Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъати ҳакида Низом Бош сахифа

30 мая 2008

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъати ҳакида Низом

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ХАЙЪАТИНИНГ

 

ҚАРОРИ

Тошкент ш. № 5/15 2008 йил «30» май

 

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги Ҳайъати хақидаги Низоми»

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг котибаси Д.Н.Камилованинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъати хақидаги Низоми" тўғрисидаги маърузасини тинглаб хамда муҳокама қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати

 

Қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг котибаси Д.Н.Камилованинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъати хақидаги Низоми" тўғрисидаги маърузаси ахборот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи, барча вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари, Олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, илмий марказлар, республика даволаш-профилактика муассасалари ва давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари раҳбарлари:

2.1 вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасаларининг Хайъатлари ўз фаолиятини мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб ташкил этсинлар.

3. Ушбу Ҳайъат қарорининг бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман

 

Хайъат раиси

 

Ф.Г.Назиров
Хайъат котибаси

 

Д.Н.Камилова

ТАСДИКЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг Ҳайъат Қарори №5/15

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

Ҳайъати ҳакида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хайъати Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Олий маслаҳат органи ҳисобланади. Хайъат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик деб юритилади) фаолиятининг асосий масалаларини куриб чиқади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларининг хисоботларини эшитади, кадрларни танлаш, жой-жойига қуйиш, ўқитиш ва тарбиялаш, ижро назорати каби масалалари, вазирликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа хужжатларининг лойиҳаларини, вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини текшириш натижалари ва шунингдек ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ бошқа масалаларни ҳам мухокама қилиб, қарор қабул қилади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари Ҳайъатлари ўз фаолиятини мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб ташкил этадилар.

3. Ҳайъат таркибига куйидагилар киради: Вазир-ҳайъат раиси, хайъат котибаси, мансаб буйича вазир ўринбосарлари, вазирлик тизимининг айрим раҳбар ходимлари.

Ҳайъат аъзоларининг таркибини белгилаш, Хайъат аъзоларини тайинлаш ва озод этиш вазир тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

II. Ҳайъат ишини ташкил этиш

4. Хайъат ўз фаолиятини:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг карорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини бажарилишини таъминлашга;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига боғлик муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш, истиқболдаги вазифаларни беглилашга;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ва даволаш- профилактика муассасалари тузилмасини такомиллаштириш, улар олдига қойилган вазифаларни тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлашга йўналтиради.

5. Ҳайъат иши  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иш режалари ва ҳаракат дастурларидан келиб чиқувчи вазифалар, шунингдек, Ҳайъат аъзолари, вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, тизим ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари томонидан кириталган таклифлар асосида ишлаб чиқилган тегишли иш режага мувофиқ ташкил этилади.

6. Ҳайъатнинг иш режаси:

Ҳайъат мажлислари муҳокамасига киритиладиган масалалар мазмуни ва кўриб чиқиш муддатларини;

Ҳайъат мажлисига оид ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга масъул қилиб бириктирилган Ҳайъат аъзоси(лари), таркибий тузилма(лар) руйхатини ўз ичига олади.

7. Ҳайъат иш режаси қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда тайёрланади:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ва даволаш- профилактика муассасалари фаолиятини объектив ва тизимли таҳлил қилиш;

Ислоҳотлар жараёнларида юзага келаётган камчиликлар ва муаммолар сабабларини ўрганиш;

Муаммоли жорий масалалар ва истиқболдаги вазифаларни ҳал этиш бўйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш ҳамда бошқа масалалар.

8. Иш режа лойиҳаси ҳар йилнинг 5 январ кунига ишлаб чиқилиб, Ҳайъат раиси томонидан тасдикданади. Иш режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ҳайъат раиси ва аъзоларининг розилиги амалга оширилади. Ҳайъат котиби иш режани Ҳайъат аъзолари, тегишли таркибий тузилма ва масъул ходимларга ижро учун етказади, унда белгиланган тадбирларни ўз муддатида ва бажарилишини назорат қилади.

9.Ҳайъат иш режасида кўрсатиб ўтилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Ҳайъат котиби Ҳайъат раисига ахборот беради. Ҳайъат иш режасида кўрсатиб Ўтилган топшириқларнинг муддатини узайтириш, уларнинг ижросини назоратдан чиқариш Хайъат раисининг рухсати асосида амалга оширилади.

10.Хайъатнинг тегишли қарорлари Вазир буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир билан Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда, Вазир ўз қарорини мустақил равишда амалга оширади ва юзага келган келишмовчилик тўғрисида Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.

