Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Сурункали гепатит касаллигини клиник протоколи Бош сахифа

17 июня 2015

Сурункали гепатит касаллигини клиник протоколи

ТУЗУВЧИЛАР:

1.

Каримов Мирвосит Мирво сикович

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д.

2.

Саатов Зиёвуддин Зия дуллаевич

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

3.

Собирова Гўзал Наимовна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

4.

Дўстмухамедова Элнора Хайруллаевна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н.

Касалликлар халкаро таснифи - 10 (КХТ - 10):

К 73.2, В 18.0, В 18.1, В 18.2

1.Сурункали актив гепатит (Люпоид гепатит) К 73.2

2.Сурункали вирусли гепатит В 18:

3.Сурункали вирусли гепатит В дельта агентлиги билан В 18.0

вирусли гепатит В дельта агентсиз В 18.1.

4.Сурункали вирусли гепатит С. В 18.2.

Таърифи:

Сурункали гепатит 6 ойдан кўпрок кечувчи сурункали жигар касаллигидир.

Бу бўлимда жамланган касалликлар, этиологик, патогенетик, клиник фарқлиги, даволашда специфик ёндошувини талаб қилади, лекин улар хаммаси чуқур текширув натижасида дифференциацияланади.

Замонавий таснифлар энг аввало этиологик нуқтадан келиб чиқади, улар бутун дунёда кенг қўлланилади.

Текширувлар.

Зарурий лаборатор текширувлари

Бир маротаба:

Қон холестерини

Қон амилазаси

Резус-фактор

Копрограммма

Аҳлатда яширин қон таҳлили

Биоптатнинг гистологик текшируви

Биоптатнинг цитологик текшируви

Вирус маркерлари: НВSAg, НЕАg, Гепатит В С А га вирусга қарши антителолар.

Икки маротаба:

Умумий қон тахлили.

Ретикулоцитлар.

Тромбоцитлар.

Умумий оқсил, оксил фракциялари.

АЛТ, АСТ

ЩФ, ГГТП

Умумий сийдик анализи.

Қон иммуноглобулинлари.

Бир маротаба: Жигар, ўт қопи, ошкозон ости бези, қора талоқ УТТ текширувлари.

Қўшимча текширувлар: тахминий касалликларга асосланиб кўрсатмалари буйича:

Сийдик кислотаси.

Қон зардоби таркибидаги калий, натрий, мис миқдори.

Сийдикдаги мис миқдори.

Антисиллиқ мушакларга қарши, митохондрияларга қарши, нуклеинларга қарши антителолар (аутоиммун гепатитга, бирламчи жигар циррозига гумон бўлса)

Қон зардобидаги ферритин миқдори.

Қон зардобидаги церулоплазмин миқдори.

Сийдик таркибидаги мис миқдори (Вильсон-Коновалов касаллигига гумон бўлса).

Қон зардобидаги А-феропротеин миқдори (гепатомага гумон бўлса).

Коагулограмма.

Эзофагогастродуоденоскопия.

Тери оркали жигар биопсияси.

Компьютер томографияси.

Тор доирадаги мутахассислар кўриги:

Окулист, уролог, гинеколог, хирург кўриги.

Даволаш тадбирлари тавсифномаси.

Аутоиммун гепатит.

1.Преднизолон 30 мг 1 суткада 1 марта 1 ой мобайнида. Кейин ҳар ой суткали миқдорини 5 мг дан камайтириб, ушлаб турадиган миқдори йиллар мобайнида 25 мг суткасига 1 марта ичилади.

2.Азатиоприн 50мг суткасига ушлаб турадиган миқдори 25 мг х 1м суткасига.

Бошка даволаш турлари касаллик кечишига қараб танланади.

Сурункали вирусли гепатит В вирус репликацияси даврида:

Альфа интерферон терапияси. Оптимал схема: альфа интерферон мускул орасига 5000000 МЕ дан 1 ҳафтада 3 марта 6 ой ёки 100000000х3марта 1 ҳафтада

Симптоматик даво: асосан ошқозон ости бези полифермент препаратлари кунига 3 марта, 2 ҳафта давомида ишлатилади.

Даволаш микдори ва схемаси активлигига ДНК НВ V микдори, препарат ва бошка кўпгина факторларга боғлиқ.

Агар даволаниш натижаси кўрилмаса, озгина танаффусдан кейин альфа интерферон билан бирга преднизолон таблетка шаклида 4 ҳафта берилади.

Сурункали вирусли гепатит С.

1.Мушак орасига: альфа интерферон 30000000МЕ 2 маротаба 2 ой кейин даволаш самарадорлигига қараб, АЛТ нормаллашиши, пасайишига қараб интерферон бирламчи юқори дозада 6 ой берилади.

Альфа интерферон (3000000МЕ х3м 1хафтада) + урсодезоксихол килотаси билан қўшиб ишлатилиши мумкин.

Сурункали вирусли гепатит Д (кон зардобида HbsAg ва/ёки HbsAb ва РНК НDV)

1. Мушак орасига: альфа интерферон 5000000МЕ х3марта 1 ҳафтада, натижа бўлмаганда дори микдори 10000000 гача кўтарилади х 3 марта 1 ҳафтада 12 ой.

2. Базисли даво 7-10 кун в/в дезинтоксикацион суюкликлар 200-300 мл

3. 30-40 мл лактулоза бир неча ой мобайнида.

Стационар даво давомийлиги: 3-4 хафтагача.

Стационар шароитда асосан бирламчи текширув ва интенсив даволаш олиб борилади, бошқа даволаш турлари ва назорат текширувлари амбулатор- поликлиника шароитида давом эттирилади.

Даволаш натижаларига талаблар: Касалликнинг ремиссиясини таъминлаш.

Бирламчи ремиссия: АЛТ, АСТ меъёрлашганлигини, қайта текширувларнинг 1 ой орасида яхшиланганлиги.

Турғун ремиссия: Даволашдан кейин 6 ой даволашда АЛТ, АСТ миқдори сақланиб туради.

Давомийлик ремиссия: АЛТ, АСТ нисбатининг ижобий динамикасининг бўлмаслиги.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (хамма беморларга тегишли)

Беморга ўргатиш:

· Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш

· Рационал овқатланиш

· Тамаки маҳсулотлари ва алкогол истеъмолини чеклаш

· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш

Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:

· Фаол ҳаракат ҳажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, ҳафтасига 5 кун

· Тана вазнини ошиб кетишини назорат қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш, ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.

Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш

· Тамаки махсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш

· Бошқа тамаки махсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш

· Алкогол маҳсулотларини истеъмолини чеклаш

· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:

Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида;

Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;

Алкогол истеъмолида хуруж қиладиган ҳасталиклар борлигида

Алкогол истеъмолини назорат қилиш қийинлигини.

Соғлиққа фойдали парҳезга риоя қилиш:

Ош тузи (натрий хлорид)

· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш

· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли маҳсулотларни ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш

· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент

· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш

· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)

· Ҳафтасига камида 3 маротаба балиқ истеъмол қилинг (кўпроқ ёғли балиқ - лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)

Даволаш тавсияларига риоя қилиш:

· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:

Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;

Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);

Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;

Дори воситаларининг ножуя таъсири пайдо бўлиш эҳтимолини тушунтириш;

Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;

Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;

Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.


Кўчириб олиш pdf |