X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Наркологик диспансердан маълумотнома олиш учун электрон ариза бериш

Бош сахифа

Наркологик диспансердан маълумотнома олиш тартибини белгиловчи ҳуқуқий ҳужжатлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг №813-I 19.08.1999 йилдаги «ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ТЎҒРИСИДА»ги Қонуни
  2. Ўзбекистон Республикасининг №753-XII 09.12.1992 йилдаги «Хроник алкоголизм, наркомания ва токсикомания билан касалланганларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Қонуни
  3. Ўзбекистон Республикасининг №371 14.05.2014 йилдаги «Қонунбузарликлар профилактикаси ҳақида»ги Қонуни
  4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг БУЙРУҒИ, 2005 йил 15 июнь, 278-сон «ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ НОТИББИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ ШАХСЛАРНИ, ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ЗАҲАРВАНДЛИК БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА КУЗАТИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ги буйруғи
  5. ЎзР ССВнинг 04.11.92 йил № 572 «Хроник алкоголизм, наркомания ва токсикомания билан касалланганларни диспансер даволаш ҳақида»ги буйруғи
  6. 6. ЎзР ССВнинг 28.01.98 йил № 39 «Республика аҳолисига наркологик ёрдамни янада яхшилаш чоралари ҳақида»ги буйруғи

Умумий қоидалар

Наркологик диспансерлар Наркологик диспансерлар тўғрисидаги Низомга асосан (ЎзР ССВнинг 28.01.98 йил № 39 «Республика аҳолисига наркологик ёрдамни янада яхшилаш чоралари ҳақида»ги буйруғига сосан тасдиқланган), ЎзР ССВнинг 04.11.92 йил № 572 «Хроник алкоголизм, наркомания ва токсикомания билан касалланганларни диспансер даволаш ҳақида»ги буйруғи ва ЎзР ССВнинг 2005 йил 15 июнь, 278-сон «ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ НОТИББИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ ШАХСЛАРНИ, ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ЗАҲАРВАНДЛИК БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА КУЗАТИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ги буйруғига асосан иш юритадилар.

Диспансер учетда турмаслик ҳақидаги маълумотномаларни пуллик аснода ариза берувчи учун талаб қилинган муассаса номига беради. Маълумотнома Тошкент Ш. Соғлиқни сақлаш Бош Бошқармасининг 20.09.2010 йилдаги №122 Рухсатномасига асосан берилади.

Талаб ва шартлар

Маълумотномалар жисмоний шахсларга шахсан мурожаат қилиниб, мурожаат қилинган санага пропискали паспорт кўрсатилгандагина берилади. Маълумотномалар ҳужжат кўрсатмаган шахсларга, еки диспансер ҳудудий тегишли бўлган шаҳарда пропискаси бўлмаган шахсларга берилмайди.

Маълумотнома олиш схемаси

Маълумотнома олиш схемаси

Сизга тизимга кириш учун рухсат берилмади. Хизматдан фойдаланиш учун рўйхатга олинган маълумотларни киритинг OneId .

Алоқалар

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Навоий кучаси, 12.

Тел./факс: (+998 71) 244-10-41

e-mail: info@minzdrav.uz

Фуқаролардан мурожаатларни қабул кунлари: Душанба, пайшанба, жума 14:00 дан 18:00 гача.

 

Шахар наркология диспансери

Манзил: Тошкент ш., Чиланзор т., 2 Мавзе, Арносай кўчаси, 32

Автобуслар: 2, 34, 80, 84, 94, 103, 135

Тел: +998(71)277-05-26

Факс: +998(71)277-12-32

E-mail: tashgnd@umail.uz

СТИР: 202138864 ХХТУТ: 91513

Хизмат Тошкент шаҳридаги хамма туман аҳолисига кўрсатилади


PDF форматида кўчириб олиш | 414 Кб
Сизнинг аризангиз унда кўрсатилган маълумотнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги нуқтаи назаридан текширилади. Текширувдан сўнг сизнинг электрон манзилингизга кейинги ҳаракатлар ҳақида маълумот юборилади. Аризангиз ҳолати ҳақида маълумотни қуйидаги ушбу манзил орқали ҳам билиб олишингиз мумкин. Шахсий кабинет. Мурожаатлар.
Электрон ариза бериш хизматидан фойдаланганингиз учун ташаккур.