III. Ҳайъатга масалаларни киритиш тартиби

11. Ҳайъатга масалалар йиллик режага мувофиқ, вазирлик ваколатига тааллуқлилиги бўйича, долзарб масалалар эса режадан ташқари киритилади.

Ҳайъатда кўриб чиқиш учун масалалар Ҳайъат аъзолари, вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари томонидан киритилади.

12. Ҳайъатга тайёрланган ҳужжатлар аниқ ифодаланиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши, кўриб чиқилаётган масаланииг пухта таҳлилини ва холис баҳосини акс эттириши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйиши, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаши керак.

13. Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилиши учун тегишли ҳужжатлар лойиҳалари масъул ижрочи томонидан Ҳайъат мажлиси ўтказилишидан 10 кун олдин киритилади

Ҳайъат аъзолари ушбу ҳужжатларни ўрганиб, фикр ва мулоҳазалари, ўзгартиришлари билан бирга Ҳайъат раисига мажлис белгиланган кундан 3 кун олдин киритади.

14. Ҳайъат мажлиси бўйича ҳужжат лойиҳалари тўлиқ тайёрланмаган ёки белгиланган тартибга риоя қилинмаган ҳолда тузилган бўлса, Ҳайъат раиси ёки Ҳайъат аъзолари, томонидан лойиҳалар қайта ишлаш учун қайтарилади.

Ушбу ҳужжат лойиҳаларини қайта ишлаш учун муддат белгиланмаган ҳолларда, масъул ходимлар томонидан бир иш куни ичида қайта тайёрланиб, Ҳайъат раисига такдим этилади.

15. Агар Ҳайъатга масалаларни муайян сабабларга кўра белгиланган муддатда тақдим қилиш имкони бўлмаса ёки масалани тайёрлаш учун масъул шахснинг фикрига кўра, мазкур масаланинг кўриб чиқилишига зарурият йўқолган бўлса, бу ҳақда ёзма равишда ҳайъат котибасига ахборот такдим этилади.

16. Ҳайъат котибаси, ижрочилар (тегишли таркибий тузилма раҳбари ёки масъул ходимлар) камчиликлари учун кайтарилган, асосли сабабларга кўра такдим этилмаган ва белгиланган муддатларда топширилмаган масалалар ҳақида Ҳайъат раисига ахборот берадилар.

17. Ҳайъатга тегишли масалалар бўйича ҳужжат лойиҳаларини ўз муддатида, сифатли тақдим этилишига ҳамда ундаги маълумотларнинг тўғрилигига масъул таркибий тузилма раҳбарлари ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, назорат қилувчи вазир ўринбосарлари шахсан жавобгардир.

18. Ҳайъат раиси томонидан Ҳайъат мажлисига киритилган масалаларни ўрганиш, Ҳайъат қарорлари лойиҳаси ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, бу масалага алоқадор илгари қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш мақсадида комиссия ва ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин.

19. Комиссия ёки ишчи гуруҳ раҳбари комиссия ва ишчи гуруҳлар фаолияти натижалари ҳақида Ҳайъат мажлисида ахборот беради. Комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари Ҳайъат мажлисида ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.

IV. Ҳайъат мажлисига тайёргарлик кўриш

20. Ҳайъат мажлиси Ҳайъат иш режасида белгиланган муддатларда ёки алоҳида ҳолларда навбатдан ташқари ҳам чақирилиши мумкин. Ҳайъат иш режасига асосан сайъёр Ҳайъат мажлиси вилоят ҳокимияти билан келишилган ҳолда ўтказилади ва қўшма қарор қабул килинади.

21. Ҳайъат мажлисига оид қуйидаги ҳужжатлар иш режада масъул

қилиб бириктирилган Ҳайъат аъзоси(лари), таркибий тузилма(лар) ва Хайъат котиби томонидан тайёрланади:

Ҳайъат мажлисининг кун тартиби;

Ҳайъат мажлисида иштирок этувчилар рўйхати;

Ҳайъат мажлнсида муҳокамага кўйилган масалалар юзасидан маълумотнома, маъруза матни;

Ҳайъат мажлиси баёни, Ҳайъат қарор лойиҳалари;

Ҳайъат раисинипг кўрсатмасига кўра бошқа хужжатлар.

