Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом Бош сахифа

26 августа 2015

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 августдаги

243-сон қарорига

1-илова

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Вазирлар Махдсамасининг "Республика санитария- эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги уринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, етарли даражада бошқарув кўникмасига ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.

3. Бош врачлар аттестацияси ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.

II. Республика комиссиясининг фаолияти

4. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.

5. Республика комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.

6. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

бош врачларни, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимларига касбий тайёргарлиги даражаси ва малакаси бўйича мувофиқлигини баҳолаш юзасидан уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш;

санитария-эпидемиология назорати хизматларининг кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустахкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

санитария-эпидемиология назорати хизматлари бош врачлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг касбий даражасини уегириш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чикиш.

7. Республика комиссиясини раис бошқаради. Раис бўлмаган тақдирда Республика комиссиясини унинг ўринбосари бошқаради.

8. Аттестациядан ўтказиш жойи ва муддати, аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби ҳамда аттестацияни ўтказишнинг бошқа ташкилий масалалари Республика комиссияси томонидан белгиланади.

9. Республика комиссияси аъзолари Республика комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда, аттестациядан ўтказиладиганнинг фаолиятига тааллукли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.

10. Комиссия мажлислари Республика комиссияси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.

III. Аттестациядан ўтиши керак бўлган шахслар ва аттестацияни ўтказиш муддатлари

11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳамда шаҳарларнинг давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари бош врачлари аттестациядан ўтишлари керак.

12. қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:

тегишли лавозимда бир йилдан кам ишлаган шахслар;

ҳомиладор, шунингдек чақалоқни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар.

Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққанидан кейин орадан камида бир йил ўтгач йўл қўйилади.

IV. Аттестация талаблари

13.Аттестация талаблари қуйидагиларни холисона баҳолашни ўз ичига

олади:

қонунчилик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимлар;

бош врачларнинг касбий фазилатлари ҳамда тегишли ҳудудда соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология ҳолатининг мақбул даражада бўлиши соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича улар фаолиятининг якуний натижалари;

лавозим вазифаларига мувофиқ бош врачлар фаолиятининг аник натижалари;

санитария-эпидемиологиянинг мақбул бўлиши соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш даражаси ва сифатига қўйиладиган талабларнинг таъминланиши;

кадрларни танлаш, жой-жойига куйиш ва улар билан иш олиб бориш сифати;

моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;

илғор ахборот-технологияларини, замонавий илмий ютуқларни давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими фаолиятига жорий этиш.

V. Аттестацияни ўтказиш тартиби

14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

аттестация ўтказилишидан ун кун олдин Республика комиссияси билан келишган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги тегишли буйрукни чикаради, унда аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби, аттестацияни ўтказиш жойи ва муддати белгиланади;

аттестациядан ўтказиладиганларни аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйрук, шунингдек Республика комиссияси томонидан тасдиқланган аттестация талаблари рўйхати (шу жумладан саволномалар) билан имзо қўйдирган ҳолда таништиради.

15. Республика комиссиясига аттестациядан ўтказиладиганларнинг ҳар бири учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан куйидаги ҳужжатлар такдим этилади:

а) маълумотнома;

б) маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусҳалари;

в) малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (сертификатлар) нусҳалари;

г) ўтган уч йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисобот;

д) қуйидагилар учун ишлаб чикариш тавсифномаси:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачидан;


туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларидан;

е) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси.

16. Аттестациядан ўтказилаётганларнинг ҳар бири учун расмийлаштириладиган аттестация варақасида қуйидагилар акс эттирилади:

аттестациядан ўтказилаётган тўғрисидаги маълумотлар;

аттестациядан ўтказилаётганга бериладиган саволлар ва унинг жавоблари;

аттестациядан ўтказилганнинг эътирозлари ва таклифлари;

аттестациядан ўтказилганнинг фаолиятини баҳолаш;

овоз бериш натижалари;

Республика комиссиясининг тавсиялари;

аттестация ўтказилган сана;

Республика комиссиясининг ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарори.

Аттестация варақаси Республика комиссиясининг раиси, котиби ва унинг мажлисида катнашган аъзолари томонидан имзоланади.

