Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Юрак ишемик кассаллиги ва унинг ассоратларини даволаш протоколлари Бош сахифа

23 мая 2015

Юрак ишемик кассаллиги ва унинг ассоратларини даволаш протоколлари

ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИНИ ДАВОЛАШ ПРОТОКОЛЛАРИ

ТУЗУВЧИЛАР:

1. Мансуров Аброл Амирджанович Акад.В.Вахидов номли РИХМ юрак ишемик касалликлари бўлими бошлиғи, т.ф.д.
2. Ахмедов Улуғбек Баходирович Акад.В.Вахидов номли РИХМ юрак ишемик касалликлари бўлими бош илмий ҳодими, т.ф.д.
3. Ҳалиқулов Ҳусан Газиханович Акад. В.Вахидов номли РИХМ юрак ишемик касалликлари бўлими катта илмий ходими, т.ф.н.

МУНДАРИЖА

Бўлимнинг номи  
Юрак ишемик касаллиги ва унинг асорталарини даволаш протоколлари. 4
Юрак ишемик касаллигини миниинвазив йўллар билан даволаш протоколлари. 11

ХКТ бўйича шифри: ???

  1. Таъриф
  2. Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) – бу юракнинг ўткир ёки сурункали зарарланиши бўлиб, миокардга қон етказилишининг сусайиши ёки тўхташи туфайли коронар томирларда юзага келадиган касаллик ҳисобланади (БЖССТ бўйича таснифи 1959 йил.).

    Стенокардия - клиник синдром бўлиб, кўкрак қафасидаги номуқобиллик ҳисси ва оғриқ билан намоён бўлади. Оғриқлар сиқувчи, эзувчи ҳарактерга эга бўлиб, оғриклар кўпинча туш ортида жойлашиб, чап қўл, бўйин, пастки жағ, эпигастрал соҳага тарқалиши мумкин. Оғриқ жисмоний зўриқиш, совуқда, кўп овқат истеъмол қилинганда, стресс ҳолатларда кучайиб, тинч ҳолатда ва тил остига нитроглицерин қабул қилинганда мазкур оғриқлар бир неча сония ичида ўтиб кетиши кузатилади.

  3. Шифохонага ёткизишга кўрсатмалар:
  4. Медикаментоз даволашга қарамасдан стабил стенокардия юқори функционал синфларининг сақланиши.

  5. Клиник таснифлаш:
  6. СТЕНОКАРДИЯ ШАКЛЛАРИ

    1. Зўриқиш стенокардияси:

    1.1. Илк бор пайдо бўлган.

    - хуружлар пайдо бўлган даврдан бошлаб бир ой муддатдан кам бўлганда.

    1.2. Стабил

    - касаллик давомийлиги бир ойдан ортганда.

    - жисмоний зўриқишга мос келувчи оғриқ хуружлари

    - касаллик оғирлик даражасининг функционал синфи кўрсатилади (I-IV ФС)

    1.3. Прогрессив

    - тезлик, узунлиги ва кучи бўйича хуружни ўсиши

    - ↓ жисмоний зўриқишни ўтказиши

    - ↓ нитроглицерин эффективлиги

    2. Ўз ўзидан пайдо бўлувчи стенокардия

    - хуружлар миокардни О2-га мухтожлиги фактори билан алоқаланмаган, кўпинча бир вақтда.

    - хуруж маълум, узоқ кечувчи, нитроглицерин билан қоплаш пасаяди

    - ↓SТ/Т хуруж пайтида

    Принцметал стенокардияси (вазоспастик, вариантли)

    - Хуружлар кўпинча тинчлик пайтида ёки жисмоний зўриқиш пайтида, эрталабки, лекин кундузги ёки кечки соатларда эмас.

    - кальций антагонистлари ва нитратларни қопловчи ва профилактик эффекти

    - ↑SТ хуруж пайтида

    СТАБИЛ ЗЎРИҚИШ СТЕНОКАРДИЯСИНИНГ ТАСНИФИ (Канада)

    ФК I – оддий жисмоний иш чегараланмаган, хуружлар кучли жисмоний зўриқишлар пайтида пайдо бўлиши, узоқ муддатли, тез маромда ↑ жисмоний зўриқишлар (ВЭП): W > 600 кгм/мин.

