, ҳар хил оғир асоратларни олдини олиш, аҳволини оғирлаштирмасдан кўчириш учун зарур шошилинч чора- тадбирлари ўтказилиши шарт.

VII. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати нинг моддий- техник ва молиявий таъминоти.

14. Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизими куч ва воситалари моддий-техник ва молиявий таъминоти кунлик иш тартиби, юқори тайёргарлик ҳамда фавқулодда вазият тартибларида тааллуқли вазирлик ва идоралари томонидан тўлиқ амалга оширилади.

15. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизимининг тиббий, махсус анжомлари ва тиббий асбоб-ускуналари ҳамда хизматнинг тезкор фаолиятини таъминлашга мўлжалланган заҳираси (50 нафар жабрланганларга мўлжалланган бўлиб, тезлик билан узатилишга тайёр ҳолда) Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари дорихоналарида ҳамда фавқулодда вазиятлар тез тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими омборхонасида, қон қуйиш станцияларида ва махсус шошилинч тиббий ёрдам бригадаларини шакллантирувчи даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилади.

16. Заҳира таркибининг ҳажми Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тиббий хизмати тизимининг махсус қисмларни шакллантирувчи томонидан ўрнатилган таъминлаш рўйхатига мувофиқ аниқланади.

17. Сарф этилган тиббий дори-дармон ва анжомлар шу шакллантирувчи ташкилот ёки юқори турувчи даволаш ташкилоти тармоқларининг камайтирилмайдиган заҳираси ҳисобидан, сарф этилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида тикланади.

18. Заҳирадаги дори-дармон ва бошқа тиббий анжомлар тегишли Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказлари раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати ёки телефонограммаси асосида чиқарилади.

19. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизимига фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун лозим бўлган тиббий, махсус асбоб-ускуналар каби заҳираси омборхоналарда сақланиб, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати тизимининг идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси тавсиясига кўра сарфланади.

20. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган тиббий, махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сақлаш устидан назорат тегишли идоралар томонидан йилига бир марта амалга оширилади.

Унинг таркибига: Раис - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, раис ўринбосари - Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Бош Давлат санитария врачи - Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги РКБ(Б)М бошқармаси Тиббий биологик муҳофаза бўлими бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Соглиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги II бошқармаси бошлиғи, Мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаси бошлиғи, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат темир йўл ҳиссадорлик компанияси Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи ва Марказий санитария-эпидемиология станцияси бош шифокори, «Ўзбекистон ҳаво йўлари» МАК врач-санитария хизмати бошлиғи, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Раиси, «Дори-дармон» акционерлик компанияси раиси, «Ўзтибтехника» МЧЖ бошқаруви раиси, «Ўзтибтаъминот» МЧЖ бошқаруви раиси киради.

фавқулодда вазиятлар ижтимоий-гигиеник оқибатларини башорат қилишда иштирок этиш ҳамда уларни аҳоли турмуш шароитига салбий таъсирларини камайтириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

республика миқёсида ҳалокатлар, фожиалар, табиий офатлар ва эпидемиялар туфайли юзага келадиган фавқулодда вазиятларнинг тиббий-санитар оқибатлари даражасини камайтиришга қаратилган ягона сиёсатни юритиш;

фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолини тиббий таъминлашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва ривожлантириб бориш;

шошилинч тиббий ёрдам тизими куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар вақтида тўлиқ сафарбар этишни таъминлаш;

Қарорга 2- илова

Ўзбекистои Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати ташкилий тузилмалари

Республика миқёсида

Штатга киритилган тузилмалар

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва санитар авиацияси, доимий тайёргарликдаги махсус шошилинч тиббий ёрдам бригадалари (ДТМШТЁБ).

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий клиник госпиталининг

Тиббий (мобил) отряди.

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси.

Штатсиз тузилмалар

Республика даволаш-профилактика муассасалари, ихтисослашган Марказлар, Тиббиёт Олий ўқув юртлари, Илмий Текшириш Марказлари таркибида ташкил этилган махсус шошилинч тиббий ёрдам бригадалари(МШТЁБ).

Ўлат ва Ўта хавфли юқумли касалликларга Қарши Республика Маркази ва Республика Давлат санитар- эпидемиология назорат Маркази базасида ташкил этилган тез ҳаракатга келувчи мобил эпидемиологик бригада(ТХКМЭБ), тез ҳаракатга келувчи мобил токсикологик бригада (ТХКМТБ) ва мобил радиологик бригада (МРБ), Қон қуйиш Маркази қошида ташкил этилган тез харакатга келувчи гуруҳлар.

"Ўзбекистон темир йўллари" Акциядорлик жамияти врачлик хизмати Марказий клиник шифохонаси (МКШ) ва Марказий санитария эпидемиология станцияси тиббий тузилмалари.

Вилоятлар миқёсида

Штатга киритилган тузилмалар

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий (вилоят) филиаллари ва санитар авиацияси, доимий тайёргарликдаги махсус шошилинч тиббий ёрдам бригадалари, ихтисослашган, врачлик ҳамда фельдшерлик тез тиббий ёрдам бригадалари.

Штатсиз тузилмалар

Кўп тармоқли вилоят, шаҳар, ва ихтисосланган шифохоналар, вилоят Олий ўқув юртлари клиникалари таркибидаги махсус шошилинч тиббий ёрдам бригадалари.