17. Республика комиссияси мажлиси аттестациядан ўтаётган ходимнинг иштирокида ўтказилади.

Узрли сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар Республика комиссиясининг кейинги мажлиси вақтида аттестациядан ўтказилади.

Узрсиз сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар огоҳлантирилади. Узрсиз сабабга кўра аттестацияга такроран келинмаган тавдирда Республика комиссияси аттестациядан ўтадиганнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини аттестациядан ўтказиш учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Республика комиссияси томонидан тасдикланади.

19. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида Республика комиссияси:

аттестациядан ўтаётган ходимга унинг лавозим вазифалари билан боғлиқ саволлар беради;

аттестациядан ўтаётган шахс томонидан такдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.

20. Республика комиссиясининг мажлиси унда аъзоларининг камида етти нафари қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

21. Аттестацияни ўтказиш вақтида аудио ва видеоёзувлар амалга оширилади.

VI. Аттестация натижалари

22. Бош врачнинг аттестация талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор аттестациядан ўтаётганнинг иштирокисиз очиқ овоз бериш йўли билан, Республика комиссиясининг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Республика комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

23. Аттестация натижалари бўйича Республика комиссияси қуйидаги баҳолардан биттасини қабул қилади:

эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;

Республика комиссияси тавсияларини бажарилганда орадан 6 ой ўтгандан кейин аттестациядан такроран ўтган ҳолда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;

эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас.

24. Аттестация натижалари аттестациядан ўтаётганга Республика комиссияси мажлиси тугандан кейин дарҳол эълон қилинади ва ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ протокол билан расмийлаштирилади.

25. Республика комиссиясининг протоколи асосида Узбекистан Республикаси Бош давлат санитария врачи белгиланган тартибда ун иш кунидан кечикмай тегишли буйрук чикаради.

26. Аттестациядан ўтаолмаган бош врачлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 2-қисми асосида эгаллаб турган лавозимидан озод килинадилар.

27. Республика комиссияси қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.

Аттестация жараёнида ёки бош врачларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича пайдо буладиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомга

1-илова

  Аттестация варақаси

1. Фамилияси, исми, отасининг исми

2. Туғилган санаси

3. Маълумоти

(қачон? қандай олий таълим муассасасини (факультетни) тамомлаган?)

4. Мутахассислиги

(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)

5. Илмий даражаси, унвони

6. Малака оширганлиги:

7. Эгаллаб турган лавозими:

8. Умумий иш стажи, шу жумладан раҳбарлик лавозимидаги

9. Бошқа маълумотлар:

10. Аттестациядан утказилаётганга саволар ва унинг жавоблари:

11. Аттестациядан утказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари:

12. Аттестациядан утказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш:

13. Овоз бериш натижалари: розилар қаршилар бетарафлар

14. Комиссиянинг тавсиялари:

15. Аттестация ўтказилган сана:

16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор:

Комиссия раиси

Комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия котиби

Комиссия аъзолари

Аттестация варақаси билан танишдим:____________________________________

(сана, аттестациядан ўтказилаётганнинг имзоси)


Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомга

2-илова

Давлат санитария -эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш , аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси мажлисининг

-со н ПРОТОКОЛИ

Тошкент шаҳар 20___йил «_________»

Комиссия раиси Ф.И.О.

Комиссия раисининг ўринбосари Ф.И.О.

Комиссия котиби Ф.И.О.

Комиссия аъзолари Ф.И.О.

1.

2

3.

4.

5.

6 .

7.

20___ йил «____ » _ даги мажлис якунлари бўйича комиссия қарор қидали:

т

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Иш жойи

Лавозими

Республика

комиссиясининг

қарори

1

2

3

4

5

6

7

Комиссия раиси__________________________

Комиссия котиби_________________________

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 августдаги

243-сон қарорига

2-илова

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисида

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Республика санитария- эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги уринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачларини (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) танлаш ва ротация қилиш тартибини белгилайди.

