Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Веб-сайт фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоялаш сисёсати Бош сахифа

Веб-сайт фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоялаш сисёсати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий Интернет-сайтидан фойдаланилганда шакллантириладиган ахборотлар маҳфийлиги тўғрисида Билдиришнома

Ҳурматли фойдаланувчилар!

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида (кейинчалик матнда – “Сайт”) жойлаштирилган ахборотлардан фойдаланилганда Сайтнинг техник воситалари Сайтга ҳар бир ташриф қилувчининг тармоқ манзиллари ва доменининг номларини автоматик тарзда аниқлайди. Сайтнинг техник воситалари ёрдамида ушбу Билдиришномада қайд этилган мақсадларда қуйидагилар сақланади: юқорида айтиб ўтилган маълумотлар ҳамда Сайтнинг интерактив хизматлари ва (ёки) Сайтда келтирилган электрон манзилларга хабарлар жўнатаётган шаҳсларнинг электрон манзиллари; фойдаланувчилар Сайтнинг қайси веб-саҳифаларига мурожаат қилганлиги тўғрисида автоматик тарзда йиғиладиган маълумотлар; фойдаланувчилар хабар қилаётган бошқа маълумотлар (шу жумладан шаҳсий маълумотларга оид).

2. Сайтнинг техник воситалари ёрдамида фойдаланувчилар тўғрисида йиғиладиган ва сақланадиган маълумотлар фақат Сайтда ахборотларни тақдим этиш усуллари ва услубларини мукаммаллаштириш, фойдаланувчилар (ташриф буюрувчилар)га хизмат кўрсатишни яхшилаш, энг кўп ташриф буюрилаёган веб-саҳифалар (интерактив хизматлар)ни аниқлаш, шунингдек Сайтга бўлган ташрифлар статистикасини юритиш мақсадида ишлатилади.

3. Ушбу Билдиришноманинг 2-бандида белгиланганлардан ташқари Сайт фойдаланувчилари ҳақида маълумотлардан бирон-бир тарзда фойдаланиш ёки уларни ошкор этиш мумкин эмас. Бундай маълумотлар билан фақат ушбу Билдиришноманинг 2-бандида кўрсатилган ишларни амалга ошириш учун махсус ваколати бўлган ва тасодифий ёки қасддан маълумотларни ошкор этган тақдирда ҳамда рухсатсиз фойдаланилганда жавобгарликга тортилиши ҳақида огоҳлантирилган шаҳсларгина фойдаланиш ҳуқуқига эга.

4. Сайт фойдаланувчилари тўғрисидаги шаҳсий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига биноан сақланади ва уларга ишлов берилади.

5. Ушбу Билдиришноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган маълумотларга ҳосил маълумотлар келгусида фойдаланиш (тарқатиш) учун фақат умумлаштирилган ҳолда тармоқ (электрон) манзиллари ва фойдаланувчилар (ташриф буюрувичлар)нинг домен номлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилади.

6. Фойдаланувчилар (ташриф буюрувчилар)нинг тармоқ (электрон) манзилларига электрон хабарлар жўнатиш ҳамда Сайтда фойдаланувчиларнинг тармоқ (электрон) манзиллари ва (ёки) уларнинг веб-саҳифаларига гипермурожаатларни жойлаштириш  фақат шундай хабарлар жўнатиш ва (ёки) гипермурожаатлар жойлаштириш тегишли интерактив хизматларнинг фойдаланиш қоидаларида тўғридан-тўғри кўрсатилган ва шунга фойдаланувчи (ташриф буюрувичи)нинг дастлабки розилиги бўлсагина амалга оширилиши мумкин. Фойдаланувчилар (ташриф буюрувчилар) билан Сайтнинг интерактив хизматлари ёки бошқа ахборот саҳифаларига тегишли бўлмаган масалалар бўйича ёзишма олиб борилмайди.

Сайтдан фойдаланилганда йиғиладиган маълумотларни ишлатиш тартиби ёки ушбу Билдиришноманинг шартлари бўйича савол ва мулоҳазалар Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизматига жўнатилиши лозим.