Вилоят давлат санитар-эпидемиология назорат маркази базасида ташкил этилган тез ҳаракатга келувчи мобил эпидемиологик бригадаси, тез ҳаракатга келувчи мобил токсикологик бригадаси ва мобил радиологик бригадаси,вилоят қон қуйиш маркази вилоят филиаллари қошида ташкил этилган тез харакатга келувчи гуруҳлар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталлари тиббий бригадалари, «Ўзбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти врачлик хизмати даволаш профилактика муассаслари ва Марказий санитария эпидемиология станцияси тармоқ бўлинмалари тиббий тузилмалари.

Туман миқёсида

Штатга киритилган тузилмалар

Туман тиббиёт бирлашмалари ва шаҳар касалхоналариниг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари (ТТБ ва ШТБ қошидаги субфилиаллар).

Тез тиббий ёрдам станцияларига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бригадалари.

Штатсиз тузилмалар

Ўрта, ўрта-махсус ва Олий ўқув юртлари қошида ташкил этилган "Ёш қутқарувчи" отрядлари, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тузилмалари.

Қарорга 3- илова

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати бошқарув  органларининг тузилиши

Республика миқёсида

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда тиббий хизмат Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси.

Комиссия раиси:

соғлиқни сақлаш вазири



Раис ўринбосари:

соғлиқни сақлаш вазирининг 1- ўринбосари



Комисссия аъзолари:

- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Бош Давлат санитария врачи,

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори

- Ўз.Р. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги РКБ(Б)М бошқармаси ТБМ бўлими бошлиғи

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-тиббий бошқармаси бошлиғи

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдами ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2-бошқармаси бошлиғи

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаси бошлиғи

- Ўзбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи ва Марказий санитария эпидемиология станцияси бош шифокори

- «Ўзбекистон ҳаво йуллари» МАК врач-санитария хизмати бошлиғи

- Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти раиси

- "Дори-дармон" акционерлик компанияси раиси

- "Ўзтибтехника" МЧЖ бошқаруви раиси

- "Тибтаъминот" МЧЖ бошқаруви раиси


Ҳудудий миқёсида

Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси.

Комиссия раиси:

соғлиқни сақлаш вазири



Раис ўринбосари:

соғлиқни сақлаш вазирининг 1- ўринбосари



Комисссия аъзолари:

- Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария эпидемиология маркази бош врачи,

- Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, РКБ(Б)М бошқармаси ТБМ бўлинмаси бошлиғи

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали директори

- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдами ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2-бўлими бошлиғи

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округи тиббий таъминот хизмати ҳудудий вакили

- Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги тиббиёт бўлими бошлиғи

- Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли бекати темир йўл касалхонаси бош шифокори

- Қорақалпоғистон Қизил Ярим ой жамияти раиси

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали директорининг фавқулодда вазиятлар ва ТТЁ бўйича ўринбосари

- Қорақалпоғистон Республикаси Республика касалхонаси бош врачи

- Қорақалпоғистон Республикаси Республика қон қуйиш станцияси бош врачи

- Қорақалпоғистон Республикаси "Дори-дармон" акционерлик компанияси раиси

- Қорақалпоғистон Республикаси "Ўзтибтехника" МЧЖ бошқаруви раиси

- Қорақалпоғистон Республикаси "Тибтаъминот" МЧЖ бошқаруви раиси

- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги автобазаси директори

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси.

Комиссия раиси:

- Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи



Раис ўринбосари:

-Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг 1- ўринбосари



Комисссия аъзолари:

- Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, РКБ(Б)М бошқармаси ТБМ бўлинмаси бошлиғи

- Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси фуқаро мухофазаси бўйича масъул

- Тошкент ҳарбий округи тиббий таъминот хизмати ҳудудий вакили

- Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими бошлиғи

- Тошкент бекати темир йўл марказий клиник касалхонаси бош шифокори

- Тошкент шаҳар Қизил Ярим ой жамияти раиси

- Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология маркази бош врачи

- Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси автобазаси директори

- Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тез тиббий ёрдам станцияси бош врачи

- Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қон қуйиш станцияси бош врачи

- Тошкент шаҳар "Дори-дармон" акционерлик жамияти раиси

- Тошкент шаҳар "Ўзтибтехника" МЧЖ бошқаруви раиси

- Тошкент шаҳар "Тибтаъминот" МЧЖ бошқаруви раиси

Вилоятлар фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тиббий хизмати Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси.

Комиссия раиси:

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи



Раис ўринбосари:

-вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 1- ўринбосари



Комисссия аъзолари:

- вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, РКБ(Б)М бошқармаси ТБМ бўлинмаси бошлиғи

- виоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси 2-бўлими бошлиғи

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали директори

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали директорининг фавқулодда вазиятлар ва ТТЁ бўйича ўринбосари

- Ҳарбий округ тиббий таъминот хизмати ҳудудий вакили

- вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими бошлиғи

- темир йўл бекати марказий клиник касалхонаси бош шифокори

- вилоят Қизил Ярим ой жамияти раиси

- вилоят Давлат санитария эпидемиология маркази бош врачи

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси автобазаси директори

- вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қон қуйиш станцияси бош врачи

- "Дори-дармон" акционерлик жамияти вилоят бўлими бошлиғи

- "Ўзтибтехника" МЧЖ вилоят бўлими бошлиғи

- вилоят "Тибтаъминот" МЧЖ вилоят бўлими бошлиғи


Кўчириб олиш pdf |