ҲУЖЖАТЛАР
7 Май 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида

Мамлакатимизда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича давлат дастурларини амалга ошириш доирасида аҳолига эндокринология ёрдамини кўрсатишнинг яхлит, вертикал интеграциялашган тизими яратилди. Эндокринология муассасаларини юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш ва эндокрин касалликларни профилактика, диагностика қилиш ҳамда даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, эндокринология хизматини янада ривожлантириш эпидемиологик вазиятни баҳолаш ҳамда қандли диабет ва йод танқислиги ҳолати юзага келишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилишни, шунингдек, эндокринология йўналишларини болалар эндокринологиясининг талаб юқори бўлган йўналишлари билан биргаликда қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.

Ихтисослашган самарали ва замонавий эндокринология ёрдами тизимини шакллантириш, қандли диабет ва бошқа эндокрин касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлаш чораларини янада такомиллаштириш, аҳолига ихтисослашган юқори малакали эндокринология ёрдамини кўрсатиш сифати ва имкониятларини ошириш мақсадида:

1. 2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури (кейинги ўринларда — Миллий дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва аҳолини профилактика тадбирлари билан қамраб олиш бўйича вазиятни тубдан яхшилаш;

қандли диабетга чалинган беморларнинг онлайн-регистрини яратиш, беморларни даволаш амалиётига қандли диабетнинг сурункали асоратлари юзага келиши ва ривожланишини камайтиришга қаратилган клиник ёндашувларни жорий қилиш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;

вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимларини ташкил қилиш орқали кўрсатилаётган тиббий хизматлар турларини кенгайтириш;

«қандли диабет» ташхиси қўйилган болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни аналогли инсулин ҳамда инсулин юбориш учун мосламалар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари билан таъминлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш;

ҳудудий ўзини ўзи назорат қилиш мактаблари негизида профессионал инструкторларни жалб қилган ҳолда эндокрин касалликларга чалинган беморлар ва уларнинг оила аъзоларини касалликларни тўғри олиб бориш ва назорат қилишга ўқитиш;

эндокринология муассасаларининг тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

эндокринология соҳасидаги маҳаллий илмий тадқиқотлар кўламини, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва соғлиқни сақлаш амалиётига жаҳондаги илғор тажрибалар, илмий ишланмаларни татбиқ қилиш;

янги эндокринология муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий диагностика ва махсус тиббий ускуналар, воситалар ва инвентарлар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) орқали эндокринология муассасаларини модернизация қилиш ва уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молиявий ташкилотларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини жалб қилиш бўйича чоралар кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қуйидагиларни мунтазам равишда амалга оширишни кўзда тутувчи тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини (тест-чизиқчалар) марказлашган тарзда харид қилиш ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатиш;

калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминлаш орқали аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари (болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар) орасида йод танқислиги касалликларини профилактика қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида ушбу бандни ижро этиш учун зарур маблағларни назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 августга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативларини қўшимча эндокринолог, шу жумладан болалар эндокринологи лавозимларини киритишни кўзда тутган ҳолда қайта кўриб чиқсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, эндокринолог, шу жумладан болалар эндокринологи лавозимларини киритиш бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг мавжуд штат бирликлари доирасида амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 19 апрель,

ПҚ-4295-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4295-сон қарорига
ИЛОВА

2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш

МИЛЛИЙ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Сумма

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Эндокринология хизмати фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларива норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинидан учинчи бўғинигача — республиканинг барча ҳудудларини қамраб олувчи, статистика, молия ва бошқа ҳисоботларни бирлаштириб кўрсатган ҳолда эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.

Вазир

буйруғи

2019 — 2021 йиллар

(тасдиқланган

режа-жадвалга мувофиқ)

8455,0 млн сўм.


500 млн сўм.

ХМИ маблағлари



РИЭИАТМ

бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

РИЭИАТМ

(Алимов),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов)

2.

Халқаро тавсияномаларга мувофиқ соғлиқни сақлашнинг барча босқичларида эндокрин касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг янги стандартларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазир

буйруғи

2019 йил
1 ноябрга қадар

РИЭИАТМ

бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

3.

Эндокринология хизмати вабирламчи тиббиёт ҳисобга олиш ҳужжатлари бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларига риоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Давлат статистика қўмитаси (Бегалов)

II. Эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта диагностика қилиш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш

4.

