Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйрук № 293. “Асосий дори воситалари рўйхати”ни ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтириштўғрисида Бош сахифа

21 июля 2015

Буйрук № 293. “Асосий дори воситалари рўйхати”ни ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтириштўғрисида

“Асосий дори воситалари рўйхати”ни ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтириштўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
21 апрелдаги “Доривор ўсимликлар асосидаги дори воситаларини
ва биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 32-сонли мажлис қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. “Асосий дори воситалари рўйхати”ни ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий Давлат санитария–эпидемиология назорати марказлари, олий тиббиёт ва фармацевтика институти, ўрта махсус тиббиёт муассасалари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари марказлари ҳамда сиҳатгоҳлар раҳбарларига:

ушбу буйруқ матни билан тасдиқланган “Асосий дори воситалари рўйхати”даги ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган рўйхати электрон кўринишида ёки зарур миқдорларда кўпайтирилиб, ўз тасарруфларидаги даволаш-профилактика, санитария-эпидемиология назорати муассасаларига етказиш таъминлансин;

барча даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари ушбу буйруқнинг ижросига бевосита масъул этиб тайинлансинлар;

ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига “Асосий дори воситалари рўйхати”даги ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган рўйхатидан дори воситаларини харид қилиш, Доимий фаолиятдаги ҳайъат аъзолари иштирокида амалга оширилсин;

барча даволаш-профилактика муассасалари (рухий касалликлар, наркология даволаш профилактика муассасалари бундан мустасно),
шу жумладан амбулатор-поликлиника тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари (ҚВПлар)да жорий йилнинг 5 августига қадар фитобарлар очилиши таъминлансин;

даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган фитобарларда фитоичимликлар тайерлашда “Асосий дори воситалари рўйхати”га киритилган ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган қўшимча рўйхатидаги дори воситаларидан фойдаланилсин;

фитобарлар очилиши тўғрисидаги ахборот жорий йилнинг 5 августига қадар ва келгусида уларнинг фаолияти тўғрисидаги хисоботларҳар чоракда кейинги ойнинг 5-санасигача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Марказига мунтазам равишда берилишини таъминласин;

тиббиёт муассасаларида фитобарларни ташкил этилиши ва фаолиятини амалга оширилиши бўйича раҳбарлар шахсан масъул деб ҳисоблансин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Джалилов томонидан 1 ой муддатда ушбу буйруқ матнини электрон ёки босма шаклда кўпайтирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасаларига, олий тиббиёт ва фармацевтика институти, ўрта махсус тиббиёт муассасалари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари марказларига ҳамда сиҳатгоҳларга етказиш таъминлансин.

4. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига кирган барча олий тиббиёт ва фармацевтика ўқув юртлари, ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика муассасаларида жорий йилнинг 25 августига қадар фитобарлар очилиши таъминлансин.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқовга даволаш-профилактика муассасаларида ажратилган бюджет маблағлари ҳисобига доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари формуляри асосида хариди бўйича режали текширишларда назорат килинсин.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғи Ф.Ч.Санаев, Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М.В.Боймухамедов, “Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш” газетасининг Бош мухаррир ўринбосари И.Ж.Соатова ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Джалиловга:

5 кун муддатда ушбу буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Бош бошқарманинг веб сайтларига жойлаштирилсин.

7. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир А.Алимов

Киритилди:

ДВТТСНҚББ бошлиғи Х.К.Джалилов

ДВТБСМ бўлими бошлиғи М.Я.Ибрагимова

Келишилди:

Вазирнинг биринчи

ўринбосари А.А.Худаяров

Вазирнинг ўринбосари Ш.Х.Тиллаев

Назорат инспекцияси

бошлиғи А.А.Содиқов

ИМИАББ бошлиғи Б.А.Хашимов

Вазирнинг ўринбосари С.С.Сайдалиев

ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов

ОБМҚББ бошлиғи С.И.Исмаилов

Иккинчи бошқарма

бошлиғи С.М.Юлдашев

Бош юрист консульт Р.И.Мухаммадиев

 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил «__» ________ даги
«293» -сон буйруғига илова

“Асосий дори воситалари рўйхати”ни кегайтириш учун таркибида доривор ўсимликлар сақловчи дори воситаларининг рўйхати

