Тошкент шахридаги даволаш-профилактика муассасаларида пуллик
асосда кўрсатилаётган тиббий хизмат нархлари прейскурантига Тушунтириш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг кўп сонли мурожаатларга жавобан Тошкент шахар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муасасаларида ҳамда Тошкент шаҳрида жайлашган республика марказлари, клиникалари ва стационар муассасаларида кўрсатилаётган асосий диагностик, лаборатор ва инструментал текширишлар нархларига прейскурантни ўз сайтида жойлаштиради.

Тиббий хизматларга тарифлар (нархлар) амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларга асосан тиббиёт муассасалари томонидан ушбу муассасаларнинг тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хақиқий харажатларига асосан хисобланади. Муассасаларнинг ихтисослиги, тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлари ва моддий-техник базасидаги тафовутларини инобатга олган ҳолда бир хил турдаги тиббий хизматлар хар хил даволаш-профилактика муассасаларида ўзаро фарқ қилади.

Сайтда келтирилган нархлар тиббиёт муассасалари томонидан тасдиқланган ва юқори соғлиқнги сақлаш бошқарув органи, яъни Тошкент шахар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий хизматлар истеъмолчиларининг пуллик хизматни ташкил этиш тартиби, тиббий хизматларга тарифларни (нархларни) шакллантириш, бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли тоифалар рўйхати ҳамда бошқа масалалар бўйича барча саволларига жавоб беришга тайёрлигини билдиради.