Эндокрин жарроҳликнинг ихтисослаштирилган бўлимлари, диабетик тўпиқ, нефропатия, операцион блок, лаборатория ва реанимация бўлимларини ташкил этиш орқали вилоят эндокринология диспансерларида тиббий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш.

Инвестиция дастури

2019 — 2021 йиллар

Инвестиция дастурлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов)

5.

Вилоят эндокринология диспансерларида пуллик тиббий хизматларни кўрсатиш амалиётини жорий этиш (Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари эндокринология диспансерлари мисолида)

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

РИЭИАТМ

(Алимов)

6.

Калий йодид дори воситалари билан мунтазам ва узлуксиз таъминлаш орқали йод танқислиги касалликлари ривожланиши бўйича юқори хавфга эга гуруҳлар (болалар, ўсмирлар, эмизикли ва ҳомиладор аёллар) миқёсида профилактика қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Ҳар йили

16,5 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Бирламчи тиббиёт-санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида қандли диабетни диагностика қилишнинг самарали ва иқтисодий фойдали усулларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 августга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

РИЭИАТМ

(Алимов)

8.

Қалқонсимон без касалликларини эрта аниқлаш мақсадида қалқонсимон ва қалқонсимон олди безлари гормонларини иммунофермент аниқлаш учун реактивлар билан таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Ҳар йили

5,4 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Вилоят эндокринология диспансерлари орқали марказлаштирилган тарзда:

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланганболалар ва ўсмирлар учун мунтазам равишда аналогли инсулин;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланганболалар ва ўсмирлар учун ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини (тест-чизиқчаларини) харид қилишни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар


17,1 млрд сўм


7,5 млрд сўм

Республика бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Молия вазирлиги

(Ашрафхонов)

10.

Аҳоли ўртасида қандли диабетни эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш мақсадида гликирланган гемоглобинни аниқлаш учун реактивлар таъминотини йўлга қўйиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Ҳар йили

8,0 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Тарқатма материаллар ва кўргазма қуроллари билан таъминлаган ҳолда барча эндокрин диспансерларда ўзини ўзи назорат қилиш мактаблари ишини мунтазам мониторинг қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

РИЭИАТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

РИЭИАТМ

(Алимов)

12.

Қандли диабетнинг инсулинга муҳтож бўлган I тури ва II тури билан касалланган беморлар учун вилоят эндокринология диспансерлари орқали одам инсулинини марказлаштирилган тарзда харид қилиш ва тақсимлашни назарда тутадиган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

24,5 млрд сўм

Республика бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Молия вазирлиги

(Ашрафхонов)

III. Эндокринологик хизматнинг юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигини яхшилаш, эндокринология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш

13.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламини юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланишини кенгайтириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — РИЭИАТМ) етакчи мутахассисларининг сайёр маслаҳатларинибарча ҳудудларда мунтазам равишда ташкил этиш.

Вазир

буйруғи

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

200 млн сўм

РИЭИАТМ

бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

РИЭИАТМ

(Алимов)

14.

Олий тиббиёт таълим муассасалари ва РИЭИАТМнинг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда эндокринологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шифокорлари учун маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

100 млн сўм

РИЭИАТМ

бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

РИЭИАТМ

(Алимов)

15.

РИЭИАТМнинг Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан биргаликда ташкил этиладиган ихтисослашган курсларида тор ихтисослик мутахассисларини (болалар эндокринологияси, эндокрин жарроҳлик, диабетик тўпиқ, анестезиология ва реаниматология, юрак диабети, диабетик нефропатия ва нейроэндокринология) тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазир

буйруғи

2019 йил

Таълим олувчилар маблағлари, РИЭИАТМ ва ТошВМОИнинг

бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

ТошВМОИ

(Акилов)

16.

Мутахассис-эндокринологларнинг хориждагиихтисослаштирилган етакчи клиникалар ва марказларда малака ошириш курсларини ўташини мунтазам равишда (бир йилда бир марта) ташкил этиш:

РИЭИАТМ мутахассислари — 10 нафар;

вилоят эндокринология диспансерлари мутахассислари — 15 нафар.

