Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти 1961 йилда, Ўзбекистон Иттифоқ Республикалари Вазирлар Кенгашининг 1959 йил 7 декабрдаги № 900 рақамли Қарори ва 1961 йил 29 октябрда Ўзбекистон Иттифоқ Республикалари Вазирлар Кенгашининг № 1777-Р. Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Институт республикада юқумли касалликларга қарши курашиш ва профиклактикаси бўйича ташкилий ва услубий марказ ҳисобланади.

Республикада эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар ва паразитология фанларининг ривожланиш истиқболига оид қисқа ва узоқ муддатли башоратларни ишлаб чиқади ва унинг асосида республикада юқумли касалликлар, эпидемиология, паразитология, микробиология соҳасининг ривожи ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва норезидентларга Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган тартибда стационар даволаш ҳамда консультатив-диспансер ёрдам кўрсатади.

Республикада ДПМларига ҳамда ЭМЮКИТИнинг фаолият доирасига кирадиган масалалар бўйича соҳага тааллуқли ташкилотларга ташкилий-услубий ва консультатив ёрдам кўрсатади.

Юқумли касалликларга қарши замонавий даволаш-диагностика усулларини ишлаб чиқиш ва касалликлар клиникаси, эпидемиологияси, профилактикаси бўйича экспериментал ва илмий текширувлар ўтказади.

Юқори малакали илмий ходимлар тайёрлаш, илмий ходимлар ва врачларнинг “Юқумли касалликлар” ихтисослиги бўйича малакасини ошириш, аттестациядан ўтказишнинг янги замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади, ҳамда катта илмий ходим-изланувчиларни, мустақил изланувчиларни тадқиқотчиликка ва клиник ординаторларни ўқишга қабул қилади, стационар ва сайёр семинар цикллар ўтказади.

Юқумли касалликлар, эпидемиология, микробиология ихтисосликлари бўйича даврий илмий журналлар, илмий ишлар тўпламлари, монография ва услубий тавсиянома, ҳамда қўлланмаларни белгиланган тартибда тайёрлайди ва нашр қилади;

Ўрнатилган тартибда илмий конференциялар ва семинарлар ташкил қилади, ҳамда турли конференция ва съездларда иштирок этади;

Юқумли касалликлар, эпидемиология, микробиология ихтисосликлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кенг миқёсда олиб боради, жумладан, илмий-оммабоп рисолалар, даврий матбуотда мақолалар, радио, телевидениеда маъруза ва суҳбатлар ташкил қилади.

Юқумли касалликлар ташхисоти учун зарур бўлган диагностик маҳсулотлар ва профилактик воситаларни яратади ва ишлаб чиқаради.

Юқумли касалликлар соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария қоидалари ва меъёрлари ҳамда буйруқлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади.

ЭМЮКИТИ ва клиниканинг иш соҳасига оид масалалар бўйича топшириқларини режали, шошилинч ва фавқулодда ҳолатларда бажаради.

ЎзР ССВ ЭМЮК ИТИ( НИИЭМИЗ МЗ РУз) нинг асосий фаолият йўналиши:

- ўткир ичак инфекциялари, зоонозам, паразитар касалликлар бўйича янги патогенетик концепцияларни ишлаб чиқиш;

- ҳавфли инфекцион касалликларнинг эпидемиологик мониторинг қилинишининг замонавий асосини ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистонда юқиш ҳавфи юқори бўлган касалликларнинг замонавий клиник аломатларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;

- соғлиқни сақлаш амалиётида юқумли касалликларга тўғри ташҳис қўйишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

- Ўзбекистонда юқумли касалликларнинг этиопатогенетик терапияси услубларини такомиллаштириш;

- касалликни қисқа ёки узоқ муддатли эканлигини прогнозлаш мақсадида, юқумли касалликларнинг янги математик моделини тайёрлаш.

Бугунги кунда ЎзР ССВ ЭМЮК ИТИ ТО ИТИ (НИИТО МЗ РУз) да 58 нафар ходим фаолият юритиб, улардан 23 нафари илмий ходимлар, 9 нафари фан докторлари, 15 нафари тиббиёт фанлари доктори ҳисобланади. ЎзР ССВ ЭМЮК ИТИ ТО ИТИ (НИИТО МЗ РУз) клиникасида 399 нафар ходим фаолият юритса, улардан 49 нафари олий маълумотли шифокор (улардан 7 нафари тиббиёт фанлари номзоди), 172 нафари ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари ҳисобланади. Мустақиллигимизнинг 20 йиллик даврида институтда 55 та докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

ЎзР ССВ ЭМЮК ИТИ (НИИЭМИЗ) нинг асосий илмий ва клиник муваффақиятлари

Институт ўлкадаги болалар ва TORCH инфекциялари, паразит касалликларини бошқарувчи холера, бруцеллеза, дизентерия кўринишидаги, алоҳида шигеллёз, сальмонеллезлар, қорин тифининг эпидемиология, этиология, патогенеза, клиника, диагностика, даъволаш ва профилактикаси хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади.

