О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Аттестация Главная

Эндокринология



Эндокринология

Билет 1

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият тенгилмас куч" асаринингмазмун моҳиятини тушунтирибберинг.
  2. Гипоталамо-гипофизар тизим анатомия ва физиологияси.
  3. Йод етишмовчилиги холати. Профилактика турлари.
  4. 1 туркандли диабет. Этиология. Патогенез. Клиника. Даволаш.
  5. Бемор N. 35 ёшда. Вазни 89 кг, буйи 158 см. Биринчи маротаба огиз куриши, чанкаш, куп пешобга чикиш, кувватсизликка шикоят килиб мурожаат этди. Нахорги гликемияси 8,2 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 13,4 ммоль/л. HbA1c - 11% . Клиник диагноз куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин. Кандли диабетнинг асоратларини аниклаш учун кушимча текширув режаси ишлаб чикилсин.

Билет 2

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарида "Оммавий маданият" тўғрисида билдирилган фикрлар нималар?
  2. Акромегалия.Этиология. Патогенез. Клиника. Даволаш.
  3. Тугма гипотиреоз. Даволаш. Даволаш максадлари.
  4. 2 туркандли диабет. Даволаш максадлари.
  5. Бемор К. 29 ёш. Шикоятлари: буйин сохасида оғриқ, ютишни қийинлиги, оғриқларни пастки жаг ва кулокка узатилиши, тана хароратини 39 С гача кутарилиши. Кўрувда: буйин сохасини гиперемияси ва шиши, қалқонсимон без пальпацияда оғриқли. Анамнездан: 3 хафта олдин грипп ўтказган. Тахминий ташхисингиз. Қайси дори воситасини тавсия этасиз? Қон лейкоформуласидаги ўзгаришларни кўрсатинг.

Билет 3

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида белгиланган дастурий йўналишлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапириб беринг.
  2. Усиш гормони етишмовчилиги.Ташхислаш. Текширув алгоритми. Даволаш.
  3. Кандли диабетни ташхислаш. Углевод алмашинуви эрта бузилишини ташхислаш.
  4. Диффуз токсик букок. Этиология. Патогенез. Клиника. Даволаш.
  5. Бемор С., 47 ёш. Шикоятлари: озиш, чанқаш, кўнгил айнаши, холсизлик, суякларда оғриқ. Объектив: бемор озгин, териси нормал намликда, болдир мушаклари атрофияси, кўкрак кафаси деформацияси кузатилади. Ўпкада везикуляр нафас. Юрак тонлари ритмик, пульс 74 та минутиг Қорин юмшок, эпигастрал сохада оғриқли. Беморда "урдак юриши", қабзият кузатилади. Анализдан: гемоглобин -100 г/л., СОЭ - 18 мм/ч, қонда қанд миқдори - 4,8 ммоль/л, қонда кальций миқдори- 3,5 ммоль/л (норма 2,1-3,0). Умуртка рентгенограммасида остеопороз. Қалқон олди бези УТТда - шу без гиперплазияси. Сизнинг ташхисингиз. Текшириш ва даволаш режаси.

Билет 4

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" асарида қандай муаммолар илгари сурилган?
  2. Гипофиз орка булаги гормонлари. Кандсиз диабет.Сабаблари. Ташхислаш. Даволаш.
  3. 2 туркандли диабет. Кандни пасайтирувчи дори препаратлар билан даволаш.
  4. Тухумдон поликистози синдроми. Ташхислаш. Даволаш.
  5. Қабулхонада 28 ёшли бемор бош оғриғи, юз тузилишининг ўзгариши , кўришнинг бузилиши , оёқ-қўл панжаларинг катталашувига шикоят қилиб тушган. Анамнезида касаллик 7 йилдан бери борлиги аниқланди. Беморга қандай тахминий ташҳис қўйиш мумкин? Ушбу беморга қайси ташҳис усулини қўллаш мумкин? Ушбу беморда гипофиз ўсмаси аниқланди. Бу ҳолатда қайси дори воситасини қўллайсиз?

Билет 5

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятдат мафкуравий бўшлиққа йўл йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.
  2. Пролактин. Биологик таъсири.
  3. Тугма гипотиреоз. Даволаш. Даволаш максадлари.
  4. Сурункали буйрак усти бези етишмовчилиги. (СБУЕ). Клиника. Даволаш.
  5. Бемор 8 ёш 2йилдан бери қандли диабет билан касал. 26 ЕД инсулин суткага қабул қилади. Булимга хушсиз холда тушди. Объектив: Териси нам, мушаклар тонуси ошган. Пульс 98 та 1 минутда, АД 95/ 60 мм рт. ст. Юрак тонлари аниқ, нафас олиш сони 20та 1 минутда, ритмик. Тили нам, менингиал симптомлар йук. Диагноз. Бу ҳолатдан чиқариш тадбирига кирадиган текширув ва даволаш ишлар.

Билет 6

  1. "Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори" асарида таълим сохасини ислох қилишнинг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?
  2. Гиперпролактинемия синдроми.Сабаблари. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Диффуз токсик букок.Клиника.Даволаш. Асорати.
  4. Иценко-Кушинг синдроми.Ташхислаш. Клиника.Даволаш.
  5. 32 ёшли бемор аёл холсизлик, иш қобилиятини пасайиши, озиш, қабзият, хайз циклининиг бузилишига шикоят қилган. Териси қуруқ, оқимтир. АҚБ 90/70 мм сим. ус., пульси 1 мин 60 т Қонда ТТГ, АКТГ, ФСГ, ЛГ камайган. Анамнезида бемор грипп касаллигини ўтказган. Сизнинг тахминий ташхисингиз. Ушбу ҳолатда қайси қўшимча текширувни ўтказиш керак? Медикаментоз терапияни танланг.

