Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

У.Қ.Қурбанов номидаги Республика болалар рухий асаб касалхонаси

У.Қ.Қурбанов номидаги Республика болалар рухий асаб касалхонаси

Ӯзбекистон Республикаси, Тошкент шахрида болалар церебрал фалажи (БЦФ) ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланишиини ташхислаш, даволаш хамда реабилитациялаш. БЦФ ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланиши бор болаларга тиббий-маслахат ва реабилитацион ёрдам кўрсатади.

У.Қ. Қурбанов номидаги Республика Болалар рухий-асаб касалхонаси Республикамизнинг барча вилоятларидаги БЦФ ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланган болаларга ихтисослаштирилган тиббий-маслахат ва реабилитацион ёрдам кўрсатадиган ягона муассасадир.

Касалхона 1966 йилнинг май ойида Ӯзбекистонда хизмат кўрсатган врач У.К.Қурбанов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, хозирга қадар уни номи остида фаолият юритиб келмоқда.

Касалхона туну-кун хизмат кўрсатадиган 250 ўринга мўлжалланган, таркибида 9 та бўлим хамда ёрдамчи ва хўжалик бўлимларидан иборат. Касалхона худудида 5 та ёзги павильон, спорт майдони, автодром, 2 та очиқ сув хавзаси жойлашган.

Касалхона таркиби.

Эрта аралашув хонасида хар сменада 60 та беморни қабул қилиш қувватига эга бўлган консультатив поликлиника.

Қабул бўлими.

235 ўринли хар хил ёшдаги болаларга мўлжалланган 5 та психоневрологик бўлимлар.

15 та ўринга эга бўлган « Она ва бола» бўлими.

Физиотерапия ва реабилитация бўлими.

Педагогика бўлими: Мактаб; Психолог хонаси; Компьютерлаштирилган синф; « Мохир қўллар хонаси»; Монтессори хонаси.

Функционал диагностика хонаси.

Стоматолог хонаси.

Клиник-биохимик тахлил бўлимии.

Дорихона.

Ошхона.

Кир ювиш хонаси.

Маъмурий-хўжалик бўлимии.

Қўлланиладиган даволаш усуллари

1. Жисмоний даволаш, уқалаш, ётиш холатидаги даволаш, кинезотерапия, рақс дарслари.

2.Дори-дармон билан даволаш.

3.Ботулотоксин-А дорисини санчиш ва ундан кейинги харакат реабилитациясини ўтказиш.

4. Пигин усулида спирт-новокаинли блокада.

5. Физио даволаш ( аппарат билан, лазер акупунктура ёрдамида лазерли даволаш, иссиқлик билан даволаш муолажалари, гидротерапия, ёзги мавсумда сув муолажалари).

6. Игна билан даволаш, санчишли фармакапунктура.

7. Теварак-мухитни билиш ва нутқидаги камчиликларни бартараф қилиш ишлари.

8.Таълим.

9.Мехнат ёрдамида даволаш.

Кадрлар салохияти.

Касалхонада 35 та шифокор фаолият юритади, улардан 2 таси тиббиёт фанлари номзоди, 17 таси олий тоифага эга. 13 та тарбиячи, 8 та логопед, 3 та уқитувчи ва 2 та психолог бор.

Хар йили поликлиника 20 минг болалар церебрал фалажи ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланиши бор беморларни қабул қилади. Шулардан 2000 таси стационар шароитда ётиб даволанадилар.

Ӯзбекистон Республикаси фуқоролари учун даволаниш бепул амалга оширилади. Бошқа давлат фуқороларига хизмат кўрсатилмайди.

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар стационар шароитда ётиб даволанадилар. Стационарда даволаниш муддати 18 кундан 45 кунгача давом этиши мумкин. Қайта даволаниш 6 ойдан кейин чақирик асосида амалга оширилади. Мактаб ёшидаги болалар касалхонада ўқув жараёнини давом эттирадилар. Ӯқув машғулотлари умумтаълим дастури хамда ёрдамчи мактаб дастури асосида ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Даволаниш учун Республиканинг барча вилоятларидан болалар қабул қилинади.

Стационарда даволаниш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

1. Туман ДСЭНМ дан 21 кун ичида юқумли касалликлар билан мулоқотда бўлмаганлиги хақида маълумотнома ( муддати 3 кун ).

2. Форма № 63.

3. Туғилганлик хақидаги гувохномадан нусха;

4. Ота- онасининг паспортидан нусха;

5. Мактаб укувчилари учун укув куроллари ва укиётганлиги хакида маълумотнома;

6. Томоқ ва бурундан BLга бак.экма (муддати 10 кун ) ;

7. Нажасдан ичак гурухи учун бак. Экма ( муддати 10 кун ).

БЦФларни қабул қилишдаги чекловар.

1. Соматик касалликларнинг хуруж даври.

2. Камқонлик ( гемоглабин миқдори 80г/л дан кам бўлса).

3. Гипотрофия тана вазнинг 40% камлиги.

4. Хар қандай тери тошма касалликлари.

5. Даволаш муолажалари самарасиз бўлган холатлар.

6. Оғир ва ўта оғир даражадаги ақли заифлик.

3 ёшгача бўлган болалар амбулатор шароитда РБРАК қошидаги поликлиникада тўлақонли даволаниш имкониятига эга. Даволаниш муддати 10 кундан 24 кунгача.

«Она ва Бола» бўлимига 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган беморлар фақатгина оналари билан қабул қилинадилар, чунки оналарни БЦФ билан оғриган болаларни уй шароитда парваришлаш ва ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларини ўргатиш бўлимнинг вазифасига киради. «Она ва Бола» бўлимида даволаниш муддати 18 кунни ташкил этади.

3 ёшдан катта бўлган болалар стационар шароитда ёшига мос бўлимга ота-оналарисиз мустакил жойлаштириладилар.


Ташкилот номи:  У.Қ.Қурбанов номидаги Республика болалар рухий асаб касалхонаси
Раҳбар:  Вахидова Дилором Рахмановна
Шаҳар/Туман:  Тошкент шахри , Мирзо Улуғбек тумани
Манзил:  Олмачи кўчаси 1 уй
Телефон:  +998 (71) 2677357 / +998 (71) 2677350
E-mail:  info@rdpnb.uz
Веб-сайт:  www.rdpnb.uz
PDF форматида кўчириб олиш |