Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат Бош сахифа

05 ноября 2019

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат

давлат хизматлари паспорти

1

Давлат хизматининг номи

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат

2

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника эскпертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

Қисқа номи: Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

3

Давлат хизматидан

фойдаланувчилар

Юридик шахслар - лицензиатлары

4

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни (кейинги ўринларда - ГППр) олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат (кейинги ўринларда - сертификат) бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника эскпертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати (кейинги ўринларда - СГБ) ва Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ИИВ) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) тегишли қарорига кўра амалга оширилади.

5

Давлат хизмати кўрсатилиши учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг

муфассал рўйхати ва сони

Сертификат олиш учун аризачи Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

а) иловага мувофиқ шаклда ариза берувчининг расмий бланкида сертификат бериш тўғрисидаги ариза;

б) ГППрни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун шартнома нусхаси;

в) ГППрни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда - импорт қилувчи мамлакатнинг импорт қилишга рухсат берувчи ҳужжати (сертификат, рухсатнома, импорт лицензияси ёки бошқа рухсат бериш ҳужжатлари).

в) сертификат дубликати олиш учун:

сертификат йўқолган ёки бузилган тақдирда ариза берувчининг аризасига биноан сертификат дубликати берилади.

6

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг муфассал рўйхати ва сони

Ваколатли орган давлат хизмати кўрсатиш учун қуйидагиларни мустақил равишда олади:

Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси сертификат расмийлаштириш учун ҳужжатларни қабул қилиб олгандан сўнг, ўзаро ахборот алоқалар орқали, шу жумладан электрон кўринишда, бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда олади:

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника эскпертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (кейинги ўринларда - Давлат маркази) томонидан берилган доривор маҳсулотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар дори воситасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар мавжуд бўлса);

б) ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган ГППрни муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш учун лицензиянинг нусхаси.

7

Давлат хизмати

кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

Сертификат олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига тўғридан-тўғри, почта хизматлари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

8

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун тўлов ундирилади:

а) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан аризани кўриб чиқиш ва сертификат расмийлаштириши учун белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

б) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан ариза берувчининг сертификат олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиши учун тўланган йиғим суммасининг ярми миқдорида сертификат дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилади.

в) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан сертификатни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчининг сертификат расмийлаштириш учун тўланган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

9

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

1) янги сертификат олинаётганда:

Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси аризани қабул қилган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда аризани кўриб чиқади, сертификат беради ёки беришни рад этади.

2) Наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси, аризачининг аризаси ва сертификат дубликати берилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида сертификат дубликати берилиши (юборилиши) шарт.

10

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар

номи:

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

Наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси аризачига сертификат беради ёки Давлат хавфсизлик қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси (рад бериш ҳолатида) ҳамда Давлат комиссиясининг қарори олинган кундан кечиктирмай сертификат беришни рад этиш тўғрисида ёзма равишда маълум қилади.

11

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 330-сон Қарори

12

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

Қўшимча ахборот

13

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар

01.01.2019 й. дан 21.10.2019 й.гача давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида келиб тушган аризалар сони: 47 та.

01.01.2019 й. дан 21.10.2019 й.гача келиб тушган аризалардан қониқтирилганларининг сони: 46 та.

14

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлганходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Ф.И.О./лавозими

Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почтаси)

1

Узбекистон Республикаси

Иногамова Дилфуза Тулкуновна – Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси етакчи мутахассиси;

Халикова Наргиза Рихсибаевна - Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси еткчи мутахассиси;

Шохобова Мунира Комолидиновна – Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси бош мутахассиси

(71) 242-84-59

Форма заявление

Комитет по контролю за наркотиками
Главного управления по контролю качества
лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники
Министерства здравоохранения
Республики Узбекистан

Настоящим письмом __________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

(наименование заявителя и грузополучателя с указанием страны, почтового адреса, тел./факс)

просим Вас выдать сертификат на ввоз (вывоз)_____________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

(наименование наркотических средств, психотропных веществ, прекурсоров

___________________________________________________________________________________________,

с указанием их международного названия, лекарственной формы и количества)

ввозимых (вывозимых) _________________________________________________________________________

(номер и дата контракта (договора), наименование производителя,

____________________________________________________________________________________________

поставщика, грузоотправителя с указанием страны, почтового адреса, тел./факс)

для _________________________________________________________________________________________

(цель использования)

____________________________________________________________________________________________

(путь следования, вид транспорта, маршрут с указанием пунктов вывоза из страны-экспортера

____________________________________________________________________________________________

и ввоза в страну-импортер)

____________________________________________________________________________________________

(предполагаемые сроки ввоза, вывоза)

____________________________________________________________________________________________

порядок поставки (одной или несколькими партиями)

При этом обязуемся не осуществлять реэкспорт импортируемой продукции и в случае ввоза прекурсоров не применять ввозимые вещества для производства химического оружия, наркотиков и других запретных целей.

Ф.И.О. и подпись ответственного лица

М.П.


Сохранить в формате pdf