Билет 7

  1. Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган тахдидларни айтиб беринг.
  2. Калконсимон безнинг анатомия ва физиологияси. Тиреоид гормонлар биосинтези.
  3. Пубертат-юношеский диспитуитаризм. Клиника. Ташхислаш. Даволаш.
  4. 2 туркандли диабет. Замонавий даволаш алгоритми (ADA, EASD, 2012).
  5. Бемор қабулига 40 ешли эркак қуйидаги шикоятлар билан келди: тана вазнини ошиб кетиши, апатия, соч тўқилиши. Кўрикда қориннинг пастки соҳасида тўқ қизил рангли чизиқлар аниқланди. Умуртқа поғонаси рентгенографиясида остеопороз , УТТда 2 томонлама буйрак усти бези гиперплазияси аниқланди. Қонда АКТГ ва кортизол миқдори юқори. Сизнинг тахминий ташхизингиз. Қандай қўшимча текшириш усулини танлайсиз? Медикаментоз терапия учун қандай дори воситани танлайсиз?

Билет 8

  1. Мамлакат сиёсий хаётини эркинлаштиришни нима тушунасиз?
  2. Семизлик. Таснифлаш.Текшириш методлари.Даволаш.
  3. Гиперпаратиреоз.Этиология. Патогенез. Клиника. Даволаш.
  4. Инсулинотерапия. Инсулин турлари, схема. Инсулинотерапия асорати.
  5. Қабулхонада 18 ёшли исмли эркак бемор бўйнинг пастлигига шикоят қилди. Объектив текширилганда бўйи- 128 см , вазни- 29 кг. Тана тузилиши мутаносиб, тери қоплами оқарган, қуруқ, иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши орқада қолган. Қонда СТГ миқдори пасайган. Сизнинг тахминий ташхисингиз. Беморни даволаш учун қайси текширувни амалга ошириш зарур? Беморга қайси дори воситасини тавсия этасиз?

Билет 9

  1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида" янги тахрирдаги қонуни қачон қабул қилинган ва ундаги ўзгаришларнималардан иборат.
  2. Буш турк эгари синдроми. Клиник куриниши.Даволаш.
  3. Тугмагипотиреоз. Ташхислаш.Скрининг принциплари.
  4. Альдостерома. Клиника.Ташхислаш. Даволаш.
  5. 28 ёшли аёл қуйидаги шикоятлар билан келди: озиб кетиш, бош оғриғи, қабзият, дисменорея. Касаллик сўнгги туғриқ билан боғлиқ, клиникада бемордан қон кетган. Кўздан кечирганда тери қуруқ, дагал, мушаклар атрофияланган, ЭКГда брадикардия, тишчалар вольтажи паст. Сизнинг тахминий ташҳисингиз. Нимага асосланиб сиз ушбу ташҳисни қўйдингиз? Медикаментоз терапия тавсия этинг.

Билет 10

  1. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчалари мохияти ва мазмуни.
  2. Гипофизни гонадотроп гормонлари. Биологик таъсири.
  3. Диффуз токсик букок. Этиология. Патогенез. Клиника. Даволаш.
  4. Иценко-Кушингсиндроми. Катта ва кичик дексаметазонли синамалар.
  5. Бемор N. 56 ёшда. КД 2 тури 8 йилдан бери. Буйи 170 см, вазни 86 кг. Нахорги гликемияси 6,3 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 10,1 ммоль/л. HbA1c 11,5%. АКБ 145/80 мм.сим.уст. Пульс 78 та. Препролифератив ретинопатия. Протеинурия (0,033-----0,66‰). Диабетик полинейропатия оёкларда. Клиник диагноз куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин.

Билет 11

  1. Ўзбекистон Республикаси рамзлари байроқ, герб ва гимн қачон қабул қилинган ва уларни мазмун мохиятини тушунтириб беринг.
  2. Тиреотроп гормон. Биологик таъсири.
  3. Фосфор-кальций алмашинувини бузилиши. Гипопаратиреоз.Ташхислаш.Даволаш.
  4. Диабетик ретинопатия.Боскичлари. Лазерокоагуляцияга курсатма.
  5. 32 ёшли бемор қуйидагиларга шикоят қилади: оғиз бўшлиғи куришига, чанқаш, сийдик ажратишни кучайиши (15-20 л). Шикоятлар гипофизни трансфеноидал аденоэктомиясидан сўнг юзага келган. Сизнинг тахминий ташҳисингиз. Сизнинг ташҳисингизни эътироф этиш учун қайси текшириш усулидан фойдаланиш зарур? Ушбу касалликни қандай турларини биласиз?

Билет 12

  1. Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлис қандай орган?
  2. Гипофиз олдинги булаги гормонлари. Гормонларни таснифлаш. Текширувметодлари.
  3. Хомиладорларда диффуз токсик букок.Даволаш принциплари. Терапия максадлари.
  4. 1 туркандли диабет. Инсулинотерапия.Дозани хисоблаш.
  5. Бемор З. 38 ёш. Шикоятлари 1 йилда 34 кг дан вазн ортиши. Грипп ўтказгандан кейин иштахани баландлиги, бош оғриғи, оғиз қуриши, чанқаш, пешобга тез чиқиш безовта қилади. Кўрикда: андроид турдаги семизлик, танада тук қўнғир рангдаги стриялар, юзи ойсимон, АКБ 150/90 мм.сим.уст. Сизнинг тахминий ташҳисингиз. Берилган патологиядаги гормонал ўзгаришни кўрсатинг. Қайси дори воситаси қўлланилади?

Билет 13

  1. Олий мажлиснинг Сенат ва қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.
  2. Иценко-Кушинг касаллиги.Ташхислаш. Даволаш.
  3. Уткирва нимуткир тиреоидитлар.Киёсий ташхислаш. Даволаш.
  4. Диабетик тупик синдроми.Таснифлаш. Даволаш.
  5. Бемор 16 ёш. Шикоятлари - буйи пастлиги. Объектив: буйи 112см, вазни 35 кг, иккиламчи жинсий белгилар, менструал цикл йўқ. Ақлий ривожланиш ёшига мос. Тана тузилиши пропорционал. Қонда СТГ, ИФР- 1 пасайган. Сизнинг тахминий ташҳисингиз. Қандай текширувлар ўтказилади? Ушбу ҳолатда қайси препарат қўлланилади?

