Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

Республика перенатал маркази

Республика перенатал маркази

ЎзР ССВ Республика перенатал маркази 2002 йилда ҳомиладор ва янги туғган аёллар ва уларнинг чақалоқларига юқори малакали ёрдам кўрсатиш мақсадидаташкил этилган. Ушбу марказда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан келган беморлар даволанади.

Марказнинг асосий фаолият йўналиши,она ва болалар учун иложи борича яхши шароитлар яратиш мақсадида хомиладор аёлларни туғриққа тайёрлаш, муайян сабаблар билан туғриқ оғир кечувчи аёлларни назорат қилиш ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифалари ҳомила ҳолатини мунтаззам назорат қилиш, ўз вақтида жарроҳлик коррекцияни амалга ошириш учун янги туғилган чақалоқларда юрак иллати ривожланишини аниқлаш, чала туғилган ва вазни кичик болаларни парваришлашдан иборатдир.

РПМда перенатал кўмагини ҳудудларда жорий этиш дастури билан боғлиқ тадбирлар хомиладорлик даврининг кечишига қаратилган. Ушбу тадбирлар натижасида, РПМ буйича, муддатдан олдинги туғруқлар миқдори ўсганлиги аниқланди. Натижалар шуни кўрсатдики, муддатидан олдин туғадиган аёллар фақатгина махсус жойларда, яъни хомиладор аёл ва бола учун барча шароитлар яратилган ва юкори малакали шифокорлар ёрдамида парваришланиши лозим.

РПМ жамоаси эндигина 9 ёшни қарши олди. Шундай бўлсада, жамоа жуда салоҳиятли. У ерда ҳаммаси бўлиб, 65нафар шифокор фаолият юритиб, улар орасида: акушер гинекологлар, реониматолог-анестизиологлар, неонатал-реониматологлар, неонатологлар, неонатал-жарроҳлар, шифокор-лаборантлар, 2 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 12 нафари тиббиёт фанлари номзодилари мавжуд. Бундан ташқари 40 нафар олий тоифали шифокорлар юкори малакали хзматларни кўрсатадилар. Марказда 167 нафар хамшира ва акушерлар хизмат қилиб, улардан 22 нафари олий маълумотли тиббиёт ходимлари катта шифокорларнинг ёрдамчилари ва 45 нафар олий тоифали шифокорлардир.

Беморларни ҳаракатлантириш ва ташиш жараёнларида инфузион терапия ва респиратор кўмагини кўрсата оладиган,фавқулотда ҳолатларда беморларни шифохонага етказиш борасида Республикада фаолият олиб бораётган турли туғриқхоналарга бориб, маслаҳатлар бериш ҳисобланади.

Янги туғилган чақалоқлар реанимация бўлимида чала туғилган, яъни сунъий йўл билан нафас бериш ва операцияга муҳтож чақалоқлар даволанади.

РПМ халқаро экспертлар иштирокида перенатология бўйича барча ҳудудлардаги мутахассис ва ходимларни мунтаззам тайёрлаб борувчи таълим тизимининг ягона миллий маркази ҳисобланади. Ҳозиргача бу ерда 1500 дан ортиқ тиббиёт ходимлари таълим олишган.


Ташкилот номи:  Республика перенотал маркази
Раҳбар:  Любчич Аделина Семеновна
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Обидова кучаси 223 уй ( ТошПТИ клиникаси)
Индекс:  100140
Телефон:  +998 (71) 262-28-80
E-mail:  info@rpc.uz
Веб-сайт:  www.rpc.uz
PDF форматида кўчириб олиш |