2. Бош врачларни танлаш ва ротация қилишдан максад давлат санитария- эпидемиология хизмати органларини энг малакали, юқори касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини биладиган, етарли бошқарув кўникмалари ва тажрибасига эга бўлган, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан тўлдириш ҳисобланади.

II. Номзодларни танлаш

3. Бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш давлат санитария- эпидемиология хизматининг етарли малака ва иш тажрибасига эга бўлган ходимлари сафидан амалга оширилади.

4. Бош врачлар лавозимига номзодларга куйидаги талаблар қўйилади:

"санитария-гигиена" ёки "эпидемиология" мутахассислиги бўйича олий тиббий маълумоти;

давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимида камида беш йил лик иш стажи;

бош врач вазифаларини бажариш учун зарур бўлган юқори малака ва маънавий-ахлоқий сифатларнинг мавжудлиги;

уларга юкланган вазифалар ва мажбуриятларни самарали бажаришни таъминлаш кобилияти.

5. Республика комиссиясининг куриб чикиши учун бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

6. Республика комиссияси такдим қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар бир номзод билан сухбат ўтказилади, уларнинг касбий билимлари даражасини ва бошқарув фаолияти тажрибасини ўрганади.

7. Номзодларнинг малакаси, касбий, маънавий-ахлоқий сифатларини янада чукурроқ ўрганиш мақсадида, зарур ҳолларда, Республика комиссияси тақдим этилган материаллар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига сўровнома юбориши мумкин.

8. Ҳужжатларни куриб чиқиш якунлари, шунингдек бош врач лавозимига номзодга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги бўйича Республика комиссияси номзодларни маъқуллаш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

III. Бош врачларни тайинлаш тартиби

9. Республика комиссияси ижобий қарор кабул килган такдирда тавсия этилган номзод беш кун мобайнида бош врач лавозимига тайинланади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан лавозимга тайинланади.

11.Республика шаҳарлари ва туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишув бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари томонидан лавозимга тайинланади.

12. Бош врачлар билан 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнат шартномаси тузилади.

IV. Бош врачларни ротация қилиш тартиби

13. Бош врачлар эгаллаган лавозимида беш йиллик муддат муваффақиятли ишлар билан тугагандан кейин эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга янги иш жойига ротация қилинади. Ишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлганда ушбу муддат анча қисқартирилиши мумкин.

14. Бош врачларни ротация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

фаолияти жараёнида аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатдан хотиржамлиги соҳасида тўпланган касбий билимлари ва илғор тажрибасини давлат санитария-эпидемиология назоратининг бопща марказларида жорий этиш;

мутахассисларнинг ишлаш кобилиятини ва улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамоада соғлом иш шароитини таъминлаш;

лавозим мавқеини суиистеъмол қилиш ва ўз касбий вазифаларига совуққонлик билан қараш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш.

15. Бош врачларни бошқа иш жойига ротация қилиш меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги

243-сон қарорига 3-илова

Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан

тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Низомнинг барча матни бўйича "Санитария-эпидемиология станцияси", "санэпидстанция" ва "санитария-эпидемиология станциялари "сўзлари" давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Низомнинг барча матни бўйича "счёт" сўзи "ҳисоб варақаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан солинган жарималарни ундириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади".

4. Бешинчи ва олтинчи хатбошилар уз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"вакциналар, озука муҳити, бактерияли фаглар, иммуноглобулинлар, диагностикумлар, зардоблар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар ва техникалар, лаборатория идишлари, лабораториялар учун асбоблар ва приборлар ҳарид қилишга, приборлар ва асбобларни таъмирлашга, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва ёнилги-мойлаш материаллари билан таъминлашга, эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда хизмат сафари ҳаражатларини тўлашга;

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра, давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини янги иш жойига ўтказилганда уларни хизмат уй-жойлари билан таъминлашга ёки унинг ижараси учун компенсация тўловларига".

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига 4-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Дайди хайвонларни тутиш билан шугулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида" 1998 йил 21 августдаги 359-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомга 1-илованинг еттинчи хатбоши.


Ҳужжат тури:  Низом
Ҳужжат рақами:  243
Қабул қилиниш санаси:  20.08.2015
Кўчириб олиш pdf |