Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Кефалогематомали болалар ташҳис ва даволаш стандарти Бош сахифа

19 июня 2015

Кефалогематомали болалар ташҳис ва даволаш стандарти

Кефалогематомали болалар ташҳис ва даволаш стандарти

ХКТ -10

Нозологик шакл

Таш ҳ ис усуллари:

1.Лаборатор

2. Функционал

3. Маслаҳатлар

Текширувга мухтожлар %

Текширувлар сони

Даволаш муолажалари

Кузатувнинг ўрта муддати

Баҳолаш мезонлари

стационар

поли

клиника

асо

рат

лан

ган

асо

рат

ланма

ган

асоратланган / асоратланма-

ган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

5

Р 12.0

Кефалоге

матом алар

Лаборатор текширувлар

Жарроҳликдан олдинги тайёргарлик .

Кўрсатилган барча ташҳис мезонларини бажариш “Оссифицирланган кефалогематома”ни олиб ташлаш амалиётини амалга ошириш учун керак.

Суюқ кефалогематомани аспирация қилиш учун нейросонография, қоннинг умумклиник таҳлиллари, ҚИВ, педиатр, офтальмолог ва ЛОР кўриги билан чегараланиш мумкин.

Жарроҳлик амалиёти .

Кефалогематомани пункцион усул билан олиб ташлашда пункция жойи сочи олиб ташланади (гематома асоси ёнида), пункция стерил, бир маротаба ишлатиладиган шприц игнаси ёки қон қуйиш учун ишлатиладиган системанинг 18G-20G ўлчамли игнаси орқали амалга оширилади. Гематомани четидан марказига томон босиш орқали у тўлиқ бўшатилади. Аспирациядан сўнг кефалогематома соҳасига 1-2 соат муддатига босувчи боғлам қўйилади. Гемостатиклар қўлланиши мумкин.

Гематома соҳаси териси шикастланиши бўлган ҳолларда, унинг аспирацияси бола туғилганидан 2 кун ичида, кефалогематома инфицирланишини олдини олиш учун амалга оширилади. Профилактика мақсадида антибиотиклар буюрилади.

Кефалогематома оссификацияга учраган ҳолларда, унинг ўлчами 1,0 см дан катта бўлиб, қўпол косметик нуқсон мавжудлигида ва интракраниал перинатал шикастланишлар бўлмаганида жарроҳлик амалиёти бажарилади. Жарроҳлик умумий оғриқсизлантириш остида амалга оширилади. Жарроҳлик амалиёти вақтида кўп қон кетиши кузатилиши мумкин ва у эритроцитар масса ва плазма трансфузияси билан тўлдирилиши мумкин.

Жарроҳликдан кейинги даврда реанимация ва интенсив терапия - Эс-ҳуш тикланишини назорат қилиш, керакли инфузион терапияни ўтказиш, гемоглобиннинг паст кўрсаткичларида темир воситаларини қўллаш, гемотрансфузия ўтказиш.

Консерватив даволаш

Седатив воситалар

Анальгетик-антипиретиклар

Антибиотиклар

Инфузион эритмалар

Антианемик воситалар

Жарроҳликдан кейинги кузатув. Консерватив даво билан биргаликда жарроҳликдан кейинги ярани битгунича кунлик боғламини алмаштириш ва беморни аста-секин вертикаллаштириш оссифицирланган кефалогематомани олиб ташлаш амалиётидан кейин бажарилади. Суюқ кефалогематома аспирацияси ҳолатида амбулатор кузитиш ҳам мумкин.

21

кун

14

кун

1 йил/ 3ой

Кефалогематома соҳасида қайтадан қон йиғилиши йўқлиги, маҳаллий яллиғланиш реакциясини йўқлиги, оссифицирланган кефалогематома ҳолатида – косметик нуқсонни бартараф этилиши.

Қоннинг клиник таҳлили

100

2

Сийдикнинг клиник таҳлили

50

1

Ахлатнинг клиник таҳлили

50

1

Қоннинг биокимёвий таҳлили

50

1

Қон ивиш вақтини аниқлаш

50

1

Коагулограмма

50

1

Гематокрит кўрсаткичини аниқлаш

50

1

Функционал текширув усуллари

Калла суяги ва қорин бўшлиғи рентгенографияси

10

1

Электрокардиография (ЭКГ)

10

1

Ички аъзолар УТТ

20

1

КТ ва МРТ

50

1

Нейросонография

50

1

Эхоэнцефалоскопия

100

1

Тор мутахассислар маслаҳати

Педиатр кўриги

100

1

Отоларинголог кўриги

100

1

Офтальмолог кўриги

100

1

Изоҳ: Даволаш-профилактика муассасасида стандартларда кўрсатилган ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари мавжуд бўлмаганида, шунингдек мураккаб жаррохлик амалиётларга кўрсатмалар бўлганда – беморлар тиббий ёрдам кўрсатилишининг кейинги босқичига йўналтирилади.


Ҳужжат тури:  Стандартлари
Кўчириб олиш pdf |