Билет 14

  1. Хуқуқий давлатга хос бўлган белгилар нималардан иборат.
  2. Эркакларда ЛГ ва ФСГни биологик таъсири.
  3. Йод етишмовчилиги касаллиги. Тугунли букок.Ташхислаш. Даволаш.
  4. Кандли диабет эпидемиологияси, ташхислашва таснифлаш.
  5. Бемор 41 ёш, шикояти: қалқонсимон без катталашишига, бўғилишига. Бир йилдан бери ўзини бемор деб билади. Обеъктив: ҳолати қониқарли, тери қопламалари намлиги норма, пульс минутига 80 та, ритмик, қалқонсимон без 2- даражагача катталашган, зичлашган, оғриқсиз. Диагноз. Диагнозни тасдиқлаш учун қайси текширув усуллари қўлланилади? Даволаш тактикаси.

Билет 15

  1. Сиёсий партия деганда нимани тушунасиз ва унинг жамиятдаги ўрни қандай?
  2. Аёлларда ЛГ ва ФСГни биологик таъсири.
  3. Калконсимон олди бези анатомия ва физиологияси. Кальций алмашинуви регуляцияси.
  4. 2 тур кандли диабет. Замонавий даволаш алгоритми (ADA, EASD, 2012).
  5. 18 ёшли бемор интенсив терапия бўлимига хушсиз ҳолатда госпитализация қилинди. У ерда кетоацидотик кома аниқланди. Бемор коматоз ҳолатдан чиқарилди. Бир хафта давомида наҳорга гликемия 5,5-6,0 ммоль/л, кун давомида 7,8-12,0ммоль/л атрофида сақланиб турибди. Беморга хар 6 соатда 12ЕД, 16ЕД, 8ЕД, 6ЕД қисқа таъсирдаги инсулин қилиняпти. Сизнинг ташҳисингиз. Даволаш. Бу комадан чиқариш учун қандай инсулин қўлланилади?

Билет 16

  1. Кўппартиявийлик тушунчасини изохлаб беринг.
  2. Усиш гормони. Биологик таъсири.
  3. Йод етишмовчилиги касаллиги. Хавф группалари. Йодни исътемол килиш нормаси. Профилактика.
  4. Диабетик полинейропатия. Патогенез. Клиник белгилари. Оёк сезувчанлигини бахолаш.
  5. 29 ёшли аёлда хуружсимон АКБ 220/120 мм.с.уст.га кўтарилиши юрак тез уриши, терлаш, қалтираш ва ўлим хавфи борлиги. Хуруж кўп миқдорда рангсиз сийдик ажралиши билан тугайди. Хуруж пайтида қондаги қанд миқдори 12 ммоль/л. Сизнинг ташҳисингиз. Диагнозни тасдиқлаш учун керакли текширишлар. Ушбу ҳолатда қайси гипотензив препаратлар қўлланилади?

Билет 17

  1. Маънавий - маърифий ишлар самарадорлиги нимага қараб бахоланади?
  2. Адренокортикотроп гормон. Биологик таъсири.
  3. 1 ва 2 тур кандли диабетда ташхислаш ва даволаш максадлари.
  4. АИТ.Этиопатогенези. Клиникаси. Курсаткичлари. Даволаш.
  5. 15 мг преднизолонни эрталаб нахорга қабул қиладиган Аддисон касаллиги билан хасталанган эркакда эпигастрий соҳасида тортувчи оғриқлар, зарда қайнаши, ич келишини бузилиши белгилари пайдо бўлди. Пальпациясида эпигастрий соҳаси оғриқли. Врач қандай хатога йўл қўйган? Беморда қандай асорат кузатилган? Ташҳисни тасдиқлаш учун нима қилиш керак?

Билет 18

  1. Ёшларда мафкуравий иммунитетн шакллантиршда қандай маънавий - маърифий ишларни ташкил этиш керак.
  2. Буш турк эгари синдроми. Этиология. Патогенез.
  3. Фосфор-кальций алмашинуви. Гиперпаратиреоз.Таснифлаш. Даволашметодлари.
  4. Диабетик тупик синдроми.Таснифлаш.Даволаш принциплари.
  5. 34 ёшли эркакда юқори А/Б 190/110 мм.с.уст. аниқланди, КТда ўнг буйрак усти безининг тугунчали гиперплазияси ва сийдикни ишқорий рекцияси аниқланди. Қандай касаллик хақида ўйлаш мумкин? Ташҳисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар зарур. Қандай оддий диагностик синама ўтказиш мумкин?

Билет 19

  1. Ёшларнинг маънавий, эстетик эхтиёжлари ва уларни шакллантирувчи омиллар нималардан иборат?
  2. Симмондс-Шихана синдроми. Этиологияси. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.
  3. Гипотиреоз ва хомиладорлик. Даволаш. Терапия максадлари.
  4. 2 тур кандли диабет. Замонавий даволаш алгоритми (ADA, EASD, 2012).
  5. 36 ёшли бемор холсизлик, кўп терлаш, тана оғирлигини камайиши шикоятлари билан келди. Объектив: ахволи қоникарли, юз, кафт чизиклари корамтир, аппендэктомиядан кейинги чандиқ қорайган, шиллиқ қаватларда қора-кулранг кўринишдаги кора доглар. Пульс 80 та, АКБ 90/60 мм.сим.уст. Дастлабки ташҳис. Текшириш режаси. Давоси.

Билет 20

  1. Мафкура, унинг мохияти, вазифалари ва жамият хаётидаги ўрни ("Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари" рисоласи асосида).
  2. Функционал нофаолгипофиз усмалари. Клиникаси. Ташхислаш. Даволаш методлари.
  3. Тугунли букок. Таснифлаш. Ташхислаш алгоритми ва даволаш.
  4. Метаболик синдром.Аниклаш. Курсаткичлари. Даволаш.
  5. Бемор N. 62 ёшда. КД 2 тури 12 йилдан бери. Буйи 160см, вазни 80 кг. Нахорги гликемияси 7,7 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 10,5 ммоль/л. HbA1c - 7,5%. АКБ 160/85 мм.сим.уст. Пульс 86 та. Нопролифератив ретинопатия. Инфарктдан кейинги кардиосклероз.Клиник диагноз куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин.

