Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси Бош сахифа

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

Раҳбар:  Бехзод Т. Эргашев

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 239-42-66

Электрон манзил:  bekhzod.ergashev@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Душанба, Пайшанба, Жума 14:00 дан 18:00гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг

Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бош бошқармаси

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январида №18 сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқарувни фаоллаштириш тўғриси” даги Қарори, 2007 йил 7 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада тиббий муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”, 2009 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги” Қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

2. Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бош бошқармаси (кейинчалик матнда –Бош бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг структуравий тузилмаси ҳисобланади.

3. Бош бошқарма ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, Ўбекистон Республикаси Олий Мажлис палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Бўйруқ ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги кенгашининг бўруқ ва кўрсатмалари, шунингдек ушбу Низом орқали олиб борилади

4. Бош бошқарманинг таркибида қўйидаги бўлимлар мавжуд:

Бухгалтерлик ва ҳисобот бўлими;

Соғлиқни сақлаш прогнозлаш, ривожлантириш ва молиялаштириш бўлими;

Бюжет воситаларидан мақсадли фойдаланишни таҳлил ва назорат қилиш бўлими.

II. Бош бошқарманинг вазифа ва фаолияти

5. Бош бошқарманинг асосий вазифалари:

-Республика соғлиқни сақлаш тизимида барча иқтисодий, молиявий масалалар бўйича ташкилий-услубий қўлланмаларни амалга ошириш;

- соғлиқни сақлаш тизимидаги хўжалик ташкилотлари фаолиятини иқтисодий ва молиявий мувофиқлаштириш;

- бошқарув фаолиятиги тегишли бўлган молия, штат меъёри, ойлик маоши, меҳнат ва соғлиқни сақлаш иқтисоди масалалари бўйича кўрсатмалар, услубий қўлланмалар ва бошқа турдаги директив ҳужжатларни ишлаб чиқариш ва республика соғлиқни сақлаш идора ва муассасаларига етказиш;

- республика бюджетига кирувчи соғлиқни сақлаш республика муассасалари, илмий-тадқиқот институлари, олий ўқув масканлари, тиббий академик лицейларни молиялаштириш;

- соғлиқни сақлаш бўйича бюджет йиғмасини ташкиллаштириш ва уни молия Вазирлигига тақдим этиш;

-соғлиқни сақлаш тизимида Давлат дастурлари бўйича ислоҳ қилиниши кўриб чиқилган соғлиқни сақлаш муассасаларини босқичма-босқич янги тизимга ўтишини молиялаштириш;

- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия Вазирликларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги хўжалик ҳисобидаги муассасаларнинг фаолияти бўйича ва умуман соғлиқни сақлаш бюджети бўйича меъёрий харажатлар кўрсаткичлари бўйича муҳокамалар олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш;

6. Бош бошқарма ўзига қўйилган вазифаларга мувофиқ қўйидагиларни амалга оширади:

Вазирлик тизимида иқтисодий, молия ва бухгалтерия ишларини ташкиллаштиради.

Давлат бюджети маблағлари асосида юритиладиган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ва республикада соғлиқни сақлаш бўйича фаолият кўрсатаётган муассасаларининг молиявий чиқимларини таъминлайди, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган ишчилар меҳнатини меъёрлаштириш ва меҳнат ҳаққини тўғри ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқарувнинг ҳудудий идорлари, республика муассасалари ва ташкилотларида бюджет маблағларидан тўғри ва самарали фойдаланаётганликларини назоратга олиб, мунтазам таҳлил ва мониторинг қилиб боради.

Соғлиқни сақлаш бўйича истиқболли дастурларни молиялаштириш учун давлат, жамоатчилик, хайрия ташкилотлари ва жамғармалари, корхона ва бошқа турдаги ташкилотлар билан бирга ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.

Аҳолини саломатлигини сақлаш бўйича истиқболли дастурларни амалга ошириш учун ажратилган молиявий бюджет маблағларини бошқаради.

Республика бюджетида мавжуд соғлиқни сақлаш республика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, тиббиёт академик лицейларининг молиялаштирилишини амалга оширади;

Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмини амалга ошириб, тизимни ислоҳ қилиш Давлат дастурига киритилган соғлиқни сақлаш муассасаларини босқичма-босқич янги молиялаштириш тизимига ўтказиш табирларини амалга оширади.

Иқтисод, молия соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият олиб бораётган ишчиларнинг меҳнат ҳақлари масалалари бўйича концепциялар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади.

Бошқарма тузилмалари ва бўлимлари орасидаги иқтисодий ўзаро муносабатни ривожлантиришда иштирок этиб, бошқарманинг иқтисодий қуролларидан фойдаланади.

Аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ соғлиқни сақлаш тармоғини ривожлантириш йўлини, мавжуд меҳнат ҳаққи шароитларини, республика соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар ва вилоят идорларининг молия воситаларидан фойдаланиш жараёнларини таҳлил қилади.

Соғлиқни сақлаш бўйича фаолият олиб бораётган ташкилотларни (тиббий суғурта, хусусийлаштириш ва бошқалар) илғор услуб ва принциплар асосида ривожлантиришга ёрдам берувчи бошқарув ва иқтисодий тузилмани шакллантиришда иштирок этади.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг иқтисодий тизими, ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган ишчилар меҳнат маошлари, молиялаштиришнинг штатли меъёрлари бўйича маслаҳатлар беради.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш масалалари бўйича тадбирларни тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш идорлари ва муассасаларидаги иқтисодчи ва молия соҳасидаги кадрларини малакаларини оширишга ва соҳани янада такомиллаштиришга кўмаклашади.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги Республика муассасаларида бухгалтерлик ҳисобини ташкиллаштиради ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади.

Республика бошқарувига қарашли муассасаларнинг ойлик, квартал, йиллик чиқимлар ҳисоботини қабул қилиш, тўплаш ва Молия Вазирлиги ва Давлат бюжетига топширишни таъминлайди.

Натижалар бўйича республика муассасаларидан олинган ҳисоботлар тўпламини таҳлил қилади ва зарурият тўғилганда хулосалайди ва тавсиялар беради.

Бухгалтерлик фаолияти ва ҳисобот, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасида унинг ролини оширишга хизмат қилган илғор тажрибаларни такомиллаштириш бўйича семинар ва йиғилишлар ўтказади.

Соғлиқни сақлаш, меҳнат, иш ҳаққи, штатларни тақсимлаш, молиялаштириш, бухгалтерлик ҳисоби, ҳисобот тайёрлаш ва бошқа бошқарув фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича йўлланмалар, қўлланмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади.

Марказий аппарат ходимларини иш ҳаққи, нафақа ва иш хизматлари бўйича чиқимлари билан таъминлайди ва бухгалтерлик ҳисоб-китобларини ўз вақтида тайёрлайди.

Республика идоралари учун бош бухгалтерлик лавозимини танлаб олади, шунингдек ҳисоб-китоб бўйича фаолият юритувчи ишчилар малакасини ошириш бўйича мунтазам чора тадбирлар кўради.

Ўрнатилган тартибда ишдан чиққан буюм ва жиҳозларни рўйхатдан чиқариш, ишончсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ундириш бўйича чора тадбирлар кўради

III. Бош бошқарма ҳуқулари, мажбурият ва жавобгарлиги

7. Бош бошқарма ўз олдига қўйилган мақсад ва юклатилган вазифаларга эришиш учун қонунда белгиланган тарзда қўйидаги ҳуқуқларга эга:

Республика соғлиқни сақлаш ташкилотлари, корхоналари, муассасалар ва бошқарув идораларидаги иқтисодий фаолиятга оид соғлиқни сақлаш Вазирлигининг кенгашлари, мажлисларида, селектор йиғилишларида иштирок этиш, уларни таҳлил этиш ва назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига молия, штат меъёрлари, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақлари, уларни рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар беради.

Соғлиқни сақлаш тасарруфидаги ташкилотларни ривожлантиришга хизмат қилувчи бошқарув, иқтисодий тузилмалар ва бошқарувни тўғри шакллантириш бўйича истиқболли услублар ва қоидаларни шакллантиришда иштирок этади.

Соғлиқни сақлаш бўйича фаолият олиб бораётган идорлар, муассасаларнинг вакиллари иштирокида иқтисодиёт бўйича кенгашлар ташкиллаштиради ва уларнинг фаолиятлари ҳақида баҳс-музокаралар юритади.

