Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Юридик бўлим Бош сахифа

Юридик бўлим

Раҳбар:  Муҳаммадиев Руслан Идрисович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 239-46-10

Электрон манзил:  ruslan.mahammadiev@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Жума. 15:00 дан 17:00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
юридик бўлими тўғрисидаги Низом

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги “Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисда”ги ПҚ-3052-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик бўлими вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Юридик бўлим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги(кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Юридик бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва мазкур Низомга амал қилади.

II. ЮРИДИК БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

4. Юридик бўлимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини о ширит, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

шартномавий-ҳукуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

5. Юридик бўлим ўз вазифларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) вазирликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасида:

а) вазирликда, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

б) вазирлик раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан вазирликининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган вазирликнинг қарорлари юзасидан хулосалар беради;

г) мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда вазирликининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

д) вазирликда, шунингдек тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

е) вазирликнинг бошқа тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;

ж) вазирликда бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органи тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

з) вазирликда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битами ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

и) раҳбариятга вазирлик фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;

к) вазирлик ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;

2) вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш соҳасида:

а) вазирликнинг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;

б) вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуҳуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;

в) вазирликнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;

г) экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан вазирликининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

е) тизимли равишда вазирликнинг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;

ж) вазирлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

з) вазирликка келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;

и) вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, раҳбариятга ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

к) вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;

л) вазирлик тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;

м) вазирлик тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;

3) вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:

а) вазирлик раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

б) вазирлик, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;

в) вазирлик фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;

г) зудлик билан вазирлик ахборот хизматига вазирлик веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;

д) вазирлик ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга вазирлик фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;

е) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини вазирлик тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;

4) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

а) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;

б) бошқа тузилмалар билан биргаликда вазирлик томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

г) вазирлик томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

д) вазирликнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва вазирликка нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, вазирликда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

е) тегишли тузилмалар билан биргаликда вазирликнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг микдорини камайтириш чораларини кўради;

ж) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

з) вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;

и) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;

к) бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда вазирликда мулкнинг талон-торож

килиниши. камомад ва ноитштаб чикяпитп уяпя-ж-ятпяптдиттти' 1м»ттт*к тт.^тп., — шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;

л) моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.

Вазирликнинг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

6. Юридик бўлимга ва унинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.

III. ЮРИДИК БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА

ЖАВОБГ АРЛИГИ

7. Юридик бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликка келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олиш;

вазирлик, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

раҳбарият томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли тузилма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, ҳуқуқий ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;

қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа тузилмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишланишида иштирок этиш;

вазирлик тизимига кирадиган тузилмаларда вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш;

вазирлик, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш;

вазирликда, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда ёки вазирлик томонидан ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар бериш;

талабнома-даъво тартибида вазирлик фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробардан кўп бўлмаган миқцорда мукофот олиш.

Юридик хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Юридик бўлим:

қонун ҳужжатлари билан юкланган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариши;

вазирликда, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органга, Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиттти шарт.

Юридик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. Юридик хизмат ўзи виза қўйган ҳужжатларнинг ва ўзи берган хулосаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради.

Юридик хизмат ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

IV. ЮРИДИК БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

10. Юридик бўлим олий юридик маълумотга эга бўлган юқори мал акали мутахассислар билан бутланади ҳамда бўлим бошлиғи, бош юрисконсульт ҳамда етакчи юрисконсульт лавозимларидан иборат бўлади.

Юридик бўлим ходимлари Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинади.

Юридик бўлим бошлиги лавозимига олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахе тайинланади.

Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

11. Юридик бўлим бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.

Юридик бўлимга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Юридик бўлим бошлиғи бўлмаган такдирда унинг функциясини бош юрисконсульт бажаради.

12. Юридик бўлим бошлиғи:

Юридик бўлимга умумий раҳбарликни амалга оширади, бўлим ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;

ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди;

ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек рағбатлантириш ёки уларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Юридик бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва вазирлик раҳбариятига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини Юридик бўлим фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади.

13. Юридик бўлим ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар уч йилда камида бир марта малакасини оширади ҳамда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтадилар.

14. Ҳар йили вазирлик фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликка риоя этилиши аҳволи тўғрисидаги юридик хизматнинг ҳисоботи эшитилади.

15. Юридик бўлим ходимлари мансабдор шахс ҳисобланмайди.

PDF форматида кўчириб олиш |