Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини клиник протоколи Бош сахифа

17 июня 2015

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини клиник протоколи

ГАСТРОЭЗОФАГЕАЛ РЕФЛЮКС КАСАЛЛИГИНИ

КЛИНИК ПРОТОКОЛИ

ТУЗУВЧИЛАР:

1.

Каримов Мирвосит Мирво сикович

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д.

2.

Саатов Зиёвуддин Зия дуллаевич

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

3.

Собирова Гўзал Наимовна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

4.

Дўстмухамедова Элнора Хайруллаевна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н.

КХТ-10 БЎЙИЧА ШИФРИ: К 21.0 Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги

К 21.0 Гастроэзофагеал рефлюкскасаллиги эзофагитли

К 21.1 Гастроэзофагеал рефлюкскасаллиги эзофагитсиз

Аниқлаш

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) меъда ширасини қизилўнгачга рефлюкси (отилиб тушиши) натижасида беморни безовта қиладиган симптомлар ва асоратлар чақирадиган касаллик деб тушунилади.

Асорталари:

· Қизилўнгач стриктураси

· Қизилўнгачнинг ярали жароҳатланиши

· Қизилўнгач эрозиялари ва яраларидан қон кетиши

· Баррет қизилўнгачи ҳосил бўлиши

· Қизилўнгач аденокарциномаси

Ҳавф омиллари

· Семириш, тана вазнининг тез ошиши

· Овқатларни кўп миқдорда ва ётишдан олдин қабул қилиш

· Қуйидаги дори моддарини қабул қилиш: кальций каналларини блокаторлари, теофиллин, нитратлар, антигистамин моддалар

· Чекиш

· Алкоголни ҳафтасига 70 мл дан кўп қабул қилиш (тоза спирт ҳисобида)

· Диафрагмадаги қизилўнгачнинг тешиги чурраси

· Ирсий мойиллик

· Ҳомиладорлик

Шикоятлари

· Жиғилдон қайнаши - тўш орқасидаги ёқимсиз куйиш, у ҳафтасига бир мартадан кўп кузатилади; тана энгашганида ва ётган ҳолатларда кузатилади ва баъзи бир озуқаларни истеъмол қилганда кузатилади.

· Қалқиб кетиш - овқат қабул қилганда, газли ичимликлар ичилганда ётган ҳолатда ва тана энгаштирганда кузатилади.

· Одинофагия (қизилўнгачдан овқат ўтгандаги оғриқ) қизилўнгачнинг яллиғланганида кузатилади. Бу симптом қизилўнгач саратони билан дифференциация қилиниши керак.

· Тўш орқасидаги оғриқ кўпинча овқатдан кейин кузатилади. Оғриқ овқат ютилиши билан боғлиқ. Баъзида оғриқ юрак чўққисига иррадиация қилиб стенокардияни иммитация қилиши мумкин, ишқорий сувлар, антацидлар ичгандан сўнг камайяди.

Текшириш

Зарурий лаборатор текширувлар

• умумий қон тахлили (нормадан ўзгаришлар бўлса текширувни 10 кунда 1 маротаба қайтариш лозим)

Бир маротаба

• Қон гуруҳи

• Резус-омили

• Копрограмма; аҳлатни яширин қонга текшириш

• Умумий сийдик тахлили

• Қон зардобида темир

Зарурий инструментал текширувлар

Бир маротаба

• Электрокардиография

Икки маротаба

• Эзофагогастродуоденоскопия (даволанишдан олдин ва сўнг)

Асосий касалликнинг кечиш оғирлиги, унинг асоратлари ва қўшимча касалликларни инобатга олган ҳолда қўшимча текширувлар

Мутахассислар маслаҳати (кўрсатма бўйича).

Даволовчи чора-тадбирлар таснифи

Ҳаёт тарзини ўзгартириш бўйича тавсиялар:

• Тўшакни бош тарафини 15 см кам бўлмаган баландликда кўтарилган ҳолатда ухлаш;

• Семизлик мавжуд бўлса, тана вазнини камайтириш;

• Овқатлангандан сўнг 1,5 соат мобайнида ётиш керак эмас;

• Уйқудан олдин овқат ейиш мумкин эмас;

• Чекишни ташлаш керак;

• Тор кийим ва белбоғлар киймаслик;

• Қизилўнгач моторикасига ва пастки қизилўнгач сфинктери тонусига салбий таъсир этувчи (узоқ вақт таъсир этувчи нитратлар, кальций антагонистлари, теофиллин), қизилўнгач шиллиқ қаватини шикастлайдиган (аспирин ва бошқа НЯҚВ) дори воситаларидан сақланиш.