Ўз фаолияти жараёнида турли концепцияларни, услубий қўлланмалар, кўрсатма материалларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали мутахассисларни, соғлиқни сақлаш республика муассасалари ва вилоят идораларида фаолият юритадиган техник ходимларни жалб қилади.

Иқтисодий фаолият жараёнида Бош бошқарма зиммасига юклатилган зарурий вазифаларни ижро этиш учун соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасаларидан ўрнатилган тартибда маълумот сўрайди ва уларни йиғади.

8. Бош бошқарма мажбуриятлари:

Соҳадаги иқтисодий ҳолатни таҳлил қилиб, соғлиқни сақлаш тармоғи тузилмаларида мувозанатни издан чиқиши ва номутаносибликни аниқлайди ва уларни соғлиқни сақлаш Вазирлигига, шунингдек юқори идорларга тақдим этади;

Соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув, молия ва меҳнат қонунчилиги тузилмаси, шунингдек асосий қонун қоидалари бўйича қонунлар, республикадаги директив идорларнинг фармон ва бўруқлари лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Республика соғлиқни сақлаш муассасаларида бошқарув, молия ва иш ҳаққи масалалари бўйича услубий ҳужжатлар, қўлланмалар,тавсиялар ишлаб чиқади.

Соғлиқни сақлаш идорлари ва муассасалари ва умуман шу соҳада хизмат қилаётган ташкилотларнинг молиявий таъминоти бўйича юзага келган муаммоларни ҳал қилади.

Соғлиқни сақлаш тизимининг ислоҳ қилиниши бўйича, ўз ваколати доирасида Давлат дастурларининг ижросини таъминлашда, соҳада фаолият кўрсатаётган идора ва муассасаларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатадаи.

Назорат, мониторинг қилиш ва кузатувлар жараёнида аниқланган камчилик ва хатоларни бартраф этиш учун доимий текширувни амалга оширади.

Тиббиёт ходимларининг иш ҳақлари тизимини такомиллаштириш бўйича мониторингни амалга оширади.

Бюджет таснифи, параграфлари ва гуруҳлари бўйича соғлиқни сақлаш республика бюджети тизимини ўз вақтида ташкиллаштиради.

Ўзбекистон Республикаси молия Вазирлигига тасдиқлатиш ва рўйхатга олиш учун топшириладиган харажатлар сметасининг тўғрилигини назорат қилади.

Кўрсатилган хизматдан тушган маблағлардан ташкил топган бюджет назоратини амалга оширади ва соғлиқни сақлаш бўйича фаолият юритаётган муасссаларга амалий ёрдам кўрсатади.

9. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Бош бошқарма қўйидаги маъсулияга эга:

- соғлиқни сақлаш Вазирлиги раҳбарияти топшириқларини ўз вақтида аъло даражада бажариш;

- кўрсатилган тиббий ёрдамнинг ҳажмига мувофиқ харажатлар гуруҳлари бўйича молиялаштириш маблағи миқфдори назоратини ўз вақтида тузиш ва соғлиқни сақлаш таркибидаги идораларга етказиш;

- соғлиқни сақлаш Вазирлигининг марказий аппарати бухгалтерлик ҳисоботларини тайёрлаш, бухгалтерлик ҳисоб-китодаларини юритиш ва бюжет ёки ташқи бюжет тушумларининг пулли ва моддий қийматдаги нарсалардан мақсадли фойдаланишини назоратга олиш;

-бухгалтерлик ҳисоботлари ва балансларни ўз вақтида, ишончли тарзда топшириш учун, республикадаги соғлиқни сақлаш бўйича фаолият олиб бораётган ташкилотларни Давлат статистика ҳисоботларига топшириш меъёрлари бўйича кўриб чиқилган зарурий ҳужжатлар намуналар, бланклар билан таъминлаш;

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги республика муассасаларининг бухгалтерлик ҳисоботларини ўз вақтида молия Вазирлигига топшириш;

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ходимларини қонунда ўрнатилган тартибда маошлари, мукофотлар, меҳнат сафари харажатлари ва бошқа тўловлар билан таъминлаш.

PDF форматида кўчириб олиш |