Вазир буйруғи

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

РИЭИАТМ

бюджетдан ташқари маблағлари,

ХМИ грантлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

17.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида кадрларни эндокринология йўналиши бўйича танлов асосида хорижий таълим ва илмий муассасаларининг магистратура ва докторантура босқичида тайёрлашни ташкил этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ҳар йили

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмурадов)

18.

Тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг «Эндокринология» фанида қандли диабетни ўрганиш учун ажратилган ўқув соатларини кўпайтириш, магистратура ва клиник ординатурада диабетологияни мустақил фан сифатида ўрганиш учун қўшимча соатлар киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Маджидов)

19.

Халқаро илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва маҳорат дарслари ҳамда юқори технологиялижарроҳлик амалиётини ўтказиш мақсадида хориждан етакчи мутахассисларни жалб этиш йўли билан тажриба алмашиш.

Режа-жадвал

Ҳар йили

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

РИЭИАТМ

бюджетдан ташқари маблағлари,

ХМИ грантлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

20.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан биргаликда соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасалари учун (60 нафар миқдорида) эндокринология ихтисослиги бўйича ихтисослаштирилган курслар ўтказилишини ташкил этиш.

Вазир буйруғи

Ҳар йили

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Таълим олувчилар

маблағлари, РИЭИАТМ ва ТошВМОИ

бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

21.

Эндокринология соҳасида халқаро тавсияларга мувофиқ асосий эндокрин касалликларни диагностика қилиш вадаволашда инновацион усулларни жорий этишни назарда тутувчи профилактика, диагностика қилиш ва эндокрин касалликларни даволашнинг устувор йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Танлов натижалари бўйича илмий грантлар

Ҳар йили

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

Фанлар академияси (Юлдашев),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22.

Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, ихтисослик ва малака ошириш дастурларини қуйидаги йўллар билан такомиллаштириш:

ўқув дастурларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича, қандли диабетнинг бирламчи профилактикаси бўйича, шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича фанлар сонини кўпайтириш;

«Диабетик тўпиқ ҳамшираси — подиатр» ва «Ўзини ўзи назорат қилиш мактаби бўйича инструктор» йўналишлари бўйича ўрта тиббиёт ходимларини ихтисослаштириш ва сертификатлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Вазир буйруғи

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси

(Изамов)

IV. Аҳоли ўртасида эндокринологик саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш

23.

Соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликнинг зарурлиги, соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет ва ижтимоий тармоқларда (мессенжерларда) тарқатиш. Мазкур масалалар бўйича баннерлар, плакатлар, буклетлар ва бошқа ахборот-таълим материалларини ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

Ахборот-таълим материал-лари

Доимий

МТРК (Ходжаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Садиқов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Тегишли мутахассислар ҳамда соғлом турмуш тарзини юритувчи таниқли санъат вакиллари, спортчилар иштирокида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

МТРК (Ходжаев),
Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги (Набиев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Куранбаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25.

Нодавлат нотижорат ташкилотларни (уларнинг розилиги билан) қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларига қарши курашиш, шу жумладан юқори хавф ва заиф кишилар гуруҳидаги беморларга руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширишга жалб қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Ўзбекистон ННТ ассоциацияси (Насриев)

26.

Қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини бирламчи профилактика қилиш (соғлом турмуш тарзини, қандли диабетнинг ривожланиш хавфи омилларини тарғиб қилиш) масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

МТРК (Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),
“Маҳалла” жамғармаси (Жавлонов),

Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси (Нурматова), вазирлик ва идоралар

V. Эндокринология хизмати муассасаларининг модий-техник базасини мустаҳкамлаш

27.

Ихтисослашган эндокринология муассасаларини (Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари эндокринология диспансерлари, Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери, ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансери, РИЭИАТМ) замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020-2021
йиллар

7843,6

минг АҚШ доллари

ХМИ, донор давлатлар кредитлари ва грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)


2019 — 2021 йилларга мўлжалланган Миллий дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун жами харажатлар
197,8 млрд сўм ва 7,84 млн АҚШ доллари.

шундан:


млрд сўмда

млн АҚШ долларида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


187,9


шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари


89,7


ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


1,4


ХМИ, халқаро донор давлатлар кредитлари ва грантлари


8,455

7,84

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2019 й., 07/19/4295/2977-сон)

2019 — 2021 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИГА ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ЁРДАМИ КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА