Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази

Республика Ихтисослаштирилган Терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази (РИТТРИАТМ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастурини амалга оширишга доир асосий чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги “Республика ихтисослаштирилган илмий амалий тиббиёт марказларини ташкиллаштириш масалалари тўғрисида”ги №145 сонли Қарори асосида ЎзР ССВнинг терапия ва тиббий реабилитация илмий тадқиқот институти ва гастроэнтерология илмий маркази қошида ташкил этилди. РИТТРИАТМ терапия ва тиббий реабилитация илмий тадқиқот институти гастроинтерология илмий маркази базасида ташкиллаштирилган бўлиб, 90 йилдан бери мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келмоқда ва бугун янги тиббиёт технология ва терапия ва тиббий реабилитациясининг замонавий йўналишлари бўйича доимий амалий ва назарий тадқиқотлар ўтказиб уларни ҳаётга жорий қилмоқда.

Марказнинг энг муҳим вазифаларидан бири мамлакатимиздаги бемор болаларга малакали мутахассислар ёрдамида жаҳон стандартлари даражасидаги тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Ҳозирги кунда марказ ички касалликларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш прафилактика ишлари олиб бориш, ўзлари яратган самарали услубларни тиббий амалиётга жорий этиш ва ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш сингари тадбирларни олиб бормоқда.

Марказда 4 нафар профессор, 7 нафар тиббиёт фанлари докторлари, 17 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 15 нафар илмий ходим, 32 нафар ординаторлар фаолият кўрсатадилар. Жами грант бўйича 52 нафар ходим ишлайди.

Марказ терапия ва тиббий реабилитация соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Марказда 4 та илмий бўлим фаолият кўрсатиб: булар - юрак –томир касаликлари патологияси, нафас олиш органлари патологияси, хазм қилиш органлари паталогияси, ҳаракатланиш органлари патологияси.

Клиник бўлимлар 240 та койкадан иборат бўлиб, катта ёшдагилар учун стационар бўлимлар ҳам мавжуд. Уларга: қабул бўлими, ревматология бўлими, интенсив терапиянинг кардиология блоги, кардиореабилитация, кардиоцеребрал патология, гастроэнтерология, гепатобилиар патология, клиник аллергология пульмонологияси, физиотерапия, бальнеология ва шифобахш лой билан даволаш бўлимлари.

Ташҳис олдидан беморлар қуйидаги технологиялар асосида кўрикдан ўтишади: ВЭМ , ЭКГ, фармакологик таҳлиллардаги стресс-эхокардиография ва стресс-допплер-эхокардиографияси услублари, холтеровскоемониторирования, реоэнцефалография, эхоэнцефалография, электроэнцефалография, юқори ва пастки қўл оёқлар реовазографияси, спирография, эхокардиография, ультратовушли диагностика, ультратовушли денситометрияси ва хоказо.

2007 йилдан бошлаб марказнинг кардиология бўлими замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланиши йўлга қўйилди.

Бу ерда «СЛУ-2», нур билан даволаш ускуналари ёрдамида ХОБЛ касалликларининг реабилитация босқичида, нур импульсларига йўналтирилган услуб таъсири ишлаб чиқилди. ХОБЛ ва ИБС касалликларида беморларни акупунтур гирудотерапия усулида комплекс тарзда даволаш, микротромбларнинг шаклланишидаги ҳавфни олдиндан аниқлаш, унинг морфофункционал хусусиятларини таҳлил этиш сингари янги услублар жорий этилган. Шунингдек, қон элементларида модификациялари мавжуд бўлган плазмаферезаларнинг услублари ишлаб чиқилиб ва аутологик зардоб касаллигига чалинган аллерголик беморларга махсус вакцинация яратилиб, шифохона ходимлари томонидан амалга тадбиқ этилмоқда.

Аллергология ва пульмонология соҳасида диагностика гуморал иммунитет кўрсаткичларини, Ig E умумий таркиби, Ig E махсус спектрларини (AllergyScreen иммун блоттинг услуби) аниқлаш асосида амалга оширилади.

Ошқозонда яра пайдо бўлган ҳолларда глицирризин кислоталарининг электрофореза ва инфрақизил нурларининг биринчи марта қўлланилиши ошқозон шиллиқ қопламасини ҳимоя қилувчи омилларнинг консерватив ҳолда қўзғалишига ёрдам бериши аниқланди. Доволашнинг бу таклиф этилган услуби бошқа шифохоналарда амалга оширилмайди ва бу жарроҳлик усули қўшимча салбий таъсирларга эга эмас. Аксинча, бу усулнинг қўлланилиши ортиқча дори воситаларининг қабулини камайтиради ва даволаш муддатини бир мунча қисқартиришга олиб келади.

Бемор меҳнат қобилиятини бутунлай сифатли тиклаш учун юрак ва юрак томирларини операция қилиш ва инфаркт миокардини олиб келувчи юрак ишемия касалликлари учун реабилитацион тадбирларини алоҳида ишланган схема бўйича бўлимларда олиб борилади.

Марказнинг барча ходимлари охирги 20 йил ичида 130 дан ортиқ Халқаро ва МДҲ давлатларида ўтказилган конференцияларда иштирок этиб, 9 та докторлик, 44 та номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишга мушарраф бўлишган.

Жами бўлиб 1100 та илмий ишлар, улардан 10 та монография, 15 та ахборот хатлар, 67 та услубий қўлланмалар, 44 та патентлар ва ЭВМ учун дастурлар чоп этилди. Охирги 10 йилда 8 та йирик конференциялар, съездлар ўтказилди ва халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ички орган касалликларини даволаш ва профилактика қилиш масалаларига бағишланган мавзулар муҳокама қилинди.


Ташкилот номи:  Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази
Раҳбар:  Камилова Умида Кабировна
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Юнусабод тумани, Хуршида кўчаси, 4 уй
Индекс:  100084
Телефон:  +998 (71) 234-33-21 / +998 (71) 234-69-14
E-mail:  info@therapy.uz
Веб-сайт:  www.therapy.uz
PDF форматида кўчириб олиш |