Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК Бош сахифа

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК

Раҳбар:  Эмиль Илдарович Гимранов

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 129-00-71

Электрон манзил:  ict@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба 15:00 дан 17:00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими тўғрисидаги

НИЗОМ

1- боб. Умумий қоидалар

1. Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими (бундан кейин Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан кейин Вазирлик деб юритилади) аппарати таркибида алоҳида бўлим сифатида ташкил этилиб, Ўзбекистан Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июньдаги
ПҚ-3052-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори асосида ҳамда мазкур Низомга асосан ўз фаолиятини олиб боради.

2. Бўлим Вазирлик рахбариятига бўйсунади ҳамда унинг барча таркибий тузилмалари билан хамкорликда ишлайди.

3. Бўлим иккита штат бирлиги доирасида мутахассислар (бўлим бошлиғи ва бош мутахассис)дан иборат бўлади;

4. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президента қарорлари, фармонлари
ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирлик ва идоралар қарорлари ва фармойишлари асосида амалга оширади.

5. Бўлим Вазирлик таркибида ташкил этилади.

Бўлимнинг расмий номи:

ўзбек тилида - “Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими”;

рус тилида - “Отдел развития информационных технологий”.

II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

6. Бўлим куйидаги вазифаларни амалга оширади:

Вазирликда ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини амалга ошириш;

ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш;

Вазирликнинг барча Бош бошқарма, бошқармалар ва бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш
ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-тахлил маълумотлар билан таъминлаш;

соғлиқни сақлаш органлари ва ташкилотларининг халқаро ва маҳаллий ахборот тармоқларига уланишига кўмаклашиш;

компьютер, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари ҳамда замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

Вазирлик расмий веб-сахифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

идоравий ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини химоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хамда бошка вазирлик
ва идораларнинг тегишли булинмалари билан ахборот-коммуникация технологиялари сохасида ўзаро муносабатларни амалга ошириш;

тизимда ахборот сиёсатини юритиш.

7. Бўлимнинг функциялари куйидагилардан иборат:

Вазирликнинг барча ташкилий тузилмаларида замонавий ахборот технологияларидан, дастурий махсулотлардан ва маълумотларни кайта ишловчи воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш;

Вазирлик харажатлар сметаларида ахборот-коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш, ходимларни малакасини ошириш бўйича алохида бандлар кўрсатиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Вазирликда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш;

Вазирликнинг ахборот-коммуникация технологиялари
ва телекоммуникация тармоғини, дастурий воситалари, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш бўйича лойихаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни Вазирлик ва унга тегишли ташкилотлар тажрибасида синаб кўриш;

бўлим фаолиятининг шу кунги ва келажак дастурларини яратиш, бўлимнинг иқтисодий ва социал ривожланиш дастурларининг бажарилишини назорат қилиш;

ишлаб чиқариш санитарияси ва техника ҳавсизлиги қоидаларига асосланган меҳнат шароитлари яратувчи тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

Вазирликнинг веб-ресурларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этиш;

Вазирликнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кадрларнинг малакасини оширишнинг ва тайёрлашнинг самарали тизимларини яратиш.

8. Бўлим куйидаги ҳуқуқларга эга:

Бўлим ўзига берилган ваколатлар доирасида Вазирлик тизимига кирувчи барча ташкилот ва муассасалари АКТ бўлимларидан зарурий маълумот ва бошқа турдаги меъёрий ҳужжатларни сўраб олиш;

Вазирликнинг барча мажлис, йиғилиш ва бошқа тадбирларида қатнашиш;

Вазирлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда, Бўлимнинг олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга ошишини таъминлаш мақсадида Вазирлик тизимидаги ташкилот ва корхоналар ходимларини ҳамда бошқа корхоналарнинг юкори малакали эксперт ходимларини шартнома асосида ишга жалб қилиш;

белгиланган вазифалари доирасида Вазирлик ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг иш услубларини ўрганиш;

заруратга кўра Вазирликнинг бошқармалари, бўлимлари, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мутасадди мутахассисларини идорада кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига жалб қилиш;

АКТни ривожлантириш бўйича шартномалар тузиш, аппарат
ва дастурий воситалари олди-сотди амаллари ва бошка келишувларни амалга оширишда иштирок этиш;

АКТ ва замонавий ахборот технологиялари ярмаркаларида
ва кўргазмаларида иштирок этиш;

9. Бўлим қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

Вазирликнинг иш тартибига риоя қилиш;

Вазирлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ва келган ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;

ушбу хужжатда келтирилган барча вазифаларни тўлақонли бажариш;

Бўлим ўзининг зиммасига юклатилгаи вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга жавобгардир.

III. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

10. Бўлимга Вазирлик раҳбари буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлагтириш вазирлиги билан келишув асосида лавозимга тайинланади.

11. Бўлим бошлиғи:

мазкур ҳужжатда кўрсатилган ва кейинчалик юклатиладиган вазифаларнинг ижроси учун шахсан жавоб беради;

Бўлим бошлиғи ички мехнат тартиби ва мехнат интизоми коидаларига риоя килади;

Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Вазирлик раҳбарининг буйруқлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, мазкур Низом, иш режаси, жамоа ва мехнат шартномалари, лавозим йуриқномасининг бажарилишини назорат қилади;

Вазирлик миқъёсида йирик муаммо ва масалалар кўриладиган йиғилишларда иштирок этади, муаммолар ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўз ваколат доирасида кадрларни танлайди ва таклифларни рахбариятга тақдим қилади;

ходимларнинг лавозим йурикномаларини ишлаб чиқади
ва компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича таклифларни идора рахбариятга тасдиқлашга киритади;

Вазирлик раҳбариятининг топшириқлари ижросини таъминлайди;

Бўлим бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

12. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга асосан олиб боради.

Бўлимда мунтазам равишда йиғилиш ва ўқув семинарлари ўтказилиши, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилишини назорат қилиш, кейинги мўлжалланган ишлар ва топшириқларни белгилаб олиш, ушбу йиғилишларга ва ўқув семинарларига Вазирлик таркибдаги бошқарма ва тизимдаги АКТ бўлим бошлиқлари таклиф этилиши ва ваколати доирасида Бўлим томонидан тегишли топшириқлар берилиши мумкин.

Лозим ҳолларда ҳар ойда олиб борилган фаолият натижалари юзасидан Бўлим Вазирлик раҳбариятига ахборот такдим этади.

PDF форматида кўчириб олиш |