Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

2014 йилда марказлаштирилган ҳолда дори воситаларини конкурс асосида харид қилишни ташкиллаштириш тўғрисида Бош сахифа

03 июня 2014

2014 йилда марказлаштирилган ҳолда дори воситаларини конкурс асосида харид қилишни ташкиллаштириш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

2014 йилда марказлаштирилган ҳолда дори воситаларини конкурс асосида харид қилишни ташкиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 456-сонли қарори ва 2014 йилда даволаш-профилактика муассасалари ва аҳолини дори воситалари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика комиссияси мажлисининг 2014 йил 5 февралдаги 21-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида,

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги конкурс комиссиянинг 2014 йилда ҳаётий зарур дори воситаларини конкурс савдолари асосида сотиб олиш бўйича ишчи гуруҳи низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқдансин;

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги конкурс комиссиянинг 2014 йилда ҳаётий-зарур дори воситаларини конкурс савдолари асосида сотиб олиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳи раҳбари А.А.Содиқовга:

- конкурс иштирокчилари томонидан тақдим этилган таклифларни белгиланган талаблар даражасида ўрганиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг конкурс комиссиясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

4. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Жалиловга:

- Ўзбекистон Республикасида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тегишли чет эл ва маҳаллий компанияларга дори воситалари рўйхати илова қилинган таклифнома хатларини етказиш;

- конкурс иштирокчилари томонидан тақдим этилган дори воситаларини рўйхатдан ўтганлиги ва сертификатланганлиги бўйича маълумотларни ишчи гуруҳига етказиш вазифалари юклатилсин.

5. «Узмединфо» маркази директори М.В.Боймуҳамедовга:

- конкурс ҳужжатлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг www.minzdrav.uz сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу фармойиш ижросининг назорати вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Министр А.В.Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ бошлиғи - Д.Б.Миразимов

Келишилди:

Вазир ўринбосари - Ш.Х.Тиллаев

Назорат инспекцияси бошлиғи - А.А.Содиқов

ИМваИАББ бошлиғи - Б.А.Хошимов

ДВ ва ТТСНҚББ бошлиғи - Х.К.Жалилов

  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил “ 26 ” майдаги
765-сон фармойишига 1-илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Конкурс комиссиясининг ҳаётий зарур дори воситаларини конкурс савдолари асосида сотиб олиш бўйича ишчи гуруҳи низоми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Конкурс комиссиясининг (“Конкурс комиссияси”) ишчи гуруҳи (бундан буён матнда “Ишчи гуруҳи”) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 456-сонли қарори ҳамда 2013 йилда даволаш-профилактика муассасалари ва аҳолини дори воситалари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика комиссияси мажлисининг 2013 йил 20 майдаги 20-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ҳужжатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан иш юритади.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ишчи гуруҳи раҳбари ва унинг аъзолари таркиби дори воситалари муомаласи, уларнинг сифат назорати, сақланиши ва қўлланилиши бўйича тегишли тажрибага эга бўлган мутахассислардан ташкил этилади ва Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади.

2. Ишчи гуруҳи Соғлиқни сақлаш вазири ёки унинг мутасадди ўринбосари кўрсатмасига асосан конкурс савдолари шартларини ишлаб чиқади ва уни конкурс комиссияси томонидан тасдиқлаш учун тақдим этади.

3. Ишчи гуруҳи конкурс савдоларида иштирок этувчилардан таклифларни қабул қилиш муддатлари бўйича конкурс комиссиясига таклифлар киритади.

4. Ишчи гуруҳи конкурс комиссияси томонидан тасдиқланган талаблар, шунингдек конкурс савдолари асосида сотиб олинадиган дори воситалари рўйхатини республикада ва унинг ташқарисида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи улгуржи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар эътиборига етказиш мақсадида циркуляр хатлар, тарқатма материаллар йўллайди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг мутасадди бўлимлари сайтларига маълумотлар жойлаштиради.

5. Ишчи гуруҳи иштирокчи ташкилот ва муассасалар томонидан тақдим этилган таклифларни кирим дафтарида рўйхатга олиш, ҳужжатлар тақдим этилиши тугагунгача бўлган муддатда уларнинг дахлсизлигини таъминлашни амалга оширади.

6. Ишчи гуруҳи конкурс савдоларини ўтказишга мутасадди бўлган вазир ўринбосари билан келишган ҳолда конкурс савдолари учун тақдим этилган таклифларни ўрганиш бўйича ўтказиладиган йиғилиш куни ва вақтини тайинлайди.

7. Ишчи гуруҳи конкурс савдоларида иштирок этиш учун тақдим этилган таклифларни белгиланган талабларга мослиги ,уларни молиявий кўрсаткичлари бўйича битта йиғилиш давомида маълумотларни белгиланган жадвалларга киритиш йўлиб билан хулосалар тайёрлайди.

8. Ишчи гуруҳи тавсиялари унинг кўпчилик аъзолари овозига кўра белгиланади.

9. Ишчи гуруҳи тушган таклифларни муҳокама қилиш давомида туғиладиган барча саволлар бўйича мутасадди вазир ўринбосари билан келишилган ҳолда, тақдим этилган таклифларга аниқлик киритиш мақсадида ёзма равишда сўровнома хат йўллаши мумкин.

10. Ишчи гуруҳи конкурс савдоларига тушган таклифларни ўрганиб чиқиш бўйича ўтказилган йиғилишдан кейинги уч кун мобайнида ўз хулосалари ва йиғилиш баённомасини расмийлаштириб, конкурс комиссияси раисига тақдим этади.

ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

11. Ушбу Низомда ёритилмаган ҳолатлар юзага келганда Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан иш юритади.

  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил “ 26 ” майдаги
765-сон фармойишига 2-илова

2014 йилда ҳаётий зарур дори воситаларини конкурс савдолари асосида сотиб олиш бўйича конкурс комиссияси ишчи гуруҳи таркиби

А.Содиқов - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбари;

Н.Бердиев - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бош назоратчиси, аъзо;

А.Иргашев - «O’zmedexport» РТИДК бўлим бошлиғи, аъзо;

Х.Файзуллаев - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ИМваИАББ мутахассиси, аъзо.


Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  765
Қабул қилиниш санаси:  26.05.2014
Кўчириб олиш pdf |