Эзофагитсиз бўлган гастроэзофагеал рефлюксда (рефлюкс касаллигининг белгилари бўлиб, лекин эзофагитни эндоскопик белгилари кузатилмайди) 7-10 кунга тайинланади:

Домперидон 10 мг кунига 3 маҳал антацид билан бирга 1 дозадан овқатдан 1 соат кейин одатда кунига 3 маҳал ва 1 доза уйқудан олдин.

I ва II даражали рефлюкс-эзофагитда 6 ҳафтага тайинланади:

Омепразол (20 мг) ёки лансопразол (30 мг) ёки пантопразол (40 мг) ёки рабепразол (20 мг) эрталаб ичишга буюрилади, антацидлар - 15 мл овқатдан 1 соат кейин ва уйқудан олдин.

6 ҳафтадан кейин агар ремиссия бўлса дорилар тўхтатилади.

III ва IV даражали рефлюкс-эзофагитда тайинланади:

Омепразол 20 мг дан 2 маҳал эрталаб ва кечқурун 12 соатли интервал билан, 3 ҳафта давомида; бир вақтнинг ўзида овқатдан 30 минут олдин 3 маҳал 4 ҳафта давомида 1 г дан сукральфат ва овқатдан 15 минут олдин кунига 4 маҳал 4 ҳафта давомида домперидон 10 мг дан тайинланади.

8 ҳафтадан кейин жиғилдон қайнаши бўлса “талаб бўйича” даво олиб борилади.

V даражали рефлюкс-эзофагитда - жаррохлик усул билан даволаш.

Стационарда даволаниш давомийлиги

• I-II даража оғирлигида - 8-10 кун

•III-IV даража оғирлигида - 2-4 ҳафта

Даволаш натижалари учун талаблар

Умуман олганда даволаш амбулатор шароитда ўтказилади.

Касалликнинг клиник ва эндоскопик аломатларини тўхтатилиши (тўлиқ ремиссия).

Қисман ремиссия бўлганда бемор интизомини тахлил қилиб ва унга 4 ҳафта давомида III-IV даража оғирликдаги рефлюкс-эзофагитни даволаш каби даво буюрилади.

Рефлюкс-эзофагит билан оғриган беморлар диспансер назоратига қўйилиб касаллик зўрайганда инструментал-лаборатор текширувлардан ўтказилиб турилиши лозим.

ГЭРКни даволашда протон помпасининг ингибитор (ППИ) ларнинг стандарт дозалари

1. Омепразол 20 мг

2. Лансопразол 30 мг

3. Пантопразол 40 мг

4. Рабепразол 20 мг

5. Эзомепразол 20/40 мг

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (хамма беморларга тегишли)

Беморга ўргатиш:

· Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш

· Рационал овқатланиш

· Тамаки маҳсулотлар ва алкогол истеъмолини чеклаш

· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш

Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:

· Фаол ҳаракат ҳажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, ҳафтасига 5 кун

· Тана вазнини ошиб кетишини контрол қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш, ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.

Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш

· Тамаки маҳсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш

· Бошқа тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш

· Алкогол маҳсулотлар истеъмолини чеклаш

· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:

Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида;

Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;

Алкогол истеъмолида хуруж қиладиган хасталиклар борлигида

Алкогол истеъмолини назорат қилиш қийинлигини.

Соғлиққа фойдали парҳезга риоя қилиш:

Ош тузи (натрий хлорид)

· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш

· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли маҳсулотларни ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш

· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент

· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш

· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)

· Ҳафтасига камида 3 маротаба балиқ истеъмол қилинг (кўпроқ ёғли балиқ - лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)

Даволаш тавсияларига риоя қилиш:

· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:

Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;

Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);

Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;

Дори воситаларининг ножуя таъсири пайдо бўлиш эхтимолини тушунтириш;

Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;

Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;

Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.


Кўчириб олиш pdf |