Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома Бош сахифа

05 ноября 2019

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома

давлат хизматлари паспорти

1

Давлат хизматининг номи

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома

2

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника эскпертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

Қисқа номи: Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

3

Давлат хизматидан

фойдаланувчилар

Юридик шахслар - лицензиатлары

4

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни (кейинги ўринларда - ГППр) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника эскпертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) билан келишилгандан сўнг расмийлаштирилади.

5

Давлат хизмати кўрсатилиши учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг

муфассал рўйхати ва сони

Рухсатнома олиш учун аризачи Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

а) иловага мувофиқ шаклда ариза берувчининг расмий бланкида рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;

б) транзит қилаётган ариза берувчининг лицензия нусхаси ёки ГППр муомаласи билан боғлиқ фаолият ҳуқуқини берувчи бошқа рухсат бериш ҳужжатлари;

в) ГППрни етказиб бериш учун шартнома нусхаси;

г) экспортер ва импортер давлатларнинг махсус ваколатли органлари томонидан ГППр ларни экспорт (импорт)га рухсат берувчи ҳужжат (сертификат, рухсатнома, олиб кириш, олиб чиқиш лицензияси). Агар транзит орқали юборилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар импорт қилувчи / экспорт қилувчи мамлакатда назорат қилинмаса, импорт қилувчи / экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органидан хат юборилади;

д) юк божхона декларациясининг нусхаси.

6

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг муфассал рўйхати ва сони

Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси ҳужжатлар тўпламини шакллантиради ва уни Давлат комиссияси билан келишиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун юборади.

7

Давлат хизмати

кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

Транзит рухсатномасини олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитасига тўғридан-тўғри, почта хизматлари ёки электрон шаклда, уларнинг қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

8

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун тўлов ундирилади:

а) Наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси аризани кўриб чиқиш ва транзит рухсатномасини бериш учун қонунда белгиланган энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

б) Транзит рухсатномасининг дубликатини бериш учун, Наркотик моддаларни назорат қилиш кенгаши томонидан транзит рухсатномасини олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммасининг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

в) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан транзит рухсатномасини қайта расмийлаштириш учун ариза берувчининг транзит рухсатномаси расмийлаштириш учун тўланган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

9

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

1) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси аризани қабул қилган кундан бошлаб йигирма иш кунидан ошмайдиган муддатда аризани кўриб чиқади, транзит рухсатномасини расмийлаштиради ёки беришни рад этади.

2) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, аризачининг аризаси ва транзит рухсатномаси дубликати берилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида транзит рухсатномаси дубликати берилиши (юборилиши) шарт.

10

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар

номи:

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси аризачига транзит рухсатномасини беради ёки унга транзит рухсатномасини бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда Гиёҳванд моддалар устидан назорат бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарори олинган кундан кечиктирмай хабар беради.

11

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 330-сон Қарори

12

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

Қўшимча ахборот

13

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар

2017 йилдан бери мурожаат келиб тушмади

14

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлганходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Ф.И.О./лавозими

Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почтаси)

1

Узбекистон Республикаси

Иногамова Дилфуза Тулкуновна – Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси етакчи мутахассиси;

Халикова Наргиза Рихсибаевна - Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси еткчи мутахассиси;

Шохобова Мунира Комолидиновна – Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси бош мутахассиси

(71) 242-84-59

Форма заявление

Комитет по контролю за наркотиками
Главного управления по контролю качества
лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники
Министерства здравоохранения
Республики Узбекистан

Настоящим письмом __________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

(наименование организации-импортера, грузоотправителя, с указанием страны, почтового адреса)

просим Вас выдать разрешение на транзит________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

(наименование наркотических средств, психотропных веществ, прекурсоров, с указанием их

____________________________________________________________________________________________

международного названия, лекарственной формы и количества)

____________________________________________________________________________________________

(номер и дата договора, наименование организации-экспортера, грузополучателя

____________________________________________________________________________________________

с указанием страны, почтового адреса)

для _________________________________________________________________________________________

(цель использования)

____________________________________________________________________________________________

(путь следования, вид транспорта, маршрут следования груза)

____________________________________________________________________________________________

Ф.И.О. и подпись ответственного лица






М.П.










Примечание. Заявление оформляется на официальном бланке.


Сохранить в формате pdf