Билет 21

  1. "Ғояга карши факат гоя, жахолатга карши факат маърифат билан курашиш керак" принципининг ахамияти нимада?
  2. Ошкозон ости бези анатомия ва физиологияси. Инсулин. Биологик таъсири.
  3. Буйрак усти безини тугма дисфункцияси. Киёсий ташхислаш. Даволаш.
  4. Аёлларда бирламчи гипогонадизм.Ташхислаш. Даволаш.
  5. 35 ёшли аёл 1,5 йил давомида сурункали буйрак усти бези етишмовчилиги билан эндокринолог кузатувида бўлган. Суткасига 10 мг преднизолон қабул қилган. Грипп билан касалланган.2 хафта ичида ахволи ёмонлашган, қоринда оғриқлар пайдо бўлган, тутқаноқ тутиши кузатилган. 3-чи куни хушини йўқотган. Нима хақида ўйлаш мумкин? Лаборатор ташхислаш. Ушбу ҳолатда танлов воситаси.

Билет 22

  1. Тараққиётнинг "ўзбек модели", мамлакатда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ўзига хос белгилари қандай?
  2. Буйрак усти бези анатомия ва физиологияси.Буйрак усти бези гормонлари.
  3. Диабетик нефропатия. Таснифлаш. Даволаш принциплари.
  4. Бирламчи аменорея.Сабаблари. Даволаш.
  5. Бемор Т. 49 ёш.Шикоятлари тана вазни ошишига, оғиз қуришига, бош оғришига, АҚБ ошишига, қорин терисида оқ чизиқлар борлигига. Овқатланиш тартиби – овқатланишнинг асосий қисми 19.00 дан кейин, охирги овқатланиш 22.00 да. Кўрувда: Б-170см, В-100кг, бел айланаси 90см , бўкса айланаси 125см , ИМТ ( тана вазни индекси) 34,6кг/м2.Абдоминал индекс 0,72. ИМТ (тана вазни индекси) кўрсаткичи нечанчи даража семизликка хос? Беморда қайси тур семизлик? Тахминий ташҳисингиз:

Билет 23

  1. Маънавий баркамол инсон деганда кимни тушинасиз?
  2. Буйрак усти безини тугма дисфункцияси. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Юрак кон томир касаллиги бор беморларда кандли диабет. Ёши катта беморларда кандли диабетни даволаш принциплари.
  4. Катта ёшлиларда андроген етишмовчилиги.
  5. 38 ёшли эркак, маъмурий ходим. Шикоятлари тана вазнини ошиши, хансираш, вақти-вақти билан юрак тез уриши, уйқучанлик, тез чарчаш. Бемор ёғли, гўштли овқатларни кўпроқ истеъмол қилади. Кўрувда: ёғ кўпроқ қорин соҳасида тарқалган. Б170см, В 101кг, ИМТ (тана вазни индекси) 34,8кг/м2, абдоминал мндекс 1,07.I. Семизлик даражасини аниқланг. Абдоминал индекс қайси формула бўйича аниқланади? Беморда қайси тур семизлик?

Билет 24

  1. Мафкуравий тарбия усулларини айтиб беринг.
  2. Аутоиммун тиреоидит.Этиологияси. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.
  3. Клайнфельтер синдроми. Клиник куриниши. Урин босар гормонал терапия.
  4. Нормал менструал фаза. Гормонлар регуляцияси.
  5. Аёл 52 ёш. Б-163 см, В-91кг, бел айланаси 96см, бўкса айланаси 118см. Шикоятлари йўқ. Семизлик ташҳиси шу аёл ишлайдиган кондитер фабрикасида диспансеризация вақтида қўйилган. ИМТ (тана вазни индекси)34,3кг/м2. ИМТ (тана вазни индекси) қайси формула бўйича аниқланади. Семизлик даражасини аниқланг. Сизнинг тавсияларингиз.

Билет 25

  1. Маънавий тарбия бошқа тарбия турларидан қандай фарқланади?
  2. Андрогенлар. Биологик таъсири.
  3. Кандли диабетни инсулин билан даволашга курсатма. Даволаш схемаси, препарат танлаш. Инсулин аналоглари, уларни кандли диабетни даволашда тутган урни.
  4. Иккиламчи аменорея. Сабаблари. Ташхислаш. Даволаш.
  5. 46 ёшли эркакнинг бўйи 168 см, вазни 88 кг Қондаги глюкоза миқдори нахорга 6,8 ммоль/л, 1 соатдан кейин - 12,0 ммоль/л, 2 соатдан кейин - 8,2 ммоль/л. Наслида онасида диабет бор. Тахминий ташҳисингиз. Тавсиянгиз.

Билет 26

  1. Ахлоқий тарбия деганда нимани тушунасиз?
  2. Буйрак усти бези гормонлари. Альдостерома. Клиникаси. Ташхислаш.
  3. Эркак жинсий безларининг анатомия ва физиологияси.
  4. Гипогликемик холат. Сабаблари, клиникаси, ташхислаш, даволаш.
  5. Бемор С. Диффуз токсик бўқоқ бўйича операция қилинган. Субтотал струмэктомиядан кейин ахволи ёмонлашган. Беморда қалтираш, хавотирланиш, тез- тез ич келиши (15 мартагача), анорексия, кўнгил айниши, қусиш пайдо бўлган. Териси иссиқ, нам, тана температураси 41,8. Беморда мерцал аритмияни тахисистолик тури, пульс 110-140 марта 1 минутда, АҚБ - 140/50мм.с.у. Юрак тонлари кучайган, ўпкада нам хириллаш эшитилади. Қайси асорат ривожланган? Даволаш тактикаси. Келиб чикиш сабабини кўрсатинг.

