X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Бош сахифа

30 мая 2018

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

“ТАСДИҚЛАЙМАН<”

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири

___________________ А.Қ. Шадманов

2017 йил “___” ____________

“КЕЛИШИЛГАН”

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири

___________________Р.Қ. Давлетов

2017 йил “___” ____________

“КЕЛИШИЛГАН”

Ўзбекистон Республикаси
Аxборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазири в.б.

___________________Ш. Х. Шерматов

2017 йил “___” ____________

“КЕЛИШИЛГАН”

Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси раиси

___________________А. И. Икрамов

2017 йил “___” ____________

Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари
фақат ягона марказлар орқали кўрсатиладиган

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ПАСПОРТИ

1

Давлат хизматининг номи

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

2

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қисқа номи: ЎзР ССВ.

3

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

þ юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари.

4

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари;

2) Рўйхатдан ўтказувчи органлар — тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган органлар ва ташкилотлар билан аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

5

Давлат хизмати олиш учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг муфассал рўйхати ва сони

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия — ариза лицензияловчи органга «ягона дарча» марказлари орқали топширилганда амалдаги лицензиянинг асл нусхаси ;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Илгари берилган амалдаги лицензиянинг асл нусхаси лицензияловчи органга жўнатилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжати – ариза лицензияловчи органга Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали топширилганда ;

þ нусхаси: 1 (бир нусха).

в) лицензия дубликатини олишда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Илгари берилган лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат — илгари берилган лицензия асл нусхаси йўқотилганда ;

þ нусхаси: 1 (бир нусха).

6

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг муфассал рўйхати ва сони

Ваколатли орган давлат хизмати кўрсатиш учун қуйидагиларни мустақил равишда олади:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда :

1) Интернет тармоғидаги https://bo.birdarcha.uz/pub/search ҳаволаси бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар;

þ асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

2) Аризани кўриб чиқиш, лицензия берилгани учун тўланган йиғимлар, давлат божлари тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда;

þ асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

3) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича санитария хулосаси;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) Интернет тармоғидаги https://bo.birdarcha.uz/pub/search ҳаволаси бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар;

þ асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

2) Аризани кўриб чиқиш, лицензия берилгани учун тўланган йиғимлар, давлат божлари тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда;

þ асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

в) лицензия дубликатини олишда:

1) Аризани кўриб чиқиш, лицензия берилгани учун тўланган йиғимлар, давлат божлари тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда;

þ асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган ҳужжатларни ва маълумотларни аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ушбу Паспортнинг 4-бандида кўрсатилган органлар ва ташкилотлардан олади.

7

Давлат хизмати кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

Тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олиш учун электрон шаклда ариза бериш ва натижаларни олишни ўз ичига олган давлат хизмати амалиётга тадбиқ этилган.

8

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

þ тўлов ундирилади:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда :

1)йиғим – аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

2) давлат божи – лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда ва дубликатини олишда :

1)йиғим – аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

Тўлаш тартиби:

1) йиғим тўланганда — ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда;

2) давлат божи тўланганда — ваколатли орган томонидан лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ва унинг берилишидан олдин.

9

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) 20 (йигирма) кун — янги ариза кўриб чиқилганда;

2) 10 (ўн) кун — такрорий ариза кўриб чиқилганда;

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) 5 (беш) кун — олдин берилган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда.

10

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар номи

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

I) ижобий ҳал этилганда:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича билдиришнома;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

тадбиркорлик субъекти белгиланган миқдордаги давлат божини тўлаганидан сўнг:

3) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

в) лицензия дубликатини олишда:

1) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия — “ДУБЛИКАТ” белгиси билан;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

II) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:

1) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматини кўрсатишга асослантирилган раддия;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Изоҳ: ариза қабул қилинганидан сўнг аризачига қуйидаги ҳужжатлардан бири берилади:

1) мазкур паспортга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат;

2) ариза қабул қилиганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси.

11

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи

Санаси

Рақами

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом.

21.06.2017 й.

405-сонли

12

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

Аризачининг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа орган:

Т/р

Номи

Боғланиш телефони

Жойлашган жойи
(почта, электрон манзили,
веб-сайти)

1

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

+998 (71) 239-8260

+998 (71) 239-8486

100005, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй.

https://www.gov.uz/ru

https://pm.gov.uz/uz

2

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди

+998 (71) 239-02-74

100186, Тошкент шаҳри,

А. Қодирий кўчaси, 1-уй.

www.supcourt.uz

info@supcourt.uz


Қўшимча ахборот

13

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар

01.01.2017й.дан 01.11.2017й.гача давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида келиб тушган аризалар сони: 827 та.

01.01.2017й.дан 01.11.2017й.гача келиб тушган аризалардан қониқтирилганларининг сони: 801 та.

14

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Ф.И.О./лавозими

Боғланиш маълумотлари
(телефон рақами,
электрон почтаси)

1

Ўзбекистон Республикаси

Неъматова Азиза Туйчиевна – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассиси

+998 (71) 241-10-69

aziza.nematova@minzdrav.uz


Сохранить в формате pdf