Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Савол жавоб Бош сахифа

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида қайси тиббий хизматлар ордер асосида бепул кўрсатилади?

111222

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги 145-сонли “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги қарорига асосан Республика фтизиатрия ва пульмонология ҳамда педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказларида барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади. Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология ҳамда терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади:

  • 15 ёшгача бўлган болалар;
  • ғирт етимлар,
  • I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • болаликдан ногиронлар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари;
  • ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар;
  • Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда қатнашган шахслардан ногиронлар;
  • байналминалчи жангчилар;
  • 15-17 ёшдаги ўсмирларни ва чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақириқ ёшидаги (18-27 яшар) шахсларни текшириш ва даволаш;
  • фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан нафақа оладиган кам таъминланган оилалардаги шахслар.
Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича патологияли ҳомиладор аёлларга, 15 ёшгача бўлган болаларга мавжуд ўринлар фонди ва марказ поликлиникаси даволаш қувватининг 20 фоизигача миқдорида, Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликлардан азоб чекадиган беморларга мавжуд ўринлар фонди ва марказ поликлиникаси даволаш қувватининг 30 фоизигача миқдорида бепул хизмат кўрсатилади.