22. Ҳайъат мажлисининг кун тартибида маъруза қиладиганлар рўйхати курсатилиши керак. Ҳайъат мажлисининг кун тартиби, санаси, вақти ва ўтказилиш жойи Ҳайъат раиси томонидан белгиланади. Зарурият бўлганида музокара учун сўзга чиқадиганлар рўйхати тузилади ва Хайъат раиси томонидан тасдиқланади.

Ушбу ҳужжатлар тайёр бўлгач, уларни Ҳайъат раисига киритиш учун ҳайъат котибаси тегишли бошқарма ва вазир ўринбосари имзоси хамда хуқуқ саволларини муҳокама қилишда хуқуқшунос хулосаси билан тақдим этилади.

23. Хайъат мажлисида иштирок этувчилар таркиби Хайъат раиси билан келишилган холда тайёрланади. Ушбу таркибга факат Хайъат раисининг рухсати билан ўзгартириш киритилиши мумкин.

24. Таркибда кўрсатилган барча шахслар Ҳайъат мажлисида иштирок этиши шарт. Узрсиз сабабларга кўра мажлисда иштирок этмаган шахслар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиладилар.

Таркибда кўрсатилмаган ҳар қандай мансабдор шахснинг Ҳайъат мажлисида иштирок этиши катъиян таъқиқланади.

25. Ҳайъат мажлисида муҳокамага кўйилган масалалар юзасидан маълумотномада қуйидагилар ифодаланиши талаб этилади:

Муаммонинг чуқур ва ҳар томонлама тахлили;

Муаммони ҳал қилиш бўйича илгари қабул қилинган қарорлар ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар натижаси;

Камчиликлар, уларнинг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитлари;

Мавжуд аҳволни яхшилашга қаратилган таклифлар;

Билдирилган таклифларни рўёбга чиқариш механизмлари ва кутилаётган натижалар.

26. Ҳайъат котибаси Ҳайъат мажлиси учун тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўпайтиришни ва Хайъат аъзоларига, шунингдек, тегишли таркибий тузилмалар ва масъул ходимларга етказилишини ташкил қилади.

27. Ҳайъат мажлиси бўйича тайёрланган хужжатлар билан Ҳайъат аъзолари мажлис ўтказилиши белгиланган кундан камида 5 кун олдин таништирилиши лозим.

Хайъат мажлиси ўтказилиши ҳақида унинг қатнашчилари мажлис белгиланган кундан камида 3 кун олдин хайъат котибаси, томонидан хабардор қилинади.

28. Ҳайъат мажлисига вазирлик марказий аппаратининг бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, бошка давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, илмий ходимлар ва мутахассислар таклиф қилиниши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилиш Ҳайъат раиси билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот хизмати томонидан амалга оширилади.

29. Ҳайъат котибаси Ҳайъат мажлиси ўтказилиши учун белгиланган жойларни тайёрлайди, хавфсизлик коидалари ва тозаликка риоя қилинишини таъминлайди, шунингдек, Ҳайъат мажлисига таклиф қилинганларни вазирлик биносига кириш-чиқишини ташкил қилади.

30. Ҳайъат масъул котиби Ҳайъат мажлиси бошланишидан олдин унинг қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади, натижаси қақида Ҳайъат раисига ахборот беради.

V. Ҳайъат мажлисини ўтказиш тартиби

31. Ҳайьат мажлиси раис томонидан тасдиқланган режага асосан ўтказилади.

Ҳайъат мажлиси Ҳайъат аъзоларининг ярмидан кўпи (3/2 қисми) иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

32. Ҳайъат мажлисига вазир, вазир иш жойида бўлмаганда (меҳнат таътили, хизмат сафари ва бошқа сабабларга кўра) вазирнинг биринчи ўринбосари ёки вазир топшириғи билан вазир ўринбосарларидан бири раислик қилади.

33. Ҳайъат аъзолари Ҳайъат мажлисларида шахсан катнашишлари шарт ва ваколатларини бошқа шахсларга топширишлари мумкин эмас.

Ҳайъат аъзосини Ҳайъат мажлисида қатнашишдан озод қилишга Ҳайъат раисининг рухсати билан йўл қўйилади. Бундай ҳолатда Ҳайъат аъзоси муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

34. Ҳайъат мажлисида раислик этувчи мажлисни очади ва ёпади, мажлис қатнашчиларини таништиради, масалалар муҳокамасини ташкил қилади (сўз беради, регламентга риоя қилинишини кузатади, тайёрланган қарор лойиҳасини овозга қўяди, овоз бериш натижаларини эълон қилади ва ҳ.к.), сўровлар, маълумотлар, мурожаатлар ва таклифларни эълон қилади.