    ФК II - жисмоний иш камгина чегараланган, хуруж ўртача пиёда юришда (80-100 қадам/мин), тўғри йўлда > 500 м, зинадан чиқишда > 1 этаж пайдо бўлиши

    W=450-600 кгм/мин, бўсага=210-277

    ФК III – Жисмоний ишни чегараланиши, хуруж ўртача пиёда юришда (80-100 қадам/мин) тўғри йўлда 100-500м, зинадан чиқишда 1 этажга пайдо бўлиши W=300 кгм/мин, бўсаға=151-210

    ФК IV - Жисмоний ишни қаттиқ чегараланиши, хуруж ўртача пиёда юришда <100м, асабийлашишда пайдо бўлиши.

    W=150 кгм/мин, ДП<150

  7. Оғирлик даражасини бахолаш критерийлари.
  8. Юрак-қон томирлари касалликларини аниқлаш учун эпидемиологик тадқиқотлар бир нечта моделларни тавсия этади.

    Хавф кўрсаткичларини кейинги усуллар билан аниқлаш мумкин.

    Биологик детерминантлар ва факторлар:

    • кекса ёш;
    • эркак жинси;
    • генетик фактор, дислипидемия, гипертензия, глюкозага турғунлик, қандли диабет ва семизлик пайдо бўлишига олиб келувчи.

    Анатомик, физиологик ва метаболик (биохимик) хусусиятлар:

    • дислипидемия;
    • артериал гипертензия;
    • семизлик ва ёғни организмда жойлашиши;
    • қандли диабет.

    ЮИКка олиб келиши мункин бўлган узини тутиш (бихевиорал) факторлар:

    • пархезни бузиш;
    • семизлик, ЮИК ривожланиш фактори;
    • чекиш;
    • кам ҳаракатланиш ёки ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш;
    • спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
    • коронар томирларни зарарланишига олиб келувчи хаёт тарзини кечириш.

    Юрак коронар касаллигини ва бошқа юрак-қон томирлар касаллигини пайдо бўлиш эхтимоллиги ушбу хавф омилларини миқдори ва кучи билан ортиб боради.

  9. Диагностик критериялар
  10. Шикоятлар ва анамнез:

    Стабил стенокардиянинг асосий симптоми – тўш соҳасидаги дискомфорт ёки босувчи, қисувчи оғриқлар ва чап қўлга, бўйинга, жағга, эпигастрал соҳага тарқалувчи оғриқлар.

    Кўкрак қафасидаги оғриқларга олиб келувчи асосий факторлар: жисмоний зўриқиш – тез пиёда юриш, тепаликка ёки зинага чиқиш, оғир нарсалар кўтариш; артериал қон босими кўтарилганда; совқатганда; кўп овқат истеъмол қилганда; эмоционал стресс. Кўпинча оғриқлар 3-5 мин. дам олгандан ёки нитроглицеринни сублингвал истеъмол қилгандан кейин ўтиб кетади.

  11. Лаборатор текширишларни минимал рўйхати.
  12. Лаборатор анализлар:

    1. УҚТ(умумий қон тахлили)

    2. УСТ(умумий сийдик тахлили)

    3. Қондаги қанд миқдори

    4. Қондаги креатинин миқдори

    5. Умумий оқсил

    6. AЛT

    7. Қон электролитлари

    8. Қоннинг липид спектри

    9. Коагулограмма

    10. ИФА вирусли гепатитга маркер (коронарографиядан олдин)

    Инструментал текшириш:

    1. ЭКГ

    2. ЭхоКГ

    3. Кўкрак қафаси органларини рентгенографияси

    4. ЭФГДС (агар керак бўлса)

    5. ЭКГ зўриқиш пайтида (ВЭМ, тредмил-тест)

    6. Стресс-ЭхоКГ (агар керак бўлса)

    7. Кунлик юрак фаолиятини мониторлаш: ЭКГ, Холтер бўйича (агар керак бўлса)

    8. Коронароангиография

  13. Дифференциал диагностика
  14. X коронар синдром

    Клиник манзара учта белгиларга асосланади:

    - жисмоний зўриқиш пайтида пайдо бўлаётган типик стенокардия;

    - жисмоний зўриқишда ёки бошқа стресс-тест пайтида ЭКГни манфий натижаси (ЭКГда ST сегментини депрессияси, сцинтиграммада миокард перфузиясининг дефекти);

    - КАГда коронар артерияларнинг меъёрдалиги.