Билет 27

  1. Ватанпарварлик тарбияси (таърифи, маъновамохияти).
  2. Буйрак усти бези касалликларини таснифлаш.
  3. Шершевский-Тернер синдроми.Ташхислаш. Максадли даволаш.
  4. Диабетни даволашда таблетка шаклидаги препаратлар. Препаратлар турлари, таъсир механизми. Даволашга курсатма. Ножуя таъсири, карши курсатмалар.
  5. Бемор 10 ёш, бола хеч нарсага шикоят қилмайди, лекин онасининг сўзига кўра: бола уйқучан, холсиз, сочлари синувчан, тўкилади, қабзият, бўйин соҳасининг катталашуви. Обеъктив: ҳолати қоникарли, териси қуруқ, пульс 66 та мин., ритмик. Қалқонсимон без 2 даражагача диффуз катталашган, палпацияда юмшоқ. Тахминий диагноз. Қўшимча текширув режаси. Даволаш тактикаси.

Билет 28

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарордан келиб чиқадиган вазифаларни айтиб беринг?
  2. Сурункали буйрак усти бези етишмовчилиги. Этиопатогенези, клиникаси, даволаш.
  3. Гестацион диабет - ташхислашни узига хослиги, терапияга йуналтириш. Хомиладорларда 1 ва 2 тур кандли диабетни кечишини узига хослиги, она ва хомила учун хавфли асоратларини бахолаш.
  4. Кальмансиндроми.Ташхислаш. Клиник куриниши. Даволаш.
  5. Бемор 22 ёш. Диффуз токсик бўқоқ диагнози билан клиникага келди. 17 ой давомида антитиреоид препаратлар билан даволанган. Бемор уйқучан, тана массаси ошган, териси қуруқ, зич, юрак тонлари бўғиқ. ЮКС: 68 та мин. Қалқонсимон безни 4 даража катталашиши. Даволаш бошланишидан олдин қалқонсимон без катталашуви 2-3даражада бўлган. Бемор ҳолати нима билан боғлиқ? Сизнинг услубингиз.

Билет 29

  1. Мафкура нима?
  2. Буйрак усти бези анатомия ва физиологияси. Минералокортикоидлар.
  3. Кандли диабетни ташхислаш курсаткичлари ва эрта углевод алмашинувини бузилиши курсаткичлари НГБ, ГСБ (ВОЗ).
  4. Крипторхизм. Ташхислаш. Даволаш усулини танлаш.
  5. Бемор 5 ёш. Онаси қизини жисмоний ва ақлий ривожланишдан орқада қолаётганлигига шикоят қилади. Қизча 6 ойлигида бошини тик тута бошлаган, 1.5 ёшида ўтира бошлаган. Юрмайди, сўз бойлиги кам. Объектив: бўйи 90 см, оғирлиғи 14кг. Рангпар, тери қопламалари қуруқ, юзида шиш. Тили катталашган, овози бугик, пульс 80 та мин. Юрак тонлари бўғиқ, қорни дам, киндик чурраси. Т3 ва Т4 миқдори камайган, ТТГ миқдори ошган. УКА: камқонлик. Диагноз куйинг. Даво тактикаси. Касаллик сабабини кўрсатинг.

Билет 30

  1. Узбекистон республикаси конституцияси качон кабул килинган?
  2. Гипогликемик кома: кучайтирувчи омиллар,клиникаси,ташхислаш,даволаш.
  3. Кортикостерома (Иценко-Кушинг синдром). Этиология. Патогенез. Асосий клиник симптомлар.Асорати. Ташхислаш. Даволаш.
  4. Аёлларда климактерик синдроми.Урин босар гормонал терапия
  5. Бемор N. 65 ёшда. КД 2 тури 4 йилдан бери. Буйи 168 см., Вазни 75 кг. Нахорги гликемияси 6,3 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 9,0 ммоль/л. HbA1c -7,9%. АКБ 155/85 мм.сим.уст. Пульс 94 та. Нопролифератив ретинопатия, микроальбуминурия, полинейропатия. Клиник ташхис куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин.

Билет 31

  1. Узбекистон республикаси миллий валютасини качон кабул килган?
  2. Буйрак усти бези анатомия ва физиологияси. Глюкокортикоидлар.Биологик таъсири.
  3. Гипофизни гормонал-фаол аденомалари.Таснифлаш. Ташхислаш. Даволаш усуллари.
  4. Гипотиреоз: таснифлаш, клиникаси, ташхислаш, даволаш.
  5. Бемор 52 ёшда, охирги 2 йил ичида 17кг га семирди. Семириш даврида хайз куриш бузилди, хозирда аменорея кузатилмокда. Қўлда, оёқда, юзда туклар кўпайди.Юзи думалоқ шаклида ва қизарган. Кўрувда: Номутаносиб семириш, тери ости ёғ қавати қоринда кучли ривожланган. Қўл ва оёқлари ингичка, думба яссилиги, қорин ён томонида қизғиш-тўқ тусда ёриқлар. А/Д-150/90, юрак тонлари сусайган, 2 тон акценти аортада, томир уриши 1 минутда-88 та. Беморда қандай эндокрин касаллик? Текширув режаси. Лаборатор текширувлар натижаси. Беморда қандли диабет кузатилиши мумкин.

Билет 32

  1. Диний экстремизм нима?
  2. Антидиуретик гормон (АДГ) ишлаб чикарилиш бузилиши синдромлари. Киёсий ташхислаш.
  3. Гиперкортицизмсиндроми. Киёсий ташхислаш, даволаш турлари.
  4. Кетоацидотик кома: даволаш принциплари.
  5. 13 ёшли бемор қабул бўлимига ушбу шикоят билан келди: аменорея,сут безларини ривожланмаганлиги. 1 йил давомида калконсимон безни 2 даражали катталашиши, гипотиреоз белгиларини борлиги аниқланди. Гипотиреоз холатида аменорея ва лакторея сабабини аниқланг:

Билет 33

  1. Терроризм нима?
  2. МЭН 1 ва МЭН 2синдромлари. Синдром таркиби. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Уткир буйрак усти бези етишмовчилиги: сабаблари, келтириб чикарувчи омиллар, профилактика, даволаш.
  4. Диабетик тупик синдроми: хавф группалари, таснифлаш, клиник белгиларини узига хослиги, даволаш принциплари.
  5. 58 ёшли аёл қандли диабет билан 13 йилдан бери касал. Бўйи 170 см, вазни 104 кг. Чап оёқ 1 бармок соҳаси кадогига инфекция тушгандан кейин хул гангрена ривожланди. Манинил 5 мг 2 таблетка кунига қабул қилади. Қондаги қанд миқдори 17 ммоль/л. Диагноз қўйинг. Даволашни ўзгартириш керакми? Диабетни компенсация қилиш учун дори воситасини танланг.