Халқаро-патентланмаган номи

Дори шакли

Витаминлар ва уларнинг ҳосилалари

1

Аскорутин (комб.препарат – аскорбинкислотаси, рутин)

ТаблеткалариN10 (контурликатаклиўрамлар, контурликатаксизўрамлар);N30, №40, №50 (банкалар)

2

Наъматакмеваси

(Шиповника плоды)

сироп 40 мл, 50 мл, 90 мл,100 мл, 200 мл, 300 мл ,1 л (флаконлар)

дориворўсимликхомашёси50 г, 100 г, 150 г (полиэтиленпакетлар, картон қутилар), 10 кг, 15 кг, 20 кг, 25 кг, 50 кг (қоплар)

Ўт-сафро хайдовчи воситалар

3

Самарқандбўзночи гули

(Бессмертника самаркандского цветки)

дориворўсимликхомашёси30 г, 50 г (картон қутилар);

7 кг, 10 кг, 15 кг (қоплар)

4

Ходжиматовўтхайдовчийиғмаси

(Желчегонный сбор Ходжиматова)

дориворўсимликхомашёси 2,5 г N10 (1x10) (қоғозпакетлар)

5

Маккажўхорисўтасивапопуги

(Кукурузы столбики с рыльцами)

дориворўсимликхомашёси 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г (полиэтилен, қоғозва картон пакетлар); 1 г N20, N25 (фильтр-пакетлар)

6

Холосас

Эритма70 мл, 90 мл, 125 мл, 140 мл, 280 мл (флаконлар, идишлар)

Кардиотониклар

7

Дўланамеваси

(Боярышника плоды)

Настойка20 мл, 25 мл, 40 мл, 50 мл (флаконлар, флакон-томизгичлар)

дориворўсимликхомашёси 50 г, 100 г, 130 г, 150 г, 200 г (полиэтиленёкиқоғозпакетлар, картон қутилар); 2 г N25, N50 (фильтр пакетлар); 50 кг дан кўпэмас(қопларда)

Седатив воситалар

8

Доривор валериана

(Валерианы экстракт)

Қобиқбиланқоплангантаблеткалар20 мг N10, N25, N50 (5х10), (2х25) (контурликатаклиўрамлар)

настойка15 мл, 20 мл, 25 мл, 40 мл, 50 мл (флаконлар, флакон-томизгичлар)

дориворўсимликхомашёси

9

Кардиолекс

настойка25 мл, 50 мл (флаконлар)

10

Дориворлимонўт

(Мелиссы лекарственной трава)

дориворўсимликхомашёси 50 г (қути, пакетлар)

11

Арслонқуйруқўти

(Пустырника трава)

Спиртлиэритма (настойка)20 мл, 25 мл, 30 мл, 40 мл, 50 мл (флаконлар)

12

RANO йиғмаси (Сбор Rano)

дориворўсимликхомашёси20 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г (полиэтиленпакетлар, қутилар)

13

ТинчлантирувчиRanoйиғмаси

(Сбор Rano успокоительный)

дориворўсимликхомашёси50 г (полиэтилен пакетлар, қутилар)

Буйрак-тош касалликларида қўлланувчи воситалар

14

Қушторон ўти

(Горца птичьего (спорыша) трава)

дориворўсимликхомашёси 30 г, 50 г (картон қутилар);

40 кг (қоплар)

Буриштирувчи моддалар

15

Эманпўстлоғи

(Дуба кора)

дориворўсимликхомашёси 50 г, 100 г (полиэтиленпакетлар, картон қутилар); 20 кг, 25 кг, 30 кг, 40 кг, 50 кг (қоплар)

16

Дағалдалачойўти

(Зверобоя трава)

Настойка 15 мл, 20 мл, 25 мл, 40 мл, 50 мл

(флаконлар, флакон-томизгичлар)

дориворўсимликхомашёси30 г, 50 г , 100 г (полиэтиленпакетлар, картон қутилар);10 кг, 15 кг, 20 кг, 25 кг, 40кг, 50 кг (қоплар)

Балғам кўчирувчи воситалар

17

Майдагуллитоғрайҳонўти

(Душицы мелкоцветной трава)

дориворўсимликхомашёси25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г (полиэтилен пакетлар, қоғоз, картон қутилар); 50 кг (қоплар);