  15. Шифохонага ётишга курсатмалар.
  16. Аорто-коронар шунтлаш операциясига кўрсатмалар

    Юрак ишемик касаллигини даволаш бир нечта қонунга асосланади:

    - юрак қон томирларини проксимал тромботик окклюзияси миокард инфарктининг (МИ) сабаби ҳисобланади;

    - тўсатдан пайдо бўлган ва давомий юрак қон томирлари окклюзиясидан кейин юрак миокардида қайталанмайдиган некроз вужудга келади (кўпинча бу жараён 3-4 соат давомида якунланади, кўпи билан 6 соатгача);

    - Миокард инфарктининг кенглиги юрак чап қоринчаси функциясининг муқобил детерминанти бўлиб хисобланади.

    - Юрак чап қоринчасининг функцияси ўз навбатида касалхона даври ва касалхонадан чиқарилгандан кейинги узоқ даврлардаги ўлим кўрсаткичининг асосий детерминанти хисобланади

    Ангиопластика ва стентлаш муолажаларини қўллаб бўлмаганда (чап узоқ тож томирининг стенози, коронар томирларининг кўплаб диффуз зарарланиши ва кальцинози) бу вазиятларда операция тавсия этилади:

    I гурух операцияга кўрсатма.

    Рефрактер стенокардия ва катта хажмли ишемияланган миокард билан беморлар:

    - III-IV ФК cтенокардия, медикаментоз терапияга рефрактерлик;

    - ностабил стенокардия, медикаментоз терапияга рефрактерлик.

    - ангиопластика ва стентлашдан кейинги ўткир ишемия ёки гемодинамикани ностабиллиги;

    - кўкрак қафасидаги оғриқлар бошлангандан 4-6 соат ичида ривожланган бошланувчи миокард инфаркти;

    - планли абдоминал ёки қон томирлар операцияларидан олдин стресс тестнинг мусбатлиги;

    - ўпканинг ишемик шиши.

    II гурух операцияга кўрсатма.

    Яққол стенокардия ва рефрактор ишемия билан касалларда операция узок муддатлардаги яхши натижаларга олиб келади.

    Бу натижага миокард инфарктини олдини олганда, яни чап қоринча насос функциясини сақлаб қолинганда эришилади.

    Ушбу операция чап қоринча функцияси бузилган ва медикаментоз терапия ноэффектив бўлган холларда бажарилади:

    - Чап коронар ўзак артерияни стенози >50%;

    - учтомирли зарарланиш, кискариш фракцияси <50%;

    - учтомирли зарарланиш, кискариш фракцияси >50% ва яққол кўринадиган ишемия.

    III гурух операцияга кўрсатма.

    Юракда бажариладиган операция режалаштирилганда аортокоронар шунтлаш операцияси иккинчи даражали бўлиб хисобланади:

    - Клапанларда бажариладиган операция, миосептэктомия ва бошқалар;

    - Миокард инфарктидаги механик асоратлари бўйича операцияларда қўшимча аралашувлар (чап қоринча аневризмаси, постинфаркт қоринчалараро тўсиқ нуқсони).

    - Кутилмаган ўлим хавфи билан кузатиладиган коронар артерияларининг аномалияси (томирлар аорта ва ўпка артериялар орасида ўтади);

    - Америка Юрак Ассоциацияси ва Америка Кардиологлар Колледжи операцияга кўрсатмаларни операция самарадорлигининг I-III синфига қараб таққосланади.