Билет 34

  1. Бузгунчи гояларга кандай гоялар киради?
  2. Гипоталамик дисфункция: клиник кечиши, киёсий ташхислаш принциплари. Даволаш.
  3. Тиреотоксик криз: боскичлари, шошилинч чора тадбирлар.
  4. Диабетикмикроангиопатия - диабетик ретинопатия: боскичлари, даволаш принциплари. Лазерокоагуляцияга курсатма.
  5. Бемор N. 35 ёшда. Вазни 89 кг, буйи 158 см. Биринчи маротаба огиз куриши, чанкаш, куп пешобга чикиш, кувватсизликка шикоят килиб мурожаат этди. Нахорги гликемияси 8,2 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 13,4 ммоль/л. HbA1c - 11% .Клиник диагноз куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин. Кандли диабетнинг асоратларини аниклаш учун кушимча текширув режаси ишлаб чикилсин.

Билет 35

  1. Бунёдкор гояларга кандай гоялар киради?
  2. 1 тур кандли диабетни даволаш принциплари.Ёшига боглик холда инсулинга уртача эхтиёжи ва касаллик боскичлари.
  3. Феохромоцитома: клиникаси, ташхислаш, даволаш.
  4. Кандсиз диабет: таснифлаш, клиникаси, ташхислаш, даволаш.
  5. 35 ешли бемор қуйидаги шикоятлар билан келди: куришнинг пасайиши, доимий бош огриги. Охирги 56 ой ичида кул ва оек панжаларинг ўсиши, юз тузилишининг куполлашуви кузатилган. Тахминий ташхис: Гипофиз аденомаси, Акромегалия. Ташхисни тасдиклаш учун қуйидаги зарур текширувларни ўтказиш керак:

Билет 36

  1. Миллийкадриятларбиланумумбащарийкадриятларниизохланг.
  2. Кандли диабетда хирургик чора тадбирлар.
  3. Эндокрин офтальмопатия: ривожланиш механизми, клиникаси, таснифлаш, ташхислаш, даволаш.
  4. Гипоталамо-гипофизар етишмовчилиги: этиологияси, таснифлаш, клиникаси, ташхислаш, урин босар терапия принциплари.
  5. Бемор 16 ёш. Бемор шикоятлари: усишни оркада колиши ва паканалик. Анамнезида: нормал буй узунлиги билан тугилган, ТВ-3500 гр, буй узунлиги 50 см. 4,5 ёшгача ёшига мос ривожланган, менингит утказганидан кейин усиши секинлашган. Объектив: тана тузилиши тугри, пропорционал, буй узунлиги 120 см, тери ранги рангпар, курук. Тери ости ёг кавати ривожланиши суст, мушак тизими ривожланиши суст, ков ва култик ости сохасида тукланиш суст. Аускультатив: юрак тонлари аник, пульс 50 та минутига, АКБ 90/60 мм.сим.уст. Жинсий безлар тизими:олат ва тухумлар улчами 7-8 ёшга мос келади. Мактабда яхши укийди, аклий ривожланиш бузилмаган. Тахминий ташхисингиз? Текширувлар.

Билет 37

  1. Олий мажлисга сайловлар кандай тартибда утказилади?
  2. Коннасиндроми: клиникаси, ташхислаш, даволаш.
  3. Гиперосмоляр кома: келтириб чикарувчи омиллар, этиопатогенез, клиникаси, ташхислаш, даволаш.
  4. Калконсимон безни токсик аденомаси. Ташхислаш принциплари.Даволаш.
  5. Бемор кўп чанқаш , оғиз қуриши, кўп сийдик ажралишига шикоят қилиб келди. Анамнезидан 1 йил аввал вирусли инфекция билан касалланган. Беморга қўйилган ташхис: Қандсиз диабет. Бемор кунига адиуретин 1та томчидан 2 махал қабул қилмоқда. Ахволи яхшиланмаган. Умумий сийдик тахлилида солиштирма оғирлиги. Нима хақида ўйлаш мумкин? Қандсиз диабетни шаклини аниклаш учун қайси диагностик тест ўтказилиши керак? Қайси препаратни тавсия қиласиз?

Билет 38

  1. Демократия, демократик жамият нима?
  2. Катта ёшли беморларда усиш гормони етишмовчилиги. Коррекция принциплари.
  3. Калконсимон без усмаси. Таснифлаш. Ташхислаш. Даволаш методлари.
  4. 2 туркандли диабет: пархезли терапия. Жисмоний зурикиш режими.
  5. Мисол. Бемор N. 35 ёшда. Вазни 89 кг, буйи 158 см. Биринчи маротаба огиз куриши, чанкаш, куп пешобга чикиш, кувватсизликка шикоят килиб мурожаат этди. Нахорги гликемияси 8,2 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 13,4 ммоль/л. HbA1c - 11% . Клиник ташхис куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин. Кандли диабетнинг асоратларини аниклаш учун кушимча текширув режаси ишлаб чикилсин.

Билет 39

  1. Хозирги кунда Узбекистон кайси давлатлар билан узаро узвий алокаларини йулга куймокда?
  2. Гипоталамо - гипофизар тизимни текшириш методлари.
  3. Йод танкислик холати (этиология, патогенез, профилактика).
  4. Кандли диабетда коматоз холатларни киёсий ташхислаш.
  5. Бемор К. 29 ёш. Шикоятлари: буйин сохасида оғриқ, ютишни қийинлиги, оғриқларни пастки жаг ва кулокка узатилиши, тана хароратини 39 С гача кутарилиши. Кўрувда: буйин сохасини гиперемияси ва шиши, қалқонсимон без пальпацияда оғриқли. Анамнездан: 3 хафта олдин грипп ўтказган. Тахминий ташхисингиз. Қайси дори воситасини тавсия этасиз? Қон лейкоформуласидаги ўзгаришларни кўрсатинг.

