X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш

Бош сахифа

03 ноября 2017

Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш

“ТАСДИ ҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири

___________________ А.Қ. Шодмонов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири

___________________ М.М. Икрамов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси
Аxборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазири в.б.

___________________ Ш.Х. Шерматов

2017 йил “___” ____________

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси раиси

___________________ А.И. Икрамов

2017 йил “___” ____________

Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари
фақат ягона марказлар орқали кўрсатиладиган

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ПАСПОРТИ

1

Давлат хизматининг номи

Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш

2

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қисқа номи : ЎзР ССВ.

3

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар — юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари.

4

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати

Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги;

2) Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ягона биллинг тизими ташкилоти — оператор ;

3) Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;

4) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

5) Рўйхатдан ўтказувчи органлар — тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари.

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган органлар ва ташкилотлар билан аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

5

Давлат хизмати олиш учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг муфассал рўйхати ва сони

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

а) фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда, филиал очилганда, омборхона мудири ва/ёки аптека мудири алмашганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б) филиал ёпилганда:

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

в) лицензия битими дубликатини олишда :

1) Мазкур паспортга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Илгари берилган лицензия битими йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат — илгари берилган лицензия йўқолганида;

нусхаси: 1 (бир нусха).

6

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг муфассал рўйхати ва сони

Ваколатли орган давлат хизмати кўрсатиш учун қуйидагиларни мустақил равишда олади:

а) фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда :

1) Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғимлар тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда;

асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

2) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича бинолар (хоналар) тўғрисидаги маълумотлар — бинонинг лицензия талабгорига тегишли эканлиги, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланишга мўлжалланган бинодан фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

б ) филиал очилганда, омборхона мудири ва/ёки аптека мудири алмашганда :

1) Мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотлар — д орихона мудирига, дорихона филиали мудирига, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотнинг омборхона мудирига нисбатан (фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами, паспорт берилган сана, паспортни берган орган, паспортнинг амал қилиш муддати) — зарур бўлганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

2) Мазкур паспортга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича бинолар (хоналар) тўғрисидаги маълумотлар — бинонинг лицензия талабгорига тегишли эканлиги, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланишга мўлжалланган бинодан фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

3) Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғимлар тўғрисидаги маълумотлар — зарур бўлганда;

асл нусхаси: 1 (маълумотлар сайтдан чоп этиб олинади).

4) Мазкур паспортга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича фармацевтик маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар — д орихона мудирига, дорихона филиали мудирига, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотнинг омборхона мудирига нисбатан — зарур бўлганда ;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган ҳужжатларни ва маълумотларни аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ушбу Паспортнинг 4-бандида кўрсатилган органлар ва ташкилотлардан олади.

7

Давлат хизмати кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

Интернет тармоғида зарур бўлган ҳужжатлар шакллари ва бланкларини олиш, уларни интерактив тўлдириш, натижаларни Интернет тармоғи орқали тақдим этиш ва олишни ўз ичига олган давлат хизматини тақдим этиш тартиби мавжуд эмас.

8

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

тўлов ундирилади:

1) йиғим – лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

2) йиғим – лицензия битими дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида.

Тўлаш тартиби :

Ариза тақдим этилишидан олдин ёки тақдим этилганда.

9

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

Белгиланмаган.

10

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар номи

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

I ) ижобий ҳал этилганда :

а) фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда, филиал очилганда, омборхона мудири ва/ёки аптека мудири алмашганда, филиал ёпилганда:

1) Мазкур паспортга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия битими;

асл нусхаси: 2 (икки нусха).

б ) лицензия битими дубликатини олишда :

1) Мазкур паспортга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия битими — “ДУБЛИКАТ” белгиси билан;

асл нусхаси: 2 (икки нусха).

II ) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:

1) Мазкур паспортга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматини кўрсатишга асослантирилган раддия;

асл нусхаси: 1 (бир нусха).

Изоҳ: ариза қабул қилинганидан сўнг аризачига қуйидаги ҳужжатлардан бири берилади:

1) мазкур паспортга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат;

2) ариза қабул қилиганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва уникал рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси.

11

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи

Санаси

Рақами

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом.

12.05.2017 й.

284-сонли

12

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

Аризачининг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа орган:

Т/р

Номи

Боғланиш телефони

Жойлашган жойи
(почта, электрон манзили,
веб-сайти)

1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(+99871)-2495582

(+99871)-2391954

100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани,
Навоий кўчаси, 12-уй

www.minzdrav.uz

e-mail: info@minzdrav.uz

Қўшимча ахборот

1

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар

01.01.2017й.дан 01.06.2017й.гача давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида келиб тушган аризалар сони: 64 та.

01.01.2017й.дан 01.06.2017й.гача келиб тушган аризалардан қониқтирилганларининг сони: 60 та.

2

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Ҳудудлар

номи

Ф.И.О./
лавозими

Боғланиш маълумотлари
(телефон рақами,
электрон почтаси)

1

Ўзбекистон Республикаси

Зуфарова Гульнора Хайруллаевна — етакчи мутахассис

(+99871) 249-55-82

e-mail:

gulnora.zufarova@minzdrav.uz


Сохранить в формате pdf