  17. Медикаментоз даволаш.
  18. Юрак ишемик касаллигини замонавий даволаш концепсияси Европа кардиологлар жамияти тавсияларига асосланган ва кейинги пунктлардан иборат:

    A. Aspirin and Antianginal therapy (аспирин ва антиангинал дориларни қўллаш);

    B. Beta-blocker and Blood pressure (β-блокаторлар қўллаш ва артериал қон босимини нормаллаш);

    C. Cigarette smoking and Cholesterol (чекишни тўхтатиб холестерин миқдорини камайтириш);

    D. Diet and Diabetes (пархез ва қандли диабетга қарши курашиш);

    E. Education and Exercise (ўқитув программалари ва жисмоний тарбия).

    Стабил стенокардияни даволаш ҳаёт сифатини яхшилашга (касаллик симптомларини камайтириш), коронар қон томирлари салбий ўзгаришларини олдини олишга (миокард инфаркти, ностабил стенокардия, тўсатдан ўлим) ва беморлар ҳаёт давомийлигини узайтиришга йўналтирилган бўлиши керак.

    ЮИК сурункали формаларининг фармакологик давоси қуйидаги препарат гуруҳларини ўз ичига олади:

    1. Липидлар миқдорини камайтирадиган (антиатеросклеротик) препаратлар — статинлар, фибратлар, никотин кислотаси, смола, ёғ кислоталарини камайтирувчи препаратлар.

    2. Антитромбоцитар препаратлар — ацетилсалицил кислота, клопидогрель, варфарин, IIβ/IIIα рецепторлари блокаторлари.

    3. Гемодинамикага таъсир қилувчи антиангинал препаратлар — β-блокаторлар, кальций каналлари блокаторлари ва нитратлар.

    4. Метаболик препаратлар — триметазидин, ранолазин.

    Агар стабил стенокардияни даволашдаги турли хил препаратларнинг қўлланилишини исботланганлик даражаси тўғрисида маълумот келтирсак, улар қуйидагича кўринишга эга: IА исботланганлик синфига - холестерин миқдорини камайтирувчи ва аспирин; IIВ исботланганлик синфига - β-блокаторлар, кальций антогонистлари ва таъсир қилиш даври узайтирилган нитратларни киритиш мумкин. Аниқлик киритиш керакки, антиангиал препаратларнинг стабил стенокардия билан оғриган беморларнинг ЮИК охирги босқичларига таъсирини ўрганишга қаратилган изланишлар унчалик кўп эмас. Изланишларнинг кўпчилиги миокард инфарктини ўтказган касалларда олиб борилган, олинган маълумотлар эса стабил стенокардия билан оғриган беморларда қўлланилган. Исботланганлик тўғрисидаги маълумотлар триметазидин ва ринолазин бўйича мавжуд, лекин бизнинг давлатимизда фақат триметазидин рўйхатдан ўтказилган.

    Стабил стенокардияни даволашда қўлланиладиган медикаментоз препаратларга шунингдек АПФ ингибиторлари – рамиприл ва периндоприл (HOPE, EUROPA), Коранар томирлар атеросклерози ривожланишида холестериннинг нормал даражаси ҳам юқори даражада хавфлилиги аниқланганда гиполипидемик препаратларни буюришга ёндошув бутунлай ўзгартирилди. Бунга сабаб ЮИК билан оғриган беморларнинг 35 фоизи холестериннинг юқори кўрсаткичига эга эмас, бу ҳолат таркибида кўп миқдорда атероген қисмлар (аполипопротеин В и ЗПЛП) сақлаган дислипопротиенемия билан таърифланади.

    Изланишлар натижаси кўрсатганидек (AFCAPS / TexCAPS, WOSCOPS, 4S, CARE, LIPID, MIRACL, AVERT), статинларнинг қўлланилиши коранар ўлимни 25-40% га, ишемик ҳолатлар ривожланишини 26-36% га камайишига олиб келади.

    Бугунги кунда розувастатин самаралироқ ҳисобланади. Ловастатин ва симвастатин яхши натижаларга эришган. Правастатин кам самарага эга. Симвастатинга энг кўп изланишлар қаратилган.