35. Масалаларни кўриб чиқиш кетма-кетлиги мажлис кун тартиби билан белгиланади. Ҳайъат раиси белгиланган кетма-кетликни зарурат бўлганда ўзгартириши мумкин.

Умумий масалаларни кўриб чиқиш кун тартибида кўрсатилган масалаларнинг муҳокамасидан сўнг амалга оширилади.

36. Ҳайъат мажлисига таклиф қилинган шахслар ўзларига тааллуқли масалалар юзасидан муҳокамада иштирок этадилар. Ҳайъат мажлисида раислик этувчининг рухсати билан улар музокараларда иштирок этиши, муҳокама қилинаётган масалалар ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдиришлари мумкин.

Маъруза ва музокарага cўзга чиқиш учун вақт кун тартибига қўйилган масалаларга қараб, мажлис бошланишидан олдин келишиб олинади.

Алоҳида ҳолларда Ҳайъат раисининг рухсати билан маъруза ва музокара учун белгиланган вақт ўзгартирилиши мумкин.

37. Овоз ёзиш ва стенография, видео ва фото тасвирга тушириш вазифаси Ҳайъат мажлисида раислик этувчининг рухсати билан Ахборот хизмати томонидан амалга оширилади.

38. Муҳокама қилинаётган ҳар бир масала юзасидан мажлисда иштирок этаётган Ҳайъат аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади. Ҳайъат қарори Ҳайъат мажлиси баёнида акс эттирилади.

Ҳайъат қарорларини қабул қилишда овозлар тент бўлиб қолганда, Ҳайъат раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қабул қилинган қарор билан рози бўлмаган Ҳайъат аъзоси ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақди бўлиб, бу фикр Ҳайъат мажлиси баёнига илова қилинади.

39. Айрим ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган масалалар юзасидан Ҳайъат қарорлари сўров тартибида қабул қилиниши мумкин.

VI. Ҳайъат мажлиси баёни

40. Ҳайъат мажлисида Ҳайъат котиби томонидан мажлис баёни юритилади.

Ҳайъат мажлиси баёнида қуйидагилар акс эттирилиши керак:

мажлис вақти ва жойи, Ҳайъат аъзоларининг иштирок этиши тўғрисидаги, Ҳайъатда кворумнинг мавжудлиги ва ваколатлилигини тасдиқловчи маълумотлар, шунингдек, йиғилишга таклиф қилинган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотлар;

Маърузачилар кўрсатилган ҳолда кун тартибига киритилган масалалар рўйхати;

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этган шахсларнинг сўзга чиқишлари ва таклифларнинг қисқача мазмуни;

Ҳар бир масала муҳокамасининг натижаси бўйича таклиф қилинган қарорнинг қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги тўғрисидаги хулоса билан бирга овоз бериш натижаси.

41. Ҳайъат мажлиси баёнига мажлис қатнашчиларининг маърузалари ва музокара сўзлари матнлари ҳамда бошқа ҳужжатлар илова қилинади. Ҳайъат раисининг кўрсатмасига асосан мажлис стенограммалари ҳам унга илова қилиниши мумкин.

42. Ҳайъат мажлиси баёни масъул котиб томонидан мажлис тугагач, 5 кундан кечиктирмай имзоланиши керак.

43. Ҳайъат масъул котиби Ҳайъат қарорларини Ҳайъат аъзолари маъқуллагандан сўнг уларни Ҳайъат раисига имзо учун киритади.

44. Ҳайъат мажлисида кўриб чиқилган ва маъқулланган ҳуқуқий ҳужжатлар (низомлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар) белгиланган тартибда тасдиқланади ва ижро учун тарқатилади.

VII. Ҳайъат мажлиси ҳужжатлари лойиҳаларини қайта тайёрлаш тартиби

45. Ҳайъат мажлисининг якунлари бўйича Ҳайъат раисининг кўрсатмасига асосан ҳужжат лойиҳалари қайта тайёрлаш учун масъул Ҳайъат аъзосига, тегишли таркибий тузилма ёки масъул ходимларга топширилиши мумкин. Ҳужжат лойиҳалари, агар алоҳида муддат белгиланмаган бўлса, икки иш куни ичида қайта тайёрланиб, Ҳайъат раисига тақдим этилади. Агар ҳужжатларга уларни қайта тайёрлаш давомида жиддий ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилса, ушбу ҳужжатлар Ҳайъат аъзолари томонидан қайтадан кўриб чиқилади ҳамда уларнинг имзолари олинади.

