Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси Бош сахифа

Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси

Раҳбар:  Эшназаров Камолхўжа

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 241-86-13

Электрон манзил:  kamolhuja.eshnazarov@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба, Пайшанба, Жума 14:00 дан 18:00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш муассасалари фаолиятини
ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги “Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3052-сонли қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 714-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибий тузилмасига киради.

1.3. Бош бошқарма уз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишлари асосида амалга оширади.

II. Бош бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

2.1. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирликлар, муассасалар, жойлардаги давлат бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, республика ногиронлар жамияти, кўзи ожизлар жамияти ва карлар жамияти билан биргаликда ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга доир чора-тадбирларни янада такомиллаштиришга йўналтирилган ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялашнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган истиқбол стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялашнинг қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга йўналтирилган Қонунлар ва қонуности ҳужжатларни яратишга доир концептуал таклифларни ишлаб чиқиш;

Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий экспертиза, тиббий- ижтимоий реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий- меҳнат экспертиза комиссиялари, туманлар, туманлараро ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация килиш ва протезлаш ҳудудий марказлари;

Ногиронллиги бўлган шахслар ва кексалар учун “Мурувват” ва “Саховат” уй-интернатлари;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ташкилотларининг ҳудудий, туман (шаҳар)лардаги бўлинмалари.

2.2. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда қуйидаги функцияларни бажаради:

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини манзилли ижтимоий ҳимоялаш масалаларига дойр қонунчилик базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялашни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган янги усуллар ва ижтимоий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялашни янада кучайтириш, тиббий-меҳнат экспертиза ва реабилитация, шунингдек тиббий-ижтимоий ёрдамни такомиллаштиришга дойр давлат ва ҳудудий мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш ва уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялашни янада кучайтириш, тиббий-меҳнат экспертиза, реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг янги шакллари ва механизмларини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

давлат, жамият, диний ва хомийлик ташкилотлари ва жамғармаларни ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялашни янада кучайтириш ишларига кенг жалб этиш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатига кирувчи масалаларда фуқароларнинг ҳожатманд тоифаларига имтиёзлар ва преференциялар беришга доир ишларни мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ҳожатманд тоифаларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни ташкиллаштириш бўйича ишларни жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга ошириш;

фуқароларнинг мурожаатлари, таклифлари, ариза ва шикоятларини ўрнатилган муддатларда кўриб чиқиш;

давлат ижтимоий сиёсатининг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш, тиббий-меҳнат экспертиза, реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдам, мутахассислар малакасини оширишга доир масалалар бўйича халқаро ва республика конференциялари, семинарлари ва симпозиумлари ишида иштирок этиш;

замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқариш масалаларини ўрнатилган тартибда ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш бўйича ишларни ўрнатилган тартибда ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўзгалар парваришга муҳтож ёлғиз кексаларни аниқлаш, якка тартибдаги дастур асосида уй шароитида уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

давлат ижро органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, муассасалар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда ўзгалар парваришга муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уй шароитида ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ҳожатманд тоифалари учун зарур бўлган тиббий- ижтимоий ёрдам турларини, жумладан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлашни аниқлаш ва етказиш ишларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва

мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш;

уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионати, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйларидаги фуқароларнинг ҳожатманд тоифаларига тиббий, ижтимоий, маиший, маданий хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш;

тегишли тиббий-ижтимоий ёрдам турларини аниқлаш ва ташкиллаштириш, протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскаларга муҳтож ногиронларни, жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва бошқа муҳтож фуқароларни таъминлашни мувофиқлаштириш ва ҳисобга олиш;

жалб этилган хайрия ёрдамлари ҳисобидан тасдиқланган Рўйҳатга кирмайдиган реабилитация техник воситалари билан муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни таъминлаш ишларини амалга ошириш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада кучайтиришга йўналтирилган, давлат ва минтақавий дастурларнинг ижросини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган, ногиронлиги бўлган шахслар ва фуқароларнинг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада кучайтиришга дойр чора- тадбирларни мувофиқлаштириш.

III. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

3.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифа ва функциялар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш ва уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирларни ташкиллаштиришга йўналтирилган Қорақалпогистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соглиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш Бош бошқармаси, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий- меҳнат экспертиза тизими, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш худудий марказлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионата, “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ахборотлар, таклифлар, ҳисоботлар, таҳлиллар тайёрлаш мақсадида ўз тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлардан маълумотларни сўраб олиш;

бош бошқарма фаолиятига тегишли бўлган маълумотларни бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалардан сўраб олиш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд тоифаларини ижтимоий ҳимоялаш ва уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги давлат мақсадли дастурларининг бажарилишини таҳлил қилиш;

ҳисоботлар тузиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбарияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

3.2. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда қатъиятлик кўрсатади ва уларнинг асосланганлиги учун жавоб беради.

IV. Бош бошқарма фаолиятини ташкиллаштириш

4.1. Бош бошқарма Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига бевосита бўйсинади.

4.2. Бош бошқарманинг бошлиғи Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тайинланади ёки лавозимидан озод этилади.

4.3. Бош бошқарма бошлиғи:

бош бошқармага умумий раҳбарлик қилади, ишни ташкиллаштиради ва назоратни олиб боради;

бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажарилиши, таҳлилий ҳужжатларнинг асосланганлиги учун шахсан жавобгардир;

бош бошқарма фаолиятини мувофиқлаштиради, ходимларнинг функционал мажбуриятларини тақсимлайди ва ҳар бир ходимнинг ўзига юкланган мажбуриятларни бажарилиши бўйича шахсан жавобгарлик даражасини аниқлайди;

бош бошқарма ходимларини рағбатлантириш ёки жазолаш бўйича таклифларни тақцим этади;

бош бошқарманинг ишини такомиллаштириш бўйича раҳбариятга таклифлар тақдим этади;

мунтазам равишда бош бошқарманинг фаолияти тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирига ахборот беради.

4.4. Бош бошқарма қуйидаги тузилма бўлинмаларидан иборат бўлади:

тиббий-ижтимоий ёрдам бўлими;

ТМЭК фаолиятини мувофиқлаштириш сектори.

4.5. Бош бошқарманинг ходимлари бош бошқарма бошлиғининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;

Бош бошқарманинг ходимлари ўзларига юкланган функционал мажбуриятларга мувофиқ фаолиятларини амалга оширадилар.

4.6. Бош бошқарманинг ходимлари ўрнатилган қонунчилик тартибида шаҳодатлашдан ўтадилар.

PDF форматида кўчириб олиш |