Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Сурункали гастрит касаллигининг клиник протоколи Бош сахифа

17 июня 2015

Сурункали гастрит касаллигининг клиник протоколи

ТУЗУВЧИЛАР:

1.

Каримов Мирв о сит Мирв о сикович

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д.

2.

Саатов Зи ёвуддин З ия дуллаевич

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

3.

Собирова Г ў зал Наимовна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

4.

Д ў стмухамедова Элнора Хайруллаевна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н.

Касалликлар халқаро таснифи (КХТ-10) К 29.5

Сидней таснифи бўйича гастритлар қуйидаги турларга бўлинадилар:

Сурункали гастрит А - аутоиммун

Сурункали гастрит В - Хеликобактер пилори (НР) билан ассоциациялашган

Сурункали гастрит С - реактив

Сурункали гастрит (антрал ва фундал). Энг янги халқаро таснифда гастрит (гастродуоденит) этиологияси, патогистологик, эндоскопик ўзгаришлар ва оғирлигини ҳисобга олган ҳолда кўрилади.

Асосан НР инфекция билан ассоциациялашган гастритлар (сурункали гастрит В) кўпроқ учрайди. Атрофик аутоимун гастритлар (сурункали гастрит А) В12 дефицитли анемиялар билан кечади. Сурункали гастрит С сафро, ошқозон ости бези шираси, дори воситаларининг ножўя таъсири сабабида шикастланиши натижасида келиб чиқади. Яна гранулёматоз, эозинофилли ва бошқа сабабли гастритлар ажратилади.

Текшириш

Зарурий лаборатор теширувлар

Бир маротаба

• Қоннинг умумий тахлили

• Нажаснинг яширинган қонга текшириш

· Биоптатни гистологик текшириш

· Биоптатни цитологик текшириш

· НР га иккита тест

· Қондаги умумий оқсил ва унинг фракциялари

· Пешобнинг умумий анализи

Зарурий инструментал текширувлар

Бир маротаба

• Жигар, ўт ҳалтаси ва ошқозон ости безининг УТТ

• Мўлжалли биопсия ва цитологик текширув билан эзофагогастродуоденоскопия

Қўшимча текширувлар ва мутахассислар маслаҳати, асосий касалликнинг кўринишлари ва қўшимча касалликларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

Даволаш таснифи

НР билан ассоциациялашган гастритлар ва гастродуоденитларда, ярасимон диспепсияларда даволаш қуйидаги эрадикацион схемалардан бирини қўллаш билан ўтказилади:

Етти кунли даволаш:

Протон помпасининг ингибитори кунига 2 марта + кларитромицин 500 мг кунига 2 марта+амоксициллин кунига 1000 мг 2 марта.

Протон помпаси ингибитори кунига 2 марта+висмут трикалий децитрат 240 мг кунига 2 марта+амоксициллин 1000 мг кунига 2 марта+кларитромицин 500 мг кунига 2 марта.

Ўн кунли схема:

Протон помпаси ингибитори кунига 2 марта+висмут трикалий децитрат 240 мг кунига 2 марта+тетрациклин гидрохлорид 250 мг кунига 4 марта + метронидазол 200 мг кунига 4 марта.

Суяк илигини текшириш билан тасдиқланган ва витамин В12 миқдори 150 пг/мл дан камайган мегалобластли анемияли аутоиммун (атрофик) гастритларда даволаш ўзи ичига қуйидагиларни олади: мушак ортига 6 кун давомида 0, 1%ли 1,0 мл В12 витаминини юбориш (1000 мкг) кейинчалик ушбу миқдорда препарат 1 ой давомида 1 ҳафтада 1 марта, кейинчалик узоқ вақт давомида (умр бўйича) ҳар 2 ойда 1 марта.

Гастритлар (гастродуоденитлар)нинг бошқа формаларида препаратларнинг қуйидаги комбинациялари билан симптоматик даволаш ўтказилади:

Яра турли диспепсияларда протон помпасининг ингибитори кунига 2 марта+антацидлар кунига 3 марта овқатдан 1 соатдан кейин.

Гипомотор дискинезия симптомларида: Домперидон 10 мг кунига 3 марта ёки итоприд гидрохлорид овқатдан олдин кунига 3 марта+ антацидлар кунига 3 марта овқатдан 1 соатдан кейин.

Стационар даволашнинг узоқлиги

- 10 кун, лекин этиология ва клиник ҳамда морфологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда стационар даволаш даври ўзгартирилиши мумкин, асосан даволаш беморнинг қатнашуви билан (ҳаёт ва овқатланишини тарзининг рационаллаш) амбулатор ва поликлиника шароитида олиб борилади.

Даволаш натижасига талаблар

Касаллик симптомларининг, эндоскопик ва гистологик кўрсаткичларининг фаоллик белгиларининг йўқлиги (тўла ремиссия).

Оғриқ ва диспепсик симптомларнинг йўқолиши, НРнинг эрадикациясиз касалликнинг гистологик кўрсаткичларини камайиши.

Фаол НР билан ассоциациялашган гастритли (гастродуоденитли) ва аутоиммун гастритли беморлар диспансер кузатувида бўлишлари керак.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (хамма беморларга тегишли)

Беморга ўргатиш:

· Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш

· Рационал овқатланиш

· Тамаки маҳсулотларини ва алкогол истеъмолини чеклаш

· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш

Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:

· Фаол ҳаракат ҳажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, ҳафтасига 5 кун

· Тана вазнини ошиб кетишини назорат қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш, ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.

Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш

· Тамаки маҳсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш

· Бошқа тамаки махсулотларини истемол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш

· Алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:

Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида;

Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;

Алкогол истеъмолида хуруж қиладиган хасталиклар борлигида

Алкогол истеъмолини назорат қилиш қийинлигини.

Соғлиққа фойдали пархезга риоя қилиш:

Ош тузи (натрий хлорид)

· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш

· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли маҳсулотларни ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш

· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент

· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш

· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)

· Ҳафтасига камида 3 марта балиқ истеъмол қилинг (кўпроқ ёғли балиқ -лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)

Даволаш тавсияларига риоя қилиш:

· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:

Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;

Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);

Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан, гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;

Дори воситаларининг ноъжуя таъсири пайдо бўлиш эҳтимолини тушунтириш;

Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;

Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;

Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.


Кўчириб олиш pdf |