Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ташкилий-назорат бошқармаси Бош сахифа

Ташкилий-назорат бошқармаси

Раҳбар:  Таджиев Хайрулло Канимкулович

Манзил:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 12

Телефонлар:  +998 (71) 241-03-05 (бошлиқ)
+998 (71) 241-17-12 (факс)
+998 (71) 239-47-23 (бошлиқ ўринбосари)

Электрон манзил:  khayrulla.tadjiev@minzdrav.uz , asilbek.ahmadjonuv@minzdrav.uz

Қабул кунлари:  Пайшанба 16.00 дан 18.00 гача

Умумий қоидлар: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Назорат инспекциясининг Низоми

I. Умумий қоидалар

1. Назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади ва бевосита ЎзбекистонРеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари бўлади, улар бошқарувнинг вертикал тизимига эга бўладилар ва ўз фаолиятида бевосита Назорат инспекцияси бошлиғига бўйсунадилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Мазкур Низом талабларига амал қилади.

II. Назорат инспекциясининг асосий вазифалари

4. Қуйидагилар Назорат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, маблағ билан таъминланиш манбаларидан қатъий назар даволаш-профилактика, тиббий- ижтимоий ва санитария муассасалари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари мансабдор шахслари ва тиббиёт ходимлари томонидан коррупция ва лавозимини суистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли Қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларида ижро интизомини назорат қилиш ишларини ташкиллаштириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жалб этилган маблағлар хисобига молиялаштириладиган даволаш-профилактика ва санитария муассасаларида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани харид қилиш, тарқатиш ҳамда мақсадли фойдаланиш устидан назоратни ташкил қилиш;

амалдаги қонунчиликни бузаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими раҳбарлари ва тиббиёт ходимларини моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таклифлар киритиш.

III. Назорат инспекциясининг функциялари

5. Назорат инспекцияси ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларининг аҳолининг малакали тиббий хизмат олиш бўйича конституцион ҳуқуқларига ҳамда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши масалалари юзасидан ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга доир фаолиятини назорат қилиш ва текшириш;

тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига ўз вақтида малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини устидан назорат қилиш;

давлат бюджета маблаглари хисобига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ташкилотлари томонидан йўлланмалар тўғри берилишини ва тасдиқланган тиббий ёрдам сифати стандартларига мувофиқ ёрдам

кўрсатилишини назорат қилиш;

Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган режали текширишлар дастурига мувофиқ бирламчи тиббий-санитария муассасалари, шунингдек врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилган мониторинг гуруҳлари фаолиятини назорат қилиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларида ижро интизомини назорат қилиш ишларини олиб бориш;

соғлиқни сақлаш органлари фаолиятида бюрократизм ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш, инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилинишини таъминлайдиган соғлиқнисақлаш тизимини бошқаришнинг жаҳон амалиётада синовдан ўтказилган замонавий усулларини жорий этиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасалари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-харакатлари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказиш;

соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари ходимлари томонидан ижро интизомининг бузилиши ёхуд соғлиқни сақлаш органи ва муассасаси ходими деган номга доғ туширувчи номуносиб, шунингдек ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилиши ҳолатлари юзасидан хизмат текширувлари ўтказиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника сотиб олиш, тарқатиш ва улардан мақсадли фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан, шу жумладан фавқулодда, назоратни амалга ошириш;

текширишлар чоғида фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш масалаларидаги бузилишлардан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан хизмат текширувлари натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқнисақлаш вазирини хабардор қилиш;

Назорат инспекцияси фаолиятига доир буйруқлар лойиҳаларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилмаган соғлиқнисақлаш масъул ходимларини интизомий, маъмурий ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.

IV. Назорат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6. Назорат инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг топшириғига ёки тасдиқланган иш режасига мувофиқ, инспекция гурухдарини соҳага оид мутахассисларни жалб этган ҳолда соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши масалалари бўйича текширишлар ўтказиш учун юбориш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органларида, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларида уларнинг фаолиятига тааллуқли бўлган ҳужжатларни текшириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қонун хужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президента ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

ўзларига юкланган вазифаларни бажариш чоғида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларининг барча биноларига, белгиланган кириш тартибига риоя қилган ҳолда, қаршиликсиз кириш;

Соғлиқни сакдаш вазирлиги бошқарув органлари, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларининг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларидан қонунчилик талабларининг бузилиши бўйича ёзма тушунтирипшар олиш;

зарурат бўлганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда, бошқа таркибий бўлинмалар мутахассисларини текширишларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъати ҳужжатларини ва вазирлик буйруқларини тайёрлашда қатнашиш учун жалб этиш.

7. Назорат инспекцияси қуйидагиларга мажбурдир:

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, бошқа қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларини бажариш;

давлат сирига ва амалга оширилаётган ишларнинг махфийлик режимига, ўтказилаётган текшириш ва тафтишларнинг ошкор қилинмаслигига қатъиян риоя этиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув органлари, текширилаётган даволаш- профилактика, тиббий-ижтимоий ва санитария муассасаларининг фаолиятини малакали, холисона, асосли баҳоланишини таъминлаш.

V. Назорат инспекцияси ишларини ташкил этиш

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси таркиби инспекциянинг ташкилий тузилмасига асосан олий тиббий, фармацевтик ва юридик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.

9. Назорат инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради.

10. Назорат инспекцияси ходимлари инспекция бошлиғининг такдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланадиган йиллик иш режа ва режадан ташқари текширишларга асосан амалга оширади.

12. Назорат инспекцияси ходимларини аттестациядан ўтказиш икки йилда камида бир марта амалга оширилади. Аттестацияни ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири белгилайди.

VI. Назорат инспекцияси ходимларининг жавобгарлиги

13. Назорат инспекцияси ходимлари лавозим қонунбузилишлари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.

PDF форматида кўчириб олиш |