    Статинлар билан даволашнинг энг хавфли асорати – рабдомиолиз. Статинлар қаъбул қиладиган беморлар орасида унинг учраш ҳолатлари йилига ҳар 1 млн. Беморнинг 4 тасида кузатиш мумкин.

    Коронар хавфга нисбатан статинларнинг клиник изланишлари натижаларидан қуйидаги хулосага келишимиз мумкин: ЮИК исботланган беморларга улардаги холестерин миқдоридан қатъий назар статинлар буюрилиши зарур. Липидлар миқдорини камайтирувчи препаратларни бундай беморларга буюрилмаслиги – врач хатоси ҳисобланади.

    Атеросклерозга қарши таъсирга эга препаратларга қоннинг липид спектрига таъсир қилмайдиган баъзи препаратлар ҳам киради. Экспериментал ва тасодифий клиник тадқиқотларда АПФ ингибиторлари - рамиприл (НОРЕ,1999), периндоприл (EUROPA, 2003) ва кальций каналлари блокаторлари — амлодипин (PREVENT, 1999), лацидипин (ELSA, 2002) нинг таъсири натижасида атеросклеротик жараённинг тўхташи ва унинг асоратлари учраш частотаси сусайиши исботланган.

    Ҳозирги кунда атеросклеротик пилакчаларни стабиллашга қаратилган перспектив ёндошувга ген терапия усулларини киритиш мумкин. Бу усул тўқималар металлопротеиназа ингибиторлари экспрессиясини кучайтириш, тегишли м-РНК блоклаб ядровий k B омилини ишлаб чиқарилишини камайтириш, NO-синтетаза, простациклинсинтетаза, тўқима тромбопластини ингибитори маҳсулотлари экспрессиясини кучайтиришга йўналтирилган.

    Антитромбоцитар препаратлар орасида ЮИК билан оғриган беморлар учун ацетилсалицил кислотаси олтин стандарт бўлиб қолмоқда. 19 185 та ЮИК билан оғриган беморларда ўтказилган CAPRIE (1996) тадқиқотида клопидогрель аспиринга қараганда юрак-қон томир, миокард инфаркти, инсульт билан боғлиқ ўлимни камайтирган (8,7% га), шунингдек, беморлар бу препаратни яхши кўтарадилар. Ушбу препаратнинг камчилик томони унинг юқори нархи ҳисобланади, шу сабабли ҳатто ривожланган давлатларда ҳам аспирин кенгроқ қўлланилади. Аспирин ва клопидогрельни буюришга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлса варфаринни қўллаш мумкин.

    Тез – тез ангиоз хуружлар учрайдиган беморларга нитратлар буюрилиши зарур. Шуни ёдда тутиш керакки, ЮИК билан оғриган беморларда худди АГ мавжуд беморлардаги каби критик кардиаль ҳолатлар – ўтиб кетувчи ишемия, фатал бўлмаган миокард инфаркти, тўсатдан коранар ўлимларнинг кўпроқ хавфли даври бўлиб соат 6 дан 12 гача бўлган оралиқ ҳисобланади. Стенокардия хуружи хавфи эрталабки вақтда (соат 9 дан 12 гача) 3 марта кўпроқ, ҳамма хуружларнинг 50% и ўриндан тургандан сўнг 6 соат ичида рўй беради (ESCVA тадқиқоти). Шунинг учун таъсир давомийлиги узайтирилган нитратлардан буюриш мақсадга мувофиқ, мисол учун изосорбидда мононитрат (Оликард ретард). Унинг плазмадаги концентрацияси сутка давомида терапевтик дозадан пастга тушмайди.

    ЮИК ни даволашда алоҳида ўринни АПФ ингибиторлари эгаллайди.

    Стабил стенокардиянинг медикаментоз давоси принциплари ҳозирги кунда қуйидаги исботланган фактларга асосланган:

    • антиангиал препаратлар касаллик симптомларини камайтиради ёки йўқотади;
    • комбинирланган антиангинал терапия монотерапияга қараганда самарадорли;
    • ўткир ишемик эпизодларни аспирин (SAPAT 92), β-блокаторлар (APSIS, 1996), статинлар (LIPID 98, CARE 96, 4S 94), ингибиторлар АПФ (HOPE 2000, EUROPA 2003) олдини олади;
    • антиангиал препаратларни қўллаганда ҳаёт давомийлигини узайтириш қўшимча исботларни талаб қилади (CAMELOT, ACTION, IONA).
  19. Оператив даво.

Коронар шунтлаш.

Коронар шунтлашга қўйидаги кўрсатмалар бор: прогнознинг яхшиланиши ва симптомларнинг камайиши. Ўлим сони камайиши ва миокард инфаркти ривожланиш хавфи аниқ исботланмаган. Магистрал коранар артериялар ва уларнинг бирламчи қатор катта тармоқлари шунтланиши мумкин. Ўтказилган миокард инфаркти операцияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди, шунингдек постинфаркт стенокардия мавжуд бўлганда ҳам 4-6 ой кутмасдан оператив муолажани ўтказиш тавсия этилади. Миокард реваскуляризацияси ҳажми ишлаб турган миокардни қон билан таъминлаётган шикастланган артериялар сони билан аниқланади. Алоҳида таъкидлаш керакки ҳар бир ишемияланган зона реваскуляризация қилиниши керак. Бунда постинфаркт кардиосклероз зонаси қон айланишини тиклаш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Коранар шунтлашнинг қониқарли натижаларига қарамасдан операциядан кейинги 8-10 йил давомида 20 – 25% беморларда стенокардиянинг қайталаниши кузатилади. Кўпроқ стенокардиянинг қайталаниши натив коранар тўрда атеросклероз ривожланиши ва аутовеноз шунтларда de novo шикастланишлар шаклланиши туфайли содир бўлади. Бу ҳолат шунт ички бўшлиғининг стенозланишига ва облитерациясига олиб келади. Юқорида айтилган процессга асосан қуйидаги хавф омилларига эга беморлар мойиллар: АГ, ҚД, гиперхолестеринемия, чекиш, семизлик. Бунақа беморлар коронар ангиопластика (натив коранар тўр ёки шикастланган шунтлар) га ва қайта коронар шунтлаш операциясига номзодлар бўлиб қаралади. Коронар шунтлашни амалга оширишда ёндош касалликлар мавжудлиги ва оғирлиги, беморнинг ёши, беморнинг ижтимоий фаоллиги ва беморнинг операцияга нисбатан тайёргарлиги каби омиллар аҳамиятга эга. Коронар шунтлаш операциясини ўтказишнинг ижобий ҳал этилиши беморда гемодинамик аҳамият касб этган чап коронар артерия шикастланиши (стеноз 50% дан катта), барча 3 та коронар томирларнинг проксимал сегментларидаги стенозланиш ёки чап коронар артерия олдинги қоринчалараро тармоғининг проксимал сегментидаги ўзгаришларни чақирган бошқа ҳолатларга боғлиқ. Юқоридаги шартларни ўз ичига олган ҳолатларда беморда ЮИК белгилари сезиларли даражада бўлмаса ҳам оператив давода медикаментоз давога нисбатан юқори натижаларга эришилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, стабил стенокардия оғриқсиз миокард ишемиясидан азият чекаётган беморларда коронар шунтлашга кўрсатма бўлиб қуйидаги ҳолатларни киритиш мумкин: ўтказилган тўсатдан ўлим ҳолати ёки қоринчалар фибрилляцияси, ёки шунингдек турғун қоринчалар тахикардияси. Аҳамиятли даражадаги чап қоринча функцияси бузилиши (ФВ<35%, ЧҚ диастола даври сўнгидаги босими > 25 мм сим.уст.) клиник манифестланган қон томир бузилишлари мавжуд бўлганида хирургик давонинг, шунингдек медикаментоз давонинг ҳам оқибатларини ёмонлашувига олиб келади.

Юрак ишемик касаллигини миниинвазив усул билан даволаш протоколи.

1. Тавсиф.