1г, 1,5 г N 25, N50 (фильтр-пакет)

18

Кўкракйиғмаси №2

(Сбор грудной №2)

дориворўсимликхомашёси 50 г

(полиэтилен вақоғозпакетлар,қутилар)

19

Қизилмияилдизи

(Солодкового корня)

дориворўсимликхомашёси

Сироп 40 мл, 50 мл, 90 мл, 100 мл (флаконлар)

Антигипертензив воситалар

20

Зизифораўти

(Зизифорыцветоножечной трава)

дориворўсимликхомашёси 50 г (пакет, қутилар)

Ич юмшатувчи воситалар

21

Ольхасимонфрангулапўстлоғи(Крушины кора)

дориворўсимликхомашёси 50 г, 100 г, 130 г, 150 г, 200 г (картонқутилар, полиэтилен пакетлар)

Ферментлар

22

Кукумазим ® 50 ПЕ

лиофилланганкукунN10 (ампула)

Миометрийни қисқаришини кучайтирувчи восита

23

Жағ-жағўти

(Пастушьей сумки трава)

дориворўсимликхомашёси50 г (картон қутилар)

Маҳаллий таъсир қилувчи восита

24

Аччиқ қалампир (перец стручковый)

Спиртлиэритма (настойка) 20 мл, 25 мл, 50 мл (флаконлар)

Иштаҳа очувчи воситалар

25

Аччиқшувоқ (эрмон) ўтивабарги

(Полыни горькой трава,

Полыни горькой листья)

дориворўсимликхомашёси30 г, 50 г (қоғозва полиэтилен пакетлар,картон қутилар); 25 кг дан кўпэмас (қоплар); 40 кг (каттақоп)

Метеоризмга қарши восита

26

Ел ҳайдовчи йиғма

(Сбор ветрогонный)

дориворўсимликхомашёси 50 г

(қоғозва полиэтилен пакетлар, қутилар)

Гижжаларга қарши воситалар

27

Қовоқ уруғи

(Тыквы семена)

дориворўсимликхомашёси50 г, 100 г, 130 г, 150 г, 200 г (полиэтилен пакетлар, картон қутилар); 25 кг, 50 кг (қоплар)

Гемостатиклар

28

Оддийбўймадоронўти

(Тысячелистника обыкновенного трава)

дориворўсимликхомашёси25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г (картон қути, полиэтилен пакетлар)

29

Иккиуйлигазандабарги

(Крапивы листья)

дориворўсимликхомашёси30 г, 50 г, 100 г (полиэтиленпакетлар, картон қути); 5 кг, 10 кг, 15 кг, 25 кг, 40 кг (қоп, каттақоплар)

Метаболик жараёнларни тўғриловчи воситалар

30

Фитин

таблеткалар 0,25 гN6, N10, N20, N20 (2x10), N30 (3x10), N40, N40 (4x10) (контурликатаклиўрам); N6, N10 (контурликатаксизўрам); N20, N30, N40, N50 (банкалар)

Яллиғланишга қарши воситалар

31

Доривормавракбарги

(Шалфея лекарственного листья)

дориворўсимликхомашёси 25 г, 30 г, 40 г, 50 г,100 г (қоғозёкиполиэтиленпакетлар, картон қутилар); 30 кг, 40 кг, 50 кг (каттақоплар); 15 кг, 20 кг, 25 кг (қоплар); 10 кг, 15 кг (картон)

32

Мойчечакгуллари

(Ромашки цветки)

дориворўсимликхомашёси 30 г, 50 г, 100 г (полиэтилен, қоғозпакетлар, картон қутилар); 0,5 г, 1,0 г (фильтр пакет), 10 кг, 15 кг, 20 кг (қоплар)

33

Тирноқгул

(Календула)

дориворўсимликхомашёси

настойка 20 мл, 25 мл, 40 мл, 50 мл (флаконлар, флакон-томизгичлар)

Диуретиклар

34

Туклиэрваўти

(Эрвы шерстистой (Пол-Полы) трава)

дориворўсимликхомашёси 30 г, 50 г, 100 г (қоғозва полиэтилен пакетлар, картон қутилар); 0,5 г, 1,0 г (фильтр пакет);N20, N25, N30 (картон қутилар)


Қабул қилиниш санаси:  21.04.2015
Кўчириб олиш pdf |