Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Хирургия ва онкология йўналишлари бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

22 мая 2015

Хирургия ва онкология йўналишлари бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

19.03.2015 й. №115-сонли ССВ буйруғи

Хирургия ва онкология йўналишлари

бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги

“Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-700-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда хирургия ва онкология бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Хирургия йўналиши бўйича клиник протоколлари 1-иловага ва онкология йўналиши бўйича клиник протоколлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Миразимов, “Академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази” АЖ директори Ф.Назиров, Республика онкология илмий маркази директори С.Наврузов:
  3. мазкур буйруқ билан тасдиқланган клиник протоколлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминлаб, амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;

    тиббий технологиялар ва дори воситаларни ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган клиник протоколларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.

  4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган клиник протоколларни тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
  5. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган клиник протоколларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
  6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р

А. Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ бошлиғи

Д.Миразимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари

А.Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи

А.Содиқов

ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи

Ў.Исмаилов

ОваБМҚББ бошлиғи

С.Исмаилов

ДВваТТСНҚББ бошлиғи

Х.Жалилов

Юридик хизмати бошлиғи

Р.Мухаммадиев


Кўчириб олиш pdf |