Юракда бажариладиган операцияларнинг янги услублари ривожланишда давом этмоқда. Ушбу усул жаррохларга операцияни эффектив ва осон бажаришга имкон беради ва сунъий қон айланишсиз операцияни бажаришга имкон яратади.

2. Госпитализацияга кўрсатма:

Миниинвазив усулини кўпинча бир ёки икки коронар томирларини зарарланганда қўлланилади.

3. Клиник классификация:

СТЕНОКАРДИЯ ШАКЛЛАРИ

1. Зўриқиш стенокардияси:

1.1. Илк бор пайдо бўлган.

- хуружлар пайдо бўлган даврдан бошлаб бир ой муддатдан кам бўлганда.

1.2. Стабил

- касаллик давомийлиги бир ойдан ортганда.

- жисмоний зурикишга мос келувчи огрик хуружлари

- указывается функциональный класс тяжести (I-IV ФК)

1.3. Прогрессив

- тезлик, узунлиги ва кучи бўйича хуружни ўсиши

- ↓ жисмоний зўриқишни ўтказиши

- ↓ нитроглицерин эффективлиги

2. Ўз ўзидан пайдо бўлувчи стенокардия

- хуружлар миокардни О2-га мухтожлиги фактори билан алоқаланмаган, кўпинча бир вақтда.

- хуруж маълум, узоқ кечувчи, НГ билан қоплаш пасаяди

- ↓SТ/Т хуруж пайтида

Принцметал стенокардияси (вазоспастик, вариантли)

- Хуружлар кўпинча тинчлик пайтида ёки жисмоний зўриқиш пайтида, эрталабги, лекин кундузги ёки кечги соатларда эмас.

- кальций антагонистлари ва нитратларни қопловчи ва профилактик эффекти

- ↑SТ хуруж пайтида

СТАБИЛ ЗЎРИҚИШ СТЕНОКАРДИЯСИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ (Канада)

ФК I – оддий жисмоний иш чегараланмаган, хуружлар кучли жисмоний зўриқишлар пайтида пайдо бўлиши, узоқ муддатли, тез маромда ↑ жисмоний зўриқишлар (ВЭП): W > 600 кгм/мин.

ФК II - жисмоний ши камгина чегараланган, хуруж ўртача пиёда юришда (80-100 қадам/мин), тўғри йўлда > 500 м, зинадан чиқишда > 1 этаж пайдо бўлиши

W=450-600 кгм/мин, бўсага=210-277

ФК III – Жисмоний ишни чегараланиши, хуруж ўртача пиёда юришда (80-100 қадам/мин) тўғри йўлда 100-500м, зинадан чиқишда 1 этажда пайдо бўлиши W=300 кгм/мин, бўсага=151-210

ФК IV - Жисмоний ишни қаттиқ чегараланиши, хуруж ўртача пиёда юришда < 100 м, асабланишда пайдо бўлиши

W=150 кгм/мин, ДП<150

4. Оғирлик даражасини бахолаш критериялари.

Юрак-қон томирлари касалликларини классификациялаш учун эпидемиологик тадқиқотлар бир нечта моделларни тавсия этади.

Хаф кўрсаткичларини кейинги усуллар билан классификациялаш мумкин.

Биологик детерминантлар ва факторлар:

  • Кекса ёш;
  • Эркак жинси;
  • генетик фактор, дислипидемия, гипертензия, глюкозага турғунлик. қандлий диабет ва семизлик пайдо бўлишига олиб келувчи.

Анатомик, физиологик ва метаболик (биохимик) хусусиятлар:

  • дислипидемия;
  • артериал гипертензия;
  • семизлик ва ёғни организмда жойлашиши;
  • қандли диабет.

ЮИКка олиб келиши мумкин бўлган узини тутиш (бихевиорал) факторлар:

  • Пархезни бузиш;
  • семизлик, ЮИК ривожланиш фактори;
  • чекиш;
  • Кам ҳаракатланиш ёки ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш;
  • Спиртли ичимликлар эстеъмол қилиш;
  • Коронар артерияларни касаллика олиб келувчи хаёт тарзи.

Юрак коронар касалигини ва бошқа юрак-қон томирлар касаллигини пайдо бўлиш эҳтимоллиги ушбу хавф омилларини миқдори ва кучи билан ортиб боради.

