X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Соғлиқни сақлаш тизими ўқув муассасаларига кириш тартиби ва ўқиш учун давлат грантларини бериш тўғрисида маълумот

Бош сахифа

Соғлиқни сақлаш тизими ўқув муассасаларига кириш тартиби ва ўқиш учун давлат грантларини бериш тўғрисида маълумот



Ўқув юртига кириш тартиби

Соғлиқни сақлаш тизими ўқув муассасаларига кириш тартиби ва ўқиш учун давлат грантларини бериш тўғрисида маълумот

Тошкент тиббиёт академиясига кириш учун топшириладиган ҳужжатлар рўйхати: Бакалавриатда ўқиш учун зарур бўлган хужжатлар рўйхати:

Ариза

Ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси. (шаҳодатнома, диплом);

№ «086 – У» шакли тиббий маълумотнома;

Паспорт асл нусхаси (кўчирма нусхаси билан);

3,5х4,5 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

Абитуриент томонидан паспортнинг асл нусхаси ҳамда ҳарбий ҳизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат (ҳисобда туришини билдирувчи гувоҳнома) шахсан кўрсатилади.

2 та конверт, 1 та картон муқовали жилд;

Магистратурада ўқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати: Магистратурага кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Ректор номига магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда шахсий ариза;

Олий маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асли иловаси билан бирга;

3х4 шаклдаги 6 та расм;

№ «086 – У» шакли тиббий маълумотнома;

*Абитуриент томонидан паспортнинг асл нусхаси ҳамда ҳарбий ҳизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат (ҳисобда туришини билдирувчи гувоҳнома) шахсан кўрсатилади.

Магистратурага кирувчилар учун кириш синовлари қуйидаги фанлар бўйича топширилади:

Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Мутахассисликларнинг махсус йўналишлари бўйича курслар

*Кириш синовлари ёзма ишлар шаклида аввалдан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.

Тошкент тиббиёт академиясида таълим олиш истагини билдирганлар бевосита олий таълим муассасасига ёки чет эллик фуқаро ва Университет-институт ўртасида алоқаларни қайта тиклашда кўмак кўрсатиши мумкин бўлган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилишлари лозим.

Хориждаги Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ҳам тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ва ҳужжатларни Ўзбекистонга жўнатиш бўйича ёрдам бериши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасасига қабул учун топширилиши керак бўлган ҳужжатлар:

Ректор номига академия кўрсатилган ҳолда шахсий ариза (Ф.И.О., фуқаролик, танланган олий таълим муассасаси ва мутахассислик)

Паспорт нусхаси

Таълим олганлик ҳақидаги нотариал тасдиқланган ҳужжат нусхаси (шаҳодатнома), битирганлик ҳақидаги сертификат (ўрта мактаб, коллеж ё лицей) ёки диплом (бакалаврлик, магистратура ва бошқалар). Асл нусхадаги ҳужжатлар Ўзбекистонга келганидан кейин тақдим этилади.

ОИВ/ОИТС текширувларидан ўтганлик ҳақидаги маълумотномани ўз ичига олувчи тиббий маълумотнома,

Ҳужжат (ўзбек ёки рус тилларини билиши ҳақидаги сертификат)

Расм (3.5х4.5 ёки 4х5)

Ўқув йили сентябрдан бошланади. Машғулотларга вақтида иштирок этиш учун барча ҳужжатлар биринчи сентябргача расмийлаштирилиши лозим. Истисно ҳолатларда ҳужжат қабул қилиш сентябр ойида ҳам амалга оширилади.

Бир ўқув йили учун тўлов миқдори:

Тошкент тиббиёт академиясида: бакалаврлик даражаси учун 2500 АҚШ доллари,

Магистра босқичи учун – 3000 АҚШ доллари,

Аспирантура, докторантура ва стажировка учун – 3000 АҚШ доллари,

Академик лицей учун – 1000 АҚШ доллари.

www.tma.uz

Тошкент фармацевтика институтига кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

Ректор номига ариза

Ўрта ёки ўрта махсус таълими ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси

«086 – У» шакли тиббий маълумотнома

3х4 шаклдаги 6 та расм;

Паспорт ва ҳарбий гувоҳнома (рўйхатга олиш қисми билан)

2010-2011 ўқув йили учун қуйидаги йўналиш ва ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилинган:

Бакалавриат йўналиши бўйича:

Доришунослик (турлари бўйича)

Касбий таълим (доришунослик)

Доришунослик саноати (турлари бўйича)

Биотехнология

Магистратура мутахасисликлари:

Иммунобиологик ва микробиологик препаратлар технологияси

Доришунослик бошқаруви ва иқтисодиёти

Фармацевтик кимё ва фармакогнозия

Доришунослик технологияси

Дори воситалари саноат ишлаб чиқариш технологияси

Кириш имтиҳонлари:

Доришунослик:

кимё

биология

она тили ва адабиёт

Доришунослик саноати:

кимё

биология

она тили ва адабиёт

Биотехнология:

кимё

математика

она тили ва адабиёт

Касбий таълим (доришунос-педагог):

биология

кимё

она тили ва адабиёт

Кўчириб олиш pdf |