Билет 40

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарининг мазмун моҳиятини тушунтириб беринг.
  2. "Гипоталамус - гипофиз -калконсимон без"тизими. Калконсимон без регуляцияфункцияси.
  3. Остеопороз. Таснифлаш. Ташхислаш. Даволаш.
  4. Жинсий безлар функциясини текшириш усуллари. Текширишни цитогенетик усулини бахолаш, кариотип курсаткичлари.
  5. Бемор С., 47 ёш. Шикоятлари: озиш, чанқаш, кўнгил айнаши, холсизлик, суякларда оғриқ. Объектив: бемор озгин, териси нормал намликда, болдир мушаклари атрофияси, кўкрак кафаси деформацияси кузатилади. Ўпкада везикуляр нафас. Юрак тонлари ритмик, пульс 74 та минутиг Қорин юмшок, эпигастрал сохада оғриқли. Беморда "урдак юриши", қабзият кузатилади. Анализдан: гемоглобин -100 г/л,эритроцит - 4,0х1012/л, лейкоцитлар - 4,9 х 109/л, СОЭ - 18 мм/ч, қонда қанд миқдори - 4,8 ммоль/л, қонда кальций миқдори- 3,5 ммоль/л (норма 2,1-3,0). Умуртка рентгенограммасида остеопороз. Қалқон олди бези УТТда - шу без гиперплазияси. Сизнинг ташхисингиз. Текшириш ва даволаш режаси.

Билет 41

  1. Огохлик ва хушёрлик тарбияси тушунчаси мазмун - мохиятини айтиб беринг.
  2. Галакторея-аменореясиндроми. Этиологияси. Клиникаси. Киёсий ташхислаш. Даволаш.
  3. Гипергидротек синдром (Пархонсиндроми). Этиологияси. Патогенези. Клиникаси. Ташхислаш. Даволаш.
  4. Гиперлактацидемик кома.Сабаблари. Киёсий ташхислаш. Даволаш.
  5. Бемор 8 ёш 2йилдан бери қандли диабет билан касал. 26 ЕД инсулин суткага қабул қилади. Булимга хушсиз холда тушди. Объектив: Териси нам, мушаклар тонуси ошган. Пульс 78 та 1 минутда, АД 95/ 60 мм рт. ст. Юрак тонлари аниқ, нафас олиш сони 20та 1 минутда, ритмик. Тили нам, менингиал симптомлар йук. Ташхис. Бу ҳолатдан чиқариш тадбирига кирадиган текширув ва даволаш ишлар.

Билет 42

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида белгиланган дастурий йўналишлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапириб беринг.
  2. Гиперинсулинизм. Этиология. Патогенез. Инсулинома. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Калконсимон безни тугунлиузгаришлари.Функционал фаоллик.Ташхислаш. Жаррохлик амалиётига курсатма.
  4. Акромегалиява гигантизм: клиника ва ташхислаш. Даволаш.
  5. 56 ёшда. КД 2 тури 8 йилдан бери. Буйи 170 см, вазни 86 кг. Нахорги гликемияси 6,3 ммоль/л, овкатлангандан кейин 2 соат утгач 10,1 ммоль/л. HbA1c 11,5%. АКБ 145/80 мм.сим.уст. Пульс 78 та. Препролифератив ретинопатия. Протеинурия (0,033-----0,66‰). Диабетик полинейропатия оёкларда.Клиник ташхис куйилсин. КД ва унинг асоратларига даво алгоритми белгилансин, буюрилган препаратлар асослансин.

Билет 43

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" асарида қандай муаммолар илгари сурилган?
  2. Калконсимон безни текшириш усуллари:калконсимон безни ишлаш фаолиятини аниклаш,антителаларга текширув, сцинтиграфия, УЗИ, ингичка нинали биопсия.
  3. Гипопаратиреоз синдроми. Таснифлаш. Даволаш. Операциядан кейинги гипопаратиреоз.
  4. Семизлик, патогенези, клиникаси, таснифлаш, ташхислаш, даволаш.
  5. Бемор 27 ёш. Шикоятлари уйқучанлик, тери қуруқлиги, аменорея. 1 йил олдин бемор туққан. Туғруқда кўп қон йўқотгандан сўнг бемор коллапс ҳолатига тушган . Сут келмаган. 1 ой ичида тикланмаган . холсизлик , уйқучанлик қабзият кузатилади. Умумий ахволи қониқарли, пульс 62 та мин. Ритмик, АКБ 90/60 мм.с.у Сизнинг тахминий ташхисингиз. Ташхисни исботлаш учун қандай текширув ўтказилади. Беморда қандай терапия ўтказиш мумкин?

Билет 44

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятдат мафкуравий бўшлиққа йўл йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.
  2. Тиреотоксикозни вегетоневроз, нейроциркулятор дистония, миокардит, токсик аденома, тиреоидит билан киёсий ташхислаш.
  3. 1 ва 2 тур кандли диабетни максадли терапевтик курсаткичлари.
  4. Жинсий ривожланиш бузилиши.Таснифлаш. Ташхислаш. Даволаш принциплари.
  5. Бемор 12 ёш. Клиникага қуйидаги шикоятлар билан келди: юракнинг тез уриши, жахлдорлик, терлаш, исиб кетиш хисси, вахима хисси, озиш, лекин иштахаси яхши. 2ойдан бери ўзини касал деб хисоблайди. Юқоридаги кўрсатилган сиптомлар психик травмадан сўнг ривожланган. Кўрикда: териси иссик, нам, қовоқларда тремор, қўл панжаларида тремор, қалқонсимон без катталашган, ютинганда кўринади ва пайпасланади. Экзофтальм яққол эмас, кўз ёриғи кенгайган. Пульс 128 та мин., АД 130/60 мм.сим.уст. юрак тонлари баланд, ўпка артерияси устида 2тон акценти. Бошқа органлар томонидан паталогия йўқ. Сизнинг тахминий ташхисингиз. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай лаборатор текширувлар ўтказиш керак?Даволаш услуби.

Билет 45

  1. "Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори" асарида таълим сохасини ислох қилишнинг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?
  2. Паканалик синдроми. Критерияси. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Кандли диабетли беморларда гипотензив терапия.
  4. Гинекомастия. Сабаблари. Даволаш методлари.
  5. 54 ёшли аёл қалқонсимон без палпациясида олча катталигидаги юмалоқ харакатчан тугун аниқланди. Бўйин лимфа тугунлари катталашмаган. Тери намлиги одатдагидек, эластик. Юрак тонлари ритмик, аниқ, пульс 72 та мин. Бошка ички органлар томонидан ўзгаришлар аниқланмади. Т3-1.3 ( 1.2-
  6. 8 )нмоль/л, Т4-69 (60-160) нмоль/л, ТТГ-
  7. 0 (0.5-
  8. 0 мМЕ/л). Даво усули. Қалқонсимон без функционал ҳолатини кўрсатинг.

Билет 46

  1. Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган тахдидларни айтиб беринг.
  2. Диабетик нефропатия -таснифлаш, ташхислаш, даволаш стандарти.Гемодиализга курсатма.
  3. Диффуз токсик букокни даволаш (ДТБ): медикаментоз даволаш, тиреостатиклар. Радиоактив йод билан даволаш. Хирургик даволаш. Курсатма ва карши курсатма.
  4. Аёлларда гиперандрогенсиндроми. Аниклаш. Клиник характеристика. Этиологияси. Киёсий ташхислаш. Даволаш.
  5. 29 ёшли аёл шифокор қабулига қуйидаги шикоятлар билан келди: бўйин соҳасидаги оғриқка, оғриқни кулокка узатилишига, t-37.6 С гача кутарилиши. Касаллик респиратор инфекциядан кейин бошланган. Қалқонсимон без каттиклашган, шишган, териси гиперемияланган. Ташҳис.Қайси касаллик билан таққослаш керак? Даволаш.

Билет 47

  1. Мамлакат сиёсий хаётини эркинлаштиришни нима тушунасиз?
  2. Автоном диабетикнейропатия. Таснифлаш. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Огриксиз ва тугрукдан кейинги тиреоидитлар. Патогенези, клиникаси, ташхислаш, киёсий ташхислаш, даволаш, окибати.
  4. Аменорея синдроми. Таснифлаш. Бирламчи аменорея. Иккиламчи аменорея. Киёсий ташхислаш. Даволаш.
  5. Бемор 40 ёш, шикоятлари: оёқ музлаши, болдир мушакларида томир тортишиш, оғриқлар юрганда кучаяди. Бир неча йил аввал струмэктомия қилинган. Қайси касаллик хақида ўйлаш мумкин.

Билет 48

  1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида" янги тахрирдаги қонуни қачон қабул қилинган ва ундаги ўзгаришларнималардан иборат.
  2. Синтезни умумий принциплари, секрецияси ва регуляцияси, гормонлар транспорти. Гормонларни таъсир механизми.
  3. 1 тур кандли диабетда овкатланиш принциплари. Нон бирлиги хакида тушунча. Беморларни укитиш.
  4. Буйрак усти безини гормонал-нофаол усмалари (инсиденталомалар). Клиника. Ташхислаш. Хирургик даволашга курсатма.
  5. 42 ёшли эркакда бўйи 168 см, вазни 78 кг, глюкозага толерантлик тести ўтказилганда қондаги қанд миқдори наҳорга - 5,5 ммоль/л, 1 соатдан кейин - 11,0 ммоль/л, 2 соатдан кейин - 10,2 ммоль/л. Бемор 6 йилдан бери системали қизил волчанка сабабли преднизолон 25 мг кунига қабул қилади.Ташхис. Тавсия. Преднизолон тавсия этилганда қайси алмашинув бузилади:

Билет 49

  1. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчалари мохияти ва мазмуни.
  2. Аутоиммун полигландуляр синдромлар (Шмидт синдроми, Карпентер синдроми). Патогенези. Клиникаси. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Гипотиреоид кома. Хавф омиллари. Клиникаси. Ташхислаш. Даволаш. Окибати.
  4. Эркакларда гипогонадизм синдроми. Клиникаси. Ташхислашвабирламчи, иккиламчи гипогонадизмни киёсий ташхислаш. Даволаш.
  5. Бемор 42 ёш. Шикоятлари умумий холсизликка, апатия, соч тўкилиши, хотирани пасайишига. Қондаги гормонлар миқдори Т3-0.6 нмоль/л, Т-448 нмоль/л, УТТ да қалқонсимон без капсуласи зичлашган, эхогенлиги паст, улчами кичрайган. Юкоридаги тахлилларни интерпретация килинг.

Билет 50

  1. Ўзбекистон Республикаси рамзлари байроқ, герб ва гимн қачон қабул қилинган ва уларни мазмун мохиятини тушунтириб беринг.
  2. Амиодаронли тиреопатия. Амиодаронлигипотиреоз ва гипертиреоз. Патогенези. Клиникаси. Ташхислаш. Даволаш.
  3. Катехоламинли криз. Ташхислаш. Клиникаси. Шошилинч ёрдам.
  4. Диабетик полинейропатия. Ташхислаш. Даволаш.
  5. 17 ёшли киз. Эндокринолог кабулига куйидаги шикоят билан мурожаат килган: хайз циклини йуклиги. Курувда: буй узунлиги 149 см, тана вазни 47 кг. Курувда аникланган: буйнида мушакларни канотсимон узгариши, сут безларини оралигини узоклиги. Кукрак кафаси цилиндрик шаклда, кукрак бези ривожланмаган. Ков ва култик ости сохасида тукланиш йук. Корин сохаси тери ости ёг каватини ривожланганлиги хисобига катталашган. Кичик чанок аъзоси УТТ да: бачадон гипоплазияси. Тухумдон бириктирувчи тукима шаклида. Ташхисингиз. Кушимча текширув усуллари. Окибати.

ТВМОИ ни Эндокринология кафедраси
мудири, т.ф.д.

Рахимова Г.Н.


Назад к списку