Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Савол жавоб Бош сахифа

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчи хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилган?

111222

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» Қонунига асосан аҳолини тегишли ахборот ва маълумот билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан барча тиббиёт муассасаларида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиб ва қоидалари, хизмат турлари ва нархлари акс эттирилган ахборот бурчаклари бўлиши керак.
Пуллик тиббий хизмат кўрсатувчи барча муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий бошқармалар томонидан берилган махсус рухсатномаларга эга бўлиши лозим. Пуллик тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларда фуқаролар билан албатта шартнома тузилиши ва уларга пул тўланганлиги тўғрисида квитанция берилиши лозим.