5. Диагностик критериялар

Шикоятлар ва анамнез:

Стабил стенокардиянинг асосий симптоми – тўш соҳасидаги дискомфорт ёки босувчи, қисувчи оғриқлар ва чап қўлга, бўйинга, жағга, эпигастрал соҳага тарқалувчи оғриқлар.

Кўкрак қафасидаги оғриқларга олиб келувчи асосий факторлар: жисмоний зўриқиш – тез пиёда юриш, тепаликка ёки зинага чиқиш, оғир нарсалар кўтариш; артериал қон босими кўтарилганда; совқатганда; кўп овқат истеъмол қилганда; эмоционал стресс. Кўпинча оғриқлар 3-5 мин. дам олгандан ёки нитроглицеринни сублингвал истеъмол қилгандан кейин ўтиб кетади.

6. Лаборатор текширишларни минимал рўйхати.

Лаборатор анализлар:

1. УҚТ(умумий қон тахлили)

2. УСТ(умумий сийдик тахлили)

3. Қондаги қанд миқдори

4. Қондаги креатинин миқдори

5. Умумий оқсил

6. AЛT

7. Қон электролитлари

8. Қоннинг липид спектри

9. коагулограмма

10. ИФА вирусли гепатитга маркер (коронарографиядан олдин)

Инструментал текшириш:

1. ЭКГ

2. ЭхоКГ

3. кўкрак қафаси органларини рентгенографияси

4. ЭФГДС (агар керак бўлса)

5. ЭКГ зўриқиш пайтида (ВЭМ, тредмил-тест)

6. Стресс-ЭхоКГ (агар керак бўлса)

7. Кунлик юрак фаолиятини мониторлаш: ЭКГ, Холтер бўйича (агар керак бўлса)

8. Коронароангиография

7. Дифференциал диагностика

X коронар синдром

Клиник манзара учта белгиларга асосланади:

- жисмоний зўриқиш пайтида пайдо бўлаётган типик стенокардия;

- жисмоний зўриқишда ёки бошқа стресс-тест пайтида ЭКГни манфий натижаси (ЭКГда ST сегментини депрессияси, сцинтиграммада миокард перфузиясининг дефекти);

- КАГда коронар артерияларнинг меъёрдалиги.

8. Шифохонага ётишга кўрсатмалар.

Миниинвазив аорто-коронар шунтлаш операциясига кўрсатма

Миниинвазив кўриш қўлланилади:

- битта коронар артерия зарарланганда

- иккита коронар артерия зарарланганда

- ЮИКги мавжуд беморларда семиришнинг 2-3 даражаси билан кечганда

- Оғир ёндош касалликларда, сунъий қон айланишни ўказишни иложи бўлмаганда (Жигар ва буйрак касалликларида, қандли диабет, уйқу ва буйрак артерияларни стенозли зарарланишда).

  • Миниинвазив услубларни кейнги турлари бор:

- Пастки мини стернотомия

- Мини торакотомия

- Эндоскопик услуб.

9. Оператив даволлаш.

Пастки мини стернотомия – кесилган жой узунлиги 10 сантиметргача, ханжарсимон ўсиқни дистал қисмидан бошлаб 3 қовурғалар оралиғигача (тўш суягида T ёки Г– симон кесма). Ушбу йўл билан иккита маммар артерияларни ажратиб олса бўлади ва юракни олдинги ва орқа қисмига дистал анастомоз қўйса бўлади.

Мини стернотомия услубини устунлиги:

1) экстракорпорал қон айланишни таъсирини олиб ташлаш;

2) камроқ жарохатланиш ва асоратларни камроқ пайдо бўлиши;

3) интра- ва постоперацион даврда кам қон йўқотиш;

4) стационарда ўтказилган кунларнинг қисқариши;

5) нисбатан даволаниш нархининг камайиши;

6) оғир касалларда қўланилиши: чап қоринча қисқариш фракцияси паст бўлганда, оғир ёндош касалликларда.


Кўчириб олиш pdf |