Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия Бош сахифа

03 ноября 2017

Тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

“ТАСДИ ҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири

___________________ А.Қ. Шодмонов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири

___________________ М.М. Икрамов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси
Аxборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазири в.б.

___________________ Ш.Х. Шерматов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси раиси

___________________ А.И. Икрамов

2017 йил “___” ____________

Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари
фақат ягона марказлар орқали кўрсатиладиган

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ПАСПОРТИ

1

Давлат хизматининг номи

Тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

2

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қисқа номи : ЎзР ССВ.

3

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар — юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари.

4

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ягона биллинг тизими ташкилоти — оператор ;

2) Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;

3) Рўйхатдан ўтказувчи органлар — тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган органлар ва ташкилотлар билан аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

5

Давлат хизмати олиш учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг муфассал рўйхати ва сони

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия — ариза лицензияловчи органга «ягона дарча» марказлари орқали топширилганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига илгари берилган лицензия асл нусхаси лицензияловчи органга жўнатилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжати – ариза лицензияловчи органга Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали топширилганда ;

нусхаси: 1 (бир нусха).

в) лицензия дубликатини олишда :

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия — илгари берилган лицензия яроқсиз ҳолга келганида ариза лицензияловчи органга «ягона дарча» марказлари орқали топширилганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига илгари берилган лицензия асл нусхаси лицензияловчи органга жўнатилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжати — илгари берилган лицензия яроқсиз ҳолга келганида ариза лицензияловчи органга Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали топширилганда ;

нусхаси: 1 (бир нусха).

4) Илгари берилган лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат — илгари берилган лицензия йўқолганида;

нусхаси: 1 (бир нусха).

6

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг муфассал рўйхати ва сони

Ваколатли орган давлат хизмати кўрсатиш учун қуйидагиларни мустақил равишда олади:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда :

1) Аризани кўриб чиқиш, тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилгани учун тўланган йиғимлар, давлат божлари тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда;

асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

2) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича бинолар (хоналар) тўғрисидаги маълумотлар — бинонинг лицензия талабгорига тегишли эканлиги, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланишга мўлжалланган бинодан фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Интернет тармоғидаги https://bo.birdarcha.uz/pub/search ҳаволаси бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар;

асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) Интернет тармоғидаги https://bo.birdarcha.uz/pub/search ҳаволаси бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар;

асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган ҳужжатларни ва маълумотларни аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ушбу Паспортнинг 4-бандида кўрсатилган органлар ва ташкилотлардан олади.

7

Давлат хизмати кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

Интернет тармоғида зарур бўлган ҳужжатлар шакллари ва бланкларини олиш, уларни интерактив тўлдириш, натижаларни Интернет тармоғи орқали тақдим этиш ва олишни ўз ичига олган давлат хизматини тақдим этиш тартиби мавжуд эмас.

8

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилади:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда :

1) йиғим – аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

2) давлат божи – лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

б ) лицензия қайта расмийлаштирилганда ва дубликатини олишда :

1) йиғим – аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

Тўлаш тартиби :

1) йиғим тўланганда — ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда;

2) давлат божи тўланганда — ваколатли орган томонидан лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ва унинг берилишидан олдин.

9

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) 15 (ўн беш) кун — янги ва такрорий ариза кўриб чиқилганда;

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) 5 (беш) кун — олдин берилган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда;

в) лиценция дубликатини олишда :

1) 5 (беш) кун — лицензия дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда.

10

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар номи

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

I ) ижобий ҳал этилганда :

а) янги лиценция олишда ва амал қилиш муддати узайтирилганда:

1) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича билдиришнома;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия битими;

асл нусхаси: 2 (икки нусха).

тадбиркорлик субъекти белгиланган миқдордаги давлат божини тўлаганидан ва лицензия битимини имзолаганидан сўнг:

3) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) лицензия қайта расмийлаштирилганда:

1) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

в) лицензия дубликатини олишда :

1) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тиббий буюмлар сифатини назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия — “ДУБЛИКАТ” белгиси билан;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

II ) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:

1) Мазкур паспортга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматини кўрсатишга асослантирилган раддия;

þ асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Изоҳ: ариза қабул қилинганидан сўнг аризачига қуйидаги ҳужжатлардан бири берилади:

1) мазкур паспортга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат;

2) ариза қабул қилиганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси.

11

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи

Санаси

Рақами

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом.

12.05.2017 й.

284-сонли

12

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

Аризачининг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа орган:

Т/р

Номи

Боғланиш телефони

Жойлашган жойи
(почта, электрон манзили,
веб-сайти)

1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(+99871)-2495582

(+99871)-2391954

100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани,
Навоий кўчаси, 12-уй

www.minzdrav.uz

e-mail: info@minzdrav.uz

Қўшимча ахборот

1

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар

01.01.2017й.дан 01.06.2017й.гача давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида келиб тушган аризалар сони: 64 та.

01.01.2017й.дан 01.06.2017й.гача келиб тушган аризалардан қониқтирилганларининг сони: 60 та.

2

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Ҳудудлар

номи

Ф.И.О./
лавозими

Боғланиш маълумотлари
(телефон рақами,
электрон почтаси)

1

Ўзбекистон Республикаси

Зуфарова Гульнора Хайруллаевна — етакчи мутахассис

(+99871) 249-55-82

e-mail:

gulnora.zufarova@minzdrav.uz


Сохранить в формате pdf