46. Ҳайъат котибаси ҳужжат лойиҳаларини қайта тайёрлаш ва Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиб, ҳужжатлар лойиҳасига Ҳайъат мажлисида билдирилган барча таклиф ва мулоҳазаларни киритилишини назорат қилади.

VIII. Ҳайъат қарорлари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш

47.  Ҳайъат қарорларининг бажарилиши мажбурий бўлиб, унда кўрсатилган топшириқлар белгиланган тартибда ҳаётга татбик этилади. Барча раҳбарлар уларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга масъулдир.

48.  Ҳайъат қарорининг ижроси бўйича назорат вазирнинг Ҳайъат қарорида белгиланган вазир ўринбосари томонидан амалга оширилади.

49.  Ҳайъат қарорларида белгиланган топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш тегишли бошқарма бошлиғи, Вазир ўринбосарлари ҳамда Ҳайъат масъул котиби томонидан амалга оширилади.

IX. Ҳайъат раисининг ваколатлари ва мажбуриятлари

50.  Ҳайъат раиси Ҳайъат мажлиси ишини ташкил қилади, унга раислик қилади, Ҳайъат аъзоларининг мажбуриятларини белгилаб бериб, уларга топшириқлар беради ва Ҳайъат қарорининг ижро этилишига умумий раҳбарликни амалга оширади.

51.  Ҳайъат мажлисида кўриладиган масалаларни кенг жамоатчилик билан муҳокама ва унинг ҳал қилиниши учун зарурий шароитлар яратилишини таъминлайди.

52.  Ҳайъат мажлиси фаолиятига ва Ҳайъат қарорининг қабул қилинишига шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ҳайъат мажлисида қабул қилинган қарорлар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазирига ахборот беради.

Давлат сири билан боғлик бўлган ёки бошқа махфий ҳисобланган масаланинг муҳокама қилинишига оид ёпик тарздаги Ҳайъат мажлисларини ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

53. Жойларга чиқиб ёки бошқа давлат органлари Ҳайъат мажлис аъзолари билан ҳамкорликда Ҳайъат мажлисларини ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

54. Белгиланган тартибда Ҳайъат иш режасини тасдиқлайди ва ижроси юзасидан ахборот талаб қилади.

X. Ҳайъат аъзоларининг ваколатлири ва мажбуриятлари

55. Хайъат қарорларининг ижроси юзасидан умумлаштирилган маълумотлар ва Хайъат мажлисида кўтарилган масала юзасидан маълумотлар билан танишади, маърузачи ва музокарага сўзга чиққан шахсларга саволлар беради, муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз фикрини билдиради, Ҳайъат мажлиси баёни ва қарори лойиҳаларига кўшимча ва ўзгартиришлар киритади, зарур ҳолларда овоз бериш вақтида Ҳайъат мажлиси баёнининг ўзига ёки унга илова тариқасида ўзи билдирган фикрларини киритилишини талаб қилади.

Масалани мухокама қилишда, овоз беришда тенг хуқуқларга эга.

Ҳайьат мажлисини ўтказишни ташкил қилади, кўриб чиқалаётган масала бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади, Ҳайьат мажлиси қарорларини бажарилишини таъминлайди, унинг ижросини назорат қилади.

56. Ҳар бир Ҳайъат мажлисларида шахсан иштирок этади ва узининг ваколатларини вакил орқали бошқа шахсларга юклаши мумкин эмас.

XI. Хайьат масъул котибининг ваколатлари ва мажбуриятлари

57. Ҳайъат котиби лавозимига вазир тайинлайди ва бўшатилади.

58. Ҳайьат мажлиси қатнашчиларининг рўйхатини ва Ҳайъат мажлиси баённомасини юритади. Ҳайъат мажлисида билдирилган барча таклифларни Ҳайъат мажлиси баёнида акс эттиради. Ҳайъат қарорини ўз вақтида расмийлаштириш кўпайтириш ва тегишли бошқарма ва рахбарларга тарқатиш ҳайъат котибаси зиммасига юклатилади

59. Белгиланган тартибда Ҳайьат қарорларининг ижросини бажарилишининг назорат қилинишини ташкил қилади.

XII. Якуний қоидалар

60. Ушбу Низом талабларини бузган мутасадди раҳбарлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиладилар


Ҳужжат тури:  Низом
Ҳужжат рақами:  №5/15
Қабул қилиниш санаси:  30.05.2008
Кўчириб олиш pdf |