Ўрта Осиё ҳудудларида тан олинган“ Инсон микрорганизмларининг инфекциялари”, “Инсон микозларининг замбуруғ ўйғотувчилари мажмуаси”миллий тўпламини сақлаш, ўткир ичак итеологиясидаги шартли потогенларнинг, сурункали бактериал инфекцион касалликларини аҳамиятини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Илмий тадқиқотлардан олинган натижалар юқумли ва паразитар касалликларни даволашда ва унга ташҳис қўйишдаги янгича ёндошувларни амалиётга татбиқ этмоқда.

Институтнинг охирги илмий ютуқлари

Иммунизация таҳлили натижасига кўра, эмлаш жараёнларининг олиб боришига қарамасдан, 32% 6-8 ёшгача бўлган болалар эпидемик паротитга нисбатан мойиллиги аниқланди.

Вакцинациянинг етарли ижобий таъсирга эга эмаслиги, айрим вакциналарнинг иммунологик хусусияти пастлиги сабаб бўлиши мумкин эканлиги кўрсатилади.

Жигар ферментлар даражасининг оширишга, шунингдек иммун тизимининг сезиларлидаражада ўзгаришига олиб келувчи туберкулёз ва аскаридоз касалликларига чалинган беморларнинг юқтириш ҳавфи кучайиши исботланди.

Лямблиозани даволашда маҳаллий экдистендори воситасининг самараси исботлаб берилди.

Қорин тифида махсус антижисмларнинг юқори даражасини асословчи АСЛ к АГ S.typhi қон таркибида ва НСТ-тестеда функционал-метоболик фаоллик кўрсаткичларининг максимал ўсишига, вақти-вақти билан нейтрофилдаги қон зардобининг руҳ моддасини тезлик билан тарқалишига олиб келувчи S.typhi антигенларининг таъсирига жавобан иммуногинезларнинг амалга ошириш жараёни аниқланди.

Ўтказилган тадқиқотларимизда кўрикдан ўтказилган беморлардаги микст-инфекция, 2 ёшгача бўлган болаларда “мумтоз” энтеропатогенларнинг кам миқдорда тарқалиши, болалар орасида ротавирус инфекцияларининг юқори даражада эканлиги, унинг мавсумий аломатлари аниқланди.

Зардоб касаллигининг ривожланаётганилиги ҳақида огоҳлантиришга қаратилган зардобнинг ботулизмга қарши ишлатилиши ва шу орқали даволашнинг янги услублари тажрибадан ўтказилди.

Бугунги кунда ТО ИТИ (НИИЭМИЗ) клиникасида 206 та койка мавжуд бўлиб, у 7 та бўлимдан иборат. Улар орасидаги реанимация ва терапия, сунъий бўйрак бўлимларизамонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари, ушбу институтда диагностиканинг замонавий услублари қўлланилаётган клиник, биокимёвий, бактериологик ва иммунологик лабораториялар фаолият кўрсатмоқда. ПЦР лабораторияси ишлари ташкил этилган.

Институт ходимлари республикамиз ҳудудларида услубий ва амалий ёрдам ўтказиш йўли билан, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бўйруқларини тайёрлаш, амалий кўрсатмалар ва соғлиқни сақлаш борасида эндигина фаолият бошлаётган муассасалар учун турли зарурий ҳужжатларнинг тайёрланишига кўмак берадилар. Асосий эътибор инфекцион ва паразитар касалликларига ташҳис қўйиш ва даволашнинг янги услубларини, меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган.

Кабул килиш вахти:

Директор – душанба 1130-1330 чоршанба 1400-1600

Бош врач – пайшанба 1200-1400 шанба 1200-1400

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари –сешанба 1100-1400 жума 14001700

Низом: Низом


Ташкилот номи:  Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти
Раҳбар:  Атабеков Нурмат Сатиниязович
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заковат кўчаси, 2-уй
Телефон:  +998 (71) 243-36-05 / +998 (71) 243-36-04 / +998 (71) 243-58-53
Факс:  +998 (71) 275-66-92
E-mail:  info.niiemiz@minzdrav.uz; nazira.zagrutdinova@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.infectology.uz
PDF форматида кўчириб олиш |