Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари  фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисида низом Бош сахифа

01 июля 2015

Нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари  фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисида низом

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил ________даги __-сонли мажлиси баёнига асосан маъқулланган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил 1 июлдаги

263-сонли буйруғига

1-илова

Нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиншни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.

Тиббий фаолият билан шуғулланаётган нодавлат тиббиёт муассасаларида профилактика ишлари, улар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларга киритилаётган ўзгартиришларни тушунтириш ҳамда ушбу субъектлар томонидан тиббий фаолият соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишини олдини олиш, улар фаолиятидаги камчиликларни текширишгача бартараф этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Шунингдек, нодавлат тиббиёт муассасаларида профилактика ишлари ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари томонидан ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни” семинар ва бошқа тадбирлар орқали ёки “Ишонч телефонлари”, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали ўтказилиши мумкин.

Жойларга чиққан ҳолда ўтказиладиган профилактика ишлари билан биринчи навбатда фаолиятини янгидан бошлаган ёки фаолияти давомида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиш эҳтимоли бор, хусусан режали ҳамда режадан ташқари текшириш вақтида бир неча камчиликларга йўл қўйган хусусий тиббиёт муассасаларида ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари томонидан бир йилда ўтказиладиган профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши ҳамда уларнинг самарадорлиги қуйидаги тартибда баҳоланади:

I. Нодавлат тиббиёт муассасаларида профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган профилактика ишлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

1. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан бевосита жойига чиққан ҳолда профилактика ва тушунтириш ишларини ўтказиш:

- ҳисобот даврида ҳудуддаги фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 10 фоизидан ортиғи қамраб олинган бўлса - 5 балл;

- ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларининг 5 фоизидан 10 фоизигача қисми қамраб олинган бўлса - 3 балл;

- ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларининг 5 фоизигача қисми қамраб олинган бўлса - 1 балл.

2. Тиббиёт соҳасидаги қонунчиликка доир қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида қилинган чиқишлар сони:

- телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ўртача 5 та ва ундан кўпни ташкил этган бўлса – 5 балл;

- телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони 2 тадан 4 тагачани ташкил этган бўлса - 3 балл;

- телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони 1 тани ташкил этса - 1 балл.

3. “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш орқали профилактика ишларини ўтказиш:

- ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 70 фоизидан кўпи ечимини топган бўлса - 5 балл;

- ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 30 фоизидан 70 фоизигача ечимини топган бўлса - 3 балл;

- ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 30 фоизигача ечимини топган бўлса - 1 балл.

4. Нодавлат тиббиёт муассасалари ўртасида семинар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари ташкил этилиши орқали профилактика ишларини ўтказилиши:

- ташкил этилган семинарлар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатларининг сони 5 тани ташкил этиб, уларнинг ҳар бирида ўртача 40 ва ундан ортиқ хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этган бўлса - 5 балл;

- ташкил этилган семинарлар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатларининг сони 3 тадан 4 тагачани ташкил этиб, уларнинг ҳар бирида 25 тадан 40 тагача хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этган бўлса - 3 балл;

- семинарлар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатларининг сони 2 тагачани ташкил этиб, уларнинг ҳар бирида 25 тагача хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этган бўлса - 1 балл.

II. Нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги.

5.Текшириш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этилиши*.

- ҳисобот даврида ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликлар камчилик аниқланган хусусий тиббиёт муассасаларининг камида 81 фоизи томонидан бартараф этилган бўлса - 5 балл;

- ҳисобот даврида ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликлар камчилик аниқланган хусусий тиббиёт муассасаларининг камида 50-80 фоизи томонидан бартараф этилган бўлса - 3 балл;

- ҳисобот даврида ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликлар камчилик аниқланган хусусий тиббиёт муассасаларининг 49 фоизигача бўлган қисми томонидан бартараф этилган бўлса – 0 балл.

6. Нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган режали, режадан ташқари, жиноят иши доирасидаги текширишлар натижалари бўйича уларнинг тугатилиш даражасига олиб келмаслиги.

Охирги бир йил давомида текшириш ўтказилган нодавлат тиббиёт муассасаларидан:

- тугатилган тадбиркорлик субъектлари бўлмаса - 5 балл;

- 3 тагача тадбиркорлик субъекти тугатилган бўлса - 3 балл;

- 4 та ва ундан ортиқ субъектлар тугатилган бўлса – 0 балл.

*Изоҳ: - текшириш жараёнида камчилик умуман аниқланмаган бўлса 5 балл билан баҳоланади.

7. Ўтказилган текширишларда нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан лицензия талаб ва шартлари бузилиши ҳолатлари камайишига эришиш:

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиздан кўпга камайган бўлса – 5 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоиздан кўпга камайган бўлса – 3 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизгача камайган бўлса – 1 балл.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари фаолияти устидан нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан келиб тушган шикоятлар сонининг ўзгариши:

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиздан кўпга камайган бўлса –
5 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоиздан кўпга камайган бўлса – 3 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизгача камайган, камаймаган ёки ошган бўлса – 1 балл.

I. Нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари фаолиятини баҳолаш.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан нодавлат тиббиёт муассасаларида профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши, шунингдек профилактика ишларининг самарадорлиги 1-иловадаги жадвал шаклида, улардаги маълумотларни умумлаштириш йўли билан баҳоланиб борилади.

Мазкур Низомга мувофиқ қайд этилган кўрсаткичлар асосида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари фаолияти баҳолаб борилади.

Баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткичларни қайд этган ходимларга тегишли чоралар белгиланиши ҳамда энг яхши натижаларга эришган ва юқори баҳо олган ходимларга рағбатлантириш чоралари кўрилиши мумкин.


Ҳужжат тури:  Низом
Ҳужжат рақами:  263
Қабул қилиниш санаси:  01.07.2015
Кўчириб олиш pdf |